← Назад
Решение #518903 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 465 | — | code_article | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1535-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 27 июль
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Миришкор
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “TURDIBOYEV FIRDAVS” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб,
жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан
229 986 049 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни кенгаш вакили Т.Субхонов (ишончнома асосида), жавобгар вакили
А.Сатторов (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“TURDIBOYEV FIRDAVS” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси
(бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 199 987 869
сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 29 998 180 сўм жарима, жами 229 986
049 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили низо юзасидан
тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида 2022 йил 27 январда 435-сонли
шартнома тузилгани, фермер хўжалиги томонидан топширилган 41.150
тонна 397 839 556 сўмлик пахта хом ашёси маҳсулотидан 2023 йил 01
январь ҳолатига жавобгар томонидан тақдим этилган таққослаш
далолатномасига асосан асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш
харажати учун 2 946 696 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг кўрсатилган
техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 9 447 110 сўм, 2023 йил пахта
ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 20 134 336 сўм, бошқа
ушланмалар эҳтиёт қисмлар учун 5 514 214 сўм, аммофос учун 33 514 012
сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб қолинган
жарима 8 104 184 сўм, ўтган йиллардан қарздорлик ва суд қарорига асосан
жарималар 112 166 567 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 8 160
750 сўм жами 199 987 869 сўм қарздорлик мавжудлигини баён этиб, ушбу
қарздорликни ҳамда жаримани қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари
Н.Боймиров даъвони қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвогарнинг даъво
талаблари асоссиз эканлигини ҳамда даъвогар олдида қарздорлик мавжуд
эмаслигини маълум қилиб, даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабларини
қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 27
январда “Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта ҳарид қилиш бўйича” 435сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, мазкур шартнома шартларига
кўра “Хўжалик” (даъвогар) “Харидор” (жавобгар) 2022 йил ҳосилидан 19.6
гектар ер майдондан шартноманинг 1.2-бандига асосан 53.2 тонна, 1.3
бандига кўра томонларнинг ихтиёрий келишувига асосан 13.3 тонна
қўшимча, жами 66.5 тонна пахта хом ашёси топшириш мажбуриятини,
“Харидор” эса “Хўжалик”ни ушбу шартномада белгиланган тартибда
етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан жавобгарга тарафлар ўртасида тузилган
шартномага асосан 2022 йил пахта хосили учун жами 41.150 тонна 397 839
556 сўмлик пахта хом ашёси электрон тасдиқланган ҳисоб-варақ
фактураларга асосан етказиб берилган.
Шартноманинг 4.5-бандида “Хўжалик”ка етказиб берган маҳсулот
қийматининг 100 фоизи ҳисобидан терим учун юборилган пуллар ва
бошқа харажатлар чегирилганидан қолган қисми 2022 йилнинг 31
декабрига қадар тўлаб берилиши белгиланган.
Даъвогарнинг даъво аризасида 2023 йил 01 январь ҳолатига
солиштирма далолатномага асосан асоссиз ушлаб қолинган қуритиш
тозалаш харажати учун 2 946 696 сўм, 2023 йил пахта ҳосилининг
кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 9 447 110 сўм,
2023 йил пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 20 134
336 сўм, бошқа ушланмалар эҳтиёт қисмлар учун 5 514 214 сўм, аммофос
учун 33 514 012 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз ушлаб
қолинган жарима 8 104 184 сўм, ўтган йиллардан қарздорлик ва суд
қарорига асосан жарималар 112 166 567 сўм, хашарчи ташиш автобус
хизмати учун 8 160 750 сўм жами 199 987 869 сўм қарздорлик ташкил
қилиши қайд этилган.
Даъвогар асоссиз ушлаб қолинган маблағларни тўлаш бўйича
жавобгарга талабнома юборган, лекин юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирганлиги сабабли Кенгаш даъвогар
манфаатини кўзлаб судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгардан 199 987 869 сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 29 998 180
сўм жарима, жами 229 986 049 сўм ундиришни сўраган.
Суд даъво талабларини қисман асосли деб ҳисоблайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда - ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият-
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор)
бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул
тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари контрактация
(фьючерс) шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу Кодекснинг 465-моддаси, биринчи қисмига кўра контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Суд даъвогарнинг даъво талабидаги 199 987 869 сўм қарздорлик
қисмидан 11 050 880 сўм қисмини асосли, қолган қисмини асоссиз деб
ҳисоблайди.
Жумладан, асоссиз ушлаб қолинган қуритиш тозалаш харажати учун
2 946 696 сўм, шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз жарима 8 104
184 сўм, жами 11 050 880 сўм жавобгар томонидан асоссиз ушлаб
қолингани аниқланди.
Шунингдек, жавобгар томонидан тақдим этилган қуритиш тозалаш
хизмати учун 30.11.2022 йилдаги ob00037209-сонли электрон
тасдиқланган ҳисоб-варақ фактура билан 2 946 696 сўмни ушлаб
қолингани асоссиздир.
Чунки, шартноманинг 1.4-бандига асосан пахта хом ашёсини
қуритиш ва тозалашга қилинадиган харажатлар “Харидор” (жавобгар)
ҳисобидан амалга оширилиши қайд этилган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан асоссиз равишда 2022 йил
учун шартномани 5.1-бандига асосан суд қарорисиз 8 104 184 сўм жарима
ушлаб қолинган.
Аммо, суд даъвогарнинг асоссиз ушлаб қолинган пахта ҳосилининг
кўрсатилган техника хизмати учун шудгорга розиликсиз 9 447 110 сўм,
пахта ҳосили шудгорга ажратилган ёқилғи учун чегирма 20 134 336 сўм,
бошқа ушланмалар эҳтиёт қисмлар учун 5 514 214 сўм, аммофос учун 33
514 012 сўм, ўтган йиллардан қарздорлик ва суд қарорига асосан
жарималар 112 166 567 сўм, хашарчи ташиш автобус хизмати учун 8 160
750 сўм, жами 188 936 989 сўм ундириб бериш талаби билан келишмайди.
Суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгар тақдим этган
ҳужжатларга, ҳисоб-варақ фактураларга ва суд қарорига кўра, шунингдек,
томонларнинг судда берган кўрсатмаларига биноан 188 936 989 сўмни
жавобгар томонидан асосли ушлаб қолингани маълум бўлди.
Ушбу шартноманинг 4.2-бандида “Харидор” “Хўжалик”ка (уруғ ҳамда
дала майдонларини шудгорлаш, чигит экиш учун тайёрлаш, экиш, ғўзани
парваришлаш, агротехник тадбирларни ўтказиш, транспорт нефть, ёқилғи
мойлаш, агрокимё, минерал ўғитлар, материаллар, товар, эҳтиёт қисм,
озиқ-овқат, хизмат кўрсатиш ва материалларнинг ҳамда туман фермерлар
кенгашига аъзолик бадаллларини бўнак ҳисобида уларни қийматини
ҳисобга олган ҳолда) маҳсулот қийматининг камида 60 фоизи миқдорида
бўнак (аванс) маблағларини ойма-ой тўлаб берилиши қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2002 йил
4 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги
Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 103–сонли Қарорининг 2-банди, иккинчи хатбошисида,
офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни олган шахснинг
кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган
ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни
бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва
офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини
кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
199 987 869 сўм қарздорлик қисмидан 11 050 880 сўм қисмини асосли
деб ҳисоблаб, шу қисмини қаноатлантиришни, қолган қисмини рад
этишни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди
талабларидан келиб чиққан ҳолда, 29 998 180 сўм жарима ундиришни
сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра маўкур
шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда бўнак (аванс)
маблағларини, топширилган (юклаб жўнатилган) пахта хом ашёси ҳақини
белгиланган муддатда тўламаганлиги учун “Харидор” (жавобгар)
“Хўжалик” (даъвогар)га ўзи тўлаши керак бўлган сумманинг 15 фоизи
миқдорида жарима тўлаши белгиланган.
Лекин, суд муҳокамасида аниқланишича, жавобгарнинг даъвогар
олдида 11 050 880 сўм қарздорлиги бўлсада, даъвогар томонидан 199 987
869 сўм қарздорликка нисбатан жарима ҳисоблаб, жаримани асоссиз
равишда оширган.
ФКнинг 335-моддасига кўра агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки
бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига
кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан
етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ
миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад
этишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
Қарорининг 11-бандида агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг
бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд
фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос
ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси)
камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга
ҳақлилиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 29 998 180 сўм жарима қисмидан (11
050 880*15 % = 1 657 632) 1 657 632 сўм жарима қисмини асосли, қолган
жарима қисмини асоссиз деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок
этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг
манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва
кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим
бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, даъвогарнинг асосли 1 657 632 сўм жарима ундириш талабини
қисман, 828 816 сўм миқдорида қаноатлантиришни, жариманинг қолган
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг
барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган
ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички
ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси
эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш.
Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъвогарнинг
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан
даъвогар фойдасига 11 050 880 сўм қарздорлик, 828 816 сўм жарима ва
олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 330
000 сўм давлат божи ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни ҳамда рад этилган даъво талаби бўйича
даъвогар давлат божи тўлашдан озод этилганлигини инобатга олишни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 74, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “LITAI TEXTILE OVERSEAS” МЧЖ хорижий корхонаси
ҳисобидан:
Даъвогар “TURDIBOYEV FIRDAVS” фермер хўжалиги фойдасига 11
050 880 сўм қарздорлик, 828 816 сўм жарима ва олдиндан тўланган 33.000
сўм почта харажати;
Республика бюджетига 330 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев