← Назад
Решение #516167 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
11 425 символов
4-1001-2206/64043-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.Эшимбетова
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – А.Мамараимов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
“ZAMONAVIY MONTAJ QURILISH” МЧЖнинг “BIZNES FAYZ QURILISH
TA'MIR SERVIS” МЧЖдан 214 360 095 сўм асосий қарз, 15 568 349 сўм пеня
ва 21 500 000 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори
устидан “ZAMONAVIY MONTAJ QURILISH” МЧЖ томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ZAMONAVIY MONTAJ QURILISH” МЧЖ (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) ва “BIZNES FAYZ QURILISH TA’MIR SERVIS”
МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар юритилади) ўртасида 2019 йил 24 майда
тузилган 6-сонли пудрат шартномасининг 2.1-бандига кўра, даъвогар
Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 118-сонли мактабгача таълим
ташкилотини реконструкция қилиш ишларини бажариш, жавобгар эса
бажарилган ишларни қабул қилиб, унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган
бўлиб, шартноманинг 3.1-бандига асосан унинг умумий қиймати
700 000 000 сўм қилиб белгиланган.
Шунингдек, тарафлар ўртасида 2019 йил 21 июнда тузилган 9-сонли
пудрат шартномасининг 2.1-бандига кўра, даъвогар 55159-сонли ҳарбий
қисмда тўсиқлари билан 15 та бокснинг капитал қурилиш ишларини
бажариш, жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб, унинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган бўлиб, шартноманинг 3.1-бандига асосан унинг
умумий қиймати 400 000 000 сўм қилиб белгиланган. Мазкур шартномага
2019 йил 1 октбярда тузилган 1-сонли қўшимча келишувга асосан
шартноманинг умумий қиймати 700 000 000 сўмга ўзгартирилган.
Шартномалар шартларига кўра, шартнома бўйича тўлов аванс, жорий
ва якуний тўловларни тўлаш орқали амалга оширилади.
Шартноманинг 3.6-бандига биноан амалга оширилган қурилиш-монтаж
ишлари жорий қийматининг қолган 5 фоизи бўйича томонлар ўртасида
якуний ҳисоб-китоб ишлар қабул қилиш комиссияси томонидан белгиланган
тартибда қабул қилинганидан сўнг 12 ойлик кафолат муддати тугаши билан
амалга оширилади.
Бажарилган ишлар далолатномаларига кўра, даъвогар томонидан
2019 йил 24 майдаги 6-сонли шартномага асосан умумий қиймати
709 652 267 сўмлик, 2019 йил 21 июндаги 9-сонли шартномага асосан
умумий қиймати 479 706 683 сўмлик ишлар бажарилган.
Даъвогар томонидан шартномада кўрсатилган ишлар бажарилганлиги
иш ҳужжатларидан тасдиғини топган.
Жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга оширилиб, 2019 йил
24 майдаги 6-сонли шартнома бўйича 149 652 267 сўм, 2019 йил 21 июндаги
9-сонли шартнома бўйича 64 708 683 сўм, жами 214 360 950 сўм асосий
қарздорлик тўлаб берилмаганлиги ҳамда даъвогарнинг мазкур қарздорликни
тўлаш ҳақидаги талабномалари оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли даъвогар
судга
даъво
аризаси
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгардан
214 360 950 сўм асосий қарз, 15 568 349 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар судга даъво талабига аниқлик киритиш ҳақидаги аризани
тақдим қилиб, 2019 йил 24 майдаги 6-сонли шартнома бўйича
буюртмачининг материаллари асосида бажарилган 118 582 286 сўмлик
ишларнинг 28 640 220 сўмлик қисми учун ҳам ҳақ тўлаб берилмаганлиги
сабабли 214 360 095 сўмга 28 640 220 сўмлик ишлар қўшилган ҳолда
жавобгардан 243 000 315 сўм асосий қарз, 15 568 349 сўм пеня,
21 500 000 сўм адвокатга қилинган харажатлар туфайли етказилган зарар
ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги
ҳал қилув қарорига асосан даъвогарнинг даъво талабларига аниқлик
киритиш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинган, жавобгарнинг даъво талабининг 2019 йил
21 июнда тузилган 9-сонли шартнома бўйича вужудга келган 64 708 683 сўм
қисмига нисбатан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси
қаноатлантирилган, даъво талабининг жавобгардан 64 708 683 сўм асосий
қарз ундириш қисмини қаноатлантириш рад қилинган, даъвогарнинг даъво
аризаси қисман қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига
77 596 990 сўм асосий қарз, 12 000 000 сўм пеня, 1 146 653,39 сўм давлат
божи ва 24 000 сўм почта харажатлари ундирилган, даъво талабларининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган, жавобгардан Республика
бюджетига 285 594,64 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 мартдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Даъвогарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, 6-сонли шартнома бўйича
28 648 221 сўм кам ундирилганлиги, жавобгарнинг даъво талабининг
2019 йил 21 июнда тузилган 9-сонли шартнома бўйича вужудга келган
64 708 683 сўм қисмига нисбатан даъво муддатини қўллаш ҳақидаги
аризасини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келинганлиги, адвокат
хизмати ҳақини ундириш ҳақидаги талаб асослантириб берилган бўлса-да,
инобатга олинмаганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор
қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогар ва жавобгардан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса
ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамаси бошлангунга қадар, даъвогар адвокати томонидан
ариза тақдим этилган бўлиб, ундар даъвогар раҳбари К.Ембергенов соғлиғи
ёмонлашганлиги сабабли Қибрай туман тиббиёт бирлашмасида
даволанаётганлиги сабабли суд муҳокамасини кейинга қолдириш сўралган.
Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраганлар.
Ўтган суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Судлов ҳайъати илтимоснома ва кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра илтимосномани қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни,
кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан
қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
топшириғига асосан Тошкент шаҳар, Олмазор туманидаги 118-сонли
мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш ишлари юзасидан
назорат ўлчови ўтказилган бўлиб, унда 597 030 593 сўм қўшиб ёзиш ҳолати
мавжудлиги аниқланган, назорат ўлчови материаллари асосида жавобгар
томонидан тузилган таққослаш жадвалида 72 055 276 сўмлик қўшиб ёзишлар
айнан даъвогар томонидан бажарилган ишлар бўйича аниқланганлиги
қайд этилган.
Даъвогар раҳбари суд муҳокамаси жараёнида жавобгар томонидан
тузилган таққослаш жадвалида кўрсатилган 72 055 276 сўмлик қўшиб ёзиш
ҳолати аниқланган ишларнинг ҳаммаси улар томонидан қилинган ишлар
бўлса-да, уларнинг суммаси асосли эмаслигини билдирган.
Мазкур ҳолатда ишни мазмунан кўришда нима учун жавобгар
томонидан бир томонлама тузилган таққослаш жадвалида кўрсатилган
72 055 276 сўмлик қўшиб ёзиш ҳолати инобатга олинганлиги
асослантирилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг
топшириғига асосан ўтказилган назорат ўлчовида қўшиб ёзиш ҳолати
аниқланган 597 030 593 сўмдан 72 055 276 сўм қисми айнан даъвогар
томонидан бажарилган ишлар бўйича эканлигини жавобгар томонидан
бир томонлама тузилган таққослаш жадвалига асосланмасдан, назорат
ўлчови ўтказишда иштирок этган мутахассисларни ишга жалб қилган ҳолда,
улардан қўшиб ёзиш ҳолати аниқланган 597 030 593 сўмнинг тегишли
ҳисоб-китобини олиш орқали ҳал этилиши лозим эди.
Апелляция инстанцияси суди эса қайд этилган ҳолатни инобатга
олмасдан, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, барвақт
хулосага келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ суд
ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади. Кассация инстанцияси суди янги
далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд
этилганларга
кўра,
жавобгарнинг
илтимосномасини
қаноатлантириш рад этилиши, чунки адвокатнинг ўзи ҳам ишда иштирок
этиши мумкинлиги, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан кўриш
учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
5
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган
ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар
томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- назорат ўлчови ўтказишда иштирок этган мутахассисларни ишга жалб
қилган ҳолда ҳисоб-китобларга аниқлик киритиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 1 мартдаги қарори бекор қилинсин.
Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев