← Назад
Решение #517549 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 244 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| дори ФК | 27 | — | law | |
| ИПК | 3051 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
15 830 символов
4-1001-2208/49259-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья Ю.Фозилова
Апелляция инстанццияси судида
маърузачи судья В.Ли
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья Р.Хайдаров
Ишни кассация тартибида такроран
кўришда маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 31 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Саттарова,
Р.Сагатов,
Ф.Ражабов
ва
З.Рустамовдан
иборат
таркибда,
Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар”
илмий-ахборот марказидан вакиллар А.Убайдуллаев (2023 йил 5 январдаги
ишончнома асосида), З.Рузиев (2023 йил 6 январдаги 32-00082-сонли
ишончнома асосида), “Grand Auto Road” масъулияти чекланган жамиятидан
вакиллар З.Авазмуратов (раҳбар), З.Мухиддинов (ишончнома асосида)
иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
“Янги технологиялар” илмий-ахборот марказининг “Grand Auto Road”
масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 1.89.645.422 сўм пеня ундириш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иш юзасидан Олий суд
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги
қарори устидан келтирилган Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
ўринбосарининг ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақидаги
протестини Олий суднинг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги
технологиялар” илмий-ахборот маркази (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) “Grand Auto Road” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб жавобгардан 1.189.645.422 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида, тарафлар ўртасида умумий қиймати 8.501.647.320
сўмлик пудрат шартномаси тузилганлиги, шартномада қурилишнинг
давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан 260 календарь кун
этиб белгиланганлиги, ишлар умумий қийматининг 15 фоизи, яъни
1.275.247.098 сўм аванс тўлови амалга оширилганлиги, жавобгар ишларни
бажаришга 2020 йил 20 апрель куни киришганлиги ва 2021 йил 6 январь
кунига қадар ишлар тўлиқ якунланиши лозим бўлганлиги, жавобгар
томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга асосан жами
7.454.638.876 сўмлик ишлар бажарилганлиги, даъвогар томонидан аванс
маблағлари билан бирга 6.852.110.821,15 сўмлик жорий молиялаштириш
амалга оширилганлиги, жавобгар томонидан шартнома шартларига
мувофиқ равишда ишларни тўлиқ ҳажмда бажармасдан келинаётганлиги
ҳамда амалда бажарилган ишларнинг 4.366.559.540 сўмлик қисми
кечиктириб бажарилганлиги важи келтирилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал
қилув
қарори
билан
даъвогарнинг
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар ҳисобига 600.000.000 сўм
пеня, 23.792.908,40 давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 январдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан
600.000.000 сўм пеня ундириш қисми 200.000.000 сўмга ўзгартирилган.
Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
11 апрелдаги қарори билан даъвогарнинг кассация шикояти
қаноатлантирилиб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарори бекор қилинган ва Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 4 ноябрдаги ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
ўринбосари
томонидан
киритилган
протестда,
апелляция
инстанциясининг қарори далиллар билан асослантирилмаганлиги,
жавобгар шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаганлиги
сабаблари ўрганилмаганлиги, жавобгар судга ишчилари карантин даврида
уйидан чиқа олмаганлиги ва транспорт воситалари қатнови чекланганлиги
сабабли жавобгарга боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлар белгиланган муддатда
бажарилмай қолганлигини маълум қилганлиги, шартноманинг 10-бандида
ваколатли орган рухсатномасини олганидан сўнг ишларни бажаришга
киришиши мумкинлиги белгиланганлиги, судлар томонидан Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
коронавирус
инфекцияси
(COVID-19)
тарқалишининг олдини олишга қаратилган чоралар жорий этилиши
муносабати билан қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғриси”да 2020 йил 28 апрелдаги 08-сонли Қарори тушунтиришларини
инобатга олмасдан, жавобгар шартнома мажбуриятларини карантин
жорий этилиши сабабли ўз вақтида бажармаганлигига ҳуқуқий баҳо
берилмаганлиги, даъвогар томонидан объектда аниқланган камчиликлар
бартараф этилганлиги ҳақида хулосалар берилганлиги, бажарилган
ишларнинг ҳажми ва миқдорини аниқлаш чоралари кўрилмаганлиги,
даъвогар томонидан 2020 йил 13 сентябрда лойиҳага ўзгартириш ва
қўшимчалар киритилганлиги, жавобгарнинг шартнома мажбуриятларини
ўз вақтида бажармаганлигига даъвогар томонидан лойиҳа ҳужжатларига
иш ҳажмини кўпайтириш билан боғлиқ тегишли ўзгартиришлар
киритилганлиги сабаб бўлганлиги, жавобгар томонидан қўшимча ишлар
бажарилганлиги
ва
ишлар
учун
қолган
тўловлар
амалга
оширилмаганлигига эътибор берилмаганлиги, кассация инстанцияси
қарорида апелляция инстанциясининг пеня миқдорини 200.000.000 сўмга
камайтириб хатоликка йўл қўйилганлиги асослантирилмаганлиги,
ундирилган пеня миқдори Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси
(бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдорида эканлиги қайд этилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган прокурор протестда келтирилган
важларни такрорлаб, протестни қаноатлантиришни ҳамда Олий суд
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги
қарорини бекор қилиб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 январдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари протестда
келтирилган важларни қувватлаб, кассация инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари протестда
келтирилган важларга эътироз билдириб, бу ҳақда ёзма фикр тақдим этиб,
кассация инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини,
протест ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни
қаноатлантирмасдан қолдиришни, кассация инстанцияси суди қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар
қонунчиликда ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
ФК 666-моддасининг биринчи қисмига кўра, қурилиш пудрати
шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда
буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа
қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига
ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва
келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2020 йил
20 апрелда 1-сонли пудрат шартномаси тузилган. Шартноманинг
2-бандига кўра, жавобгар Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий
кўчаси, 166-уй манзили бўйича жойлашган даъвогарга тегишли бўлган
маъмурий бинони реконструкция қилиш ишларини бажариш
мажбуриятини, даъвогар эса бажарилган ишларни қабул қилиш ва тўловни
амалга ошириш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3-бандида мазкур шартнома бўйича пудратчи
томонидан бажарилган тендер натижасида аниқланган ва тендер
комиссиясининг қарори билан тасдиқланган ишлар қиймати барча
солиқлар, йиғимлар ва ажратмаларни ўз ичига олган ҳолда жорий
нархларда ҚҚС билан 8.501.647.320 сўмни, ҚҚСсиз эса 7.392.736.800 сўмни
ташкил этиши белгиланган.
Шартноманинг
11-бандида
тендер
натижасида
аниқланган
қурилишнинг давом этиш вақти ишлар бошланган кундан эътиборан
260 календарь кунини ташкил этиши белгиланган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар ишлар умумий қийматининг
15 фоизи, яъни 1.275.247.098 сўм аванс тўловини амалга ошириб, кейин
бажариб бориладиган ишлар ҳажмининг 80 фоизи доирасида жорий
молиялаштиришни амалга ошириш мажбуриятини олган. Шунга асосан
даъвогар томонидан 2020 йил 27 апрель куни 1.275.247.098 сўм аванс
тўлови ўтказиб берилган.
Жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларга асосан
жами 7.454.638.876 сўмлик ишлар бажарилиб, бажарилган ишларнинг
6.852.110.821,15 сўмлик қисми даъвогар томонидан молиялаштирилиб
берилган.
Шартнома юзасидан жавобгар томонидан бажарилиши лозим бўлган
ишлар жадвалига асосан мажбуриятларнинг кечиктирилган кунлари
ҳисоб-китоби тақдим этилган. Маълум бўлишича, бажарилган ишларнинг
4.366.559.540 сўмлик қисмини белгиланган муддатдан кечиккан ҳолда
бажарган.
Шартноманинг 61-бандида, пудратчи объектни ўз вақтида ишга
тушириш бўйича ўз мажбуриятларини бузганлиги учун буюртмачига
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг
бажарилмаган қисмининг 0,1 фоиз миқдорида пеня тўлаши, бироқ бунда
пенянинг умумий суммаси объект шартномавий жорий қийматининг
50 фоиз дан ошмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан
1.189.645.422 сўм пеня ундиришни сўраган.
Кассация инстанцияси суди, апелляция инстанция суди ҳал қилув
қарорининг пеня қисмини ўзгартиришда жавобгар томонидан ўз
зиммасига олинган мажбурият шартномада кўрсатилган вақтда
бажарилмаганлиги, бироқ, маълум ишлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси
ҳудудида коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини
олишга қаратилган карантин эълон қилинган даврда бажарилганлигини
асос қилиб, даъвода сўралган пеня миқдорини 200 000 000 сўмга қадар
камайтириб хатога йўл қўйганлиги асоси билан, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини кучида қолдириш ҳақида тўхтамга келган.
Аниқланишича, жавобгар томонидан тақдим этилган ҳисобварақфактураларга асосан жами 7.454.638.876 сўмлик ишлар бажарилиб,
бажарилган ишларнинг 6.852.110.821,15 сўмлик қисми даъвогар
томонидан молиялаштирилган бўлиб, бажарилиши лозим бўлган ишлар
жадвалига асосан бажарилган ишларнинг 4.366.559.540 сўм қисмини
белгиланган муддатдан кечиккан ҳолда бажарганлиги ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 244-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонунчилик ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни
бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл
қўйилмаслиги қайд этилган.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарори (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади)нинг 4-бандига
кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини
эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Пленум қарорининг 2-бандига кўра, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва
чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт.
Пленум
қарорининг
4-банди
иккинчи
хатбошисига
кўра,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Демак, апелляция инстанция суди биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарори билан ундирилган 600.000.000 сўм пеня миқдорини 200.000.000
сўмгача камайтиришда, жавобгар томонидан ўз зиммасига олинган
мажбурият шартномада кўрсатилган вақтда бажарилмаганлиги, бироқ,
маълум ишлар ҳажми Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус
инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олишга қаратилган
карантин эълон қилинган даврда бажарилганлигини асос қилиб нотўғри
хулосага келган. Чунки, юқорида қайд этилган Пленум қарорига кўра,
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 27-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозим. Шу сабабли кассация
инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган.
Қайд этилганларга кўра, протестда келтирилган важлар билан
қуйидагиларга асосан келишиб бўлмайди. Хусусан, тарафлар ўртасидаги
пудрат шартномаси коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини
олиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида карантин эълон
қилинганлигидан кейин тузилган бўлиб, бу шартномада ҳам қайд этиб
ўтилган. Шунингдек, шартнома бўйича бажарилиши лозим бўлган
ишларнинг 4.366.559.540 сўм қисмини белгиланган муддатдан кечиккан
ҳолда бажарганлиги ҳолати ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топган, мазкур ҳолатлар инобатга олинган ҳолда биринчи инстанция суди
томонидан қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини
ҳамда кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиниб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдори белгиланган.
ИПК 3051-моддасининг бешинчи қисмига кўра, ишни кассация
тартибида такроран кўриш умумий асосларга кўра амалга оширилади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу
нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб
келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш
учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, кассация инстанцияси суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
7
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси
Бош прокурори ўринбосарининг протестини қаноатлантиришни рад
этишни, Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, кассация инстанцияси суди Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301, 3051-моддаларига
асосланиб,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг протестини
қаноатлантириш рад этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
В.Саттарова
Р.Сагатов
Ф.Ражабов
З.Рустамов