← Назад
Решение #516820 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 468 | — | code_article | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 278 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1198-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 1 август
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар М.Бозоров ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, "Махатов Мухаммаджон
Рахматуллоевич" фермер хўжалиги раҳбари А.Махатов, унинг адвокати
Б.Юлдошев (2023 йил 6 июлдаги 51-сонли ордер асосида),
“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси
Ш.Турдиевнинг иштирокида, "Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич"
фермер хўжалиги томонидан Касби туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 5 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан келтирилган апелляция
шикояти бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Касби туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади)
манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
"Махатов
Мухаммаджон
Рахматуллоевич"
фермер
хўжалигидан
(кейинчалик матнда жавобгар деб юритилади) 70 698 672 сўм асосий
қарзни ундиришни сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби тўлиқ қанаотлантирилган.
"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалигининг
апелляция шикоятида, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад қилиш тўғрисида янги қарор
қабул қилиш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида даъвогар тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисида унинг вакили
иштирок этмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятидаги
важларни
қувватлаб,
даъво
аризаси
нотўғри
киритилганлигини, иш бир томонлама кўрилганлигини, фермер хўжалиги
томонидан электр истеъмоли учун тўловлар йилма-йил субсидия асосида
тўлаб келинганлигини, буни банк маълумотномаси тасдиқлашини,
даъвогар томонидан солиштирма далолатномаси бир томонлама
тузилганлигини, ишдаги далиллар бир-бирига номувофиқ эканлигини,
даъвогар олдида қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё
ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси суднинг ажримига асосан низо
ҳолатини ўрганиб чиққанлигини ва ўз хулосасини тақдим этганлигини,
жавобгарни даъвогар олдида қисман қарздорлиги борлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни маълум қилди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни шикоятда келтирилган
важлар билан бирга муҳокама қилиб, мутахассис томонидан берилган
хулосани ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, апелляция шикоятини
қисман қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик
жамияти Касби туман электр таъминоти корхонаси ва жавобгар ўртасида
электр энергияси етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилган.
Шартноманинг 1-бандига кўра “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти Касби туман электр таъминоти корхонаси электр
энергиясини “Истеъмолчи” - "Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич"
фермер хўжалигига етказиб бериш, “Истеъмолчи” эса истеъмол қилинган
энергия ҳаққини ўз вақтида тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.2-бандига асосан, истеъмолчи фойдаланилган
энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлашга мажбурлиги кўрсатилган.
Даъво аризасида шартнома шартларига асосан даъвогар томонидан
жавобгарга 70.698.672 сўмлик электр энергияси етказиб берилганлиги,
ушбу ҳолат даъвогар томонидан тақдим қилинган 2023 йил 1 май
ҳолатидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тузилган солиштирма далолатномасида
ўз аксини топганлиги, жавобгар томонидан етказиб берилган электр
энергияси учун тўловлар амалга оширилмаганлиги учун даъвогар
томонидан қарздорликни бартараф этиш ҳақида огоҳлантириш хати
юборганлиги,
бироқ
мазкур
огоҳлантириш
хати
оқибатсиз
қолдирилганлиги сабабли судга даъво аризаси киритилган.
Биринчи инстнация суди даъво аризасини тўлиқ қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик
матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига кўра мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолда мажбурият энергия таъминоти шартномасидан келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти
шартномасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот
туташтирилган тармоқ орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб
туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини
тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш
тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шаҳобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол
қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг 27-моддасига асосан электр таъминоти шартномаси
шартларида белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига
риоя этиши, фойдаланилган электр энергияси учун ҳақни электр
таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаши
кўрсатилган.
Аниқланишича, “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё ҳудудий бўлими
етакчи мутахассиси томонидан 14.07.2023 йилда тузилган хулосасида
"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги томонидан
2021 йил январь ойидан 2023 йил май ойигача бўлган даврда
57 555 000 сўмлик электр энергия ишлатилиб, шу даврда 21 787 690 сўм
тўлов қилинганлигини, шундан келиб чиқиб жами электр энергиясидан
35 767 310 сўм қарздорлик мавжудлиги маълум қилинган.
Судлов ҳайъати мутахассис томонидан тақдим этилган хулосани
мақбул далил деб ҳисобламасликни лозим топади.
Чунки, жавобгар томонидан субсидия пул маблағлари ҳисобидан
электр энергияси тўловлари учун 2017 йил 30 декабрда 897 000 сўм,
2018 йил 31 июлда 7 315 200 сўм, 2018 йил 30 августда 2 994 660 сўм,
2018 йил 31 октябрда 5 876 208 сўм, 2019 йил 30 апрелда 1 602 000 сўм,
2019 йил 30 сентябрда 8 000 000 сўм, 2020 йил 27 июлда 290 000 сўм,
2020 йил 24 сентябрда 6 900 000 сўм, 2020 йил 30 ноябрда 3 600 000 сўм,
2021 йил 31 майда 2 000 000 сўм, 2021 йил 1 июлда 20 000 000 сўм, жами
59 475 068 сўм пул маблағи тўланган ва бу ҳолатни тасдиқловчи банк
маълумотномаси мавжуд.
Шу боис, судлов ҳайъати даъво талабида кўрсатилган 70 698 672 сўм
қарздорликдан жавобгар томонидан тўланган 59 475 068 сўмни чегириб,
даъвогар олдида мавжуд бўлган 11 223 604 сўм қарздорликни
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъво талабида кўрсатилган 70 698 672 сўм
қарздорлик қайси давр учун ва қанча электр энергияси истеъмоли
ҳисобидан келиб чиққанлиги иш ҳужжатлари билан исботлаб берилмаган
ҳамда даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларда қарздорлик
қисман (субсидия маблағи ҳисобидан) тўланганлигини тасдиқловчи
далиллар илова қилинмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Мазкур Кодекс 278-моддасининг учунчи бандида апелляция
инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақлилиги, 279-моддасида эса,
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш асослари белгиланган.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан судлов ҳайъати апелляция шикоятини қисман
қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарори
хулоса қисмидаги “"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер
хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига
70 698 672 сўм асосий қарз ундирилсин” қисми "Махатов Мухаммаджон
Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ фойдасига 11 223 604 сўм асосий қарз ундирилсин” деб,
“"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 1 413 973,44 сўм давлат божи ундирилсин” қисми
“"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 224 472,08 сўм давлат божи ундирилсин” деб
ўзгартиришни, ҳал қилув қарорини қолган қисмини ўзгаришсиз
қолдиришни, даъвогардан Республика бюджетига ишни биринчи
инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1 189 501,36 сўм давлат божи
ундиришни, даъвогар ҳисобидан жавобгар фойдасига ишни апелляция
инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган 707 000 сўм давлат
божининг 594 750,68 сўм қисмини ундиришни, тўланган давлат божининг
112 236,04 сўм қисми ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар
тўлаганлигини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим
топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалигининг
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 майдаги ҳал қилув
қарори ўзгартирилсин.
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “"Махатов Мухаммаджон
Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” АЖ фойдасига 70 698 672 сўм асосий қарз ундирилсин” қисми
"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фойдасига 11 223 604 сўм асосий қарз
ундирилсин” деб;
“"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 1 413 973,44 сўм давлат божи ундирилсин” қисми
“"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги ҳисобидан
Республика бюджетига 224 472,08 сўм ундирилсин” деб ўзгартирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳисобидан
республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан
боғлиқ 1 189 501,36 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан "Махатов
Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги фойдасига ишни
апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган давлат
божининг 594 750,68 сўм қисми ундирилсин.
"Махатов Мухаммаджон Рахматуллоевич" фермер хўжалиги томонидан
апелляция шикояти учун тўланган давлат божининг 112 236,04 сўм қисми
ва 33 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин.
Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш
мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
М.Бозоров
Д.Рахимов