← Назад
Решение #518910 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| Конституция | 55 | — | law | |
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 680 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 74 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2202/2605-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Абраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 27 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, судьялар
Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
Б.Тошмуродовнинг котиблигида, “SHODIYEV BEHRUZ” фермер хўжалиги
раҳбари А.Ягмуров, “Afrosiyob Audit Standart” аудиторлик ташкилоти
эксперт мутахассиси С.Усаровнинг иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал қилув қарорига нисбатан
“QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти чекланган жамияти томонидан
келтирилган апелляция шикояти бўйича ишни вилоят суди биносида,
видеоконференцалоқа
режимидаги
(Самарқанд
вилоят
суди
кўмаклашувида) очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти чекланган жамияти
(кейинчалик матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, “SHODIYEV BEHRUZ” фермер хўжалигидан (кейинчалик
матнда жавобгар деб юритилади) 116 000 000 сўм асосий қарз, 4 896 392
сўм 94 тийин адвокатлик хизмати ҳамда суд харажатларини ундиришни
сўраган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб,
даъвогардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилиб, олдиндан тўланган 1 208 963
сўм 93 тийин давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати даъвогар
зиммасида қолдирилган.
Даъвогарнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида
даъвогар қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да,
унинг вакили иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр
билдирмади.
Шу боис судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади)
274-моддасига асосан суд мажлисини даъвогар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогарнинг
апелляция шикояти асоссиз эканлигини билдириб, судлов ҳайъатидан
келтирилган шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ҳамда иш бўйича
биринчи босқич суди томонидан қонуний ва адолатли қарор қабул
қилинганлигини таъкидлаб, ушбу ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган эксперт мутахассиси суд томонидан
чиқарилган ажримдаги саволлар тарафлар вакиллари иштирокида,
томчилатиб суғориш ишлари амалга оширилган жойга чиқиб, шартномада
келишилган ва лойиҳа смета ҳужжатларида акс эттирилган ишларнинг
ҳақиқатда бажарилганлигини тўлиқ ўрганиб, хулоса қилинганлигини,
тарафлардан хулоса бўйича эътирозлар билдирилмаганлигини, ушбу
хулоса судлов ҳайъатига тақдим этилганлигини маълум қилди.
Судлов
ҳайъати,
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятидаги важларни иш
материаллари билан бирга ўрганиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва
эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган
муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб
чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти
чекланган жамияти (пудратчи) ва “SHODIYEV BEHRUZ” фермер хўжалиги
(буюртмачи) ўртасида 2021 йил 21 февралда пудрат шартномаси
тузилган.
Унга кўра, пудратчи буюртмачига лойиҳада кўзда тутилган
шартларда объектни фойдаланишга топшириш, буюртмачи эса
пудратчига объектни (таъмирлаш) фойдаланишга топшириш учун зарур
шароитлар яратиш, жумладан ерни, доимий электр-энергияни, сув ва сув
ҳавзасини тайёрлаш ва монтаж ишлари учун ёрдамчи ишчи билан
таъминлаш ҳамда бажарилган ишни қабул қилиш ва тўловни амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг шартларига
кўра, 20 гектар ер майдонида қиймати 480 000 000 сўмлик томчилатиб
суғориш тизимини жорий этиш назарда тутилиб, ушбу шартноманинг 6бўлими (тўловлар ва ҳисоб-китоблар) 9-бандига кўра “Буюртмачи” лойиҳа
ҳужжатлари тайёрланиб, лойиҳа ҳужжатида кўрсатилган умумий ишлар
қийматини 60 фоизини, технологиянинг асбоб-ускуналари келтирилиб
олдиндан, қурилиш-монтаж ишлари бошлангандан сўнг 30 фоиз,
технология
тўлиқ
ишга
туширилиб,
тегишли
ҳужжатлар
расмийлаштирилгандан сўнг қолган 10 фоиз маблағни “Пудратчи”
ҳисобрақамига ўтказиб бериши келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинчалик
матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 631-моддаси, биринчи қисмига кўра, пудрат шартномаси
бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг
топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини
буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади,
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан иш ҳужжатлари
ва шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабларини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида асосли ва қонуний тўхтамга
келинган деб ҳисоблайди.
Чунки, ФКнинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор
эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Ушбу Кодекснинг 680-моддасига кўра ишлар натижасининг пудратчи
томонидан топширилиши ва буюртмачи томонидан қабул қилиб олиниши
иккала тараф имзолаган далолатнома билан расмийлаштирилади.
Мазкур ҳолатда бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома (Ф-3,
Ф-5) бир томонлама даъвогар (пудратчи) томонидан расмийлаштирилган
ва жавобгар (буюртмачи)га тақдим этилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2016 йил
23 декабрдаги “Иқтисодий судлар томонидан қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 306-сонли
қарори 9-бандида, ФКнинг 646 ва 680-моддаларига кўра буюртмачи
бажарилган ишни (унинг натижасини) пудрат шартномасида назарда
тутилган муддатда ва тартибда пудратчи иштирокида кўриб чиқиши ва
қабул қилиши шарт бўлиб, бу ҳақда иккала тараф томонидан
имзоланадиган далолатнома расмийлаштирилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича бажарилган
ишлар назорат ўлчовидан ўтказилган бўлиб, назорат ўлчовини ўтказган
“SQB Construction” МЧЖ 2023 йил 30 январда тузган 16/23-сонли
далолатномасида, “SHODIYEV BEHRUZ" фермер хўжалигига тегишли 20
гектар ер майдонида пудратчи "QISHLOQ XO’JALIK AGRO HAU" МЧЖ
томонидан бажарилган 480.000.004 сўмлик томчилаб суғориш ишлари
ҚҚС ва пудратчининг бошқа харажатлари билан 283 417 673 сўмни ёки
196 582 331 сўм тўловга ортиқча тақдим этганлик ҳолатлари аниқлангани
ҳақида хулосага келинган.
Юқоридаги хулосадан ташқари, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил
28 апрелдаги экспертиза тайинлаш ва иш юритишни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги ажримига асосан “Afrosiyob Audit Standart” аудиторлик
ташкилоти томонидан бажарилган қурилиш ишлари юзасидан ўтказилган
назорат ўлчови далолатномасида 168 515 972,30 сўм миқдорида кам
бажарилган ишлар тўловга ортиқча тақдим этилганлиги аниқлангани
қайд этилган.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони
тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар
ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Шунингдек, даъвогар адвокатлик хизмати учун 4 896 392,94 сўм тўлаб
берганлиги оқибатида жавобгардан ушбу суммани адвокатлик харажати
сифатида ундиришни ҳам сўраган.
Шу боис биринчи инстанция суди томонидан асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво талаби иш ҳужжатлари асосида исботланмаганлиги
билан рад этилгани сабабли, даъвогарнинг адвокатлик харажати ундириш
талабини ҳам қаноатлантиришни рад этишни лозим топиб қонуний
тўхтамга келган.
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Мазкур Кодекснинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
ИПКнинг 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида
кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
қонунийлигини ва асослантирилганлигини текширади. Суд янги
далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт.
ИПК 279-моддаси 1-қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки)
процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ
нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу
нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб
келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли
ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли суд ҳужжатини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Юқоридагиларга кўра, апелляция шикоятидаги важлар асоссиз
бўлганлиги учун судлов ҳайъати уни қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 278-моддаси биринчи қисмининг биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса
қаноатлантирмасдан қолдиришни, апелляция шикояти учун даъвогар
томонидан олдиндан тўланган суд харажатларини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни ҳамда суд мажлиси видеоконференцалоқа
режимида ўтказилганлиги учун “QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти
чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит
ҳисобрақамига 82 500 сўм суд харажати ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 8, 234-237, 631,
666, 646-моддаларига ҳамда Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 74,
118, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 февралдаги
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти
чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан
қолдирилсин.
“QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти чекланган жамияти
томонидан апелляция шикояти учун тўланган 604 481 сўм 97 тийин
6
давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг
зиммасида қолдирилсин.
“QISHLOQ XO‘JALIK AGRO НAU” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисобрақамига
82 500 сўм суд харажати ундирилсин ва ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
судьялар
Д.Рахимов