Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1251 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "URUG`CHILIKNI RIVOJLANTIRISH MARKAZI" Ответчик / Подсудимый "NAXSHAB TEX GROUP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1138055 Claim ID 3491570 PDF Hash a749d1d6a592bae0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
Конституциянинг 55-моддаси Конституция 55 law
ФК 333-моддаси ФК 333 law
агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун Ф… агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
аноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПКнинг 278-моддаси аноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПК 278 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1251-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 июль Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси вакили Ж.Назаров (ишончнома асосида), “Naxshab Tex Group” масъулияти чекланган жамияти вакили Э.Пардаев (ишончнома асосида), Қашқадарё вилоят “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК мутахассиси Р.Махаммадиевнинг иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан “Naxshab Tex Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикояти бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Naxshab Tex Group” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 449.132.000 сўм асосий қарз, 15.719.580 сўм банк фоизи ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилган. Жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, қонуний қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, суд даъвогарнинг уруғлик чигити тўлиқ сотилган ва экилганлиги ҳақидаги важларини инобатга олиб нотўғри баҳо берганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилмасдан қарор қабул қилганлигини, даъвогар билан пахта хом ашёсининг селекцион нави, авлоди ва миқдори ҳамда пахта уруғчилигига оид бошқа шартлар кўрсатилиши лозим бўлган уруғлик пахта хом ашёси етиштириб бериш бўйича тарафлар ўртасида шартнома тузилмаганлигини ва 55-ХЛ ҳисобот топшириш юклатилмаганлигини, жавобгарга уруғлик пахта хом ашёсини етишириш ҳақида алоҳида ер майдони ажратилмаганлигини ва молиялаштирилмаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва янги қарор билан даъво талабини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 ноябрдаги 491-сонли қарори, 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластерларига берилган ер майдонларда уруғлик пахта хом ашёсини етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 14 ноябрда 1738-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Уруғлик пахта хом ашёси етиштириш миқдорини аниқлаш ва унга асосан шартномалар тузиш тартиби тўғрисида”ги Низомга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4633-сонли “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Қашқадарё вилоят “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” ДУК ва “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда жавобгар томонидан 2021 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит бўйича 55-ХЛ ҳисобот тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”га тақдим этилмаганлигини, мазкур ҳисоботга асосан жавогар томонидан 2021 йил ҳосилидан тайёрланган ва экишга сарфланган уруғлик чигит учун маблағлар ажратилиб, юқорида кўрсатилган низомлар талабига мувофиқ иккинчи босқичда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази”нинг ҳисоб рақамига 2022 йил 31 декабрь кунига қадар устама тўловларини ўтказиб бериши лозим эканлигини, жавобгар огоҳлантириш хатлари бўйича жавоб бермаганлигини, реализация қилинган уруғликлар учун нав оригинаторлари бўлган институтга 269.479.000 сўм, “Уруғликни ривожлантириш маркази”га 179.653.000 сўм, жами 449 132 000 сўм устама маблағларини “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ҳисоб рақамига ўтказиб бермаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан қолдишини сўради. Суд мажлисида иштирок этган Қашқадарё вилоят “Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази” давлат унитар корхонаси мутахассиси низоли ҳолат ва унга доир ҳужжатлар билан танишиб чиққанлигини, жавобгарга уруғлик пахта сотиш учун сертификатлар берилганлигини, жавобгар ва фермер хўжаликлари ўртасида уруғлик пахта сотиш юзасидан шартномалар тузилганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни маълум қилди. Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини апелляция шикоятидаги важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади. Ишдаги ҳужжатларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) талабларига мувофиқ жавобгар томонидан 2021 йил ҳосилидан олинган уруғлик чигит учун 55-ХЛ ҳисоботи тасдиқланган ҳолда “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат муассасасига тақдим этилмаган. Шунингдек, жавобгар томонидан 2021 йилда реализатция қилинган уруғликлар учун даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиладиган устамалар бўйича 20 фоиз, яъни 179.653.000 сўм ва нав оригинаторлари, институтлар, селекционер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субъектларга 30 фоиз, яъни 269.479.000 сўм, жами 449.132.000 сўм маблағни 2022 йил 31 декабрга қадар ўтказиб бериши лозим бўлса-да, ушбу ҳолат бартараф этилмаган. Даъвогар томонидан низони ўзаро ҳал этиш чораси сифатида белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш бўйича жавобгарга юборилган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Натижада тарафлар ўртасида низо келиб чиққан ва шунга кўра даъвогар судга мурожаат қилиб, жавобгардан 449.132.000 сўм асосий қарз, 15.719.580 сўм фоиз ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. ФК 333-моддасининг биринчи қисмида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб бериши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли қарори билан тасдиқланган “Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерларига берилган майдонларда уруғлик пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 16-бандида, устамалар етиштирилган уруғлик пахта хомашёси миқдоирга ҳисобланади ва қуйидаги тартибда икки босқичда ҳисоб-китоб амалга оширилади: а) пахта-тўқимачилик кластерларида: биринчи босқичда – уруғлик пахта хомашёси етказиб берувчи томонидан етиштирилган уруғлик пахта хом ашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади; иккинчи босқичда – уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 50 фоизи пахта-тўқимачилик кластерлари ихтиёрида қолдирилади, қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқхўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлан-тириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобрақамига ўтказилади ва қуйидагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига-20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селексионер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субектларга-30 фоиз. б) пахта–тўқимачилик ишлаб чиқаришларида: биринчи босқичда топширилган уруғлик пахта хомашёси учун ҳисобланган устаманинг 50 фоизи миқдорида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари таркибига кирувчи уруғчилик хўжаликларига пахта хом ашёсини топширган вақтда; иккинчи босқичда–уруғлик чигит экилгандан (сотилгандан) кейин устаманинг қолган 50 фоизи қисми 100 фоиз деб ҳисобланиб, шундан 10 фоизи пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ихтиёрида қолдирилади, 40 фоизи уларнинг таркибига кирувчи уруғчилик фермер хўжаликлари ихтиёрида қолдирилади; қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқхўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг ҳисобварағига ўтказилади ва қуйдагича тақсимланади: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасига ва унинг вилоят ҳудудий бошқармаларига ҳамда элита уруғчилиги лабораторияларига–20 фоиз; нав оригинаторлари, институтлар, селексионер ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субектларга–30 фоиз тўлаш белгиланган. Устамаларнинг ҳисоби ушбу Низомга 2-иловада келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланади ва тўланади. Шунингдек, Низомнинг 18-бандида нав оригинаторлари, институтлар, селексионер олимлар ва уруғчиликда иштирок этувчи бошқа субектларга устама маблағлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йиллик харажатлар сметасига ҳамда тегишли ташкилотлар билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” давлат унитар корхонасининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб берилиши белгиланган. Жавобгар томонидан устамаларнинг ҳисоби ушбу Низом талабларига мувофиқ ҳисобот шакли асосида тақдим этилмаганлиги ва устама тўлови тўланмаганлиги иш ҳужжатлари билан тўлиқ тасдиқланади. Судлов ҳайъати апелляция шикоятидаги устама тўлаш учун тарафлар ўртасида шартнома тузилиши ва ўзаро ҳисоб-фактура шакллантириш кераклиги ҳақидаги важлар билан келишмайди. Чунки, мазкур низо Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 январдаги 2-сонли Қарори билан тасдиқланган Низом талаблари асосида тартибга солинади. Ваҳоланки, Мазкур Низомнинг 3-бобида устамаларнинг ҳисоби ушбу Низомнинг 2-иловасида келтирилган ҳисобот шакллари асосида ҳисобланиши ва тўланиши белгиланган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқишда юқорида қайд этилган қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олиб, даъвонинг 449.132.000 сўм асосий қарз ундириш талабини қаноатлантириш ҳақида асосли хулосага келган. Бундан ташқари, даъвогарнинг даъво талабида 15.719.580 сўм банк фоизини ундириш ҳам сўралган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослантирилганлигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. ФК 327-моддасининг биринчи қисмига кўра, бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланган. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилиши белгиланган. Бу ҳақда, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Мазкур Пленум қарорининг 11-бандида, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақлилиги тўғрисида тушинтириш берилган. Ушбу ҳолатда ҳам биринчи инстанция суди даъвонинг фоиз ундириш талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. ИПК 279-моддаси 1-қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний, адолатли ва асослантирилган қарор қабул қилган, шу сабабли суд ҳужжатини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Юқоридагиларга кўра, апелляция шикоятидаги важлар асоссиз бўлганлиги учун судлов ҳайъати уни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади ИПКнинг 278-моддаси биринчи бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, жавобгар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган суд харажатларини инобатга олиб, ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, “Naxshab Tex Group” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “Naxshab Tex Group” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция шикояти учун тўланган 4.648.516 сўм давлат божи ва 33.000 почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов ҳайъат аъзолари Д.Рахимов Ҳ.Турсунов Ҳ.Турсунов