Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/43420 Дата решения 01.08.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТОШКЕНТ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый "PRIDE CLUB" хусусий корхонаси
Source ID 1140126 Claim ID 3510681 PDF Hash fffaae57c6c0c38d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 268-моддаси ИПК 268 law
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
Текст решения 6 996 символов
4-1001-2228/43420-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья – И.Алимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 1 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “PRIDE CLUB” хусусий корхонаси вакили – М.Саитниязов (раҳбар), Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси вакили – Ф.Облоев (2022 йил 26 июлдаги ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги божхона қўмитаси вакили – Ж.Тугалов (2023 йил 29 июлдаги ишончнома асосида) иштирокида, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасининг “PRIDE CLUB” хусусий корхонасига 171 961 022,88 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш тўғрисида 2023 йил 26 майдаги ажрими устидан “PRIDE CLUB” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда бошқарма деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, “PRIDE CLUB” хусусий корхонасига (бундан буён матнда ХК деб юритилади) 171 961 022,88 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 6 октябрдаги ҳал қилув қарори билан ариза тўлиқ қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 июндаги ажрими билан ХКнинг апелляция шикоятини қабул қилиш рад этилган. ХК ажрим устидан кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд мажлисига бошқарма орқали бир маротаба чақирилиб, суд мажлисини қолдириш куни ҳақида хабар берамиз деб, санаси қўйилмаган тилхатга имзо қўйдирилганлиги, суд мажлисига бошқа чақирилмасдан, қарор қабул қилинганлиги, бу эса ХКни судга далилларни тақдим этиш ҳуқуқидан маҳрум этганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд ажримини бекор қилиш, ишни апелляция инстанцияси судига кўриш учун юбориш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган ХК вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ажримини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган бошқарма ва божхона қўмитаси вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ажримини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 262-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ, суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги, ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади. Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкин. ИПК 268-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, агар апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддатининг тикланиши рад этилган бўлса судья апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 21 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини (протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозимлиги (ИПК 268-моддаси биринчи қисми 4-банди), ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни (протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилиши ҳақида тушунтириш берилган. Ушбу ҳолда ХК раҳбари М.Саитниязов 2022 йил 20 сентябрь куни соат 11-48га тайинланган суд мажлисига бориш тўғрисидаги суд чақирув қоғозини 2022 йил 8 сентябрь куни соат 18-16да Олий суднинг интерактив портали орқали электрон шаклда олган, 2022 йил 20 сентябрда ўтказилган биринчи суд мажлисида ХК вакили О.Усмонжонов ХК раҳбари М.Саитниязов томонидан берилган ишончномага асосан қатнашган ва унинг мавжуд қарздорлик тўғрисида ҳужжатлар тақдим этиш учун ишни кўришни кейинга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси қаноатлантирилиб, ишни кўриш 2022 йил 29 сентябрь куни соат 14-45га қолдирилган. Бу ҳақда тилхат олинган. 2022 йил 29 сентябрдаги иккинчи суд мажлисида ХК вакили О.Усмонжонов қатнашган бўлиб, унинг такроран берган илтимосномаси ҳам қаноатлантирилиб, ишни кўриш 2022 йил 6 октябрь куни соат 15-10га қолдирилган. Ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ХК томонидан 2022 йил 12 октябрь куни соат 16-04да қабул қилиб олинган. Ушбу ҳолат суд ҳужжати “Гибрид почта” хизмати орқали юборилганлигини тасдиқловчи маълумот билан ўз тасдиғини топган. Апелляция шикояти эса 2023 йил 12 майда, яъни ИПКда белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилганлиги инобатга олиниб, судья апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш тўғрисида асосли хулосага келган. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати суд ажримни ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, ИПКнинг 283, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Ушбу иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция шикоятини қабул қилишни рад этиш тўғрисида 2023 йил 26 майдаги ажрими ўзгаришсиз, “PRIDE CLUB” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев