← Назад
Решение #518091 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| рисидаги кодекси | 176 | — | code_article | |
| нинг | 33 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
14 909 символов
4-1501-2304/2153-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанци cудида кўрган
судья – Х.Жамолиддинов
Апелляция
инстанцияси
судида
маърузачи судья- М.Умаров
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья- Р.Сагатов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 28 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Фарғона вилоят
судининг ходими Р.Шукуров, даъвогар вакиллари – сектор бошлиғи А.Хожиматов
(2023 йил 3 июлдаги 37-И-сонли ишончнома асосида), бўлим бошлиғи Ж.Хакимов
(2023 йил 3 июлдаги 36-И-сонли ишончнома асосида), бош юрисконсульт
О.Ибрагимов (2023 йил 3 июлдаги 39-И-сонли ишончнома асосида), 1-тоифали
инспектор Ш.Зуфаров (2023 йил 3 июлдаги 38-И-сонли ишончнома асосида),
жавобгар вакиллари – адвокатлар Н.Соловьева (2023 йил 7 июлдаги 32-сонли ордер
асосида) ва М.Расулова (2023 йил 7 июлдаги 33-сонли ордер асосида), Х.Атабаев
(раҳбар)нинг иштирокида, аризачи Фарғона вилояти Транспорт бошқармасининг
жавобгар “SHODLIK QIRGULI AVTO” масъулияти чекланган жамиятининг
“Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда
ташиш” фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини бекор қилиш
тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатлари устидан “SHODLIK QIRGULI AVTO” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси
Олий суд биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Фарғона вилояти Транспорт бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “SHODLIK QIRGULI
AVTO” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) томонидан лицензия ҳамда рухсат бериш талаблари ва шартлари
мунтазам равишда ҳамда қўпол тарзда бузилганлиги учун АТ серияли
2040308-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан ариза талаби қаноатлантирилиб, аризачи томонидан жавобгарга
2022 йил 14 октябрь куни АТ 2040308-сонли чекланмаган муддатга берилган
“Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда
ташиш” лицензияси бекор қилинган, жавобгардан аризачи фойдасига
30 000 сўм почта харажати ундирилган. Мазкур иш бўйича хусусий ажрим
чиқарилган.
Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 3 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб, жавобгар Олий
судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини бекор
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда биринчи инстанция судида суд
котиби иш материаллари билан таништирмаганлиги ва ундан нусха бермаганлиги
учун унга нисбатан раддия билдирганлиги, раислик қилувчи судья иш
материаллари билан жавобгар вакили таниш эмаслигини билгани ҳолда суд
мажлисини давом эттирганлиги, суд процессида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг
талаблари бузилган ҳолда ишни кўриш муддати ўтиб кетганлиги, ҳар бир
ўтказилаётган текширувлар Бизнес Омбудсманнинг ягона ахборот реестрига
киритилиши, ушбу тизимга кирмаган текширувлар ноқонуний деб ҳисобланиши,
ушбу тизимдан олинган маълумотга кўра жавобгарга нисбатан ўтказилган
текширув муддати 2023 йил 18 январдан 27 январга қадар, яъни 10 кун муддатда
текширув ўтказилиши ҳақида рўйхатга олинганлиги, лекин текширув 20 январдан
30 январгача белгиланиб, 23 январда жавобгар гаражига келиб жавобгар раҳбаридан
тилхат олишганлиги, текширув 7 кун бўлганлиги, текширув бошланишидан 10 иш
куни олдин тадбиркорлик субъектини хабардор қилиши кераклиги, текширув
тадбиркорлик субъектини иш вақтида бўлиши кераклиги ва текширув иш вақтидан
ташқари бўлмаслиги, аризачи ходимлари эса кеч соат 21:00да ҳам текширув
ўтказишганлиги, текширувда рухсат этилмаган шахс ишда иштирок этганлиги,
огоҳлантириш хати ноқонуний тузилганлиги, чунки аризачи ходимлари
текширувни Марғилон-Фарғона йўналишида ўтказишмаганлиги, рейд давомида 4 та
автомашинага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 176-моддасининг
з-банди билан баённома тузишганлиги, лекин айнан қайси автомашинага ва қайси
ҳайдовчига тузганлиги кўрсатилмаганлиги, 28-январь куни аризачининг иш куни
бўлмаса-да, шанба куни рейд ўтказишганлиги, огоҳлантириш хатига
А.Хожиматовнинг имзоси қўйилганлиги, лекин унинг имзо қўйишга ҳуқуқи
бўлмаганлиги, жавобгарни текшириш мақсадида Бизнес Омбудсмандан рухсат
олиш учун икки (2) маротаба хат жўнатишганлиги, лекин улар рози бўлмаганидан
кейин уч (3) маротаба ҳаракат қилиб рухсат олишга эришганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни
такрорлаб, уни қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, аризачининг
ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни
сўрашди.
Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан жавобгарга 2022 йил 14 октябрда
“Йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофида ва шаҳарлараро енгил автомобилларда
ташиш” фаолияти билан шуғулланиш учун амал қилиш муддати чекланмаган
АТ серияли 2040308-сонли лицензия берилган.
Шунингдек, аризачи ва жавобгар ўртасида 2022 йил 29 октябрда йўловчи
ташиш йўналишларида хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи 294-сонли оммавий
оферта шартномаси тузилиб, шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ аризачи 2022 йил
29 октябрдан 2025 йил 29 октябргача бўлган муддатда жавобгарга ушбу
шартноманинг иловасида белгиланган шартларда, ШЙТ-514-cонли “ФарғонаМарғилон” йўналишида йўловчиларни мунтазам ташишни амалга ошириш ҳуқуқи
берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил
девонининг 2023 йил 14 январдаги ТМ-00-03163-сонли хатига асосан жавобгар
фаолиятида текшириш дастури доирасида 2023 йил 16 январдан 30 янгаргача
бўлган муддат оралиғида 10 кунлик текшириш ўтказилишига келишилганлиги қайд
қилинган.
Аризачининг 2023 йил 16 январдаги 6-сонли буйруғига асосан аризачи
томонидан жавобгарнинг автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини
амалга оширишда лицензия ва рухсат бериш талаблари ҳамда шартларига риоя
этилиши юзасидан 2022 йил 14 октябрдан 2023 йил 30 январгача бўлган даврдаги
иш фаолияти бўйича 2023 йил 23-30 январь кунлари текширув ўтказилиши
белгиланган.
Текширув натижалари бўйича аризачи ва жавобгар иштирокида далолатнома
тузилиб, бир нусхаси жавобгарга топширилган. Бунда, жавобгар фаолиятида бир
қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланган. Хусусан, жавобгарда
текшириш даврида фойдаланилаётган автотранспорт воситалари сони 125 тани
ташкил этгани ҳолда жавобгар 70 та ҳайдовчиларнинг меҳнат шартномаларини
тақдим қилган. Жавобгар томонидан йўл варақаларини юритилиши текширилганда,
2022 йилнинг октябрь ойи учун 38 та, ноябрь ойи учун 38 та, декабрь ойи учун 30 та
йўл варақаси тақдим этилган. Жамият томонидан 2022 йилнинг октябрь ойида 21 та
автранспорт воситаси ҳар хил кунлари турлича сонда белгиланмаган тартибда ишга
чиқарилган. Жумладан, 2022 йил 14 октябрь куни лицензия варақаси бўлмаган 9 та
автотранспорт воситалари йўл варақаси билан, 2022 йил 15 октябрда лицензия
варақаси бўлмаган 6 та автотранспорт воситалари йўл варақаси билан, 2022 йил
17 октябрда лицензия варақаси бўлмаган 7 та автотранспорт воситалари йўл
варақаси билан, 2022 йил 18 октябрда лицензия варақаси бўлмаган 5 та
автотранспорт воситалари йўл варақаси билан, 2022 йил 19 октябрь куни лицензия
варақаси бўлмаган 5 та автотранспорт воситалари йўл варақаси билан, 2022 йил
20 октябрда лицензия варақаси бўлмаган 2 та автотранспорт воситалари йўл
варақаси билан, 2022 йил 21 октябрда лицензия варақаси бўлмаган 9 та
автотранспорт воситалари йўл варақаси билан таъминланган ҳолда ишга
чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги
636-сонли қарори билан тасдиқланган “Автомобиль транспортида йўловчиларни
шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро, халқаро, шунингдек, юкларни халқаро
йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари
кўрсатишнинг маъмурий регламенти” (бундан буён матнда Регламент деб
юритилади)нинг 37-бандига кўра, лицензия варақалари билан таъминланмаган
автотранспорт воситаларига йўл варақаларининг берилиши лицензиат томонидан
лицензия талаблари ва шартларининг қўпол тарзда бузилиши ҳисобланиши
белгиланган.
Демак, жавобгар “Фарғона-Марғилон” йўналишида йўловчиларни мунтазам
ташишни амалга ошириш ҳуқуқини 2022 йил 29 октябрда олган бўлса-да, 2023 йил
14 октябрдан 29 октябрга қадар 21 та автотранспорт воситаларига лицензия
бўлмаган ҳолда автотранспорт воситаларига йўл варақаси бериб юборган. Оқибатда
жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол тарзда бузилган.
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 33-моддасида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва
шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки
бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атрофмуҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса, лицензия ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгиланган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар томонидан лицензия талабларига риоя қилмасдан
уни қўпол тарзда бузиши оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига жиддий хавф
келтириб чиқарилишига олиб келишини англатади.
Шунинг учун биринчи инстанция суди аризасининг ариза талабини
қаноатлантириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Бундан ташқари, текшириш ўтказиш жараёнида жавобгар томонидан
294-сонли оферта шартномасида белгиланган автотранспорт воситалари ва
ҳайдовчиларнинг исм-шарифи, ҳайдовчилик гувоҳномаси, 30 соат сертификатга
эгалиги тўғрисида тақдим қилинган маълумотномадаги 15 та автотранспорт
воситаси ҳайдовчиларининг меҳнат шартномалари мавжуд эмаслиги кўрсатилган.
Бу билан жавобгар томонидан Регламент 11-бандининг “в”, “е” ва “ж”- кичик
бандлари ва Қонун талаблари бузилган.
Жавобгарнинг текширув бошланишидан 10 иш кунидан олдин тадбиркорлик
субъектини хабардор қилиши кераклиги ҳақидаги важи асоссиздир. Чунки,
жавобгарни текшириш асос бўлган ҳолатлар хавфни таҳлил этиш тизими
натижалари бўйича эмас, балки фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган.
Яъни, аризачи жавобгарни 2023 йил 17 январда 40/11-63-сонли хабарнома билан
текширув бошланишидан 6 кун аввал хабардор қилган. Демак, текширув
фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган вақтда жавобгарни 10 кунлик
муддатда хабардор қилиши шартлиги белгиланмаган. Қолаверса, аризачининг
хатти-ҳаракатлари ноқонунийлиги ҳақида маъмурий суднинг қарори ёки аризачи
юқори турувчи органининг ҳужжати тақдим қилинмади.
Жавобгарнинг
тадбиркорлик
субъектини
иш
вақтидан
ташқари
текширганлиги ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, аризачи ва
жавобгар иштирокида тузилган 2023 йил 30 январдаги далолатномада текширув иш
вақтидан ташқари ўтказилганлиги ҳолати қайд қилинмаган. Қолаверса, текширувни
иш вақтидан ташқари ўтказилганлиги ҳақида далолатномада эътирозлар
билдирилмаган.
Жавобгарнинг огоҳлантириш хати аризачи раҳбари Б.Хамидов томонидан
имзоланмаганлиги ва у ноқонуний имзоланганлиги ҳақидаги важи бирор-бир далил
билан исботланмаган. Бу эса, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этиш
учун асос бўла олмайди.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди даъво талабини қаноатлантириш
ҳақида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний
тўхтамга келган.
Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш
учун аҳамиятли ҳолатарни тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари тўғри қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Шунинг учун, судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси
биринчи қисмининг 19-бандига биноан, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир
чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини
тўлашдан озод қилинган. Шу боис, жавобгардан давлат божи ундирилмайди.
Жавобгардан Олий суднинг депозит рақамига кассация шикоятини беришда
тўланмаган 33 000 сўм почта харажатлари ва ишни видеконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“SHODLIK QIRGULI AVTO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 5 апрелдаги ҳал қилув
қарори ва Фарғона вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 3 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“SHODLIK QIRGULI AVTO” масъулияти чекланган жамиятидан:
Олий суднинг депозит рақамига 33 000 сўм почта харажатлари ва ишни
видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари
ундирилсин.
-
6
- Ижро варақаси берилсин.
- Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев