Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1601-2201/4270 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение CLASSIC INVEST TECHNOLOGY масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый MIRISHKOR МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси
Source ID 1176826 Claim ID 3272064 PDF Hash 01005077f1eb7d3c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
ИПК 304-моддаси ИПК 304 law
Текст решения 17 446 символов
4-1601-2201/4270-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья А.Хоназаров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Хайдаров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти вакили Ф.Шарипов (2022 йил 20 сентябрдаги 35-сонли ишончнома асосида), МЧЖ шаклидаги “Миришкор” қўшма корхонаси вакили М.Ҳамидов (раҳбар), “Exclusive smart house” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси М.Ҳамидов, Ж.Қаюмов (юрист), “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти вакили адвокат Б.Болтаев (2023 йил 3 июлдаги 01-13-сонли ишончнома ва 2023 йил 11 июлдаги 2-сонли ордер асосида), “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Х.Юлдашев (раҳбар ), Ғ.Каримов (2023 йил 25 апрелдаги 48-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар МЧЖ шаклидаги “Mirishkor” қўшма корхонаси ҳамда “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 2020 йил 14 октябрдаги кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори устидан “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти, “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамияти томонидан томонидан берилган кассация шикоятлари асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Миришкор” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхонасиси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳамда “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2020 йил 14 октябрда тузилган кўчмас мулк олди-сотди шартномаларига асосан жавобгарнинг “Маъмурий бино, ишхона ва меҳмонхона” бино-иншоотлари МЧЖга 15 700 000 сўмга, шунингдек, асосий воситалари бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” 50 300 000 сўмга сотилган. Жавобгар 2000 йил 25 майда 003165-сонли реестр рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Унинг асосий фаолият тури бўлиб, Наманган туманидаги фермер хўжаликларида етиштирилган пахта хом-ашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш ҳамда Наманган вилоятидаги пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари учун сараланган пахта уруғини ишлаб чиқариш бўлган. Жавобгарнинг таъсис ҳужжатларига кўра, даъвогар (34,65 фоиз), “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамияти (34,65 фоиз), Франциянинг “Geocoton” компанияси (30,7 фоиз) таъсисчилари ҳисобланган. 2020 йил 28 февралда жавобгар иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилган ва йиғилишда қўшма корхонага тегишли бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино-иншоотлари, “Маъмурий бино, ишхона ва меҳмонхона” бино-иншоотлари, “Омборхона” бино-иншоотлари ҳамда корхонанинг балансидаги мулки ҳисобланган барча асосий воситаларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган. 2020 йил 14 октябрда сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисидаги 382/383-сонли келишув баённомаси тузилиб, унга кўра жами хоналар сони 51 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 0,63 га, жами қурилиш ости майдони 845,3 м2, жами фойдали ер майдони 969,94 м 2 бўлган “Маъмурий бино, ошхона ва мехмонхона” бино иншоотлари 15 700 000 сўмга баҳоланган ва баённома қўшма корхона раҳбари С.Хайитов, жавобгар раҳбари И.Олимжонов ҳамда риэлторлик хизматлари кўрсатган ташкилот “Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ агенти М.Сайпиев томонидан имзоланган. Шунингдек, 2020 йил 14 октябрда сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисидаги 380/381-сонли келишув баённомаси тузилиб, унга кўра жами хоналар сони 32 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 5,55 га, жами қурилиш ости майдони 4 074,33 м2, жами фойдали ер майдони 3400,16 м2, ўзбошимчалик билан қурилган умумий мадони 828,31 м 2 бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино иншоотлари 50 300 000 сўмга баҳоланган ва баённома қўшма корхона раҳбари С.Хайитов, жавобгар раҳбари И.Олимжонов ҳамда риэлторлик хизматлари кўрсатган ташкилот “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти агенти М.Сайпиев томонидан имзоланган. Мазкур ҳолатдан хабар топган жавобгар таъсисчиси “Classik invest technology” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) мазкур шартномаларни жавобгарнинг собиқ директори С.Хайитов ва унинг таниши Ф.Шариповлар ўзаро тузиб, бунда жавобгар таъсисчилари розилигини олинмасдан, уларни хабардор қилмасдан 2020 йил 28 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиш баённомасини қалбакилаштирган деб ҳисоблаб, даъвогар жавобгар ва МЧЖга нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2020 йил 14 октябрдаги олди-сотди шартномаларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳақиқий эмаслик оқибатларини қўллашни сўраган. Суднинг 2022 йил 26 сентябрдаги ажрими билан ишга “Exclusivе smart hоuse” масъулияти чекланган жамияти низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Суднинг 2012 йил 12 октябрдаги ажрими билан ишга “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамияти ва Франциянинг “Geocotton” компанияси қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 10 мартдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Иш бўйича янги қарор қабул қилиниб, даъво қаноатлантирилган. Жавобгар ва МЧЖ ўртасида 2020 йил 14 октябрда тузилган 2 та рақамсиз кўчмас мулк бўйича олди-сотди шартномалари ҳақиқий эмас деб топилиб, ҳақиқий эмаслик оқибатлари қўлланилган. МЧЖдан жами хоналар сони 51 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 0,63 га, жами қурилиш ости майдони 845,3 м2, жами фойдали ер майдони 969,94 м2 бўлган “Маъмурий бино, ошхона ва меҳмонхона” бино иншоотлари ҳамда жами хоналар сони 32 та, умумий фойдаланишдаги ер майдони 5,55 га, жами қурилиш ости майдони 4074,33 м 2, жами фойдали ер майдони 3400,16 м2, ўзбошимчалик билан қурилган умумий мадони 828,31 м2 бўлган “Пахта заводи ва пахта уруғини туксизлантириш заводи” бино иншоотлари жавобгарга қайтарилган. Шунингдек, жавобгардан МЧЖ ҳисобига жами 66 000 000 сўм қайтарилиб, МЧЖдан даъвогар фойдасига жами 6 504 000 сўм суд харажатлари ундирилган. МЧЖдан Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни видеокоференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 150 000 сўмлик суд харажатлари ундирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Mirishkor cotton imp-exp”, “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” ҳамда “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамиятлари кассация шикоятлари билан мурожаат қилган. МЧЖнинг кассация шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини кучда қолдириб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш, “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” ҳамда “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамиятларининг кассация шикоятида суд ҳужжатларини бекор қилиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятларда жавобгар таъсисчилари 2022 йил августда 100 фоиз улушини “Exclusivе smart hоuse” масъулияти чекланган жамиятига сотганлиги, сўнг 2022 йил 22 сентябрда қайта давлат рўйхатидан ўтганлиги, аммо, даъвогар раҳбари А.Ахмедов суд процессларида ёоғон кўрсатма бериб, тараф ҳисобланмаса-да, даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, апелляция инстанцияси суди томонидан иш ҳужжатларини тўлиқ ўрганилмаганли, шартномалар иштирокчиси бўлган “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти ишга жалб қилинмаганлиги, 2020 йил 28 февралдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари ўтказилган умумий йиғилиш баённомасидаги даъвогар ҳамда “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг муҳрлари қалбакилаштирилмаганлиги эксперт хулосаси билан тасдиқланган бўлса-да, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг жавобгар мол-мулклар сотилишидаг хабари йўқлиги тўғрисидаги важларини текширмаганлиги, 2020 йил 28 февралдаги жавобгар иштирокчиларининг навбатдан ташқари ўтказилган умумий йиғилишида жавобгарнинг барча мол-мулк ва асосий воситаларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, мазкур қарор ижросини таъминлаш жавобгар раҳбари С.Хайитовга топширилганлиги, жавобгар таъсисчиларининг ушбу йиғлишдан хабари йўқлиги тўғрисидаги важлари исботланмаганлиги, апелляция инстанцияси судига тақдим этилган 2020 йил 2 мартда “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамияти, 2020 йил 15 октябрда даъвогар жавобгарга жавобгардаги 34,65 фоиз улушини сотиш шартномаси расмийлаштирилганлиги, бунга сабаб жавобгар мулкларининг МЧЖ сотилганлиги, 2020 йил 12 октябрдаги 02/25-сонли хатда сотиш баҳоси ҳам кўрсатилганлиги, 2020 йил 28 февралдаги таъсисчиларнинг навбатдан ташқари умуий йиғилиш баённомаси 1 варағида 2019 йил 23 августда Карим Айт Талб ёзма розилиги олинган деб даъвогардан А.Ахмедов ва “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан Т.Хусанов имзо қўйиб тасдиқлаганлиги, 2019 йил 23 августда қўшимча жавобгар сифатида жалб қилинган Франциянинг “Geocotton” компанияси вакили Карим Айт Талб ёзма розилиги олинган ҳужжатлар, розилик хати А.Ахмедов томонидан тақдим этиб, сўнг 2020 йил 2 мартда “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамияти, 2020 йил 15 октябрда даъвогар жавобгарга жавобгардаги 34,65 фоиз улушини сотиш шартномаси расмийлаштирилганлиги, 2020 йил 12 октябрдаги 02/25-сонли хатда сотиш баҳоси ҳам кўрсатилганлиги, ушбу ҳужжатлар суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилмаганлигини кўрсатган. Суд муҳокамасида иштирок этган “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти вакили кассация шикоятидаги важларини такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти вакили кассация шикоятидаги важаларини такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамияти кассация шикоятидаги важаларини такрорлаб, апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг қарорини кучида қолдиришни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган МЧЖ шаклидаги “Миришкор” қўшма корхонаси ҳамда “Exclusive smart house” масъулияти чекланган жамияти вакиллари кассация шикоятларига нисбатан эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрашди. Даъвогар, “Namangan davr qurilish” масъулияти чекланган жамияти ҳамда Франциянинг “Geocotton” компанияси вакиллари суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни қайд этилган шахслар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятларида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар иш бўйича қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган ва даъвогар ҳамда жавобгарлар томонидан келтирилган далиллар ҳамда важларга баҳо бермаган. Хусусан, даъвогар ҳамда жавобгарлардан даъво талабини асословчи ҳужжатлар тўлиқ талаб қилиб олинмаган, даъво талабида ҳақиқий эмас деб топилиши сўралган шартномалар тузилишига алоқадор бўлган иш учун аҳамиятли ҳолатлар текширилмаган, шунингдек, низоли ҳолат юзасидан ишга жалб қилиниши лозим бўлган шахслар доираси аниқлаб олинмаган ва ишга Давлат хизматлари маркази ва “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамиятини жалб қилиш масаласи ҳал этилмаган. Биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори билан корхонанинг мулкларни сотиш тўғрисида ўтказилган умумий йиғилиш қарори сохталаштирилганлиги, таъсисчиларнинг ушбу йиғилишдан хабардор бўлмаганликларини ҳолатларини ўрганмаган ва мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни текширмаган. Апелляция инстанцияси суди ҳам қайд этилган ҳолатларни эътибордан четда қолдириб, сотилган мулкларнинг баҳоси тўғрисида умумий йиғилиш қарори қабул қилинмаганлиги важи билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган. ИПК 302-моддасибиринчи қисмининг 1-бандига асосан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятларини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини бекор қилишни ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд учун мажбурийдир. Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши лозим: - даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш; - суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ариза ва илтимосномалар бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитган ҳолда уларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тегишли суд ҳужжати қабул қилиш; - иш ҳолатларига аниқлик киритиш учун тегишли давлат хизматлари маркази, “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамиятини ишга жалб қилиш чораларини кўриш; - ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш; 7 - ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш масаласини ҳал этиш; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ и л д и: “Mirishkor cotton imp-exp” масъулияти чекланган жамияти, “Ko‘chmas mulk savdo xizmati” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Tukimachi sanoat textile” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин. Наманган вилоят судининг 2022 йил 17 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 10 мартдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов