← Назад
Решение #518980 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 468 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 478 | — | code_article | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
22 156 символов
4-1401-2203/185-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ф.Мажидов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Дусматова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова
ва
И.Таджиевдан
иборат
таркибда,
З.Қодировнинг
котиблигида,
видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашаётган
Самарқанд вилоят судининг ходими Д.Мамадазимов, даъвогар вакили – юридик
бўлим бошлиғи А.Хасанов (2023 йил 5 июндаги 01/01-2001-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили – етакчи юрисконсульт Ш.Эранов (2023 йил 13 июлдаги
01/1494-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси
Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси (“Samarqand suv
ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти манфаатида)нинг жавобгар “Hududiy
elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамиятидан 5 338 998 493 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
24 мартдаги қарори устидан Палата томонидан берилган кассация шикояти асосида
ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб
ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) ходимлари томонидан “Самарқанд ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамсияти (бундан буён матнда жавобгар
ёки истеъмолчи деб юритилади)да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган
“Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш
Қоидалари” (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)га риоя қилиниши
юзасидан текшириш ўтказилган.
Текшириш юзасидан расмийлаштирилган 2020 йил 16 октябрдаги
00000328-сонли, 2021 йил 26 апрелдаги 00006161-сонли ва 2021 йил 19 майдаги
00007156-сонли далолатномаларга кўра, жавобгарнинг Самарқанд шаҳар, Сўлим
қўрғонида жойлашган омборхона биноси сув таъминоти тизимига d-25 мм.ли қувур
орқали уланганлиги, ушбу қувурга ўрнатилган сув ўлчагич асбобининг назорат
тамғаси узилганлиги ва уни давлат қиёслаш кўриги ўтганлиги, даъвогарнинг
пломбалаш тўғрисидаги кўрсатмаси белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги
аниқланган.
Шунинг учун, қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфи
Қоидаларнинг 68, 71, 76, 78 ва 124-бандларига асосан 2020 йил 26 июлдан 2021 йил
11 майгача бўлган давр учун 135 974 355 (d-25 мм = 115,46 м3 х 289 кун х 4 075
сўм) сўмга ҳисобланган.
Шунингдек, текшириш юзасидан расмийлаштирилган 2021 йил 16 апрелдаги
00005349-сонли, 2021 йил 5 июлдаги 00009657-сонли, 2021 йил 23 июлдаги
00010204-сонли ва 2021 йил 17 ноябрдаги 00015741-сонли далолатномаларга кўра,
жавобгарнинг Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 151-уй манзилида жойлашган
биноси сув таъминоти тизимига d-100 мм.ли қувур орқали уланганлиги, ушбу
қувурга ўрнатилган сув ўлчагич асбобининг давлат қиёслаш кўриги ўтганлиги,
даъвогарнинг пломбалаш тўғрисидаги кўрсатмаси белгиланган муддатларда
бажарилмаганлиги аниқланган.
Шунинг учун, қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфи
Қоидаларнинг 68, 71, 76, 78 ва 124-бандларига асосан 2021 йил 14 январдан
2022 йил 11 февралгача бўлган давр учун 5 189 916 477 (d-100 мм = 1802,53 м3 х
392 кун х 7 345 сўм) сўмга ҳисобланган.
Бундан ташқари, 2021 йил 15 октябрда расмийлаштирилган 00014172-сонли
далолатномага кўра, жавобгар фаолият кўрсатиб келаётган бино сув таъминоти
тизимига d-20 мм.ли қувур орқали уланганлиги, ушбу қувурга ўрнатилган сув
ўлчагич асбоби ўз вақтида рўйхатга қўймаганлиги аниқланган.
Шунинг учун, қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфи
Қоидаларнинг 63 ва 70-бандларига асосан 2021 йил 24 августдан 2021 йил
14 октябргача бўлган давр учун 5 579 669 (d-20 мм = 25,35637 м3 х 54 кун х 4 075
сўм) сўмга ҳисобланган.
Жами, 3 та ҳолат бўйича истеъмол қилинган сув учун 5 331 470 501 cўм қайта
ҳисоб-китоб қилинган ва истеъмолчига ушбу суммани ихтиёрий тўлаш тўғрисида
талабнома юборилган.
Истеъмолчи томонидан ушбу тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан
буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 331 470 501 сўм ундиришни сўраган.
Иш кўриш жараёнида Палата даъво талабининг миқдорини кўпайтириш
тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 5 338 998 493 сўм
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 1 апрелдаги ажрими билан Палатанинг аризаси иш
юритишга қабул қилинган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2022 йил 1 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар
фойдасига жами 5 259 834 563 сўм ундирилган. Даъво талабининг 79 163 930 сўм
ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 1 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди кассация инстанциясининг 2022 йил
20 сентябрдаги қарори билан иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари бекор
қилинган ва иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун
Самарқанд вилоят судига юборилган.
Суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан жавобгар унинг ҳуқуқий
вориси “Hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти билан
алмаштирилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгартирилиб, ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан даъвогар фойдасига
5 259 834 563 сўм қарздорлик ва олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати
ундириш қисми, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 008 018 588 сўм қарздорлик
ва олдиндан тўланган 21 600 сўм почта харажати ундиришга, жавобгардан
республика бюджетига 105 196 691,26 сўм давлат божи ундириш қисми,
жавобгардан республика бюджетига 30 240 556 давлат божи ундиришга
ўзгартирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори
устидан Палата кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини
бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида
қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Қоидаларнинг 68-бандига асосан
сув ўлчагич асбоби навбатдан ташқари қиёсловдан ўтказиш даъвогарнинг эмас,
балки жавобгарнинг мажбурияти эканлигига суд ҳуқуқий баҳо бермаганлиги,
жавобгар зулфининг бузилганлиги тўғрисида даъвогарни 2021 йил 15 ноябрдаги
02/5453-сонли ва 2022 йил 24 мартдаги 02/870-сонли аризалари билан хабардор
қилинганлиги, апелляция инстанцияси суди эса асоссиз равишда қайта ҳисоб-китоб
даврини 2021 йил 7 июлгача ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйганлиги, Қоидаларнинг
11-банди талабига кўра, даъвогарнинг жавобгарнинг олдида бузилган дея эътироф
этилаётган “задвижка”си, яъни, коммунал тармоққа уланишини узиб қўювчи кириш
қулфига, хизмат кўрсатиш ва/ёки уни алмаштириш учун сув таъминотини тўхтатиш
бўйича мажбурияти мавжуд эмаслиги, Қоидаларда сув беришни тўхтатишни
тартиби аниқ кўрсатиб ўтилганлиги, маъмурий бинода 2019 - 2020 йилларда
тузилган даолатномаларда “задвижка”нинг носозлиги тўғрисида фикр
юритилмаганлиги, жавобгар томонидан ҳам қоидабузилишигача ҳеч қанақа эътироз
ва шикоятлар билдирмаганлиги, акчинча 2020 йил 29 октябрдаги 00003106-сонли
далолатнома билан маъмурий бино сув таъминотидан тўхтаталганлиги, апелляция
инстанцияси суди жавобгар марказий сув таъминотига d-100 мм.ли қувур орқали
уланган бўлса-да, бироқ, ушбу қувурга DN-65 русусмли сув ўлчагич асбобига
уланиб, сув ўлчагичдан ҳудудга сув d-65 мм.ли қувур орқали кирганлигини
инобатга олган ҳолда сарфланган сув ва оқова сарфини d-65 мм.ли қувурдан
ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйганлиги, чунки қувурнинг фақатгина сув ўлчагич
асбоби ўрнатилган жойи DN-65 русусмли сув ўлчагич асбобига мослашганлиги,
Қоидалар 87-бандининг “б” кичик бандида сув сарфи аниқ кўрсатилган бўлиб,
бошқача талқин қилиниши мумкинлиги белгиланмаганлиги, яъни барча ҳолатларда
сув сарфи асосий уланманинг ўтказиш қуввати бўйича ҳисобланиши лозимлигини
кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важларни
қўллаб, шикоятни қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важларга эътироз билдириб,
апелляция инстанцияси суди тўғри қарор қабул қилганлиги, чунки, айнан шу масала
судларда муҳокама қилинганлиги ва судлар қувурнинг d-65 мм.дан келиб чиқиб сув
ҳажмини
аниқлаганлиги,
бу
ҳақда
4-1401-2302/160,
ва 4-1404-2304/631-сонли иқтисодий ишлар бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари
судга тақдим қилинганлиги, 4-1401-2302/160-сонли иқтисодий ишда Самарқанд
шаҳар, Гагарин кўчаси, 151-уй манзилида жойлашган объект бўйича низо ҳал
этилганлиги ва унда камчилик аниқланган пайтдан камчилик бартараф этилгунга
қадар бўлган давр учун ҳисобланган сув сарфи юзасидан низолашганлиги, мазкур
иш бўйича эса камчилик аниқланган кунга қадар бўлган давр учун истъемол
қилинган сув ҳажми ҳақида низолашаётганлигини баён қилиб, шикоятни
қаноатлантириши рад этишни сўради.
Палата суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор
қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Палатанинг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 468-моддасига кўра, энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган энергия
истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан
фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
Ушбу Кодекс 478-моддасининг иккинчи қисмига биноан, агар қонун
ҳужжатларида, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса
ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ,
нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади.
Шу сабабли, тарафлар ўртасидаги муносабатга ФКнинг 6-параграфи (энергия
таъминоти) қоидалари қўлланилади.
Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбобидаги
пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби ҳолатларни аниқлаганда,
2 сутка мобайнида сув таъминоти ташкилотини бу ҳақда огоҳлантириши лозим.
Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги камчилик
ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинади ва асбоб режадан
ташқари қайта назоратдан ўтказилади.
Сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққанлиги тўғрисида огоҳлатирилмаган
ҳолатларда I гуруҳ истеъмолчилари сарфланган совуқ сув учун ушбу Қоидалар
87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса ушбу
Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича, сувни ҳисобга олиш асбоби
текширилганлиги тўғрисида тузилган сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб
ишидаги носозликлар бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача бўлган муддат
ҳисобидан тўловларни амалга оширадилар.
Мазкур ҳолатда Самарқанд шаҳар, Сўлим қўрғонида жойлашган омборхона
биносида ўрнатилган сув ўлчагич асбобининг тамғаси узилганлиги ҳолати
жавобгарнинг 2020 йил 7 октябрдаги хатига асосан ўтказилган текширишда
аниқланган.
Шу боис, яъни сувни ҳисобга олиш асбобидаги пломба узилгани ҳолати
тўғрисида жавобгар даъвогарни ўз вақтида огоҳлатирган ҳамда сарфланган сув
ва кабул қилинган оқова сувлар ҳажмини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос бўлган
00000328-сонли далолатнома-кўрсатма жавобгарнинг ушбу мурожаати асосида
тузилганлиги сабабли сарфланган совуқ сув ва қабул қилинган оқова суви учун
Қоидалар 87-бандининг “б” кичик банди бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди даъво талабининг 92 кунга қайта
ҳисоб-китоб қилинган қисмини рад этишни, сув ўлчагич асбобини ўттиз кунлик
муддатда қиёслаш кўригидан ўтказиб, рўйхатга қўйиш тўғрисидаги кўрсатма
бажарилмаганлиги сабабли 2020 йил 17 октябрдан (кўрсатма берилган сананинг
кейинги куни) 2021 йил 18 май кунига (давлат қиёслаш кўригидан ўтказиб, уни
тамғалаш бўйича ариза билан мурожаат этган сана) қадар бўлган давр учун
100 216 393 (d-25 мм = 115,46 м3 х 213 кун х 4 075 сўм) сўмга ҳисоб-китоб қилиш
ҳақида асосли тўхтамга келган.
ФКнинг 335-моддасига кўра, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик
туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик
туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек
кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш
чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг
ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ
тўлашни батамом рад этишга ҳақли.
Самарқанд шаҳри, Гарарин кўчаси, 151-уй манзилида жойлашган биносида
аниқлаган қоидабузилишни бартараф этиш учун жавобгар даъвогарга 2021 йил
7 июлдаги 02/4009-сонли хат билан мурожаат қилиб, сув ўлчағич асбобини ечиб
олиш ҳамда 2021 йил 15 ноябрдаги 02/5453-сонли ва 2022 йил 24 мартдаги
02/870-сонли хатлар билан мурожаат қилиб, сув ўлчагич асбобини ўрнатиш учун
сув таъминотини тўхтатиб туришни сўраган.
Бироқ, ушбу мурожаатлар бўйича даъвогар томонидан ўз вақтида амалий
ёрдам кўрсатилмаганлиги сабабли жавобгар томонидан сув ўлчагич асбобини
рўйхатга қўйиш билан боғлиқ мажбуриятлар бажарилишининг кечикишига йўл
қўйилган.
Қоидалар 119-бандининг еттинчи хатбошисига кўра, ИСКХ ташкилоти
истеъмолчиларнинг коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига
уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари ҳамда
қурилмаларининг ҳолатини ва улардан фойдаланилишини мунтазам равишда
назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиришда
истеъмолчиларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мажбур.
Жавобгар марказлаштирилган сув таъминоти тизимига d-100 мм.ли темир
қувур орқали уланган бўлса-да, ушбу қувур d-65 мм.ли қувур билан DN-65-русумли
сув ўлчагич асбобига уланиб, сув ўлчагичдан ҳудудга сув d-65 мм.ли қувур орқали
кирган.
Самарқанд Давлат Архитектура қурилиш институтининг “Сув ва оқова
таъминоти” кафедраси томонидан тасдиқланган ҳисобот-китобга кўра, d-65 мм.ли
қувур орқали 1 суткада ўтадиган сув сарфи 767,89 м3 га тенг.
Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди сарфланган сув ва оқова сарфи
миқдорини d-65 мм.ли қувур кесими бўйича ҳисоблаш лозимлиги ва тамға узилиш
ҳолати бўйича 2021 йил 14 январдан (сувни ҳисобга олиш асбобларининг
кўрсаткичлари ҳар 3 ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан
расмийлаштириш лозим бўлган сана) 2021 йил 16 апрелгача (сув ўлчагич
асбобининг тамғаси узилганлиги аниқланган сана) бўлган 92 кунлик давр, сув
ўлчагич асбобини ўттиз кунлик муддатда қиёслаш кўригидан ўтказиб, рўйхатга
қўйиш тўғрисидаги кўрсатма бажарилмаганлиги ҳолати бўйича эса, 2021 йил
17 апрелдан (кўрсатма берилган сананинг кейинги куни) 2021 йил 7 июлгача (сув
ўлчагич асбобини ечиб олиш учун мурожаат қилган сана) бўлган 82 кунлик давр,
жами 174 кун ҳисобидан 981 386 456 (d-65 мм = 767,89 м3 х 174 кун х 7 345 сўм)
сўмга ҳисоб-китоб қилиш ҳақида асосли хулосага келган.
Жавобгарнинг “Дўстлик” бўлими биноси бўйича даъвогарнинг ва биринчи
инстанция судининг қоидабузилиш натижасида сарфланган сув сарфини 2021 йил
24 августдан (сув ўлчагич асбобини ўттиз кун ичида давлат қиёслаш кўригидан
ўтказиб, пломбалаш учун хат бериш лозим бўлган сана) 2021 йил 14 октябргача
(тамғалаш учун мутахассис юбориш сўралган сана) бўлган давр ҳисобидан
5 579 669 (d-65 мм = 25,35637 м3 х 54 кун х 4 075 сўм) сўмга қайта ҳисоб-китоб
қилиш лозимлиги хулосаси билан апелляция инстнцияси суди асосли равишда
келишган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлари тўлиқ аниқламаган ва моддий ҳуқуқ
нормасини нотўғри қўллаган, бу эса ноқонуний қарор қабул қилишга сабаб бўлган.
Шунинг учун, апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг хатосини
тузатиб, ҳал қилув қарорини ўзгартирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд
эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини,
қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати Палатанинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси суди қарорининг
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг еттинчи қисмига
кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар
томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим
этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим
этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига
мутаносиб равишда ундирилади. Шунинг учун, ишни кассация инстанцияси судида
кўриш учун даъвогардан республика бюджетига 43 309 799 (5 338 998 493 –
1 008 018 588 = 4 330 979 905 (низолашаётган сумма) х 2 % х 50 %) сўм давлат божи
ва Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилади. Кассация шикояти билан
мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилади.
Палатанинг Қоидаларнинг 68-бандига асосан сув ўлчагич асбоби навбатдан
ташқари қиёсловдан ўтказиш даъвогарнинг эмас, балки жавобгарнинг мажбурияти
эканлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, Қоидалар
62-бандининг иккинчи хатбошисида юридик шахсларнинг сувни ҳисобга олиш
асбобини текширишлар оралиғи 4 йилни ташкил қилиши, 69-бандининг биринчи
ва иккинчи хатбошиларида сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланишнинг
чекланган муддати тугашидан камида 30 календарь кун аввал ИСКХ ташкилоти
истеъмолчига шартномада кўрсатилган тартибда (почта орқали, шахсан, электрон
почта воситасида, ижтимоий тармоқлар ёрдамида ва ҳоказо) огоҳлантириш хати
жўнатиши, унда сувни ҳисобга олиш асбобидан фойдаланиш муддати
тугаётганлиги қайд этилиши, истеъмолчи учрашиши керак бўлган шахс, манзил,
телефон рақами ва электрон манзили кўрсатилиши, истеъмолчи огоҳлантириш
хатини олган кундан бошлаб уч кун муддатда ИСКХ ташкилоти вакили билан ёзма,
оғзаки ёки телефон орқали боғланиб, ушбу корхона вакили томонидан сувни
ҳисобга олиш асбобини текширишга олиб кетиш, икки томонлама далолатнома
тузиш санаси, вақтини келишиб олиши белгиланган. Бироқ, даъвогар томонидан
жавобгарга бундай огоҳлантириш хати юборганлиги ҳақида далил тақдим
қилинмаган.
Шунингдек, Палатанинг кассация шикоятида келтирган “Қоидаларнинг
11-банди талабига кўра, даъвогарнинг жавобгарнинг олдида бузилган дея эътироф
этилаётган “задвижка”си, яъни, коммунал тармоққа уланишини узиб қўювчи кириш
қулфига, хизмат кўрсатиш ва/ёки уни алмаштириш учун сув таъминотини тўхтатиш
бўйича мажбурияти мавжуд эмаслиги, Қоидаларда сув беришни тўхтатишни
тартиби аниқ кўрсатиб ўтилганлиги, маъмурий бинода 2019 - 2020 йилларда
тузилган даолатномаларда “задвижка”нинг носозлиги тўғрисида фикр
юритилмаганлиги, жавобгар томонидан ҳам қоидабузилишигача ҳеч қанақа эътироз
ва шикоятлар билдирмаганлиги” ҳақидаги важи билан ҳам келишиб бўлмайди.
Чунки, жавобгар ичимлик сувга уланиш қулфи (“задвижка”) носоз эканлигини
даъвогарнинг далолатнома-кўрсатмасини ижро этишда аниқланган ва марказий
8
магистрал қувурда сув боисми юқори бўлганлиги сабабли, сув таъминотини
тўхтатилмасдан уланиш қулфини тузатиш ва сув ўлчагич асбобини қиёсдан
ўтказиш имкони бўлмаган.
Палатанинг апелляция инстанцияси суди жавобгар марказий сув таъминотига
d-100 мм.ли қувур орқали уланган бўлса-да, бироқ, ушбу қувурга DN-65 русумли
сув ўлчагич асбобига уланиб, сув ўлчагичдан ҳудудга сув d-65 мм.ли қувур орқали
кирганлигини инобатга олган ҳолда сарфланган сув ва оқова сарфини d-65 мм.ли
қувурдан ҳисоблаб, хатоликка йўл қўйганлиги, чунки қувурнинг фақатгина сув
ўлчагич асбоби ўрнатилган жойи DN-65 русусмли сув ўлчагич асбобига
мослашганлиги ҳақидаги важи билан ҳам судлов ҳайъати келишмайди. Чунки,
қувурнинг сув ўлчагич асбоби ўрнатилган жойи DN-65 русусмли сув ўлчагич
асбобига мослашган, яъни d-65 мм.ли қувурга ўрнатилган бўлиб, сув айнан шу
уланманинг ўтказиш қуввати бўйича ҳисобланиши лозим, чунки бундай ҳолатда сув
истеъмолчи (жавобгар)нинг ички ичимлик суви тизимига d-100 мм.ли қувурдан
эмас, балки d-65 мм.ли қувурдан ўтади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
Савдо-саноат
палатаси
Самарқанд
вилоят
ҳудудий
бошқармасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Samarqand suv ta`minoti” масъулияти чекланган жамиятидан:
- республика бюджетига 43 309 799 сўм давлат божи;
- Олий суднинг депозит рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида
кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақалари берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова
И. Таджиев