Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-10-2312/18 Дата решения 01.08.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение “CROSSOVER HEALTHCARE FUND LLC” Ответчик / Подсудимый “DILYAZ BIZNES” масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1142387 Claim ID 3520153 PDF Hash 91fc7b69bff5e715... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
онун 11-моддаси онун 11 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 18 002 символов
4-10-2312/18-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ф.Ёдгоров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 1 август Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили – Д.Ахматов (2022 йил 21 июндаги ишончнома асосида), жавобгар вакиллари - масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси вакили - А.Гафаров (2023 йил 12 майдаги 5-сонли ордер ва 2022 йил 12 декабрдаги 12/2-сонли ишончнома асосида), St Global Investing Corporation компанияси вакили - Б.Бакиров (ишончнома асосида), Ўсмонов Мухаммед Муталибоевич вакили – А.Арипов (2023 йил 12 майдаги 9-сонли ордер ва 2023 йил 15 февралдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Crossover Healthcare Fund LLC” компаниясининг жавобгарлар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси, St Global Investing Corporation, Тўлаганов Шахриёр Фарход ўғли ва Ўсмонов Мухаммед Муталибоевичга нисбатан “Dilyaz Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида қабул қилинган қарорни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори устидан жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси томонидан берилган апелляция шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Crossover Healthcare Fund LLC” компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади) таъсисчиси М.Ўсмонов 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари йиғилиш қарори билан МЧЖ устав фондини шакллантириш учун 9 676 800 000 сўм қийматдаги қурилиш материалларини ҳақиқатда МЧЖ устав фондига киритмасдан, ноқонуний равишда МЧЖдаги улуш миқдорини 75 фоизга оширишга эришганлиги, оқибатда устав фондидаги даъвогарнинг улуши камайганлиги, 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари йиғилишида даъвогардан унга берилган ишончномада жамиятнинг устав фондини кўпайтириш учун овоз беришга ваколати бўлмаган шахс А.Носирхонов иштирок этиб овоз берганлиги, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонуни талаби ва жамият уставига кўра устав фондини кўпайтириш учун таъсисчиларнинг бир овоздан тасдиқланган қарори талаб қилиниши белгиланганлиги важи билан жамият ва унинг таъсисчиларига нисбатан иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ушбу умумий йиғилиш баённомаси асосида қабул қилинган қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Шунингдек, МЧЖ томонидан судга ариза тақдим қилиниб, унда даъвогарнинг даъво талаби бўйича даъво муддати ўтганлиги сабабли даъво муддатини қўллаб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Суднинг 2023 йил 15 майдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси (Шайхонтоҳур туман давлат хизматлари маркази) (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори билан “Crossover Healthcare Fund LLC” компаниясининг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонасининг 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомаси асосида қабул қилинган қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво муддатини қўллаш сўралганлиги, суд томонидан эса даъво муддатини тиклаш ҳақида даъвогар томонидан илтимоснома мавжуд бўлмаса-да, даъво талаби қаноатлантирилганлиги, 2020 йил 15 июлдаги ишончномада А.Насирхановга барча корхона ва идораларда даъвогар манфаатларини ифода этиш, юридик ва жисмоний шахслар билан даъвогар фаолияти тўғрисидаги ҳар қандай масалаларда зарур бўлган ҳаракатларни амалга ошириш, музокаралар ва учрашувлардаги ҳар қандай масалаларда даъвогар манфаатини ифода этиш, масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси иштирокчиларининг умумий йиғилишида қатнашиш, овоз бериш ва баённома/қарорларини имзолаш ҳуқуқи берилганлиги, бундан ташқари, ушбу ваколатни 2021 йил 14 июлдаги такрорий ишончнома билан икки йил муддатга узайтирилганлиги, даъвогар томонидан махсус даъво муддатлари ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топиш учун асос ва далиллар судга тақдим этилмаганлигига қарамай, биринчи инстанция суди томонидан жавобгарларнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги аризалари асоссиз рад этилганлиги, даъвогар низоли йиғилиш қарорларидан тўлиқ хабардор бўлган бўлса-да, бироқ икки йил ўтгандан кейин ўтказиб юборилган икки ойлик муддатни тиклаш учун адвокатлик сўрови ва судга мурожаатларни ўйлаб топганлиги, бундан ташқари, ушбу йиғилиш билан ҳал этилган масалалар юзасидан қарор қабул қилингандан кейин устав фонди ва иштирокчиларнинг улушлари ўзгариши муносабати билан тегишли ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, доимий равишда бугунги кунга қадар очиқ манба ҳисобланган www.stаt.uz сайтида жойлашган бўлиб, ушбу маълумотни хоҳлаган шахс олиши ва фойдаланиши мумкинлиги, биринчи инстанция суди томонидан шағал маҳсулотларини топшириш-қабул қилиш тўғрисидаги 2020 йил 23 ноябрдаги далолатномаси, 2023 йил 10 ноябрдаги йиғилиш 3 қарори, улуш шакллантирилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқа далиллар мавжудлигига қарамай инобатга олинмаганлигини, МЧЖ томонидан шикоятга қўшимча киритилиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2302/24-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 15 июндаги қарори билан аниқланган ҳолатларга кўра, 2020 йил 23 ноябрдаги ва 1 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилган вақтда А.Насирхановда даъвогар номидан иштирок этиш ва ҳужжатларга имзо қўйиш ваколати мавжуд бўлганлигини кўрсатган. Суд мажлисида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, уни қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд мажлисида St Global Investing Corporation компанияси вакили ҳам апелляция шикоятидаги важларни қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида Ўсмонов Мухаммед Муталибоевич вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлашини билдирди. Суд мажлисида даъвогар вакили апелляция шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган Тўлаганов Шахриёр Фарход ўғли суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг аризаси мавжуд бўлиб, унда ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан корпоратив низоларни ҳал этишнинг айрим масалалари тўғрисида” 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 20.1-бандида жамият иштирокчилари умумий йиғилиши қарори у қонунчиликка зид бўлган ва (ёки) умумий йиғилиш қонунчилик ва жамият уставида белгиланган тартибга риоя этилмаган ҳолда ўтказилган ҳоллардагина, ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги белгиланган. Мазкур Пленум қарорининг 20.2.-бандида “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (матнда Қонун деб юритилади) 41-моддасининг биринчи қисмига кўра жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги бўйича тушунтириш берилган. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкинлиги, бунда икки ойлик муддат йиғилишда иштирок этган иштирокчи учун қарор қабул қилинган кундан, йиғилишда иштирок этмаган иштирокчи учун эса у қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб ҳисобланиши ҳақида ҳам тушунтиришлар берилган. Демак, белгиланган икки ойлик муддат махсус даъво муддати ҳисобланиб, у суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суднинг ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2302/24-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 15 июндаги қарорида даъвогарнинг ишончли вакили А.Носирхановга 2020 йил 15 июлда берилган ишончномада МЧЖ умумий йиғилишларида иштирок этиш ва даъвогар номидан умумий йиғилиш қарорлари, таъсис ҳужжатлари ва уставга имзо қўйиш ваколатлари берилганлиги ва А.Носирхановга берилган ишончнома 2021 йил 9 декабрга қадар амал қилганлиги, демак, МЧЖ таъсисчиларининг 2020 йил 23 ноябрдаги ва 1 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилган вақтда А.Носирхановда даъвогар номидан иштирок этиш ва ҳужжатларга имзо қўйиш ваколати мавжуд бўлганлиги қайд этилган. ИПК 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмаслиги кўрсатилган. Мазкур ҳолатда, “Dilyaz Biznes” масъулияти чекланган жамиятининг 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида даъвогарнинг ишончли вакили А.Носирхановнинг иштирок этганлиги ва унда даъвогар номидан иштирок этиш ва ҳужжатларга имзо қўйиш ваколати мавжуд бўлганлиги МЧЖдаги улушни камайиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа таъсисчиларни улушини ошириш ҳақидаги қарорларга овоз бериш ҳуқуқи берилмаганлигини англатмайди. Чунки, даъвогар томонидан ишончли вакилига 2020 йил 15 июлда берилган ишончномада МЧЖ умумий йиғилишларида иштирок этиш ва даъвогар номидан умумий йиғилиш қарорлари, таъсис ҳужжатлари ва уставга имзо қўйиш ваколатлари берилган ва А.Носирхановга берилган ишончнома 2021 йил 9 декабрга қадар амал қилган. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2302/24-сонли иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 15 июндаги қарорида ҳам қайд этилган. Биринчи инстанция суди Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 4-10-2224/459-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 24 мартдаги қарорига асосланган ҳолда “Dilyaz biznes” масъулияти чекланган жамиятининг устави ва таъсис шартномалари нусхаларини (янги таҳрирдаги), 2018, 2019, 2020, 2021 йиллар ва 2022 йилнинг 9 ойидаги навбатдаги ва навбатдан ташқари таъсисчилар умумий йиғилишининг баённомалари нусхаларини тақдим этиш, Давлат солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган ёки электрон солиқдан қабул қилинганлиги ҳақидаги тасдиқнома илова қилинган ҳолда 2019, 2020, 2021 йиллардаги бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, 2020-2022 йиллардаги ходимлар ва уларнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар, 2020 йилдан 2022 йилгача бўлган касса айланмаси бўйича ҳисобварақлардан банк кўчирмалари, 2022 йил 1 январдан 2022 йил 1 октябргача бўлган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари реестри, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига жамият балансидаги асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотнома билан таништириш мажбурияти юклатилганлигига асосланган. Бироқ, 4-10-2224/459-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 24 мартдаги қарорда, жамият иштирокчилари ушбу Қонунда ва жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишишга ҳақли эканлигидан келиб чиққанлигига эътибор қаратмаган. Шунингдек, Қонун 11-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, жамият иштирокчисининг, аудиторнинг ёки исталган манфаатдор шахснинг талабига биноан жамият уларга жамиятнинг таъсис ҳужжатлари билан, шу жумладан унга киритилган ўзгартишлар билан танишиш имкониятини бериши шартлиги, жамият иштирокчисининг талабига биноан жамият унга жамиятнинг таъсис шартномаси ва устави нусхаларини бериши шартлиги белгиланган. Шунинг учун, 4-10-2224/459-сонли иқтисодий иш бўйича қабул қилинган 2023 йил 24 мартдаги қарорда даъвогар таъсисчи сифатида МЧЖга тааллуқли барча ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга эканлигидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилганлиги қайд этилган. Яъни, 4-10-2224/459-сонли иқтисодий ишда А.Носирханов МЧЖ номидан таъсисчилар йиғилишида иштирок этишга ваколати бўлмаганлиги ҳақидаги низо кўриб чиқилмаган, балки МЧЖдан таъсисчи сифатида даъвогарнинг таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар билан танишиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳақидаги низо кўриб ҳал этилган. Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2022 йил 13 сентябрдаги ва 2022 йил 28 ноябрдаги қарорларида даъвогарнинг ишончли вакили А.Носирхановнинг ваколатлари муҳокама қилинмаган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди МЧЖнинг 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори қабул қилинган вақтда даъвогарнинг ишончли вакили А.Носирханов иштирок этганлигини инобатга олмасдан ҳамда умумий йиғилиш қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво қилиш муддати икки йилдан ошганлиги ўрганилмасдан, даъво муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома мавжуд бўлмаса-да, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Демак, даъвогар томонидан даъво билан мурожаат қилишнинг икки ойлик муддати асоссиз ўтказиб юборилган. Бу эса, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим. Чунки, даъвогарнинг ишончли вакили А.Носирханов мазкур 2020 йил 23 ноябрдаги таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этишга ваколатли бўлган ва умумий йиғилиш қарори қабул қилинган вақтдан икки ой ичида, яъни 2021 йил 23 январга қадар умумий йиғилиш қарори устидан судга даъво киритиш йўли билан низолашиши мумкин бўлган. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги важларига тегишли тартибда баҳо бермаган ва даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган. Шу боис, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилишни, иш бўйича янги қарор қабул қилиб даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмида моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 278-моддасининг биринчи қисми 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қарор қабул қилишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантирган ҳолда иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатини бекор қилиб даъво аризаси қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлиги сабабли, жавобгар томонидан апелляция инстанцияси учун тўланган 1 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари даъвогардан жавобгарга ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонасининг апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонасининг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин. “Crossover Healthcare Fund LLC” компаниясининг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “Crossover Healthcare Fund LLC” компаниясидан масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Dilyaz Biznes” қўшма корхонаси фойдасига 1 500 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев В. Сатторова