← Назад
Решение #519028 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 14 | — | law | |
| нинг | 14 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| нинг | 324 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1817-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 27 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев раислигида,
судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар Бюджетдан
ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё вилояти бошқармасининг
жавобгар Касби туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлимига нисбатан 26 558 530.1 сўм асосий қарз, 861 320.88
сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар
вакили Ф.Жуманов (ишончномага асосан) Касби туманлараро иқтисодий
суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
вилояти бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар Касби туман камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан 26 558 530.1 сўм асосий қарз, 861 320.88 сўм
пеня ундириб беришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар вакили ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан суд
ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда иштирок этувчи
шахсларнинг фикрини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан фуқаро
Ахмедова Зиёда Маматовна (13.09.1968й) ва Жабборова Дилрабо
Арслоновна (11.06.1969 й) фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг
14-моддасига биноан ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш
пенсияси тайинланган. Касби туман Бандликка кўмаклашиш марказининг
01.03.2022 йилдаги 17/05-01/07-183-сонли тақдимномасига асосан 2022
йилнинг 14 мартидан Ахмедова Зиёда Маматовнага ёшга доир пенсия
тайинланган ва унга 01.01.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар 15 701 400
сўм пенсия тўлаб берилган.
Шунингдек, Касби туман Бандликка кўмаклашиш марказининг
23.12.2022 йилдаги 17/05-01/07-955-сонли тақдимномасига асосан 2022
йилнинг 23 декабридан Жабборова Дилрабо Арслоновнага ёшга доир
пенсия тайинланган ва унга 01.02.2023 йилдан 01.07.2023 йилга қадар
10 857 130.1 сўм пенсия тўлаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 14-моддасига кўра технологиядаги, ишлаб чиқариш ва
меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш
хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги
ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган
ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар: эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш
стажи камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш
стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қонуннинг 66-моддасига биноан ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган
пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш
тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 324-моддасига асосан қарздор мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга
етказилган зарарни тўлаши шарт.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарори 1-иловаси “Фуқароларнинг Давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом
(бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 15-бандида пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14моддасига мувофиқ муддатидан олдин ёшга доир пенсиялар тайинланган
шахсларнинг рўйхатини, амалга оширилган харажатларни кўрсатган ҳолда,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Бандлик Бош
бошқармаларининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш тегишли туман
(шаҳар) марказларига (кейинги ўринларда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш
марказлари деб аталади) етказадилар; 16-бандида аҳоли бандлигига
кўмаклашиш марказлари ҳар ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг
15-санасигача
Пенсия
жамғармасига
мазкур
Низомнинг
15бандида кўрсатилган харажатларни қопловчи маблағларни ишсиз
Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар
ўтказадилар; 18-бандида пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия
жамғармасининг ҳудудий бошқармалари мазкур Низомнинг 15бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни Аҳоли
бандлигига кўмаклашиш марказларидан, улар томонидан ўз вақтида
тўланмаган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари
бўйича ундиришлари мумкин.
Даъвогар томонидан 20.06.2023 йилдаги талабнома жавобгарнинг
юридик манзилига почта орқали юборилган. Бироқ жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шу боисдан суд асосий қарз ундириш талабини тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
Бундан ташқари, даъвогар қарздорлик кечиктирилгани учун
861 320,88 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2014 йил
23 декабрдаги 357-сонли қарорининг 3, 10 ва 15-бандларида кўрсатилган
пеняларни тўлашда харажатлар ўз вақтида қопланмаганлиги учун
ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир кечиктирилган куни учун
0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликни 100 фоизидан кўп бўлмаган
миқдорида пеня ҳисобланади деб белгиланган.
Низомнинг 20-бандида мазкур Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг
100 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган.
Мазкур қонун ҳужжати талабига асосан суд даъвогарнинг пеня
ундириш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тўлиқ қаноатлантиришни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга кўра суд, даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 26 558 530,1 сўм асосий
қарз, 861 320,88 сўм пеня, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати
ҳамда республика бюджетига 548 397,02 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосланиб, суд
қарор қилди:
Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар Касби туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлими ҳисобидан:
даъвогар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қашқадарё
вилояти бошқармаси фойдасига 26 558 530,1 сўм асосий қарз, 861 320,88
сўм пеня, олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 548 397,02 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев