← Назад
Решение #519005 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 279 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 280 | — | code_article | |
| нинг | 36 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 463 символов
4-2003-2201/1045-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья О.Қўлдошев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юлдашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, АТБ “Агробанк”дан вакиллар Ш.Саломов (2023 йил 3 июлдаги
20-сонли ишончнома асосида), Ф.Ғайбуллаев (2023 йил 25 июлдаги
29-сонли ишончнома асосида), “Шамс Меҳнат Обод Барака” масъулияти
чекланган жамиятидан вакиллар А.Атоев (2023 йил 4 июндаги ордер ва
ишончнома асосида), Ж.Бафоев (Таъсисчи, ишончномасиз) иштирокида
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган иш юзасидан Бухоро
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
18 январдаги қарори устидан “Шамс Меҳнат Обод Барака” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова
қилинган ҳужжатларни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, АТБ “Агробанк” (бундан буён
матнда даъвогар ёки банк деб юритилади) ва “Ғолибжон Шароб Савдо”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 1-жавобгар деб
юритилади) ўртасида тузилган 2020 йил 27 январдаги 42-сонли кредит
шартномасига асосан банк томонидан 1-жавобгарга йиллик 28 фоиз тўлаш
шарти билан билан 28 ой муддатга 1.500.000.000 сўм кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган нотариал
тартибда тасдиқланган 2020 йил 10 февралдаги ипотека шартномасига
асосан “Шамс Меҳнат Обод Барака” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда 2-жавобгар деб юритилади)га тегишли Ғиждувон туман,
А.Қаҳҳор МФЙ, Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган
кадастр рақами 20.11.01.13.01.0242 умумий ер майдони 3.000,0 кв.метр, шу
жумладан қурилиш майдони 1.106,50 кв.метрдан иборат бўлган “Пиво
ишлаб чиқариш цехи”ни ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга
қўйилган.
1
бажармасдан, кредит ва унга ҳисобланган фоизларни кредитни қайтариш
жадвалига асосан ўз вақтида тўламаганлиги сабабли даъвогар судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 4-2003-2002/816-сонли
иш юзасидан қабул қилинган 2021 йил 21 январдаги ҳал қилув қарори
билан 1-жавобгар ва 2-жавобгардан банк фойдасига 1.152.390.000 сўм
кредит қарзи, 300.000.000 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 134.044.575 сўм
муддати ўтган кредит фоизи қарзи, олдиндан тўланган 17.840 сўм почта
харажати, жами 1.586.452.415 сўм ундирилган ва ундирув гаровга қўйилган
2-жавобгарга тегишли бўлган Ғиждувон туман, А.Қаҳҳор МФЙ, Ғиждувон
эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган “Пиво ишлаб чиқариш
цехи”ни ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратилган.
Мазкур суд ҳужжатига асосан ижро варақаси берилиб, мажбурий ижро
органига тақдим этилган, бироқ кредит қарздорликлари тўлиқ
қопланмаган.
Кейинчалик, даъвогар кредит шартномасига асосан 1-жавобгар
кредит асосий қарзига нисбатан 2022 йил 10 июнь ҳолатида 815.124.458
сўм кредит фоизи қарзи ва 1.076.456.271 сўм муддати ўтган кредит қарзи,
жами 1.891.580.729 сўм кредит қарзи ҳисобланган. Банк томонидан кредит
шартномаси шартларига кўра мазкур кредит қарзини 1-жавобгарнинг
ҳисобварағидан сўзсиз тартибда ундириш чоралари кўрилган, бироқ пул
маблағлари бўлмаганлиги сабабли ижро қилинмаган. Банкнинг мазкур
кредит қарзини тўлаш ҳақида 1-жавобгарга йўллаган 2022 йил 22 июндаги
огоҳлантириш хати оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
Палата деб юритилади) даъвогар манфаатида даъво аризасида кўрсатилган
талаб билан судга мурожаат қилган. Шунингдек, Палата даъвогар
манфаатида даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризасида даъво
аризасидаги 1.076.456.271 сўм муддати ўтган кредит қарзини ундириш
талабини камайтириб, 1-жавобгардан банк фойдасига қолган
815.124.458 сўм кредит фоизи қарзини ундиришни ва ундирувни гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 815.124.458 сўм кредит фоизи қарзи ва
олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
16.302.489,16 сўм давлат божи ундирилган. Даъвонинг қолган қисми
қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 январдаги қарори билан Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 14 октябрдаги ҳал қилув қарори қарорининг
жавобгардан даъвогар фойдасига 815.124.458 сўм фоиз, олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажати ундирилсин.” деган қисми “Жавобгар “Ғолибжон
Шароб Савдо” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Ўзбекистон
2
Республикаси АТ “Агробанк” фойдасига 183.775.664,42 сўм кредит фоизи
қарзи ва 24.000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин ва
ундирув гаровга қўйилган “Шамс Меҳнат Обод Барака” масъулияти
чекланган жамиятига тегишли бўлган Ғиждувон туман, А.Қаҳҳор МФЙ,
Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган кадастр рақами
20.11.01.13.01.0242 умумий ер майдони 1106,5 кв.метр, шу жумладан
қурилиш майдони 300,0 кв.метрдан иборат бўлган “Пиво ишлаб чиқариш
цехи” бино-иншоотига ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга
қаратилсин.” деган мазмунда;
Ҳал қилув қарорининг “Ғолибжон Шароб Савдо” масъулияти
чекланган жамиятидан республика бюджетига 16.302.489,16 сўм давлат
божи ундириш қисми 3.675.513,28 сўмга ўзгартирилиб, ҳал қилув қарори
“Даъвогар Ўзбекистон Республикаси АТ “Агробанк”дан биринчи инстанция
суди учун республика бюджетига 34.156.101,29 сўм давлат божи
ундирилсин.” деган мазмундаги қисм билан тўлдирилган. Ҳал қилув
қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
2-жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган.
Шикоятда, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан
1.500.000.000 сўм кредит ажратилганлиги, кредит таъминоти сифатида
тарафлар ўртасида тузилган ипотека шартномасига асосан 2-жавобгарга
тегишли бўлган “Пиво ишлаб чиқариш цехи” ер майдонидан фойдаланиш
ҳуқуқи билан гаровга қўйилганлиги, 1-жавобгар томонидан шартнома
шартлари бажарилмаганидан сўнг, Ғиждувон туманлараро иқтисодий
судининг 4-2003-2002/816-сонли иш юзасидан қабул қилинган 2021 йил
21 январдаги ҳал қилув қарорига асосан ундирув гаров мулкига
қаратилганлиги, Мажбурий ижро бюроси Ғиждувон туман бўлими
томонидан ижро ҳаракатлари давомида 600.075.000 сўм қарздорлик тўлаб
берилганлиги, гаров мулки 2022 йил 10 августда, 2022 йил 22 августда ва
2022 йил 6 сентябрда аукцион савдосига чиқарилганлиги, мулкка қизиқиш
бўлмаганлиги сабабли мулк сотилмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси
Ғиждувон туман бўлими томонидан 2022 йил 12 декабрда мулкни 10 фоиз
арзонлаштирилган ҳолда таклиф хати билан банкка мурожаат қилганлиги,
банк томонидан жавоб берилмаганлиги, Мажбурий ижро бюроси Ғиждувон
туман бўлими томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-41-моддаларига
асосан давлат ижрочисининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан
қайтарилган ва ижро иши тамомланганлиги, банк томонидан гаров
нарсасини ўзида олиб қолишга розилик берилмаганлиги сабабли
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб
юритилади)нинг нормаларига кўра гаров шартномаси бекор бўлганлиги,
апелляция инстанция суди 183.775.664,42 сўм кредит фоизи ундирувини
гаров мулкига қаратиб барвақт хулосага келганлиги, чунки суд ҳужжати
қабул қилинган вақтда гаров бекор бўлганлиги важлари келтирилиб,
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
қарорини ўзгартиришни сўраган.
3
Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган Палата суд мажлисида ўз
вакиллари иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палатанинг вакили иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва унинг иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган 2-жавобгар вакили кассация
шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантириб,
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
18 январдаги қарорининг ундирувни гаров мулкига қаратиш қисмини
бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган банк вакиллари кассация шикоятида
билдирилган важларга эътироз билдириб, гаров шартномаси бекор
қилинмаганлигини маълум қилиб, Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг фикрини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 январдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, 2-жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК
деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Аниқланишича, банк тарафлар ўртасидаги кредит шартномасига кўра
ўз мажбуриятини бажариб, 1-жавобгарга келишилган миқдорда кредит
суммасини ажратган.
4
Бироқ, 1-жавобгар кредит шартномаси шартларига мувофиқ асосий
қарздорлик ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлов графигига асосан
белгиланган муддат ва миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини лозим
даражада бажармаган.
Даъво аризасида, 2022 йил 22 июнь ҳолатига даъвогар олдида унинг
815.124.458 сўм фоиз қарздорлиги, 1.076.456 271 сўм муддати ўтган кредит
қарз жами қарздорлик 1.891.580 729 сўмни ташкил этганлиги қайд этилган.
Биринчи инстанция суди қарздорлик суммаси тўғри ҳисоб-китоб
қилинганлиги ҳақидаги далилларни ўрганмасдан даъвогарнинг
815.124.458 сўм кредит фоизи қарзи ундириш тўғрисида ҳамда даъво
талабининг кредит фоизи қарзини гаров мулкига қаратиш талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. ФКнинг
744-моддасига кўра кредит шартномаси бўйича бир тараф- банк ёки бошқа
кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 734-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонунда ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи
(юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада
белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кредит шартномасининг 6.1-бандига кўра банк қарз олувчига
берилган кредит учун ҳар ойда кредит берилган кундан бошлаб фоизларни
ёзади ва кредит ҳамда унинг фоизлари тўлиқ қайтарилгунга қадар фоизлар
ҳисобланади. Шунингдек, кредит шартномаси 5.11-бандига кўра
қарздорликни тўлаш муддати 30 кундан ошиб кетганда қарз олувчи
томонидан банкка кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни
шартнома асосан олиб қўйиш ва сотиш ҳуқуқига эга. Кредит шартномаси
9.1-бандида шартнома тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаргач ўз
кучини йўқотиши белгиланган.
ФКнинг 279-моддасига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг)
талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин. Ушбу кодекснинг 280-моддасига кўра гаровга
олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк
қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни (матнда
Қонун деб юритилади)нинг 36-моддасига кўра ипотекага олувчи ипотека
билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим
даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд
ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган,
ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека
тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан
5
қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб
назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Қайд этилганларга ҳамда Марказий банкнинг Бухоро вилоят
бошқармаси мутахассисининг 2023 йил 10 январдаги маълумотномасига
асосланиб, кредит шартномаси мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаганлиги
сабабли банк томонидан қопланмаган кредит асосий қарзига нисбатан
шартномада келишилган 28 фоиз ҳисобидан кредит фоизларини ундириш
ва мазкур кредит фоиз қарзини мажбурият таъминоти бўлган гаров
мулкига қаратиш ҳақида апелляция инстанция суди асосли хулосага
келган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи
бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
2-жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд
қўшилмайди. Чунки, 1-жавобгарнинг банк олдидаги фоиз қарздорлиги
тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган бўлиб, кредит
таъминоти сифатида 2-жавобгарга тегишли бўлган кўчмас мулк гаровга
қўйилган.
Бундан ташқари кассация шикоятида билдирилган ундирувни гаров
таъминоти бўлган “Пиво ишлаб чиқариш цехи” бино-иншоотига ер
майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга қаратиш қисмини гаров
бекор қилинган деган важ билан апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ҳақидаги важ билан келишиб бўлмайди, чунки
Кредит таъминоти сифатида тарафлар ўртасида тузилган нотариал
тартибда тасдиқланган 2020 йил 10 февралдаги ипотека шартномаси бекор
қилинмаган.
Бундай ҳолатда, апелляция инстанция судининг қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш
учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини)
эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантирмасдан қолдиришни, иш юзасидан қабул қилинган
апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
6
жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган почта
харажатларини унинг зиммасида қолдиришни, лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Шамс Меҳнат Обод Барака” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 18 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Шамс Меҳнат Обод Барака” масъулияти чекланган жамияти
томонидан кассация шикояти учун олдиндан тўланган 1 837 757 сўм давлат
божи ва 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов
7