← Назад
Решение #516817 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ртинчи хатбошисида ФК | 541 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 665 символов
4-2001-2305/584-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья – Д.Чориев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Қодирова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 1 август
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят ҳудудий
бошқармаси вакили - Ш.Идиев (2023 йил 23 майдаги ишончнома), “Qo’ldosh
Bo’ron” масъулияти чекланган жамияти вакили – С.Кулдошов (раҳбар),
С.Казимова
(2023
йил
12
апрелдаги
17-сонли
ишончнома),
“Buxoromaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти вакили – Ф.Тошев
(2022 йил 1 февралдаги 01-сонли ишончнома), гувоҳ – И.Муҳаммедов
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро
вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “Qo’ldosh Bo’ron” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида жавобгар “Buxoromaxsussuvpudrat”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
61 000 000
сўм
қарздорлик
ва 18 300 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан чиқарилган Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 июндаги қарори устидан
“Buxoromaxsussuvpudrat” масъулияти чекланган жамияти томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бухоро вилоят
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) “Qo’ldosh
Bo’ron” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Buxoromaxsussuvpudrat ” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 61 000 000 сўм асосий қарз
ва 18 300 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Ҳал қилув қарори қабул қилингунга қадар, палата даъвонинг асоси
ва предметини ўзгартириб, жавобгардан 61 000 000 сўм қиймат ундиришни
сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 апрелдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 999 999,80 сўм асосий қарз, олдиндан
тўланган 30 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган. республика бюджетига даъвогардан
1 566 000 сўм, жавобгардан 20 000 сўм давлат божи ундирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 июндаги қарори билан ҳал қилув қарорининг - жавобгардан
даъвогар фойдасига 999 999,80 сўм асосий қарз ундириш қисми “60 999 999,80 сўмга”, республика бюджетига жавобгардан 20 000 сўм давлат
божи ундириш қисми - “1 220 000 сўмга”, даъвогардан 1 566 000 сўм давлат
божи ундириш қисми - “366 000 сўмга” ўзгартирилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича
ҳуқуқий
баҳо
берилмаганлиги,
ҳақиқатда
қарздорлик
999 999,80 сўмни ташкил этиши, ушбу ҳолат таққослаш далолатномаси билан
ўз тасдиғини топганлиги, шартнома муддати узайтирилмаганлиги,
қонунчиликда кўрсатилган хизматни тасдиқловчи ҳужжат ҳисоб
варақ-фактура ҳисобланиши ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорини бекор
қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдириш сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорини бекор
қилиб, ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган палата ва даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган гувоҳ И.Муҳаммедов ўз
тушунтиришида 2021 йил май ойидан 2022 йил август ойига қадар
жавобгарда муҳандис вазифасида ишлаганлиги, даъвогарнинг махсус
техникаси ижарага олиниб, жавобгарга тегишли бўлган объектларда
ишлатилганлиги,
иш
ҳужжатларидаги
далолатномани
ўзи
ёзиб
имзолаганлиги, даъвогардан ижарага олинган махсус техника 2021 йил
декабрь ва 2022 йил январь ойи ишлатилганлиги ҳақида кўрсатма берди.
Судлов
ҳайъати
тарафлар
вакилларининг
ва
гувоҳнинг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
қарорларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил
1 августда махсус техникани ижарага бериш шартномаси тузилган бўлиб,
шартноманинг 1.1-бандига кўра даъвогар жавобгарнинг топшириғига асосан
шартноманинг 1.2-бандида кўрсатилган “Бетоносмесител модел LT3500”
техникасини ижарага бериш, жавобгар эса уни қабул қилиб олиш
ва шартнома баҳоси 150 000 000 сўм бўлгани ҳолда ҳар ой 30 000 000 сўмдан
ижара ҳақи тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 564-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ транспорт
воситасини экипажи билан ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага
берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун
ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда
техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади.
Шартноманинг 1.3.1-бандида, махсус техникани ижарага бериш
хизматлари буюртмачи ёки унинг ваколатли вакили томонидан махсус
техникани ижарага қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан
кейин берилиши белгиланган бўлиб, даъвогар томонидан махсус техника
жавобгарга топширилган, бироқ тарафлар ўртасида икки томонлама
топшириш-қабул қилиш далолатномаси имзоланмаган.
Шартноманинг 2.2.1-бандига кўра, жавобгар ижарага олган махсус
техника учун шартнома умумий қийматининг 15 фоизи миқдорида олдиндан
аванс тўловини амалга оширади, қолган 85 фоизи хизматларни қабул
қилиш-топшириш
далолатномаси
имзоланиб,
ижарачи
томонидан
буюртмачига ҳисобварақ-фактура тақдим этилган санадан бошлаб 30 кун
ичида тўлаб берилади.
Жавобгар томонидан 2021 йил август, сентябрь, октябрь ва ноябрь
ойлари учун жами 119 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 18 июлда имзоланган ўзаро
ҳисоб-китоб таққослаш далолатномасига кўра 2022 йил 1 июль ҳолатига
даъвогар олдидаги мавжуд 61 000 000 сўм қарздорликни жавобгар тан олган.
Даъвогар томонидан 2022 йил 8 сентябрда жавобгарнинг хизмат
кўрсатувчи банкига 61 000 000 сўмлик техника хизмати учун 1-сонли тўлов
талабномаси қўйилган. Бироқ жавобгар томонидан тўлов амалга
оширилмаган.
Шунингдек, даъвогарнинг 2023 йил 2 февралдаги электрон тартибда
юборган ҳисобварақ-фактурасини жавобгар томонидан қабул қилиш рад
этилган.
Шу боис тарафлар ўртасида ушбу низо келиб чиққан.
ФК 244-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонунчилик
ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди.
ФК 541-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ мол-мулкни
топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш далолатномасини тузиш
ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг бурчи бўлиб, унинг
ҳисобидан амалга оширилади.
Ижарага олинган махсус техникани топшириш-қабул қилиш
далолатномаси тузилмаган бўлса-да, тарафлар вакилларининг суд мажлисида
берган тушунтиришларига кўра, амалда шартнома тузилгандан кейин
2021 йил август ойида махсус техника жавобгарга топширилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк
ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини
иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”
2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли Пленум қарори (бундан буён матнда
Пленум қарори деб юритилади) 9-бандининг тўртинчи хатбошисида
ФК 541-моддасининг иккинчи қисми мазмунига кўра, мулкни ижарага
берувчи томонидан ижарага олувчига топширилиши топшириш
далолатномаси асосида амалга оширилиши, шу билан бирга, агар
тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма
ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, топшириш далолатномасининг
мавжуд эмаслиги ижарага берувчининг ижара ҳақини ундириш тўғрисидаги
талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмаслиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан 2021 йил 29 октябрдаги 1-сонли ҳисобварақфактурага асосан 59 999 999,80 сўм 2021 йил август, сентябрь ойлари учун,
2021 йил 30 ноябрдаги 2-сонли ҳисобварақ-фактурага асосан 2021 йил
октябрь ойи учун 29 999 999,95 сўм, 2021 йил 30 декабрдаги 3-сонли
ҳисобварақ-фактурага асосан 2021 йил ноябрь ойи учун 29 999 999,95 сўм,
жами 119 000 000 сўмлик ижара тўловлари амалга оширилган бўлиб, мазкур
ҳисобварақ-фактуралар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатга
киришганлигини тасдиқлайди.
Пленум қарори 9-бандининг учинчи хатбошисида ижара шартномаси
муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда
фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган
давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар этиб
белгиланган бўлса-да, жавобгар томонидан ижарага олинган махсус
техникадан 2021 йил декабрь ва 2022 йил январь ойи давомида
фойдаланганлиги ўзаро ҳисоб-китоб таққослаш далолатномаси, жавобгар
вакили иштирокида тузилган далолатнома ва суд муҳокамасида тарафлар
вакилларининг тушунтиришлари ва гувоҳ И.Муҳаммедовнинг берган
кўрсатмаси билан ўз тасдиғини топди.
Шартноманинг 4.2.-бандида ижара ҳақини ўз вақтида тўламаганлик
учун буюртмачи ижарачига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда
пеня тўлаши белгиланган бўлиб, бироқ, палата даъвогар манфаатида даъво
асоси ва предметини ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, унда
жавобгардан 61 000 000 сўмлик қийматни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан даъвонинг предмети,
яъни жавобгарга нисбатан қўйилган моддий ҳуқуқий талаби ўзгарганлиги,
жавобгардан 61 000 000 сўмлик ижара ҳақи қийматини ундиришни
сўраганлиги, пеняни ундиришни талаб қилмаганлиги боис даъвонинг пеня
ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, апелляция
инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 999 999,80 сўм асосий қарз ундириш
қисмини - “60 999 999,80 сўмга”, республика бюджетига жавобгардан
20 000 сўм давлат божи ундириш қисмини - “1 220 000 сўмга”, даъвогардан
1 566 000 сўм давлат божи ундириш қисмини - “366 000 сўмга” ўзгартириш,
ҳал қилув қарорининг қолган қисмини эса ўзгаришсиз қолдириш ҳақида,
тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 610 000 сўм давлат божи
ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Buxoromaxsussuvpudrat”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Buxoromaxsussuvpudrat”
масъулияти
чекланган
жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд
мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев