← Назад
Решение #516573 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 106 | — | code_article | |
| онуннинг | 9 | — | law | |
| онуннинг | 16 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 315 | — | code_article | |
| ФКнинг | 109 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
20 735 символов
4-1102-2302/562-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Пайғамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимова
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 август
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида, судья Н.Юсуповнинг раислигида, ҳайъат
аъзолари, судьялар Ж.Суяров ва А.Ибрагимовадан иборат таркибда, судья
катта ёрдамчиси Ф.Муродуллаевнинг котиблигида, давогар вакили
М.Турақулов (2023 йил 22 февралдаги 22/31-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари Э.Ахунджанов (2022 йил 23 мартдаги 23/081-сонли
ишончнома асосида), Э.Болтаев (2022 йил 07 сентябрдаги 22/243-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар * * *” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар “HSM Asia Leasing” масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан 1 443 750 000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул
қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25
апрелдаги
ҳал
қилув
қарори
устидан
жавобгар
“HSM Asia Leasing” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят суди биносида, очиқ
суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
* * *” масъулияти чекланган жамияти (кейинги матнда даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “HSM Asia Leasing” масъулияти чекланган жамияти
(кейинги
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ҳисобидан
1 443 750 000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 7 мартдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида “Sultanmurat”, “Qanlikol city”, “Ruslan Taspolatov”,
“Sardar Sari Altin”, “Allaniyazbay”, “Bekbulatov Asadbek”, “Qannazar Shengel”,
“Jamiev Genjebay”, “Agro Azerbay”, “Azamat”, “Kochkinov Qudrat”, “Niyatilla
Azizbek”, “Olmosbek To`lqinjon O`gli”,“Usta Ibragim”, “To`rtko`lli-Elnur”,
“Aqilbek Dauletov”, “Ilaladdin Genjebaev”, “Semurg”, “Batir”, “ReyimG`allakor”, “Navro`z Sity”, “Shaxnoz-Asel”, “Bereketli Sari Altin”, “Tadjibaev
Djanibek”, “Abiw O`tep”, “Aydos Duzelbaev”, “Akrom”, “Samat Bazarbaev”,
“Berdinur” ҳамда “Raxmatilla Chaman” фермер хўжаликлари жалб
қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган жавобгар апелляция
шикояти билан мурожаат қилиб, унда биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари судлов
ҳайъатига ёзма фикрнома тақдим этиб, апелляция шикояти ва ёзма
фикрномаларида баён этилган важларини қувватлаб, даъво аризасида
даъвогар билан даъво аризасида кўрсатилган 30 нафар фермер
хўжаликлари ўртасида Фуқаролик кодексининг 313, 315-моддаларига
асосан “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги
шартномалар имзоланганлиги, мазкур шартномаларнинг 1.1-бандида
“HSM Asia Leasing” масъулияти чекланган жамияти ҳамда 30 нафар
фермер хўжаликлари ўртасида оғзаки битим тузилганлиги важ қилиб
кўрсатилганлиги, ушбу оғзаки битим асосида 30 нафар фермер
хўжаликлари томонидан жамиятнинг ҳисоб рақамига пул маблағи тўлаб
берилганлиги маълум қилинганлиги, аммо Фуқаролик кодексининг
106-моддасида оғзаки битимга таъриф берилган бўлиб, унга кўра лизинг
шартномаси оғзаки тузилмаслиги, чунки “Лизинг тўғрисида”ги
қонуннинг 9-моддасида лизинг шартномаси ёзма шаклда тузилиши
белгиланганлиги, мазкур ҳолатда шартнома тузилмаганлиги ва
мажбурият юзага келмаганлиги, бундан ташқари “Лизинг тўғрисида”ги
қонуннинг 16-моддасига кўра, лизинг берувчи лизинг олувчини
хабардор қилган ҳолда лизинг шартномаси бўйича ўз ҳуқуқларидан
тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши мумкинлиги,
аммо жамият хабардор қилинмаганлиги, ваҳоланки фермерларнинг
ўзлари ҳам пул маблағларини қайтариш тўғрисида мурожаат қилишлари
мумкинлиги, аммо улар мурожаат қилмаганликлари, чунки фермерлар
атайин қарз ўтказиш шартномасини тузиб, давлат олдидаги
мажбуриятдан қочмоқчи бўлганликлари, фермер хўжаликларининг ижро
ҳужжатлари бўйича қарздорликлари тўғрисидаги маълумотномалар
судлов ҳайъатига тақдим этилганлиги, қолаверса шартномаларда
даъвогар жамият раҳбари Л.Б.Каратаеванинг имзолари ҳар хил эканлиги
ва бу шартномаларнинг ҳақиқий эмаслигини билдиришини таъкидлаб,
апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Даъвогар вакили апелляция шикояти ҳамда жавобгар
вакилларининг важларига нисбатан эътироз билдириб, жавобгар
вакилларининг барча важлари асоссиз эканлигини, чунки биринчи
инстанция суди томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганиб чиқилиб,
асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинганлигини таъкидлаб,
апелляция шикоятини рад қилишни, биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлиси тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган учинчи
шахслар (“Sultanmurat”, “Qanlikol city”, “Ruslan Taspolatov”, “Sardar Sari
Altin”, “Allaniyazbay”, “Bekbulatov Asadbek”, “Qannazar Shengel”, “Jamiev
Genjebay”, “Agro Azerbay”, “Azamat”, “Kochkinov Qudrat”, “Niyatilla Azizbek”,
“Olmosbek To`lqinjon O`gli”,“Usta Ibragim”, “To`rtko`lli-Elnur”, “Aqilbek
Dauletov”, “Ilaladdin Genjebaev”, “Semurg”, “Batir”, “Reyim-G`allakor”,
“Navro`z Sity”, “Shaxnoz-Asel”, “Bereketli Sari Altin”, “Tadjibaev Djanibek”,
“Abiw O`tep”, “Aydos Duzelbaev”, “Akrom”, “Samat Bazarbaev”, “Berdinur”
ҳамда “Raxmatilla Chaman” фермер хўжаликлари) суд мажлисида вакил
иштирокини таъминламади. Уларнинг суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар иш жилдида мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнда “ИПК” деб юритилади) 274-моддасининг тўртинчи қисмига
асосан, апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда
иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, апелляция шикояти юзасидан тарафлар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларни ўрганиб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қўйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги
белгиланган.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар билан “Sultanmurat”, “Qanlikol city”,
“Ruslan Taspolatov”, “Sardar Sari Altin”, “Allaniyazbay”, “Bekbulatov Asadbek”,
“Qannazar Shengel”, “Jamiev Genjebay”, “Agro Azerbay”, “Azamat”, “Kochkinov
Qudrat”, “Niyatilla Azizbek”, “Olmosbek To`lqinjon O`gli”,“Usta Ibragim”,
“To`rtko`lli-Elnur”, “Aqilbek Dauletov”, “Ilaladdin Genjebaev”, “Semurg”,
“Batir”, “Reyim-G`allakor”, “Navro`z Sity”, “Shaxnoz-Asel”, “Bereketli Sari Altin”,
“Tadjibaev Djanibek”, “Abiw O`tep”, “Aydos Duzelbaev”, “Akrom”, “Samat
Bazarbaev”, “Berdinur” ҳамда “Raxmatilla Chaman” фермер хўжаликлари
ўртасида “Кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги
шартномалар имзоланган.
Мазкур шартномаларга кўра, юқорида номлари келтирилган
30 нафар фермер хўжаликлари ПЛ-3м, ПЛ-3,5м, ПЛ-4м, ПЛ-4,5м, ПЛ-5м
русумли, ҳар бирининг нархи 160 000 000 сўм бўлган “Лазер бошқарувли
ер текислагич” қишлоқ хўжалик техникалари учун жавобгарнинг ҳисоб
рақамига олдиндан тўлов сифатида ўтказилган жами 1 443 750 000 сўм
пул маблағларини талаб қилиш ҳуқуқини янги кредиторга, яъни
даъвогарга ўтказган.
Даъво аризасида баён этилишича, жами 1 443 750 000 сўм пул
маблағлари юқорида номлари келтирилган 30 нафар фермер
хўжаликлари томонидан “Лазер бошқарувли ер текислагич”
техникаларини етказиб бериш учун олдиндан тўлов сифатида (етказиб
бериладиган техника умумий қийматининг 30 фоизи миқдорида, ҳар
бири 48 000 000 сўмдан, 1 нафар фермер хўжалиги 51 750 000 сўм)
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Мазкур ҳолат даъво
аризасига илова қилинган тўлов топшириқномалари билан ўз тасдиғини
топган.
Жавобгар Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги
соҳасида фаолият кўрсатаётган 91 нафар фермер хўжалигига лизинг
шартлари асосида “Лазер бошқарувли ер текислагич” техникаларини
етказиб бериш учун юқорида кўрсатилган қишлоқ хўжалиги
техникаларини ишлаб чиқарувчи корхона бўлган “Chipchiq Мash Аgro”
масъулияти чекланган жамиятига буюртма берган (2020 йил 3 октябрда
152-сонли шартнома имзоланган).
Бироқ, жавобгар 91 нафар фермер хўжаликлари томонидан етказиб
берилиши лозим бўлган техникалар учун олдиндан тўлов сифатида
тўланган 30 фоиз пул маблағларини “Chipchiq Мash Аgro” масъулияти
чекланган жамиятига ўтказиб берган бўлишига қарамай, буюртма
асосида олиб кетиши керак бўлган 91 дона техника ўрнига 50 дона
техникани олиб кетган.
Шартнома шартига кўра, шартнома умумий суммасининг
30 фоизи олдиндан тўлов сифатида, якуний тўлов бўлган 70 фоиз қисми
техника етказиб берилгандан кейин тўланиши белгиланган.
Аммо, жавобгар томонидан техникаларнинг якуний тўлови бўлган
70 фоиз қисми учун тўланиши лозим бўлган пул маблағларини ёпишда
41 дона техника учун олдиндан тўланган 30 фоиз пул маблағлари олиб
кетилган 50 дона техникага якуний тўлов сифатида қабул қилиниши
айтилган. Лекин, жавобгар 41 нафар фермер хўжаликлари билан лизинг
асосида
қишлоқ
хўжалиги
техникаларини
етказиб
бериш
шартномаларини тузмаган.
Ваҳоланки, фермерларни қишлоқ хўжалиги техникалари билан
таъминлаш масаласи Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Қишлоқ
хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада
жадал ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 11 декабрдаги
4919-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида кўтарилган ва
мазкур қарор ижроси биринчи навбатда Қорақалпоғистон Республикаси
кесимида амалга оширилиши режалаштирилган.
“Лазер бошқарувли ер текислагич” техникаларни Республикада
ягона ишлаб чиқарувчиси сифатида “Chipchiq Мash Аgro” масъулияти
чекланган жамияти томонидан фермерларга жами 91 дона “Лазер
бошқарувли ер текислагич” қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб
берилиши лозим бўлсада, жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлар охиригача бажарилмаганлиги оқибатида фермер
хўжаликларига фақат 50 дона техника етказиб берилган.
Юқорида кўрсатилган 30 нафар фермер хўжаликлари ва жавобгар
ўртасида лизинг шартномалари охиригача расмийлаштирмаганлиги,
“Chipchiq Мash Аgro” масъулияти чекланган жамияти билан тузилган
шартномалар юзасидан ҳужжатлар юритилиши лозим даражада
бажарилмаганлиги оқибатида жавобгар билан “Chipchiq Мash Аgro”
масъулияти чекланган жамияти ўртасида 1 443 750 000 сўм дебитор
қарздорлик вужудга келган.
2021 йил июнь ойларига келиб “Chipchiq Мash Аgro” масъулияти
чекланган жамиятининг бошқа корхоналар олдида жуда катта
миқдордаги кредиторлик қарзлари юзага келганлиги сабабли
жамиятнинг ҳисоб рақамларига банд солинган ва бунинг оқибатида
жамиятнинг иш фаолияти тўхтаб қолган.
Шу боис, “Chipchiq Мash Аgro” масъулияти чекланган жамиятининг
бошқа корхоналар олдидаги ҳамда солиқлардан вужудга келган
қарздорлигини камайтириш ва шартнома мажбуриятларини бажариш
мақсадида, жамиятнинг 100 фоизлик таъсисчилигида ташкил этилган
даъвогар томонидан “Chipchiq Мash Аgro” масъулияти чекланган
жамиятининг бошқа корхоналар олдидаги кредиторлик қарзлари ва
қўшимча қиймат солиғидан вужудга келган қарзлари ёпиб берилган.
Бунинг натижасида, “Chipchiq Мash Аgro” масъулияти чекланган
жамиятининг даъвогар олдидаги қарздорлиги жуда катта миқдорни
ташкил этган.
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган 30 нафар
фермер хўжалиги техникалар ўз вақтида етказиб берилмаганлиги учун
“Chipchiq Мash Аgro” масъулияти чекланган жамиятига мурожаат қилган.
Техникаларни етказиб бериш юзасидан фермерларга даъвогарга
мурожаат этиш таклифи берилган.
Шундан кейин, даъвогар томонидан 30 нафар фермер хўжалигига
бир донаси 160 000 000 сўмдан бўлган “Лазер бошқарувли ер текислагич”
қишлоқ хўжалиги техникалари 112 000 000 сўмдан етказиб берилган.
Шунингдек, фермерларнинг техника учун 30 фоиз аввалдан
жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган пул маблағларини
ундириш юзасидан даъвогар билан фермерлар ўртасида 2022 йил апрель
ойида “Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги
шартномалар имзоланиб, пул маблағларини талаб қилиш хуқуқи
даъвогарга берилган.
Кредитор томонидан фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари бошқа
шахсга, яъни даъвогарга ўтганлиги ҳақида жавобгар тегишли тартибда
хабардор қилинган(и/в 208).
Жавобгарнинг 2021 йил 19 ноябрдаги 21/77-сонли хатига асосан
жами 4 739 123 422,79 сўм пул маблағларини 2021 йил 19 октябрдаги
161-сонли шартнома бўйича ҳисоб-китоб қилинганлиги баён қилинган.
Шу боис, жавобгар томондан қишлоқ хўжалик техникалари учун
“Chipchiq Мash Аgro” масъулияти чекланган жамиятига қишлоқ хўжалик
техникалари учун 30 фоиз миқдоридаги аванс пуллари тўланмаган деб
ҳисобланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаб бериш
юзасидан бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаатлар қилинган. Жавобгар
томонидан даъвогарнинг мурожаатлари ва талабномалари оқибатсиз
қолдирилгач даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда
ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа
ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ФК 313-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмига кўра, мажбурият
асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан
битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин.
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг
розилиги талаб қилинмайди.
Мазкур Кодекснинг 315-моддасига кўра, агар қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки
кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд
бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга
мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек
талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга
ҳуқуқ ҳам ўтади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2003 йил
28 февралдаги 110-сон қарорининг 7 ва 8-бандига асосан, талабдан
бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасининг хусусияти шундаки,
бунда қонун ёки асосий шартномада тўғридан-тўғри бошқача тартиб
назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятдаги бошқа тарафнинг
(қарздорнинг) розилиги талаб қилинмайди.
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида
қарздорнинг хабардор қилинмаганлиги ёки ўз талабидан бошқа шахс
фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи
ҳужжатларни унга бермаганлиги унинг ҳуқуқларини бошқа шахсга
ҳақиқатан ўтказилганлигига таъсир қилмайди ва ўз талабидан бошқа
шахс фойдасига воз кечиш шартномасини тузилмаганлигига (ҳақиқий
эмаслигига) олиб келмайди.
Тарафлар вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари
ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, даъвогар олдидаги
мавжуд қарздорлик бўйича жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган. Шу боис, суд томонидан даъвогарнинг 1 443 750 000 сўм
асосий қарз ундириш талаби тўлиқ қаноатлантирилган ва суд бу ҳақда
тўғри хулосага келган.
Суд жараёнида жавобгар вакиллари ФК талабига кўра лизинг
шартномаси оғзаки тузилмаслиги, чунки “Лизинг тўғрисида”ги
қонуннинг 9-моддасида лизинг шартномаси ёзма шаклда тузилиши
белгиланганлиги, мазкур ҳолатда лизинг шартномаси тузилмаганлиги
ва мажбурият юзага келмаганлиги, бундан ташқари “Лизинг
тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига кўра, лизинг берувчи лизинг
олувчини хабардор қилган ҳолда лизинг шартномаси бўйича ўз
ҳуқуқларидан тўлиқ ёки қисман учинчи шахслар фойдасига воз кечиши
мумкинлиги, аммо жамият хабардор қилинмаганлиги, шунингдек
шартномаларда даъвогар жамият раҳбари Л.Б.Каратаеванинг имзолари
ҳар хил эканлиги, шунга кўра Олий хўжалик судининг 269-сонли
Пленуми талабларига асосан мазкур шартномалар ўз-ўзидан ҳақиқий
эмаслиги
тўғрисида
важ
келтириб,
апелляция
шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Бироқ, судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг ушбу важлари
билан келиша олмайди.
Чунки, ФКнинг 109-моддаси биринчи қисмида битимнинг оддий
ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб
келмаслиги, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг
тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг
кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиши, иккинчи
қисмида эса тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки
бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақли
эканлиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, тарафларнинг муносабатга киришганлиги ишдаги
мавжуд далиллар, жумладан иш жилдидаги тўлов топшириқномалари,
30 нафар фермер хўжаликларининг жавобгар жамият раҳбари номига
ёзган
талабнома
ва
маълумотномалари,
мазкур
фермер
хўжаликларининг даъвогар жамият раҳбари номига ёзган мурожаат
хатлари, улар билан даъвогар ўртасида тузилган шартнома ва қўшимча
келишувлар билан тасдиқланади.
Шунингдек, судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг “Кредитор
ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида”ги шартномаларда
даъвогар жамият раҳбари Л.Б.Каратаеванинг имзолари ҳар хил эканлиги,
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 269-сонли Пленум
қарори талабларига кўра бу шартномалар ўз –ўзидан ҳақиқий эмаслиги
тўғрисидаги важлари ҳам асоссиз деб ҳисоблайди.
Чунки, мазкур шартномалар айни дамда қонуний кучда бўлиб, улар
бекор қилинмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Аммо, жавобгар вакиллари томонидан ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтирилган ҳолатлар исботлаб берилмади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция
шикоятида келтирган важлари билан келиша олмайди ва биринчи
инстанция суди даъво талабини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида тўғри
хулосага келган деб ҳисоблайди.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд томонидан иш
учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган
деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг
исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг
иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Бироқ, мазкур ҳолатда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати, биринчи инстанция суди
томонидан ҳал қилув қарорини қабул қилишда моддий ёки процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида тўғри хулосага келинганлиги, ҳал қилув
қарорини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги сабабли,
жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирилган важлар билан келиша
олмайди ва апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПК 118-моддаси талабларидан
келиб чиқиб, суд харажатларини жавобгар зиммасида қолдиришни
лозим топади.
9
Юқорида баён этилганларга ҳамда ИПКнинг 68, 118, 274,
278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози тараф Ўзбекистон Республикаси Олий
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига қарор қабул
қилинган кундан эътиборан бир йил ичида кассация тартибида шикоят
беришга ҳақли.
Раислик қилувчи:
(имзо)
Н.Юсупов
ҳайъат аъзолари:
(имзо)
Ж.Суяров
(имзо)
А.Ибрагимова
Қарорнинг кўчирма
нусхаси аслига тўғри:
судья А.Ибрагимова