Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2302/81 Дата решения 28.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GULI-AGP хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый ТАЙЛОК ТУМАН ХОКИМИЯТИ
Source ID 1139752 Claim ID 3511469 PDF Hash 458ebc787cbefbc7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
риш жараёнида даъвогар ИПКнинг 157-моддаси риш жараёнида даъвогар ИПК 157 law
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
оланки ИПК 157-моддаси оланки ИПК 157 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 13 558 символов
4-1405-2302/81-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Юлдашев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Ҳамроқулов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 28 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Маматазимов, даъвогар вакиллари – Г.Абидова (раҳбар), юрисконсульт Ж.Хамидов (2023 йил 24 февралдаги 24/3-сонли ишончнома асосида) ва ҳисобчи О.Уктамов (2023 йил 1 февралдаги 10/02-сонли ишончнома асосида), кадастр хизмати вакили – Тайлоқ туман филиали бош муҳандиси Р.Худойкулов (2023 йил 18 июлдаги 4831-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Guli AGP” хусусий корхонасининг жавобгарлар Тайлоқ туман ҳокимлиги ва Давлат кадастрлар палатасидан 505 983 561 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Guli AGP” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар ёки корхона деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тайлоқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) ва Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармаси (бундан буён матнда кадастр хизмати деб юритилади)дан солиқ тўловлари бўйича келиб чиққан 5 983 561 сўм, 300 000 000 сўм бой берилган фойда ва 200 000 000 сўм маънавий зарарни ундиришни сўраган. Бунга асос қилиб, даъво аризасида туман ҳокимининг 2004 йил 29 декабрдаги 499/42-19-сонли қарори билан “Нафосат” хусусий фирмаси ҳисобидан Тайлоқ тумани, “Боғизағон” ширкат хўжалиги, Сой қишлоғи ҳудудида қурилган автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчаси (бундан буён матнда АЁҚШ деб юритилади) 1 116 кв.м. ер майдони билан хусусий фирмага бириктириб берилганлиги, корхона бензин ва дизель ёнилғиси сотиш билан шуғулланганлиги, “Нафосат” хусусий фирмаси 2012 йил 19 июлда даъвогарнинг устав фондига киритилганлиги ва 2012 йил 22 июлда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, АТ “Халқ банки” томонидан даъвогарга ажратилган 150 000 000 сўм кредит маблағи ўз вақтида қайтарилмаганлиги сабабли Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 30 августдаги ижро варақасига асосан Мажбурий ижро бюроси Тайлоқ туман бўлими томонидан даъвогарга тегишли бўлган АЁҚШнинг қурилиш ости майдони 210,27 кв.м. бўлган А-литерли оператор биноси, Б-литерли ёқилғи сақлаш жойи, В-литерли ёқилғи қўйиш бекати, Д-1-литерли бино-иншоотлари электрон-аукцион савдолари орқали сотувга қўйилганлиги, 2017 йил 29 ноябрдаги ОА-1714-00001-сонли баённомага кўра М.Қурбонова аукцион ғолиби деб топилганлиги, туман ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 1595-Қ-сонли қарори билан қурилиш ости майдони 210,27 кв.м. бўлган ҳамда фойдаланишида бўлган 0,11 гектар ер майдони АЁҚШ биноси фуқаро М.Қурбоновага доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бириктириб берилганлиги, бироқ 0,11 гектар ер майдонининг 905,73 кв.м.да жойлашган бино-иншоотлар даъвогар раҳбари Г.Абидова томонидан қурилганлиги инобатга олинмасдан асоссиз равишда М.Қурбоновага бириктирилганлиги, туман ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрдаги 3015-Қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2018 йил 20 августдаги 1595-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, қарорнинг 1-бандида кўрсатилган “0,11 гектар” сўзлари келгусида “0,076 гектар” деб ўқилиши белгиланганлиги, шунингдек, қарорга 4-банд қўшилиб, унда ушбу қарор қабул қилинганлиги муносабати билан туман ҳокимининг 2004 йил 29 декабрдаги “Тайлоқ тумани, “Боғизағон” ширкат хўжалиги, Сой қишлоғида қуриб битказилган автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси биносини фойдаланишга топшириш далолатномасини тасдиқлаш, эгалик қилиш ҳуқуқини тиклаш ҳамда ер майдонини бириктириш тўғрисида”ги 499/12-сонли қарорининг 2-бандидаги “1116 кв.м.” сўзлари келгусида “356 кв.м.” деб ўқилсин деб белгиланганлиги, туман ҳокимининг ҳатти-ҳаракатидан норози бўлиб маъмурий судга туман ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрдаги 3015-Қ-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганлиги, Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайътининг 2022 йил 27 июлдаги қарори билан туман ҳокимининг 2019 йил 28 сентябрдаги 3015-Қ-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилганлиги, туман ҳокимининг ноқонуний ҳаракатлари билан 2017 - 2022 йиллар мобайнида ер майдонидан фойдаланишни имкони бўлмаганлиги сабабли АЁҚШ ўз фаолиятини тўхтатиб туришга мажбур бўлганлиги, натижада солиқ тўловлари бўйича 5 983 561 сўм қарздорлик келиб чиққанлиги, корхона 2017 - 2022 йиллар мобайнида фаолият кўрсатмаганлиги оқибатида фойда ололмаганлиги ва маънавий зарар кўрганлигини кўрсатган. Иш кўриш жараёнида даъвогар ИПКнинг 157-моддасига асосланиб судга даъво аризасига кўшимчани тақдим қилиб, унда 2020 йилда 21 тн бензин ва 240 литр дизел ёқилғиси сотиш учун олиб келинганлиги ва жавобгарларнинг келишувини бузиш натижасида ушбу бензин ва дизел ёқилғисини сотишга қаршилик кўрсатганлиги, натижада бензин ва дизел ёқилғиси сотилмай қолиб кетганлиги, 1 литр бензиннинг тан нархи 5 400 сўмни ташкил қилиши ва шунинг учун 113 400 000 (21 тн х 5 400) сўмни етказилган зарар сифатида ундириб беришни сўраган. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад қилинган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. 3 Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда даъво аризасида келтирилган важларни такрорлаб, суд қарорларида солиқ тўловлари зарар ҳисобланмаслиги, 2017 – 2022 йиллар давомида ер майдонидан даъвогар фойдаланиб келганлиги кўрсатилганлиги, жавобгарларнинг ушбу 0,65 га эгалланган ер майдонидан ташқари ҳолатида АЁҚШ ўз фаолиятини амалга ошириши мумкинлигига суд мутлақо эътибор қаратмаганлиги, суднинг қарорида АЁҚШ фаолиятини тўхтатиб туришига сабаб бўлганлигини исботлаб бера олмади деб кўрсатганлиги ҳолатига мутлақо қўшилмаслигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, аукцион ғолиби туман ҳокимини айнитиб, барча ҳудудга кадастр ҳужжатини расмийлаштириб олганлиги, ҳудуддаги барча бино-иншоотлар гаровга қўйилмаганлиги, ҳудудда оператор биноси, хожатхона, таъмирлаш биноси, навес (айвон) ва ховуз ҳам мавжудлиги, ушбу бино-иншоотларни АТ “Халқ банки”га гаровга қўйилмаганлиги, гаровга фақат 1 та оператор биноси, ёқилғи қуйиш шаҳобчасининг айвони (ёқилғи қуйиш ускунасиз) ва ёқилғи сақлаш жойи (резервуарсиз) қўйилганлиги, шунинг учун ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонида ёқилғи қуйиш ускунани ва резервуарни ўрнатиш мумкин бўлганлиги, ҳудуддаги жойлашган бино-иншоотларнинг 30 фоизи аукционда сотилганлиги, 70 фоизи эса корхонага тегишли бўлганлиги, уларни 2019 йилда гаровга қўйиб, Миллий банкдан кредит олганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди. Кадастр хизмати вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб, оператор хонаси, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ва резервуар аукционда сотилганлиги, шунинг учун, даъвогарда ёқилғи қуйиш хизматини кўрсатиш фаолиятини олиб боришга имконият бўлмаганлиги, корхона раҳбари туман ҳокимлигида жанжал қилганлиги учун ҳоким қўшимча қурилиш учун рухсат берганлиги, даъвогар қўшимча қурилиш қилганлиги ва туман ҳокимнинг рухсати билан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни сўради. Туман ҳокимлиги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни туман ҳокимлигининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар иш бўйича қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган ва даъвогар томонидан келтирилган далиллар ҳамда важларга баҳо бермасдан, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўхтамга келган. Хусусан, даъвогарнинг важларига ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда суднинг қарори асосида аукционда сотилган мол-мулкларга аниқлиқ киритиш учун даъвогар ва АТ “Халқ банки” ўртасида тузилган кредит ва ипотека шартномалари, кадастр хизматидан аукцион ғолиби М.Қурбонова номига расмийлаштирилган кадастр ҳужжатларини талаб қилиб олмаган, ундирилиши сўралган бой берилган фойда миқдорининг асослигига баҳо бериш учун даъвогарга ёқилғи қуйиш фаолиятини олиб бориш учун олинган лицензия, 2017 йилга қадар бўлган даврда ёқилғи қуйиш фаолиятидан олинган даромадлар ҳақида статистика маълумотларни тақдим қилишни таклиф қилмаган. Шунингдек, иш кўриш жараёнида даъвогар ИПКнинг 157-моддасига асосланиб даъво аризасига кўшимча тақдим қилиб, унда 2020 йилда 21 тн бензин ва 240 литр дизел ёқилғиси сотиш учун олиб келинганлиги ва жавобгарларнинг келишувини бузиш натижасида ушбу бензин ва дизел ёқилғисини сотишга қаршилик кўрсатганлиги, натижада бензин ва дизел ёқилғиси сотилмай қолиб кетганлиги, 1 литр бензиннинг тан нархи 5 400 сўмни ташкил қилиши ва шунинг учун 113 400 000 (21 тн х 5 400) сўмни етказилган зарар сифатида ундириб беришни сўраган бўлса-да, биринчи инстанция суди ушбу қўшимчани иш юритишга қабул қилиш масаласини кўрмаган ҳамда ушбу ариза даъво миқдорини камайтириш ёки аввал ундирилиши сўралган бой берилган фойдага қўшимча сифатида ундирилиши лозим бўлган сумма эканлигини аниқланмаган. Ваҳоланки ИПК 157-моддасининг тўртинчи қисмига биноан даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришни, даъво талаблари миқдорини кўпайтиришни ёки камайтиришни, даъвогарнинг даъводан тўлиқ ёки қисман воз кечишини қабул қилиш ҳақида ёхуд қабул қилишни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади. Бундан ташқари, даъвогар бюджетдан молиялаштирилаётган жавобгарлардан солиқ тўловлари бўйича келиб чиққан 5 983 561 сўм, 300 000 000 сўм бой берилган фойда ва 200 000 000 сўм маънавий зарарни ундиришни сўраган бўлса-да, суд Молия органи ва Ғазначилик бошқармаси (бўлими)ни ишга жалб қилиш масаласини ҳал қилмаган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган ва бу ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган. ИПК 302-моддасибиринчи қисмининг 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб (зарурат туғилганда АЁҚШ жойлашган ер участкасини кўздан кечирган ҳолда), низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Guli AGP” хусусий корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 майдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тайлоқ туманлараро иқтисодий судга юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев