← Назад
Решение #518941 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 51 | — | law | |
| ИПКнинг | 26 | — | law | |
| аролик кодекси | 164 | — | code_article | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
18 137 символов
4-2301-2203/2670-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Б.Баймуратов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – У.Сабиров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья – В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва В.Сатторовадан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
суд
мажлисини
видеоконференцалоқа режимида олиб боришга кўмаклашаётган Қорақалпоғистон
Республикаси судининг ходими Б.Рузимбетов, даъвогар вакили – Н.Танабергенов
(раҳбар), жавобгар вакили Н.Канназаров (2023 йил 14 июлдаги 7-2495651/23-сонли
ишончнома асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Кадастрлар палатаси вакили –
А.Жангабаев (2023 йил 27 июлдаги null-03661-сонли ишончнома асосида) ва
“Ипотека банк” АТБ вакили – Қ.Жумакулов (2023 йил 27 июлдаги 26/3582-сонли
ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “SSS Marketing Markazi”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармаси инспектори Н.Канназов томонидан хатланган Нукус шаҳар,
А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган 40 та квартирани хатловдан чиқариш ва
уларга қўйилган таъқиқларни олиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш юзасидан қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори
устидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“SSS Marketing Markazi” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) Нукус туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси (бундан буён
матнда жавобгар деб номланади) инспектори Н.Канназов томонидан хатланган
Нукус шаҳар, А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган 40 та квартирани
хатловдан чиқариш ва уларга қўйилган таъқиқни олиб ташлаш сўраган.
Суднинг 2022 йил 21 октябрдаги ажрими билан ишга Ўзбекистон
Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Кадастрлар палатаси ва “Ипотека банк” АТБ
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида жалб қилинган.
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабининг Нукус шаҳар, А.Шамуратова кўчаси,
95-уйда жойлашган 40 та квартирани хатловдан чиқариш қисмини қаноатлантириш
рад этилган. Даъвонинг А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган 40 та квартирага
қўйилган таъқиқларни олиб ташлаш қисми бўйича иш юритиш тугатилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан Нукус
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув қарори қисман
бекор қилинган.
Ҳал қилув қарорининг даъвонинг А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган
40 та квартирага қўйилган таъқиқларни олиб ташлаш қисми бўйича иш юритишни
тугатиш ҳақидаги қисми бекор қилинган. Ушбу талаб бўйича янги қарор қабул
қилинган.
Даъвогарнинг А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган 40 та квартирага
қўйилган таъқиқларни олиб ташлаш тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилган.
Даъвогарга тегишли бўлган А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган 40 та
квартирага қўйилган таъқиқлар олиб ташланган. Ҳал қилув қарорининг қолган
қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида Қорақалпоғистон Республикаси суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2023 йил 16 февралдаги қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиш сўралган.
Бунга асос қилиб, шикоятда 23002100001201-сонли қарор 2021 йил
24 июнда қабул қилинганлиги, ушбу қарор нусхасини судга тақдим қилинганлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Кадастрлар палатаси томонидан тақдим қилинган
маълумотномада (скриншотда) кўрсатилган 2021 йил 9 июнь санаси бу Нукус
туманлараро иқтисодий суднинг 4-2301-2101/401-сонли ижро ҳужжатни Мажбурий
ижро бюросига электрон тарзда юборган сана ҳисобланишини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб,
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, апелляция
инстанцияси суди тарафларнинг барча важларини муҳокама қилганлигини баён
қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва апелляция инстанцияси
судининг қарорини ўз кучида қолдиришни сўради.
Қорақалпоғистон Республикаси Кадастрлар палатаси ва “Ипотека банк” АТБ
вакиллари қонуний қарор қабул қилишни сўрашди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш хужжатларига кўра, Нукус туманлараро иқтисодий судининг
4-2301-2103/401-сонли иқтисодий иши бўйича қабул қилинган 2021 йил
6 майдаги ҳал қилув қарорида Нукус шаҳри “SSS Marketing Markazi” МЧЖдан,
“Pahlavon Mahmud” ишлаб чиқариш корхонасидан, “Tranzit Stroy montaj” МЧЖдан
ва “Khiva Standart Building” МЧЖдан солидар тартибда Ўзбекистон Республикаси
“Ipoteka bank” АТБ фойдасига 16 411 262 910,13 сўм асосий кредит, 7 625 170
329,54 сўм фоиз, 64 471 557,53 сўм пеня, республика бюджетига 485 886 389,4 сўм
давлат божи ундириш белгиланган бўлиб, қарздорликни ундириш “Pahlavon
Mahmud” ишлаб чиқариш корхонасига тегишли бўлган Хорезм вилояти, Хива
тумани “Дашёк” қишлоғи, Гулшан махалласида жойлашган умумий ер майдони
1309,99 кв.м., умумий курилиш майдони 960,62 кв.м. бўлган, 21 хонали, пландаги
курилиш ости майдони 437,71 кв.м. бўлган туйхона иморатига, қурилиш ости
майдони 218,35 кв.м.бўлган ёрдамчи иморатга, қурилиш ости майдони 168,96 кв.м.
бўлган омборхона иморатига, қурилиш ости майдони 5,76 кв.м. бўлган ҳожатхона
иморатига, қурилиш ости майдони 30,24 кв.м. болган айвонга, қурилиш ости
майдони 99,60 кв.м. бўлган автотех иморатига, фойдали майдони 887,04 кв.м.дан
иборат туйхона иморатига қаратилган. Мазкур хал қилув қарори 2021 йил 7 июнда
қонуний кучга кирган ва тегишли тартибда ижро варақалар чиқарилиб, ижро қилиш
учун юборилган.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими Давлат
ижрочиси Т.Қудайбергенов томонидан суднинг 4-2301-2103/401-сонли ижро
варақасига асосан 2021 йил 24 июнь куни 230021000012-сонли ижро ишини
қўзғатиш хақидаги қарор қабул қилиб, ушбу қарорда қарздор “SSS Marketing
Markazi” МЧЖга ижро хужжатини ижро қилиш учун 10 кун муддат берилган
бўлиб, унинг хисоб рақамидаги пул маблағлари ва мол-мулклари хатланган.
Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси
бўлими
Давлат
ижрочиси
Т.Қудайбергенов
томонидан
суднинг
4-2301-2103/401-сонли ижро хужжати асосида 2021 йил 25 июнда
230021000015-сонли ижро ишини қўзғатиш хақидаги қарори қабул қилиниб, ушбу
қарорда қарздор “SSS Marketing Markazi” МЧЖга ижро ҳужжатини ихтиерий ижро
қилиш учун 10 кун муддат берилиб, унинг хисоб рақамидаги пул маблағлари ва
мол-мулклари хатланган.
Кейинчалик, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг инспектори Н.Канназаров томонидан 2021 йил 7 июлда
чиқарилган қарор билан ижро иши унинг юритувига қабул қилиниб, 2021 йил
29 августдаги қарор билан 230021000012-сонли ва 230021000015-сонли ижро
ишлари бирлаштирилиб, 230021000012/15-сонли рақам берилган.
Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг
инспектори Н.Канназаров 2022 йил 7 апрелдаги далолатномага асосан даъвогарга
тегишли бўлган Нукус шахри, А.Шамуратова кўчаси 95-уйда жойлашган 40 дона
квартирани хатлаган.
Бироқ,
Нукус
туманлараро
маъмурий
судининг
2022
йил
28 апрелдаги ҳал қилув қарори билан Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг инспектори Н.Канназаровнинг даъвогарга тегишли
бўлган Нукус шахри, А.Шамуратова кўчаси 95-уйда жойлашган 40 дона квартирани
хатлов харакатлари қонунга хилоф деб топилган. Ушбу хал қилув қарори
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2022 йил 13 июлдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
Шу боис, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси
бошқармасининг инспектори Н.Канназаров томонидан 2022 йил 20 июлда
далолатнома тузилиб, даъвогарга тегишли бўлган Нукус шаҳри, А.Шамуратова
кўчаси 95-уйда жойлашган 40 дона квартира хатланган.
Нукус туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 20 сентябрдаги ҳал қарори
билан аризачи “SSS Marketing Markazi” МЧЖнинг Мажбурий ижро бюроси
Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг инспектори Н.Канназаровнинг
2022 йил 20 июлдаги Нукус шахри, А.Шамуратова кўчаси 95-уйда жойлашган
40 дона квартирани такроран хатлаш харакатларини қонунга хилоф деб топишни
сўраган аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилган. Ушбу хал қилув қарори
Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди апелляция инстанциясининг
2022 йил 27 октябрдаги қарори билан ўзгаришсиз қолдирилган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади)
51-моддасининг 4-бандига асосан, агар ундирув қарздорнинг мол-мулки билан
таъминланган талабларни қаноатлантириш учун қаратилган бўлса, у ҳолда ундирув
қарздорнинг бошқа мол-мулки мавжудлигидан ёки мавжуд эмаслигидан қатъи
назар, биринчи навбатда қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти
сифатида берилган тегишли мол-мулки предметига қаратилади.
Суднинг 4-2301-2103/401-сонли иқтисодий иши бўйича чиқарилган ижро
варақаси бўйича қарздорликни ундиришга қаратилган “Pahlavon Mahmud” ишлаб
чиқариш корхонасига тегишли бўлган Хоразм вилояти, Хива тумани, “Дашёк”
қишлоғи, Гулшан маҳалласида жойлашган умумий ер майдони 1309,99 кв.м.,
умумий курилиш майдони 960,62 кв.м, 21 хонали, пландаги курилиш ости майдони
437,71 кв.м. бўлган туйхона иморатига, қурилиш ости майдони 218,35 кв.м., бўлган
ёрдамчи иморатга, қурилиш ости майдони 168,96 кв.м. бўлган омборхона
иморатига, қурилиш ости майдони 5,76 кв.м. бўлган ҳожатхона иморатига, қурилиш
ости майдони 30,24 кв.м. болган айвонга, қурилиш ости майдони 99,60 кв.м. бўлган
автотех иморатига, фойдали майдони 887,04 кв.м.дан иборат туйхона иморати
электрон онлайн аукционда сотилмаган. Шу сабабли, Мажбурий ижро бюроси
Хоразм вилояти бошқармасининг инспектори З.Атаджановнинг 2022 йил
31 январдаги қарори билан сотилмаган нотурар иморатни ундирувчи, яъни
Ўзбекистон Республикаси “Ipoteka bank” АТБга топшириш ва давлат руйхатидан
ўтказиш белгиланган бўлиб, 2022 йил 1 февралдаги далолатномага асосан
сотилмаган кучмас мулк Ўзбекистон Республикаси “Ipoteka bank” АТБга
топширилган.
Бироқ 4-2301-2103/401-сонли иқтисодий иши бўйича чиқарилган
485 886 389,4 сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақаси бўйича ижро
ҳаракатлари давом эттирилган.
Бундай холатда жавобгар томонидан Қонуннинг 51-моддаси талаблари
бузилмаган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг давлат ижрочиси
томонидан хатланган Нукус шаҳар, А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган
40 та квартирани хатловдан чиқариш талабини қаноатлантирмасдан қолдириш
хақида тўғри хулосага келган.
Апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорининг ушбу қисимини
ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган.
ИПКнинг 26-моддасига асосан, иқтисодий суд:
1) тузилиши мажбурийлиги қонунда назарда тутилган шартномани тузишда
юзага келган келишмовчиликлар тўғрисидаги;
2) шартнома тарафлари томонидан кўриб чиқилиши судга ўтказилиши
келишилган шартномани тузишда юзага келган келишмовчиликлар ҳақидаги;
3) шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги;
4) битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги;
5) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги
тўғрисидаги;
6) мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги;
7) мулкдор ёки мулкнинг бошқа қонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошқа
шахснинг ғайриқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги;
8) интеллектуал фаолият объектлари ва фуқаролик муомаласи
иштирокчиларининг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалар, товарлар,
ишлар ва хизматларга мулкий ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақидаги;
9) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошқа қонуний эгасининг ҳуқуқлари
эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолда бузилганлиги
тўғрисидаги;
10) зарарнинг ўрнини қоплаш ҳақидаги;
11) ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
12) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро
ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш ҳақидаги;
13) агар қонунда жарималарни сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириш назарда
тутилмаган бўлса, назорат қилувчи органлар томонидан юридик шахслар ва
фуқаролардан жарималар ундириш тўғрисидаги;
14) назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини
бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини
бюджетдан қайтариш ҳақидаги низоларни ҳал этади.
Суд қонун билан ўзининг ваколатига киритилган бошқа низоларни ҳам ҳал
қилади.
Биринчи инстанция суди қайд этилган ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб,
даъвонинг Нукус шаҳар, А.Шамуратова кўчаси, 95-уйда жойлашган 40 та
квартирага қўйилган таъқиқни олиб ташлаш қисми бўйича иш юритишни тугатиш
ҳақида асосли тўхтамга келган. Чунки, ушбу даъво талаби иқтисодий судга
тааллуқли эмас.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри
қўллаган ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қароринининг ушбу
қисмини бекор қилиш ва даъвони қаноатлантириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Хусусан, апелляция инстанцияси судининг қарорида Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра, мулк ҳуқуқи шахснинг
ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик
қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк
ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб
қилиш ҳуқуқидан иборатлиги белгиланганлиги сабабли, даъвогар ўз мулкларига
қўйилган таъқиқларни олиб ташлашни сўраб, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилишга хақлилигини, шунинг учун, биринчи инстанция судининг хал қилув
қарорининг таъқиқларни олиб ташлаш талаби бўйича иш юритишни тугатиш
тўғрисидаги қисмини бекор қилиб, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантириш
тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топиш кўрсатилган.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган. Чунки таъқиқни олиб ташлаш
суднинг эмас, балки давлат ижрочининг ваколатига киради. Суд томонидан эса
мажбурият юклатилиши мумкин.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъвони қаноатлантиришда
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асослантирилган
ва қонуний қарор қабул қилган. Апелляция инстанцияси суди эса процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўлланган ҳолда ҳал қилув қарорини асоссиз ўзгартирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 6-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича айрим суд ҳужжатларини бекор
қилиш ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон
Республикаси бошқармасининг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
апелляция
инстанцияси
судининг
қарорини
бекор
қилишни
ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни лозим
топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига
юклатилади ва даъвогар томонидан даъво аризаси ва апелляция шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган 2 250 000 сўм миқдоридаги давлат божи ҳамда почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади, 2 250 000 сўм миқдоридаги давлат
божи даъвогарга қайтарилади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун
жавобгар томонидан олдиндан тўланган 750 000 сўм давлат божи ҳамда 33 000 сўм
почта даъвогардан жавобгар фойдасига ундирилади. Жавобгарга ортиқча тўланган
375 000 сўм давлат божи қайтарилади. Иш кассация инстанцияси судида
видеоконференцалоқа режимида кўрилганлиги сабабли даъвогардан Олий суднинг
депозит рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Шунингдек, ИПКнинг
343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув
бекор қилинади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 – 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг кассация шикояти қисман
қаноатлантирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори бекор қилинсин.
7
Нукус туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ўз кучида қолдирилсин.
“SSS Marketing Markazi” масъулияти чекланган жамиятидан:
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси фойдасига 750 000 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажатлари;
- Олий суднинг депозит рақамига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
“SSS Marketing Markazi” масъулияти чекланган жамиятига република
бюджетидан 2 250 000 сўм давлат божи қайтарилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро
бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасига 375 000 сўм давлат божи
қайтарилсин.
Маълумотномалар берилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори бўйича ундирув бекор қилинсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
И. Таджиев
В. Сатторова