← Назад
Решение #519036 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 333 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| нинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1816-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 27 июль
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, Нишон
туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши
даъвогар “JOVLIYEV ABDIROVUP” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб,
жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан
225.257.685 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни фермерлар кенгаши вакили М.Ашуров (ишончнома асосида),
даъвогар раҳбари У.Жовлиев (шахсий маълумотнома асосида), жавобгар
вакили С.Исомов (ишончнома асосида) иштирокида Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“JOVLIYEV ABDIROVUP” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA
AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб
юритилади)дан 204.779.714 сўм асосий қарз, 20.477.971 сўм пеня, жами
225.257.685 сўм ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар ва Кенгаш вакили даъво
аризасида келтирилган важларни такрорлаб, даъвони тўлиқ
қаноатлантириб беришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга
солиштирма далолатнома тақдим этиб, унга кўра даъво талабининг
асосий қарзга нисбатан эътирози йўқлигини маълум қилиб, даъво
талабининг пеня қисмини рад қилишни, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамаси давомида аниқланган
ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 14
декабрда 5071-сонли “пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш
бўйича (контрактация) шартномаси тузилган.
Мазкур шартноманинг 1.1 ва 1.2 бандларига кўра Хўжалик
(даъвогар) Харидор (жавобгар)га 2022 йил ҳосилидан 30 гектар ер
майдонидан 78 тонна пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш
мажбуриятини, “Харидор” эса пахта хом ашёсини қабул қилиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати
пахтани ҳақиқий етказиб берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4бандида етказиб берилиши керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган
якуний тўлови 2022 йилнинг 31 декабрь кунига қадар тўланиши
белгиланган.
Тарафлар ўртасидаги шартнома бўйича даъвогар жавобгарга
2022 йил 01 декабрдаги 3-сонли электрон тасдиқланган ҳисоб-фактура
билан 112.064 умумий қиймати 1.120.450.560 сўмлик пахта
маҳсулотларини етказиб берган. Жавобгар томонидан тўловлар қисман
амалга оширилиб, топширилган пахта маҳсулотидан қолган 167.973.929
сўм ҳамда 36.805.785 сўм устама миқдори (167.973.929+36.805.785)
204.779.714 сўм тўланмасдан қолгани учун даъвогар томонидан судга
мурожаат қилинган.
Шартномани 2.4-банди, з) кичик бандида шартномада
келишилган (режалаштирилган) миқдордан 115 фоизгача пахта хомашёсини етказиб берадиган фермер хўжаликлари 5 фоиз ва 115 фоиздан
кўпроқ етказиб берадиган фермер хўжаликлари 10 фоиз миқдорида
рағбатлантирилади. Рағбатлантириш 115 фоизгача етказиб бериш учун
5 фоиз ва 115 фоиздан юқори етказиб бериш учун 10 фоиз миқдорида
ҳисоблаб чиқилиши қайд қилинган.
Аниқланишича, ортиқча топширилган 34064 кг пахта маҳсулоти
учун фермер хўжалига тўланиши керак бўлган устаманинг миқдори
36.805.785 сўмни ташкил қилади.
Бундан келиб чиқадики, даъвогарнинг топширилган пахта
маҳсулотидан бўлган хақдорлиги ҳамда ортиқча топширилган пахта
маҳсулоти учун устама миқдори, жавобгар томонидан ўтказилган пул
маблағлари билан ҳисоб-китоб қилинганда, жавобгарнинг даъвогар
олдида
(1.120.450.560-952.476.631+36.805.785)
204.779.714
сўм
қарздорлиги мавжуд.
Ушбу ҳолат иш ҳужжатлардаги ҳисоб-фактура, таққослаш
далолатномаси ва бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи:
мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади,
кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб
қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ушбу кодекснинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган
тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради; 465-моддасига
мувофиқ, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга –
тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш)
мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш
(қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян
баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари даъво аризасида ҳамда суд муҳокамасида
аниқланишича, даъвогар жавобгардан шартноманинг 5.4-банди
талабларидан келиб чиққан ҳолда, тўлов муддати ўтказиб юборилган
ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0,4
фоиз миқдорида пеня ҳисобланиб, 204.779.714 сўм асосий қарзга
нисбатан 20.477.971 сўм пеня ундириш сўраган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандида харидор
хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов сўммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ
тўланмай қолган сумманинг 10%дан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланган.
ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида
ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга эканлиги кўрсатилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди
Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик
ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 163-сонли Қарорининг 4-бандида ҳам
тушунтириш берилган.
Ушбу ҳолатда суд, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини
ҳисобга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 20.477.971 сўм пеня ундириш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига кўра ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Юқорида қайд этилганлардан келиб чиққан ҳолда суд даъво
талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 204.779.714 сўм асосий қарз, 15.360.000 сўм пеня ва олдиндан
тўланган 33.000 сўм почта харажати, республика бюджетига 4.505.153,7
сўм давлат божи ундиришни ва даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ хорижий корхонаси ҳисобидан:
Даъвогар “JOVLIYEV ABDIROVUP” фермер хўжалиги фойдасига
204.779.714 сўм асосий қарз, 15.360.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 4.505.153,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев