← Назад
Решение #518711 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| илганлиги сабабли ИПК | 273 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
13 662 символов
11-1407/11419-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья К.Халмухамедов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев
ва В.Сатторовадан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, даъвогар
“PRODUCT GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар
Зангиота тумани ҳокимлиги ва Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги
Зангиота тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат унитар
клорхонасига нисбатан “PRODUCT GROUP” масъулияти чекланган
жамиятига тегишли бўлган ҳудудда жами 1397,07 кв.м.га тенг бўлган ер
майдонида қурилган қурилмаларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаб
бериш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 15 мартдаги қарорига нисбатан “PRODUCT GROUP” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“PRODUCT GROUP” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент вилояти Зангиота тумани
ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 29-сонли қарори асосида доимий
фойдаланиш ҳуқуқи асосида Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони фуқаролар
йиғини ҳудудида жойлашган 0,2527 гектар ер майдони ажратилган.
Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги Зангиота тумани Ер тузиш ва
кўчмас мулк кадастри хизмати Давлат унитар корхонасининг 2013 йил
26 апрелдаги Зангиота туман Эшонгузар қўрғон фуқаролар йиғини ҳудудида
жойлашган МЧЖ қарашли бино иншоотлари эгаллаб турган ер майдони
чегараларини тиклаш ҳамда ер майдонларини ўлчамларига аниқлик киритиш
тўғрисидаги далолатномасига асосида ажратилган 0,2527 гектар ер майдони
2014 йил 14 январда давлат рўйхатидан ўтказилиб, 11-04-01-01-0591 кадастр
рақами берилган, 10-502-сон билан Зангиота тумани ер участкасига бўлган
ҳуқуқини рўйхатга олиш реестрига тегишли ёзув киритилган.
1
11-1407/11419
Даъвогарнинг аризасига асосан Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги
Зангиота тумани Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати ДУК томонидан
берилган иншоотлар ва участка майдони кубатурасини ҳисоблаш қайдномаси
бўйича қурилиш ва иншоотлар ўзгарган ва қўйидагича ўзгартириш
киритилган бўлиб:
0004-ишлаб
чиқариш
цехи
автокад
формуласи,
майдони-1323,62 кв.м;
0005-2
қаватли
ҳизмат
биноси
(3,40+5,45)х16,60,
майдони-73,45 кв.м; жами 1397,07 кв.м.га ўзбошимча бинолар қурилган.
Даъвогар қайд этилган бино-иншоотларга эгалик ҳуқуқини белгилаш
ҳақида Зангиота туман ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилган.
Зангиота туман ҳокимлиги томонидан ушбу аризага рад жавоб
берилганлиги боис, даъвогар Тошкент вилоят хўжалик судига мурожаат
қилиб, ўзига тегишли бўлган ҳудудда жами 1397,07 кв.м.га тенг бўлган ер
майдонида қурилган қурилмаларга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгилаб
беришни сўраган.
Тошкент вилоят хўжалик судининг 2014 йил 17 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори билан Тошкент вилоят хўжалик
судининг 2014 йил 17 октябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш
янгидан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига
юборилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд
ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Кадастр
агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан қонун талабларига зид
равишда апелляция шикояти берилган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди
ИПКнинг талабларига зид равишда апелляция шикоятини иш юритишга
қабул қилиб, асоссиз ажрим чиқарилганлиги, ИПК 262-моддасининг биринчи
ва учинчи қисмларида агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган
бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан
шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкинлиги, апелляция
шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят
(протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси
суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг сабаблари суд
томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши мумкинлиги
белгиланганлиги, мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2014 йил 17 октябрда
қабул қилганлиги, ушбу суд ҳужжати устидан апелляция шикояти
2
11-1407/11419
2023 йилда, яъни бир ойлик шикоят бериш муддати ўтказилган ҳолда судга
тақдим қилганлиги, жавобгарларнинг апелляция шикояти беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимосномаси ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан икки ойлик муддат ўтказиб юборилган
ҳолда берилганлиги, биринчи инстанция судида жавобгарлар туман
ҳокимлиги ва кадастр органи вакиллари судга объектдаги ҳужжатсиз
қурилмалар даъвогарга тегишли бўлган ҳудуддан четга чиқмаган ҳолда
қурилаётганлиги сабабли даъво талабларига нисбатан эътироз йўқлигини
бирдиришганлиги, икки ойлик муддатни ўтказиб юбориб берилган апелляция
шикояти хатога йўл қўйиб иш юритишга қабул қилганлиги сабабли
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан апелляция шикояти
бўйича иш юритиш тугатилиши лозимлигини кўрсатган.
Тарафлар ва учинчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисида катнашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни тарафлар ва учинчи шахсларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддаси биринчи, тўртинчи, бешинчи
ва олтинчи қисмларининг таҳририга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида,
шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура
ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган
уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан
қурилган иморат ҳисобланади.
Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан
иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд
томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ эътироф этилиши мумкин.
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод
мерос
сифатида
эгалик
қилаётган,
доимий
эгалик
қилаётган
ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга
нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда
иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган
шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди.
3
11-1407/11419
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари
бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғдирса, юқорида кўрсатилган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган
иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг “Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил
19 ноябрдаги 220-сонли қарори 8, 10-бандлари ва 12-4-бандининг биринчи
ва иккинчи хатбошиларида мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни
кўришда суд мулкка нисбатан манфаатдор бўлган бошқа жавобгар ёки
учинчи шахсни ишга жалб этиш масаласини ҳал қилиши лозимлиги, ишга
жалб қилинмаган шахслар зиммасига мажбурият юкланиши мумкин
эмаслиги, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи шартнома ёки бошқа
ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб
қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли
давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк ҳуқуқини тан олиш
ҳақида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши,
бундай ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни давлат
рўйхатидан ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқи
тушунтирилиши лозимлиги, ФК 212-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига
кўра ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган
бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган
модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан суд томонидан тан
олиниши мумкинлиги, шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга
нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат
қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш
нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб бериши лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган (ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда
бўлган таҳрири).
Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан иш юзасидан қарор қабул
қилишда Пленум қарорининг юқоридаги талабларига риоя қилмаган.
Хусусан, ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоатларни сақлаб
қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг
бузилишига сабаб бўлмаслиги ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф
туғдирмаслиги исботланмаган.
Шунингдек, даъвогарга тегишли 0,2527 гектар ер майдонида қурилган
қурилмаларга ушбу ер майдонида қурилишни бошлашга рухсат бериш
ва қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги қарорлар, шунингдек
мазкур бино-иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас.
4
11-1407/11419
Суд томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш, қурилишмонтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш, қурилиши
(реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул
қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилганлиги аниқланмаган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан ҳал қилув
қарори қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган,
ишга даҳлдор шахсларни жалб қилмаган ва бу билан процессуал ҳуқуқ
нормаларини бузган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли
равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай
асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Шунинг
учун
судлов
ҳайъати
даъвогарнинг
шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд
харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари даъвогарнинг
зиммасида қолади.
Даъвогарнинг мазкур иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори
устидан апелляция шикояти бир ойлик шикоят бериш муддати ўтказилган
ҳолда судга тақдим қилганлиги, кадастр органининг апелляция шикояти
беришнинг
ўтказиб
юборилган
муддатини
тиклаш
тўғрисидаги
илтимосномаси ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки
ойлик муддат ўтказиб юборилган ҳолда берилганлиги ва апелляция
инстанцияси суди асоссиз шикоят беришнинг муддатини тиклаганлиги
ҳақида важи суд ҳужжатини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки,
биринчи инстанция суди иш юзасидан қарор қабул қилишда моддий
ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўпол бузилишига йўл қўйган. Қолаверса,
иш янгидан кўриш юборилганидан сўнг биринчи инстанция суди томонидан
иш мазмунан кўриб чиқилган ва 2023 йил 8 майдаги ажрими билан иш
материаллари судга тааллуқлилигига кўра Фуқаролик ишлари бўйича
Зангиота туманлараро судига ўтказилиб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш
юритиш тугатилган. Ушбу ажрим устидан даъвогар томонидан апелляция
(хусусий) шикояти берилган бўлиб, бугунги кунда иш Тошкент вилоят
судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан апелляция
тартибида кўриб чиқилмоқда.
5
11-1407/11419
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Product Group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 15 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари “Product Group” масъулияти чекланган жамияти
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
6
11-1407/11419