← Назад
Решение #518641 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| аролик кодекси | 381 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/6871-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 28 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова, судья
ёрдамчиси А.Холмаматов суд мажлиси котиблигида, даъвогар AAAнинг
жавобгарлар TTT, JJJ, EEEга нисбатан “E-auksion” электрон савдо
платформасида 3563919-лот бўйич022 йил 17 ноябрда ўтказилган
электрон онлайн-аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни
тарафлардан: даъвогар вакиллари SSS (2023 йил 16 июндаги ишончнома
асосида), RRR (2023 йил 10 июлдаги ишончнома асосида), жавобгарлар
Зангиота туман ҳокимлиги LLL (2023 йил 20 апрелдаги 01/935-сонли
ишончнома асосида), Ўзбекистон Республикаси JJJ вакили YYY (2023 йил
4 январдаги 01/10-39-сонли ишончномага асосан), BBB оилавий
корхонаси вакили OOO (раҳбар), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар агентлиги Тошкент
вилояти бошқармаси Зангиота тумани бўлими вакиллари QQQ, WWW
(2023 йил 27 июлдаги 02/1536-сонли ишончномаларга асосида)лар
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
AAA (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ҳамда фуқаро
YYY ўртасида 2016 йил 31 январда 1461-сонли олди-сотди шартномаси
тузилиб, унга кўра фуқаро HHH ўзига тегишли бўлган, Зангиота тумани,
Ибрат МФЙ, Ж.Садиков кўчасида жойлашган, 800 кв.м. умумий ер
майдонида жойлашган 17-сонли уй-жойни даъвогарга сотган.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва
давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан мазкур мулк 2016 йил
31 январда мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи
билан 11:04:06:03:01:0038:0001-сонли кадастр рақами берилиб давлат
рўйхатидан ўтказилган.
Зангиота туман ҳокимининг 2022 йил 19 августдаги 426-10-138Q/22-сонли “Ер майдонига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олишни
ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Зангиота тумани, Ибрат
МФЙ ҳудудида жойлашган, ахборот тизимига Р172723706501-14-уникал
рақам билан киритилган 0,1769 гектар ер майдони Зангиота туман
ҳокимлиги (кейинги ўринларда ҳокимлик деб юритилади) номига мулк
ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши, ушбу ер майдони ижара
ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси JJJ (кейинги ўринларда агентлик деб
юритилади) томонидан 0,1769 гектар ер майдони ёғочни қайта ишлаш,
пульпа ва қоғоз саноати объектлари қурилиши учун 134 113 428 сўм
бошланғич нарх билан онлайн-аукцион савдоларига чиқариш
тўғрисидаги электрон шаклдаги буюртмаси ва илова ҳужжатлари 2022
йил 24 августда EEE (кейинги ўринларда аукцион ташкилотчиси деб
юритилади)га юборилган.
Аукцион савдоларида BBBоилавий корхонаси (кейинги ўринларда
аукцион ғолиби деб юритилади) 160 936 113 сўм нарх таклифи билан
аукцион ғолиби деб топилиб, YU 020-сонли ғолиблик баённомаси
расмийлаштирилган.
Аукцион савдоларига чиқарилган 0,1769 гектар ер майдонининг
0,08 гектари даъвогарнинг хусусий мулки эканлиги, даъвогар
томонидан ушбу ер майдонига тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланиш мақсадида 900 000 000 сўм маблағ сарфланганлиги,
7 663 798 сўм ер солиғи, 5 632 520 сўм мол-мулк солиғи тўланганлиги
важлари билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган
ҳамда жавобгарлар ҳокимлик, агентлик ҳамда аукцион ташкилотчисига
нисбатан “E-auksion” электрон савдо платформасида 3563919-лот
бўйича 2022 йил 17 ноябрда ўтказилган электрон онлайн-аукцион
савдосини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 июлдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида BBBоилавий корхонаси, Кадастр агентлиги Тошкент
вилояти бошқармаси Зангиота тумани бўлими жалб қилинган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризаси важларини
такрорлаб, электрон онлайн-аукцион савдо қоидалари бузилган ҳолда
ўтказилганлиги, аукцион савдоларига чиқарилган мулкка оид барча
маълумотлар тўлиқ ўрганилмасдан, даъвогарга тегишли бўлган мулк
сотувга чиқариб юборилганлигини таъкидлаб, суддан даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ҳокимлик вакили низоли ер майдони
кадастр органи томонидан тақдим этилган маълумотга асосан бўш ер
майдони бўлганлиги сабабли аукцион савдоларига чиқариш тўғрисида
тўхтамга келинганлиги, ҳозирги кунда ҳоким қарори қонуний кучда
эканлиги, онлайн-аукцион савдолари қонунчилик талаблари доирасида
ўтказилганлигини таъкидлаб, даъво аризасини тан олмаслигини
маълум
қилиб,
суддан
даъвогарнинг
даъво
аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни сўради.
Суд мажлисида агентлик вакили 2022 йил 19 августдаги 426-10138-Q/22-сонли Зангиота тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ
Зангиота тумани, Ибрат МФЙ ҳудудида жойлашган, 0,1769 гектар ер
майдони тўғрисида маълумотлар EEEга юборилганлиги ҳамда аукцион
савдоларига чиқарилганлиги, мазкур ер майдони тўғрисидаги
маълумотларни текширишга ваколатли эмаслиги, ҳокимлик қарори
қонуний кучда эканлиги, мазкур ҳолатда онлайн-аукцион савдолари
тартиби бузилганлиги мавжуд эмаслигини билдириб, суддан
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилишни
сўради.
Суд мажлисида қатнашган аукцион ғолиби вакили аукцион
савдоларидан буён ердан фойдалана олмаганлиги, ер майдони даъвогар
томонидан бўшатиб берилмаганлиги, аслида фуқаро М.Рахмедов ва
бошқалар томонидан ер майдонига эга чиқиш мақсадида ҳужжатлар
сохталаштирилганлиги, Зангиота туман ҳокимлигида ташкил этилган
“Фуқароларнинг шахсий маблағлари ҳисобига якка тартибда қурган уйжойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш” бўйича комиссияга
сохталаштирилган
маълумотлар
тақдим
этилганлиги,
ушбу
маълумотлар асосида 2015 йил 11 ноябрдаги 1244-сонли қарор қабул
қилинишига эришилганлиги, ер майдонига нисбатан умрбод эгалик
қилиш ҳуқуқи қўлга киритилганлиги ҳолатлари юзасидан бир нечта
шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб
борилаётганлигини таъкидлаб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд мажлисида Давлат кадастрлар агентлиги Тошкент вилояти
бошқармаси Зангиота тумани бўлими вакили аввал бошидан фуқаро
М.Рахмедов томонидан ҳужжатлар сохталаштирилганлиги, бўш ер
майдони ўрнига фуқарога тегишли уй-жойни кўрсатиб даъвогар сотиб
олган ер майдонини ўз номига расмийлаштиришга эришганлиги, шу
сабабли ер майдони ахборот тизимига бўш ер майдони сифатида
киритилганлиги ҳамда ҳоким қарори билан аукцион савдоларига
чиқариб юборилганлиги, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши
қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётганлигини маълум
қилиб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган EEE суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламадилар. Бироқ, даъво аризаси юзасидан эътирознома йўллаб,
савдо ўтказиш қоидалари бузилмаганлиги, шу сабабли онлайн-аукцион
савдоларини ҳақиқий эмас деб топиш мумкин эмаслигини билдириб,
даъво аризаси асоссиз эканлиги боис рад этишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг иккинчи қисмига
мувофиқ суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича
юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда
йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни
хабардор қилган бўлса ушбу иштирокчи ҳам тегишли тарзда хабардор
қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал
қилиниши мумкинлиги, жавобгар аукцион ташкилотчиси белгиланган
тартибда хабардор этилганлигини инобатга олиб, суд низони мазмунан
кўриш учун тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
Суд,
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ҳар
ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар
билан ҳимоя қилишга ҳақли эканлиги, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши, 65-моддасида эса хусусий мулк
дахлсиз эканлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган
ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган
ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 381-моддасига
асосан қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди
савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Шу модданинг иккинчи қисмига кўра кимошди савдосини ҳақиқий
эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган
шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади.
Аниқланишича, даъвогар олди-сотди шартномаси асосида фуқаро
М.Рахмедовдан Зангиота тумани, Ибрат МФЙ, Ж.Садиков кўчасида
жойлашган, 800 кв.м. умумий ер майдонида жойлашган 17-сонли уйжойни сотиб олган ва ўз номига 11:04:06:03:01:0038:0001-сонли кадастр
рақами билан давлат рўйхатидан ўтказган.
Зангиота туман ҳокимининг 2022 йил 19 августдаги 426-10-138Q/22-сонли қарори билан даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли ер
майдони қўшилган ҳолда Зангиота тумани, Ибрат МФЙ ҳудудида
жойлашган 0,1769 гектар ер майдони ижара ҳуқуқи асосида электрон
онлайн-аукцион орқали реализация қилиниши белгиланган.
Аукцион савдолари қоидалари бузиб ўтказилганлиги важи билан
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “E-auksion”
электрон савдо платформасида 3563919-лот бўйича 2022 йил 17
ноябрда ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдосини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ
хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чоратадбирлари ҳақида”ги 71-сонли қарори (кейинги ўринларда Қарор деб
юритилади)нинг 3-бандига кўра қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган
бўш турган ер участкаларини тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини
амалга ошириш учун мулк ёки ижара ҳуқуқлари асосида, якка тартибда уйжой қуриш учун мулк ҳуқуқи асосида реализация қилиш “E-auksion”
электрон савдо платформаси орқали амалга оширилиши, бунда бўш турган
ер участкасига доир маълумотларни шакллантириш ва келишиш
“Yerelektron” автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда
“Yerelektron” ААТ деб юритилади) орқали амалга оширилиши, бўш турган
ер участкасининг захирага олинганлиги ҳамда кўчмас мулкка бўлган
ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи кадастр органлари томонидан тегишли
туман (шаҳар) ҳокимлиги номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги
ушбу ер участкасини “Yerelektron” ААТга киритишнинг мажбурий шарти
ҳисобланиши белгиланган.
Қарор билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик
фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва
ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом (кейинги ўринларда Низом деб
юритлади)нинг 3-бандида оператор - савдо платформасида аукцион
ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган “Электрон онлайнаукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси (ҳозирда
акциядорлик жамияти) эканлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ер
участкасини
аукционга
чиқаришда
буюртмачи
ҳисобланиши
кўрсатилган.
Низомнинг 25-бандида аукционга чиқаришда ер участкаси
тўғрисида кўрсатилиши шарт бўлган маълумотнинг минимал ҳажми
белгиланган бўлиб, ер участкаси бўйича тегишли маълумотлар, шу
жумладан, фотосуратлар, унинг геолокация ва координаталари тўлиқ
кўрсатилмаган ҳолда аукционга чиқариш учун буюртма тақдим этилганда,
оператор томонидан камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилиши,
буюртмачи оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир
ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртмани ушбу банд
талабларига мувофиқ такроран юбориши белгиланган.
Бироқ, мазкур ҳолатда электрон буюртма камчиликларсиз тақдим
этилганлиги боис қайтарилмаган ва аукцион савдоси амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электрон
онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартибини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган ““E-Auksion”
электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни
ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандига
кўра савдо платформасида аукцион ёки танлов буюртмачининг буюртмаси
асосида оператор томонидан мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади ва
ўтказилади, оператор буюртмачи томонидан тақдим этилган аукцион ёки
танлов объекти бўйича маълумот ва ҳужжатлар юзасидан жавобгар
ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Электрон онлайнаукционни ўтказиш тартибини соддалаштириш, унинг шаффофлигини
ошириш ҳамда иштирокчилар ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини
кафолатлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 24 июлдаги 5197сонли қарорининг 2-бандида электрон онлайн-аукцион иштирокчилари
ҳуқуқларининг ишончли ҳимоясини кафолатлаш мақсадида, электрон
онлайн-аукционни ташкил этиш ва ўтказиш тартибидан ташқари бўлган
тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун аукцион натижалари
тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл
қўйилмаслиги белгиланган.
Суд мазкур ҳолатда аукцион савдолари қоидалари бузилмаган деб
ҳисоблайди. Чунки, Зангиота туман ҳокимининг 2022 йил 19 августдаги
Зангиота тумани, Ибрат МФЙ ҳудудида жойлашган 0,1769 гектар ер
майдонини ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали
реализация қилиш тўғрисидаги 426-10-138-Q/22-сонли қарори қонуний
кучда бўлиб, аукцион савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибтаомилларига тўлиқ риоя этилган. Шунга кўра “E-auksion” электрон савдо
платформасида 3563919-лот бўйича 2022 йил 17 ноябрда ўтказилган
электрон онлайн-аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш учун асос
мавжуд эмас ҳисобланади.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Қайд этилганлардан келиб чиқиб, суд даъвогар даъво талабига
асос қилган ҳолатларни исботлаб бермади деб ҳисоблайди ва даъво
аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан суд даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни, даъво талаби асоссиз эканлиги боис
олдиндан тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 66, 68, 118, 127, 128, 170, 176, 192-моддаларига асосланиб,
суд
ҚАРОР
Қ И Л Д И:
Даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинсин.
Олдиндан тўланган суд харажатлари даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
7
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
П.Закирова