← Назад
Решение #517550 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 954 | — | law | |
| онуни | 11 | — | law | |
| онун | 13 | — | law | |
| ФКнинг | 595 | — | law | |
| бандида ФК | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 398 символов
4-1001-2217/12626-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент шаҳри
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “О`zagrolizing” акциядорлик жамияти вакиллари
Ж.Мейлимуродов, Б.Бахронов (2022 йил 16 ноябрдаги 11-06/55-сонли
ишончнома асосида), “Bunyodkor Tekstil Agro” масъулияти чекланган
жамият вакили О.Маматов (2023 йил 4 июлдаги 10-сонли ишончнома
асосида) иштирокида “Bunyodkor Tekstil Agro” масъулияти чекланган
жамиятининг “О`zagrolizing” акциядорлик жамиятига нисбатан берилган
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори
устидан “О`zagrolizing” акциядорлик жамияти томонидан берилган
кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга видеоконференцалоқа
режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Bunyodkor Tekstil Agro” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда даъвогар ёки лизинг олувчи деб юритилади) иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “О`zagrolizing” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки лизинг берувчи деб
юритилади) зиммасига “SN Invest” масъулияти чекланган жамиятида
(бундан буён матнда сотувчи деб юритилади) ишлаб чиқарилган жами
2 500 000 000 сўм қийматига тенг 10 дона “Беларус 80х” русумли чопиқ
тракторларини (бундан буён матнда лизинг объектлари деб юритилади)
лизингга етказиб бериш мажбуриятини юклаш ва жавобгардан
62 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2022 йил 6 июндаги ҳал қилув
қарори бекор қилинган, даъвогарнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 62 500 000 сўм
пеня, 937 500 сўм давлат божи ва 45 600 сўм почта харажати, Олий
суднинг депозит ҳисоб рақамига 150 000 сўм видеоконференцалоқа
харажатлари ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш
рад этилган, суднинг 2022 йил 7 июлдаги ижро варақаси бўйича ундирув
бекор қилинган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиш, ҳал қилув қарорини эса ўз кучида қолдириш
сўралган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
жавобгар
вакиллари
ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция
инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни, ҳал қилув қарорини ўз
кучида қолдиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни асоссиз эканлигини
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
сўради.
Судлов
ҳайъати, даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, жавобгарнинг Қашқадарё вилоят филиали ва даъвогар ўртасида
2021 йил 9 апрелда 21/05-5-148 (УФ)-сонли “SN Invest” масъулияти
чекланган жамиятида (бундан буён матнда сотувчи деб юритилади)
ишлаб чиқарилган жами 2 500 000 000 сўм қийматига тенг 10 дона
лизинг объектларини лизингга етказиб бериш тўғрисида лизинг
шартномаси тузилган.
Лизинг шартномаси шартларига кўра, даъвогар объект қийматини
камида 25 фоизини олдиндан аванс тўловини 90 кун ичида лизинг
берувчига тўлаб бериши, сотувчи лизинг объектини лизинг берувчига
етказиб берганидан кейин 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар лизинг
объектини лизингга расмийлаштириб бериш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 2.1-бандига асосан лизинг берувчининг лизинг
объектини лизингга расмийлаштириб бериш мажбурияти лизинг олувчи
томонидан лизинг объектининг камида 30 фоизи миқдорида олдиндан
тўловларини (аванс) тўлиқ тўлаганидан, лизинг таъминоти сифатида
шартноманинг 5.1-банди асосида танланган таъминотнинг бир тури
тақдим этилганидан сўнг амалга оширилиши белгиланган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан лизинг олувчи томонидан
шартноманинг 2.1-бандидаги шартлар тўлиқ ўз вақтида бажарилганидан
сўнг ва сотувчи лизинг объектини лизинг берувчига етказиб берганидан
кейин 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар лизинг объекти лизингга
расмийлаштириб берилиши белгиланган.
Шартноманинг 3-бўлимига асосан лизинг объектларининг умумий
баҳоси 2 500 000 000 сўм эканлиги, барча харажатлар шартноманинг
1-иловасида кўрсатилиши, маржа 24 фоизни ташкил қилиши, лизинг
муддати лизинг объекти топшириш-қабул қилиш далолатномаси
асосида топширилган кундан бошлаб 5 йил қилиб белгиланган.
Шартноманинг 4.1-бандига асосан даъвогар лизинг объекти
нархининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини аванс шаклида шартнома
имзоланган кундан бошлаб 90 кун ичида лизинг берувчига тўлаб бериши,
лизинг объектини рўйхатдан ўтказиш, етказиб бериш билан боғлиқ
харажатларини аванс маблағига қўшимча тарзда жавобгарга тўлаб
беришига келишган. Бунда даъвогарнинг аввалги даврда тузилган
(амалдаги) лизинг шартномаси бўйича тўлов муддати келган
қарздорлиги мавжуд бўлса, тўлаган аванс маблағлари биринчи навбатда
амалдаги лизинг шартномасидан бўлган қарздорликни қоплашга
йўналтирилиши белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларини лозим даражада бажариб,
жавобгарга 2021 йил 22 апрелдаги 15-сонли тўлов топшириқномаси
билан 188 000 000 сўм, 2021 йил 23 апрелдаги 37-сонли тўлов
топшириқномаси
билан
150 000 000
сўм,
39-сонли
тўлов
топшириқномаси билан 287 500 000 сўм, жами 625 500 000 сўм
шартноманинг умумий қийматининг 25 фоизи миқдорида пул
маблағларини аванс тўловлари сифатида ўтказиб берган.
Жавобгар томонидан даъвогарга шартномага асосан 2021 йил
11 май ва 26 майдаги лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш
далолатномалари билан жами 5 дона лизинг объекти етказиб берилган.
Жавобгар томонидан 312 500 000 сўм пул маблағлари аванс
сифатида сотувчи корхонага ва 2 205 000 сўм пул маблағлари
агроинспекцияга тўлаб берилган.
Даъвогар 2022 йил 12 январда жавобгарга 2-сонли талабнома билан
мурожаат қилиб, шартнома шартларига асосан лизинг объектлари
2021 йил 31 декабрга қадар етказиб бериш белгиланганлиги, бироқ
5 дона лизинг объектлари шартлашилган муддатда етказиб
берилмаганлиги, мажбурият бажарилмаган ҳолатда шартноманинг
8.4-бандига асосан пеня тўлаш белгиланганлигини билдириб, 3 кунлик
муддатда қолган лизинг объектларини етказиб беришни талаб қилган.
Бироқ юборилган талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилганлиги боис мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда-ФК деб юритилади) 8-моддасининг иккинчи қисми 1-бандига
кўра, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунда назарда тутилган
шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда
тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа
битимлардан вужудга келади.
ФКнинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 954-моддасига кўра лизинг берувчи лизинг объектини
лизинг олувчига шартнома шартларига жавоб берадиган ҳолатда ва унда
келишилган муддатда топшириши шарт. Агар лизинг берувчининг айбли
ҳаракатлари ёки йўл қўйган камчиликлари туфайли мол-мулк етказиб
берилмаган, тўлиқ етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб
берилган ёки тегишли даражада сифатли бўлмаган мол-мулк етказиб
берилган бўлса, бунинг учун у лизинг олувчи олдида жавобгардир.
“Лизинг тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
11-моддасининг учинчи қисимда агар лизинг объекти лизинг
берувчининг айби билан етказиб берилмаган бўлса ёки лизинг
шартномаси шартларига номувофиқ бўлса, лизинг берувчи лизинг
олувчининг розилиги билан ўзи лозим даражада бажармаган лизинг
шартномаси шартларини тузатиб бажаришга ёки лизинг олувчига бошқа
лизинг объектини таклиф этишга ҳақли.
Ушбу қонун 13-моддасига асосан сотувчи қонун ҳужжатларига ва
шартномага мувофиқ ҳуқуқларга эга бўлади ва мажбуриятларни
бажаради. Агар лизинг шартномасида ёки олди-сотди (маҳсулот етказиб
бериш) шартномасида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, олдисотди шартномаси бўйича сотувчининг лизинг олувчига нисбатан ҳуқуқ
ва
мажбуриятлари
лизинг
берувчига
нисбатан
ҳуқуқ
ва
мажбуриятларидек бўлади. Бунда лизинг олувчи лизинг объекти олдисотди шартномасини бекор қилишга ёки уни ҳақиқий эмас деб топишга
ҳақли эмас.
ФКнинг 595-моддасида мол-мулк етказиб берилмаган, тўлиқ
етказиб берилмаган, муддати кечиктириб етказиб берилган ёки унинг
сифати тегишли даражада бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи, агар
шартномада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, лизинг
тўловларини тўхтатиб туриш, етказиб берилаётган мол-мулкни рад этиш
ва лизинг шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 6.5.1-бандида жавобгар лизинг объектини сотиб
олиш ва даъвогарга ушбу шартномада белгиланган муддатларда ектазиб
бериш, 6.5.3-бандида лизинг объектининг сифати ва бутлиги, топшириш
муддати, кафолатли таъмирлаш ва ҳоказолар хусусида сотувчига
талаблар қўйишда даъвогарга ёрдам бериш мажбуриятини олган.
Бундай ҳолатда даъвонинг 5 дона лизинг объектини етказиб бериш
мажбуриятини юклаш талаби рад қилиниши лозим.
Шунингдек даъво аризасида жавобгар томонидан 5 дона лизинг
объекти шартномада белгиланган муддатда, яъни 2021 йил 31 декабрга
қадар даъвогарга етказиб бермаганлиги сабабли етказиб берилмаган
лизинг объектининг умумий баҳосини 5 фоиздан ошмаган миқдорда
62 500 000 сўм пеня ундириш талаби қўйилган.
Шартноманинг 2.2-бандига асосан лизинг олувчи томонидан
шартноманинг 2.1. бандидаги шартлар тўлиқ ўз вақтида бажарилганидан
сўнг ва сотувчи лизинг объектини лизинг берувчига етказиб берганидан
кейин 2021 йилнинг 31 декабрь кунига қадар лизинг объекти лизингга
расмийлаштириб берилиши белгиланган.
Даъвогар шартноманинг шартларига асосан лизинг объекти
нархининг 25 фоизидан кам бўлмаган қисмини аванс шаклида шартнома
имзоланган кунда бошлаб 2021 йил 23 апрелда, яъни 14 кун ичида
лизинг берувчига тўлаб берган бўлса-да, жавобгар ушбу аванс
суммасидан 50 фоизини сотувчига ўтказиб бериб, қолган қисмини
сотувчига тўламаганлиги оқибатида етказиб бериши лозим бўлган
10 дона лизинг объектидан 5тасини етказиб бермаган.
Шартноманинг 4.1.-бандига кўра, даъвогарнинг аввалги даврда
тузилган (амалдаги) Лизинг шартномалари бўйича тўлов муддати келган
қарздорлиги мавжуд бўлса, тўлаган аванс маблағлари биринчи навбатда
амалдаги лизинг шартномасидан бўлган қарздорликни қоплашга
йўналтирилиши белгиланган. Бироқ, даъвогар шартноманинг умумий
қийматининг 25 фоизи миқдорида 625 500 000 сўм аванс тўловини
амалга оширган вақтда, яъни 2021 йил 23 апрелда аввалги даврда
тузилган (амалдаги) Лизинг шартномалари бўйича тўлов муддати келган
қарздорлиги мавжуд бўлмаган. Қолаверса, 2021 йил 31 май ҳолатида
даъвогар
томонидан
жавобгар
ҳисобига
ортиқча
тўланган
338 564 333 сўм пул маблағлари мавжуд бўлган.
Шартноманинг 8.4-бандида агар жавобгар томонидан унинг айби
билан ушбу шартноманинг 2.2-бандида келишилган муддат ичида
лизинг объекти етказиб берилмаса, у ҳолатда жавобгар ҳар бир
кечиктирилган кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ етказиб берилмаган лизинг объекти нархининг
5 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги
лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган.
Апелляция инстанцияси суди лизинг шартномаси шартларидан
келиб чиқиб, шартнома шартларида неустойка миқдори лизинг объекти
нархининг 5 фоизидан ошмаслиги белгиланганлигини эътиборга олиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 62 500 000 сўм пеня ундириш
тўғрисида асосли хулосага келган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан
келишиб бўлмайди, чунки лизинг шартномаси бўйича аванс тўловлари
амалга оширилган кунларда даъвогарнинг жавобгар олдида улар
ўртасида тузилган бошқа лизинг шартномалари бўйича қарздорлиги
мавжудлиги далиллар билан исботлаб берилмади.
Демак, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важлари суд
қарорларини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асос бўлмайди.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ва бекор
қилиш учун асослар мавжуд эмаслиги боис, судлов ҳайъати апелляция
инстанцияси судининг 2022 йил 12 сентябрдаги қарорини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ
ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга
мувофиқ тақсимланади.
Судлов ҳайъати, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини ишда
иштирок этувчи шахслар ўртасида тақсмилаш масаласини муҳокама
7
қилиб, олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатларини
жавобгар
зиммасида
қолдиришни,
жавобгардан
Ўзбекистон
Республикаси Олий суди депозитига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини
ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 12 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз, “О`zagrolizing” акциядорлик
жамиятининг
кассация
шикояти
эса
қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“О`zagrolizing” акциядорлик жамиятидан Ўзбекистон Республикаси
Олий суди депозитига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов