Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2302/1270 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зарипов Асқарқул Пўлатович фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "THE BEST AGROXIM KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1137912 Claim ID 3506790 PDF Hash bbe61ac4a799681d... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 274-моддаси нинг 274 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституцияси 55-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 55 law
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 356-моддаси ФКнинг 356 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 278-моддаси ИПКнинг 278 law
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1270-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ҳ.Абраев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Бозоров ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 27 июль Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов ҳайъати раислик этувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари судьялар Д.Рахимов ва М.Бозоровдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 июндаги ҳал қилув қарорига нисбатан Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг апелляция шикоятини, Кенгаш вакили Р.Хазратқулов (ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Эшонқулов (ишончнома асосида)лар иштирокида Қашқадарё вилоят суди биноси суд мажлислари залида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Миришкор туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар “ZARIPOV ASQARQUL POLATOVICH” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “The Best agroxim klaster” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан ҳисобидан 63.187.872 сўм қарздорликни, унга ҳисобланган 6.318.787 сўм жарима жами 69.506.659 сўм ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 1 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Кенгашнинг апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятини қўллаб-қувватлаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятига эътироз билдирмасдан, тарафлар ўртасида шартнома тузилганлигини, шартноманинг 1.3-бандида топширилган ғалла бозор нархида тўланилишига келишилганлигини, ғалла нархини бозор баҳосида тўланилишига эътирози йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қиишни сўради. Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 274-моддаси тўртинчи қисмига асосан ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 26.01.2022 йилда “Ғаллачилик кластери билан фермер хўжалиги ўртасида бошоқли дон ҳарид қилиш бўйича” 104-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, ушбу шартноманинг 1.1 бандига кўра, “Хўжалик” – даъвогар “Тайёрловчи” - жавобгарга 2022 йил ҳосилидан 52 гектар ер майдонидан давлат стандарт талаблари бўйича шартноманинг 1.2 ва 1.3 бандларида кўрсатилган маҳсулотни топшириши, жавобгар эса даъвогарни ушбу шартномада белгиланган тартибда бошоқли дон уруғлиги, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, кимёвий препаратлар, иш ҳақи ва агротехника хизматлари билан таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартнома бўйича “Хўжалик” “Тайёрловчи”га шартноманинг 1.2-бандига кўра 130 тонна; 1.3-бандига кўра қўшимча 52 тонна; жами 182 тонна буғдой топшириш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.5-бандида “Хўжалик” томонидан мазкур шартноманинг 1.2-бандида белгиланган ҳажмда етказиб бериладиган маҳсулот учун 2022 йил ғалла мавсуми давридаги биржа баҳосида, 1.3-бандидаги маҳсулот учун эса “Тайёрловчи”га тўғридан-тўғри эркин нархларда сотиши; 3.1-бандида ушбу шартномага мувофиқ етказиб берилган бир тонна маҳсулот учун ҳақ шартноманинг 1.2-банди ва 1.3-бандида белгиланган нархда тўланиши, а) шартноманинг 1.2-бандига асосан харид қилинадиган бир тонна маҳсулот учун харид нархи 2022 йил ғалла мавсуми давридаги биржа баҳосида тўланиши, б) 1.3-бандга асосан етказиб бериладиган маҳсулот учун ҳақ, шартнома асосида эркин нархда хўжаликка тўлаб берилиши қайд қилинган. Даъвогар томонидан шартнома режаси бўйича 2022 йил ҳосилидан 2022 йил 30 июндаги 1-сонли электрон ҳисобварақ-фактура билан 102.363 кг буғдой маҳсулоти етказиб берган. Даъво аризада деҳқон бозорларидан олинган маълумот бўйича бозор (эркин) нархда “Тайёрловчи” “Хўжалик”га 4.166 сўмдан тўлаши, лекин 3000 сўмдан ҳисоб-китоб қилингани инобатга олган ҳолда 54192 кг (1 кг 1.166 сўмдан) 63.187.872 сўм қарздорликни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъво талабидаги асосий қарзни ундиришни рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасида, мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳараатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса – қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФК 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 356-моддаси, биринчи қисмига кўра шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.3-бандида “Хўжалик” “Тайёрловчи” эҳтиёжи учун қўшимча маҳсулотларни етказиб берганда мазкур маҳсулотнинг баҳоси бозор нархида келишилган нарх асосида деб белгиланган. Шунингдек, мазкур шартноманинг 1.5-бандида “Хўжалик” томонидан мазкур шартноманинг 1.2-бандида белгиланган хажмда етказиб бериладиган маҳсулот учун 2022 йил ғалла мавсуми давридаги биржа баҳосида, 1.3-бандидаги маҳсулот учун эса “Тайёрловчи”га тўғридан-тўғри эркин нархларда сотади деб белгиланган. Шунга кўра, судлов ҳайъати даъво аризасида ундириш сўралган асосий қарзни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида шартноманинг 4.2-бандига асосан 6.318.787 сўм жарима ундиришни сўраган. Биринчи инстанция суди даъво талабида ундириш сўралган жаримани рад этиш ҳақида барвақт хулосага келган. Ваҳоланки, тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2-бандига кўра, топширилган маҳсулот ҳақини тўлашдан асоссиз бўйин товлагани учун “Тайёрловчи” (жавобгар) ўзи тўлашдан бўйин товлаган сумманинг 10 фоизи миқдорида “Хўжалик” (даъвогар)га жарима тўлаши белгиланган. ФКнинг 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Судлов ҳайъати даъво талабида ундириш сўралган асосий қарзнинг 10 фоизи яъни 6.318.787 сўм жаримани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос бўлган ҳолатларни исботлаши шарт. ИПКнинг 278-моддаси 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПКнинг 279-моддаси 1-қисмига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантиришни, биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, Кенгашнинг даъво аризасини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 63.187.872 сўм асосий қарз, 6.318.787 сўм жарима ва олдиндан тўланган 66.000 сўм почта харажати ундиришни, жавобгардан Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1.390.133 сўм, ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ 695.066 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилди: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 1 июндаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. Янги қарор қабул қилинсин. Даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. йил 5 Жавобгар “The Best agroxim klaster” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар “ZARIPOV ASQARQUL POLATOVICH” фермер хўжалиги фойдасига 63.187.872 сўм асосий қарз, 6.318.787 сўм жарима, 66.000 сўм почта харажати ; Республика бюджетига ишни биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ 1.390.133 сўм, ишни апелляция инстанция судида кўриш билан боғлиқ 695.066 сўм жами 2.085.200 сўм давлат божи ундирилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Қарор юзасидан ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради, уни устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация тартибида шикоят (протест келтириш) бериш мумкин. Раислик килувчи М.Астанов Судьялар Д.Рахимов М.Бозоров