← Назад
Решение #516039 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 132 | — | law | |
| ИПК | 133 | — | law | |
| келишув битимининг мазмуни ИПК | 132 | — | law | |
| апелляция инстанцияси томонидан ИПК | 133 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 304 | — | law |
Текст решения
10 904 символов
4-2301-2101/1692-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни
кўрган судья З.Хасанова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья Г.Эшназарова
Кассация инстанциясида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 август
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “XUMAYUN
STI” фермер хўжалиги раҳбари С.Ибрагимовнинг иштирокида, Қонликўл
тумани фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
томонидан даъвогар “XUMAYUN STI” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар
“INJINER TARMOQLARI QURILISHI” масъулияти чекланган жамияти билан
тузилган шартномани бекор қилиш ва 1 225 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси
суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 31 мартдаги
қарори устидан Қонликўл тумани фермер ва деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг
биносида
Қорақалпоғистон
Республикаси
суди
кўмагида
видеоконференцалоқа режимида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Иш ҳужжатларига кўра, “XUMAYUN STI” фермер хўжалиги (буюртмачи,
бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “INJINER TARMOQLARI
QURILISHI” масъулияти чекланган жамияти (пудратчи, бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) ўртасида 2021 йил 22 февралда 1-сонли шартнома
тузилиб, унга кўра пудратчи томчилатиб суғориш ускунаси тизими қурилиши
ишларини лойиҳа смета ҳужжаларига асосан бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2-бандида ишларнинг умумий қиймати 1 638 186 230 сўм
деб белгиланган.
Шартноманинг 5-бандида ишларни бажариш 2021 йил 25 февралда
бошланиб, 2021 йил 25 июлда тамомланиши белгиланган.
Шартноманинг 6-бандида буюртмачи пудратчига ишлар қийматининг
30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши келишилган.
Даъво аризасида қайд этилишича, 2021 йил 23 февралдаги 18-сонли тўлов
топшириқномаси билан 525 000 000 сўм 30% олдиндан тўлов, 2021 йил
2 мартда 25-сонли тўлов топшириқномаси билан 500 000 000 сўм ва 2021 йил
5 майдаги 16-сонли тўлов топшириқномаси билан 200 000 000 сўм тўловЛАР
амалга оширилган.
Бироқ
жавобгар
томонидан
ишлар
келишилган
муддатда
бажарилмаганлиги сабабли даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, шартномани бекор қилиш ва 1 225 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қаноталантирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан тарафлар ўртасида 2022 йил
29 мартда тузилган келишув битими тасдиқланган. Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Иш юритиш тугатилган.
Мазкур қарор устидан Қонликўл тумани фермер ва деҳқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан кассация шикояти берилиб, унда
қарорни бекор қилиш ва жавобгардан 1 225 000 000 сўм ундириш сўралган.
Бунга асос қилиб шикоятда, жавобгар келишув битимида белгиланган
мажбуриятини муддатида бажармаганлиги, бу билан жавобгар даъвогарга зарар
келтирганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларни қувватлаб, жавобгар ишни апелляция инстанциясида
кўриш жараёнида мажбуриятини бажармаганлигини тан олиб, ускунани
2022 йил 1 июль ҳолатига тайёр ҳолатда топширишни зиммасига олиб, бироқ
суд келишув битимини тасдиқлагандан сўнг шу кунга қадар ускунани ўрнатиш
ишларини бажармаганлиги, бу билан даъвогарни алдаб келишув битими
тузишга эришганлиги, келишув битими тасдиқланиши натижасида даъвогар шу
вақтга қадар қарздорликни ундириш имкони бўлмаётганлигини билдириб,
шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, кассация шикоятини қисман
қаноатлантириш, суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
апелляция инстанция судига юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди жавобгарнинг қарздорлиги ишдаги ҳужжатлар
билан тасдиқланган деб ҳисоблаб, даъвогар фойдасига 1 225 000 000 сўм
ундиришни лозим топган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан жавобгар томонидан апелляция
шикояти берилган.
Ишни апелляция инстанциясида кўриш жараёнида тарафлар ўртасида
2022 йил 29 мартда келишув битими тузилиб, унда жавобгар шартнома
мажбуриятларини лойиҳада кўрсатилган шартларда объектни қуриб
битказилгандан сўнг фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш, яъни даъвогарга
тегишли ер майдонида сув тежовчи ёмғирлатиб суғориш ускунасини ўрнатиш
2022 йил 1 июль ҳолатига тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини олган.
Шунингдек, келишув битимида даъвогар билан жавобгар ўртасидаги
2021 йил 22 февралдаги шартномага асосан қўшимча шартнома
расмийлаштирилиши, даъвогар даъвонинг барча қисмидан воз кечиши
кўрсатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 31 мартдаги қарори билан тарафлар ўртасида 2022 йил
29 мартда тузилган келишув битими тасдиқланган. Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2021 йил 10 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Иш юритиш тугатилган.
ИПК 132-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, келишув
битимида тарафлар томонидан келишилган мажбуриятларни бажариш
шартлари ва муддатлари ҳақидаги қоидалар кўрсатилиши керак.
Тарафлар томонидан келишув битими шартлари бўйича қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилиши тарафларни бир-бирига ёки бошқа воқеаларга
(ҳаракатларга) боғлиқ қилиб қўйиши мумкин эмас.
ИПК 133-моддасининг олтинчи қисмига кўра, келишув битимини
тасдиқлаш ҳақидаги ажримнинг хулоса қисмида қуйидагилар кўрсатилиши
керак:
1) келишув битимининг шартлари;
2) келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги хулоса;
3) суд харажатларини тақсимлаш;
4) иш юритишни тугатиш ҳақидаги маълумот.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан келишув битимини тасдиқлашда процессуал қонун
нормаларининг қўлланилишига оид айрим масалалар тўғрисида” 2009 йил
18 декабрдаги 204-сон Қарорининг 11-бандига кўра, келишув битимининг
мазмуни ИПКнинг 132-моддаси талабларига мувофиқ бўлиши ва унинг
шартлари аниқ, равшан баён қилиниши ва унинг ижро этилишида келишув
битимининг мазмуни бўйича ҳар хил талқин қилинишига ва келгусида
низоларнинг келиб чиқишига йўл қўймайдиган бўлиши керак.
Мазкур ҳолатда келишув битимида жавобгар томонидан ускунани
ўрнатиш 2022 йил 1 июль ҳолатига тайёр ҳолда топшириш мажбуриятини
олиши тарафлар ўртасида қўшимча келишув тузилиши билан боғланган.
Бундан
ташқари,
апелляция
инстанцияси
томонидан
ИПК 133-моддасининг олтинчи қисмига риоя этмаган ҳолда келишув битимини
тасдиқлаш ҳақидаги қарорнинг хулоса қисмида келишув битимининг шартлари
кўрсатилмаган, суд келишув битимининг қайси шартларини тасдиқлаганлигини
кўрсатмаган.
Пленум қарорининг 12-бандида келишув битими шартларини кўриб
чиқишда суднинг вазифаси тарафларнинг келишув битимини тузиш ва иш
юритишни тугатишга бўлган ҳақиқий хоҳиш-иродасини, улар томонидан
келишув битими тузилаётганида қонун талаблари бажарилганлигини аниқлаш
ва келгусида келишув битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро
қилинишини таъминлашдан иборат эканлиги тушунтирилган.
Суд томонидан келишув битими тасдиқлашда унинг келгусида келишув
битимини суд ҳужжатлари билан тенг шартларда ижро қилинишини таъминлаш
вазифаси ҳал қилинмаган. Яъни келишув битимида келишув шартлари
бажарилмаган ҳолатда келгусида қандай тартибда ижро этиш имконияти
назарда тутилмаган.
Апелляция инстанцияси эса ушбу камчиликлар мавжудлигига қарамасдан
келишув битимини тасдиқлаб, бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилишига йўл қўйган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; суд аниқланган деб
ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; ҳал
қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги; моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд
нотўғри қўлланилганлиги.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди иш учун
аҳамиятга эга бўлган ҳолатларни аниқламасдан, процессуал ҳуқуқ нормаларини
бузиб қарор қабул қилган деб топди.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
7-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун апелляция инстанцияси
судига юборишни лозим топади.
ИПКнинг 304-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида
баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир.
Шунга кўра ишни апелляция инстанциясида кўришда келишув
битимининг ҳар бир шартини ўрганиб чиқиш, келишув битимининг шартлари
шартли бўлмаслиги ва бошқа битимлар тузилиши ёки воқеалар юз бериши
билан боғланмаган бўлиши, унинг ижро этилмаслиги ҳолатида келгусида
ижросини таъминлаш қандай тартибда ҳал қилиниши билан боғлиқ масалаларга
эътибор бериб, келишув битимини тасдиқлаш ва тасдиқлашни рад қилиш лозим
бўлади.
5
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301-3043-моддаларига
асосланиб,
қарор
қ и л а д и:
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 31 мартдаги қарори бекор қилинсин ва иш
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг апелляция инстанциясида янгидан кўриш учун юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Сурхондарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
томонидан 2022 йил 31 мартда берилган ижро варақалари бўйича ундирув
бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов