← Назад
Решение #518872 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 131 | — | law | |
| ИПК | 132 | — | law | |
| ИПК | 134 | — | law | |
| онуни | 44 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
8 460 символов
4-10-2302/14-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья –А.Усмонов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья-Ш.Махмудов
Кассация инстанция судида
маърузачи Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 28 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати судья Р.Хайдаровнинг раислигида, судьялар Ф.Ражабов ва
З.Рустамовдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “KARACALI
TARIM MAKINLARI TICARET LIMITED SIRKETI” (Туркия Республикаси)
вакиллари Б.Миршарипов ва Н.Артиков (2022 йил 6 июндаги ишончнома
асосида) ва “OMAD START” масъулияти чекланган жамиятининг вакили
С.Равшанов (2023 йил 10 июлдаги 216-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
“KARACALI TARIM MAKINLARI TICARET LIMITED SIRKETI” (Туркия
Республикаси)нинг жавобгар “OMAD START” масъулияти чекланган
жамиятидан 427.514,00 АҚШ доллари миқдорида қарз, 21.376,00 АҚШ доллари
миқдорида пеня, бузилган ҳуқуқни тиклаш учун қилинган харажат 5.500 АҚШ
доллари миқдорида адвокатлик хизмати ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими
ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарори устидан “OMAD START” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Олий суднинг
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“KARACALI TARIM MAKINLARI TICARET LIMITED SIRKETI” (Туркия
Республикаси) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “OMAD START” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 427.514,00 АҚШ доллари
миқдорида қарз, 21.376,00 АҚШ доллари миқдорида пеня, бузилган ҳуқуқни
тиклаш учун қилинган харажат 5.500 АҚШ доллари миқдорида адвокатлик
хизмати ундиришни сўраган.
Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими билан тарафлар
ўртасида тузилган келишув битими тасдиқланиб, иш бўйича иш юритиш
тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарорига кўра биринчи инстанция судининг
ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида Тошкент шаҳар судининг 2023 йил
3 мартдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 30 майдаги қарорини бекор қилиш
сўралган.
Даъвогар вакиллари кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, уни
қаноатлантирмасдан қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра, биринчи
инстанция суди ажрими ва апелляция инстанция суди қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 427.514,00 АҚШ доллари миқдорида қарз, 21.376,00 АҚШ
доллари миқдорида пеня, бузилган ҳуқуқни тиклаш учун қилинган харажат
5.500 АҚШ доллари миқдорида адвокатлик хизмати ундиришни сўраган.
Суд мухокамаси давомида тарафлар келишувга эришиб, улар ўртасида
келишув битими тузилиб, Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими
билан тасдиқланган.
ИПК 131-моддасининг учинчи қисмига кўра, келишув битими иқтисодий
суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро этиш
жараёнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
ИПК 132-моддасининг биринчи қисмига асосан, келишув битими ёзма
шаклда тузилади ва келишув битимини тузган шахслар ёки уларнинг вакиллари
томонидан имзоланади.
ИПК 134-моддасининг биринчи қисмига биноан, агар келишув
битимининг шартлари қонунчиликка зид бўлса, унинг шартлари учинчи
шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлса, у шарт
асосида тузилган бўлса, суд келишув битимини тасдиқлашни рад этади.
Биринчи инстанция суди мазкур ҳолатда келишув битимини тасдиқлашни
рад этиш асослари мавжуд бўлмаганлиги сабабли тарафлар ўртасида тузилган
келишув битимини тасдиқлаб, иш юритишни тугатиш ҳақида асосли хулосага
келган.
Судлов ҳайъати, тарафлар ўртасида тузилган келишув битими йирик
битим ҳисобланиши, шунга кўра ушбу битим тузилиши тўғрисидаги қарор
жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши,
бироқ бундай розилик олинмасдан тузилганлиги ҳақидаги жавобгарнинг
важларини қуйидагиларга кўра асоссиз деб ҳисоблайди.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 44-моддасининг биринчи
қисмига кўра, агар жамиятнинг уставида йирик битимларнинг анча катта
миқдори назарда тутилган бўлмаса, бундай битимларни тузиш тўғрисидаги
қарор қабул қилинадиган кундан олдинги охирги ҳисобот даври учун
бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари асосида аниқланган жамият мол-мулки
қийматининг йигирма беш фоизидан ортиқ қийматга эга бўлган мол-мулкни
жамиятнинг олиши, тасарруфидан чиқариши ёки жамият бевосита ёхуд
билвосита мол-мулкни тасарруфидан чиқариши эҳтимоли билан боғлиқ бўлган
битим ёки ўзаро боғлиқ бир неча битим йирик битим деб ҳисобланади.
Жамиятнинг одатдаги хўжалик фаолияти жараёнида тузиладиган битимлар
йирик битимлар деб эътироф этилмайди.
Иш ҳужжатларига кўра, қарз мажбурияти келишув битимидан эмас, балки
тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш ҳақида 2020 йил 10 февралда
тузилган ташқи иқтисодий контрактдан келиб чиққан.
Шунга кўра, мазкур ҳолатда келишув битимига йирик битимга оид қонун
нормалари қўлланилмайди.
Юқоридагиларни инобатга олиб судлов ҳайъати, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Шунингдек, ИПК 68-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида,
агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, суд мажлиси
бошлангунига қадар ёки суд белгилаган муддат доирасида очиб бериши лозим.
Жавобгар эса шикоятидаги важлари асосли эканлигини исботлаб бера
олмади.
Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важлари қуйи суднинг қарорларини бекор қилишга асос бўла
олмаслиги сабабли унга қўшилмайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси
суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция
инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш
натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини,
4
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган.
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари
моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган ажрим ва қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда
тўланган суд харажати жавобгар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
“OMAD START” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент шаҳар судининг 2023 йил 3 мартдаги ажрими ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
30 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов