← Назад
Решение #515960 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
10 555 символов
4-1001-2308/7156-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья Б.Абдурахимов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи
судья
А.Ибрагимов
Кассация инстанциясида
маърузачи судья
Б.Исрайлов
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
йил 1 август
2023
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, судья
А.Абдуллаев
ва
Б.Исрайловдан
иборат
таркибда,
А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Сувмахсустаъмир” масъулияти
чекланган жамияти вакили Х.Шарипов (2023 йил 17 майдаги
40-сонли ишончномага асосан), “Aqua Pro” масъулияти
чекланган
жамияти
вакили
Х.Мамараимов
(директор),
А.Махмудов
(2023
йил
18
апрелдаги
2023/04-01-сонли
ишончномага
асосан)нинг
иштирокида,
даъвогар
“Сувмахсустаъмир”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
жавобгар
“Aqua Pro” масъулияти чекланган жамиятидан 15 000 000 сўм
асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2023 йил 6 мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23
майдаги қарори устидан жавобгар томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Сувмахсустаъмир” масъулияти
чекланган жамияти (“Сотиб олувчи”, бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “Aqua Pro” масъулияти чекланган
жамияти (“Сотувчи”, бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2022 йил 5 августда 244-сонли шартнома
тузилиб, унга кўра жавобгар даъвогарга 50 000 000 сўмлик
сантехника маҳсулотларини етказиш, даъвогар эса уларни қабул
қилиб, тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартнома бўйича даъвогар томонидан жавобгарнинг ҳисоб
рақамига 2022 йил 5 августдаги тўлов топшириқномасига
асосан 15 000 000 сўмни ўтказган.
Даъво аризасида қайд этилишича, жавобгар даъвогарга
маҳсулотни етказиб бермаган, даъвогарнинг 2022 йил 31
октябрда жавобгарга йўллаган хабарномасида маҳсулот тайёр
бўлган тақдирда, хабар бериши сўралган бўлса-да, жавобгар
ушбу мурожаатга муносабат билдирмаган.
Шунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 15 000 000 сўм асосий қарз ундиришни
сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6
мартдаги
ҳал
қилув
қарори
билан
даъво
тўлиқ
қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори билан апелляция
шикоятини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент туманлараро
иқтисодий
судининг
2023
йил
6 мартдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорлари устидан жавобгар томонидан
кассация шикояти берилиб, унда ҳал қилув қарори ва қарорни
бекор бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи
инстанция судига юбориш сўралган. Бунга асос қилиб
шикоятда, жавобгар шартномага асосан 2022 йил 5 августда
224-сонли
ҳисобварақ-фактура
билан
30 000 000
сўмлик
маҳсулотни
44-сонли ишончномага асосан олиб кетганлиги, суд мажлиси
тўғрисидаги ажрим жавобгарга етказилмаганлиги, апелляция
инстанция суди 2023 йил 18 май куни бўш тилхатга жавобгар
вакилидан имзолатиб олганлиги, судлов ҳайъати томонидан
ҳисобварақ-фактура етарлича ўрганилмаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари
кассация шикоятида келтирган важларни қувватлаб, шу билан
қўшимча тушунтириш бериб, жавобгар даъвогарга ишончнома
ва ҳисобварақ-фактура билан 30 000 000 сўмлик маҳсулотни
“Фарход” исмли шахс орқали бериб юборганлиги, даъвогарнинг
ушбу
“Фарход”
билан
ўрталарида
ўзаро
муносабати
бузилганлиги сабабли даъвогар маҳсулот олганлигини тан
олмаётганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили
кассация шикоятига эътироз билдириб, шартномага асосан
олдиндан тўлов амалга оширилганлиги, лекин жавобгар
маҳсулотни етказиб бермаганлиги, жавобгар маҳсулотни бериб
юборган
“Фарход”
исмли
шахс
даъвогар
ташкилотда
ишламаслиги, ишончномада кўрсатилган шахсга маҳсулот
берилмаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилганлигини билдирди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришларини
тинглаб
ва
кассация
шикоятида
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топди.
Шартноманинг 2.3-бандида сотиб олувчи сотувчининг ҳисоб
рақамига пул маблағи келиб тушгандан сўнг 7 банк кунида
маҳсулотни олиб кетиш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 31 октябрда жавобгарга
хабарнома юборилиб, маҳсулот тайёр бўлган тақдирда, хабар
бериши сўралган, бироқ жавобгар томонидан ушбу хатга
муносабат билдирилмаган.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар жавобгарга
шартномада назарда тутилган маҳсулотни етказиб бериш учун
2022
йил
5
август
соат
14-41да 130-сонли тўлов топшириқномасига асосан 15 000 000
сўм пул маблағини ўтказиб берган.
Шунингдек, ушбу санада соат 17-20да маҳсулотни олиб
кетиш
учун
44-сонли ишончномани электрон тақдим этган.
Жавобгар ушбу ишончномани 2022 йил 5 август куни соат
17-37да электрон тасдиқлаб, кейин шу куни соат 17-48да
маҳсулот етказиб берилганлиги ҳақида 209-сонли ҳисобварақфактурани даъвогарга электрон тарзда юборган.
Даъвогарнинг ҳисобчиси томонидан ушбу ҳисобварақфактура
2022 йил 6 август куни соат 08-59да тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
кодекси
420моддасининг учинчи қисмига кўра олдиндан тўланган суммани
олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни
бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни
топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан
тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Биринчи инстанция суди иш ҳужжатларидан жавобгар
томонидан
даъвогарга
маҳсулот
топширилмаганлиги
ўз
тасдиғини топган деб ҳисоблаб, пулни ундириш тўғрисида
тўхтамга келган.
Иш апелляция инстанциясида кўрилишида жавобгар
томонидан даъвогарга маҳсулотни етказиб берилганлигини
тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни судга тақдим қилиш
мажбурияти юклатилган, бироқ
жавобгар суд мажлисида
иштирок этмай, ўз важларини тасдиқловчи далилларни судга
тақдим этмаган.
Шунга
кўра
апелляция
инстанция
суди
жавобгар
даъвогарга 2022 йил 5 августда 30 000 000 сўмлик маҳсулотлар
қандай тартибда етказиб берилганлигини фактини ишончли
далиллар билан исботлаб бера олмаганлиги сабабли ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ва даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиш учун асослар мавжуд эмас деб тўхтамга келган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, даъвогар томонидан 2022 йил 5
августда берилган 44-сонли ишончномада маҳсулотни олиб
кетиш учун Зокиров Азизжон Алиевичга ваколат берилган,
бироқ кассация инстанциясида жавобгар вакилининг судда
берган тушунтиришига кўра 30 000 000 сўмлик маҳсулот
ишончномада кўрсатилган шахсга эмас, балки ишончномани
жавобгарга тақдим этган “Фарход” исмли шахсга бериб
юборилган.
Бу ҳолатда жавобгар томонидан маҳсулот етказиб
берилганлигига оид дастлабки ҳужжатлар (юк хати ёки
топшириш-қабул қилиш далолатномаси) билан тасдиқлаб
берилмаганлиги маҳсулотни тегишли тартибда даъвогар
вакилига етказиб берилган деб ҳисоблашга етарли асос бўла
олмайди. Шунга кўра жавобгарнинг маҳсулот даъвогарга
етказиб берилганлиги тўғрисидаги важлари билан келишиб
бўлмайди.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Бироқ даъвогар
вакили ўз талаб ва эътирозларининг асослилигини далиллар
асосида исботлай олмади.
ИПК
302-моддасининг
биринчи
қисмида
биринчи
инстанция
судининг
ҳал
қилув
қарорини,
апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
Жавобгарнинг суд мажлиси тайинланганлиги тўғрисидаги
ажрим жавобгарга етказилмаганлиги, апелляция инстанция
суди 2023 йил 18 май куни бўш тилхатга жавобгар вакилидан
имзолатиб олганлиги тўғрисидаги важлар билан келишиб
бўлмайди.
Биринчи
инстанция
суди
томонидан
ишни
суд
муҳокамасида кўриш 2023 йил 6 март соат 10-50га тайинланган
ва “гибрид почта” берган маълумотга кўра ажрим 2023 йил 20
февралда жавобгарнинг Тошкент вилояти, Зангиота тумани,
Катартол ҚФЙ, Навруз массиви манзили бўйича етказилган.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ Тошкент филиали Келес почта
алоқаси
боғламасининг
жавобгар
номига
берган
маълумотномасида суд томонидан юборилган хат манзили аниқ
бўлмаганлиги сабабли почта ходими манзилни топа олмасдан
хатни
Келес
почта
алоқа
бўлими
саралаш
бўлимига
қайтарганлиги, 2023 йил 20 февраль куни почта боғламаси
масъул ходими томонидан хат етказилганлиги бўйича тизимга
янглишиб маълуот киритилганлиги қайд этилган.
Мазкур ҳолатда суд томонидан жавобгарни тегишли
тартибда хабардор этилмасдан иш кўрилган деб бўлмайди,
сабаби суд ишни кўриш вақтида “гибрид почта”даги “етказилди”
маълумотига асосланиб жавобгар тегишли тартибда хабардор
қилинган деб ҳисоблаган.
Шунингдек, иш апелляция инстанциясида кўрилишида
ажрим билан суд муҳокамаси 2023 йил 10 май соат 17-00га
тайинланган.
Шу кунги суд мажлисида тарафлар иштирок этиб, ажрим
билан суд мажлиси 2023 йил 18 май соат 16-30га қолдирилган.
Жавобгар вакили хизмат сафарида эканлиги ҳақида маълум
қилиб, бироқ хизмат сафарида эканлигини тасдиқловчи
ҳужжатни тақдим этмаган, шунга кўра апелляция инстанцияси
ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб
топган.
Бу ҳолатда ҳам жавобгар суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлиб, суд
томонидан процессуал ҳуқуқ нормасининг бузилишига йўл
қўйилмаган.
ИПК
301-моддасининг
1-бандига
кўра,
кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз,
кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ва суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг
118-моддасига асосан жавобгар томонидан кассация шикояти
беришда ихтиёрий тўланган суд харажатларини унинг
зиммасида қолдирилади.
6
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6
мартдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 23 майдаги қарори
ўзгаришсиз, “Aqua Pro” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний
кучга киради.
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов