Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2203/1835 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АГРОБАНК АТБ Ответчик / Подсудимый APEX INSURANCE акционерлик жамияти
Source ID 1139750 Claim ID 3491692 PDF Hash 9fc7f76460035f72... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуни 40-моддаси онуни 40 law
онуннинг 40-моддаси онуннинг 40 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 354-моддаси ФКнинг 354 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 15 769 символов
4-2201-2203/1835-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья М.Қазақов Апелляция инстанциясида маърузачи судья И.Тешаев Кассация инстанциясида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, жавобгардан вакил Дж.Муминов (2023 йил 2 майдаги 7-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси акциядорлик тижорат “Агробанк” манфаатида жавобгар “APEX INSURANCE” акциядорлик жамиятидан 5 267 000 сўм суғурта товонини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори устидан даъвогар акциядорлик тижорат Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Акциядорлик тижорат “Агробанк” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)нинг Шовот филиали ва фуқаро Тағанова Иқбол Рўзимбоевна ўртасида 2019 йил 26 апрелда 57-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартномага асосан банк фуқарога 36 ой муддатда имтиёзли шартда 6 000 000 сўм кредит маблағи ажратган. Мазкур ажратилган кредит маблағининг таъминоти сифатида даъвогар ва “APEX INSURANCE” масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 3 июлда 1500/1404/1/1900042-сонли кредит қайтмаслиги хатаридан суғурталаш Бош шартномаси (бундан буён матнда суғурта шартномаси деб юритилади) имзоланган бўлиб, унга кўра фуқаро учун 2019 йил 29 июнда 1500/1404/1/1900042-сонли суғурта полиси тақдим қилинган. Кредит ўз вақтида тўланмаганлиги боис, даъвогар банк даъво аризаси асосида Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг 2021 йил 23 мартдаги ҳал қилув қарори билан қарз олувчи фуқаро И.Тағановадан даъвогар фойдасига кредит қарздорликни ундириш белгиланиб, суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюросининг Шовот туман бўлимига юклатилган. Мажбурий ижро бюроси Шовот туман бўлимининг 2021 йил 13 октябрдаги қарори билан қарздор, фуқаро И. Тағанованинг мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бош органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни 40-моддасининг 3-бандига асосан ижро ҳужжати даъвогарга ижросиз қайтарилган. Даъвогар жавобгарга 2021 йил 25 октябрдаги 1325/1-сонли ариза билан мурожаат қилиб, 5 355 000 сўм суғурта товонини ихтиёрий тўлаб бериш сўралган, жавобгар томонидан суғурта товони тўлаб берилмаган. Шунга кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар манфаатида, даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгардан суғурта шартномасига асосан 5 267 000 сўм суғурта товони ундиришни сўраган. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилиниб, Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ўз кучида қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган ва бунга асос қилиб, фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарз олувчидан банк фойдасига кредит қарздорликни ундириш юзасидан мажбурий ижро бюроси томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилганлигини, аммо қарздор номида ҳеч қандай мол-мулклар йўқлиги сабабли ижро ҳужжати ижросиз қайтарилганлигини, шунга кўра кредитни қайтмаслик хавфи бўйича тузилган суғурта шартномасига кўра суғурта ташкилотига мурожаат қилинганда суғурта товони тўлаб берилмаганлигини, қуйи инстанция судлари томонидан суғурта шартномасининг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инобатга олиниб, 5.3-бандини эътиборга олинмаганлиги, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (бундан буён матнда ФК 2 деб юритилади)нинг 8, 234 ва 915-моддалари жавобгар фойдасига талқин қилинганлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли қарорининг 11-бандида мулкий суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси деганда шартномада назарда тутилган ва унинг содир бўлиши натижасида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти вужудга келадиган воқеа тушунилиши, 13-бандида суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш тўлаш мажбурияти суғурта шартномасидан келиб чиқиши, 22-бандида эса қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини Қонуннинг 40-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши назарда тутилганлигини келтириб ўтган. Суд мажлисда иштирок этган жавобгар вакили кассация шикояти асоссиз киритилганлигини, шартномада суғурта ҳодисаси сифатида фуқаронинг ўлими ёки ногиронлиги натижасида кредит қайтарилмаганлиги ҳолати кўрсатилганлигини маълум қилиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Даъвогар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлса-да, ишда вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни даъвогар вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг кассация шикоятига нисбатан қилган эътирозларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти қаноатлантиришни рад қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. Мазкур ҳолатда низо суғурта шартномаси мажбуриятларни бажариш бўйича юзага келган. Даъвогар томонидан суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги сабабли, жавобгарга 2022 йил 25 октябрдаги 1325/1-сонли ариза билан 3 мурожаат қилиниб, суғурта товонини ихтиёрий тўлаб бериш сўралган бўлса-да, жавобгар томонидан кредит қайтмаслик хавфи бўйича тузилган суғурта шартномаси талабларига асосан белгиланган тўловлар тўлаб берилмаган. Шунга кўра, даъвогар мазкур даъво билан судга мурожаат қилган. Биринчи инстанция суди томонидан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этиш ҳақида қонуний ва асосли тўхтамга келинган. Чунки, тарафлар ўртасида тузилган суғурта шартномасининг 5.1-бандига кўра, суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими оқибатида кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сон қарори бўйича қарздордан қарзини ундириш бўйича барча чоралар кўрилиб, кутиш муддати тугаганидан кейинги юзага келган воқеа ҳисобланади. Шартноманинг 5.2-бандига кўра, суғурта ҳодисаси рўй беришининг асосий шарти бўлиб, қарздорнинг ўз меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими оқибатида кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига зиён етказилишига сабаб бўлиши ва Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан кредит шартномасига кредитни сўндириш борасида барча зарур чораларни, яъни қарздорнинг пул маблағларидан ҳамда мол-мулкидан ундириш чоралари кўрилгандан кейин ҳам қарздорнинг ўз мажбуриятларини бажармаслиги оқибатида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи олдидаги қарздорликнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Шартноманинг 5.3-бандида суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга. Қарздорнинг молмулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши белгиланган. 4 5.1-бандида белгиланган шартларда 5.2-бандида кўрсатилган суғурта ҳодисаси рўй берганлигини тасдиқловчи далиллар яъни, кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслигига қарздорнинг меҳнат қобилиятини йўқотиши (I ва II гуруҳ ногиронлиги) ёки ўлими оқибатида юзага келганлиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган. Шунингдек, даъвогарнинг шикоятда келтирган, қуйи инстанция судлари томонидан шартноманинг 5.1 ва 5.2-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар инобатга олиниб, 5.3-бандини эътиборга олинмаганлиги, Фуқаролик кодексининг 8,234 ва 915-моддалари жавобгар фойдасига талқин қилинганлиги важлари билан келишиб бўлмайди. Чунки, ФКнинг 354-моддаси талабларига кўра, фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Тарафлар қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин. Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. ФК 929-моддасига асосан, мулкий суғурта шартномаси тузишда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида суғурта объекти бўлган муайян мол-мулк ёхуд бошқа мулкий манфаат тўғрисида; юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта товони миқдорини аниқлаш тартиби тўғрисида, агар шартномада уни суғурта пулидан оз миқдорда тўлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида келишувга эришилиши керак. Шунингдек, шахсий суғурта шартномаси тузишда суғурталанган шахс тўғрисида; суғурталанган шахс ҳаётида юз бериши эҳтимол тутилиб суғурта амалга оширилаётган воқеа (суғурта ҳодисаси)нинг хусусияти тўғрисида; суғурта пули миқдори тўғрисида; суғурта мукофотининг миқдори ва уни тўлаш муддати (муддатлари) тўғрисида; шартноманинг амал қилиш муддати тўғрисида каби масалаларда суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида келишувга эришилиши лозим бўлади. Бундан ташқари, шартноманинг 5.1-бандида суғурта ҳодисаси бўлиб, қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда суғурта қилдирувчи олдидаги пуллик мажбуриятини бажаришга унинг меҳнат қобилиятини 5 йўқотиши ёки ўлими оқибатида кредит шартномасида белгиланган муддат ва шартларда қарздор томонидан кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши оқибатида юзага келган воқеа ҳисобланиши, ҳамда шартноманинг 5.2-бандига кўра, суғурта ҳодисаси рўй беришининг асосий шарти бўлиб, кредит қайтарилмаслигига қарздорнинг ўз меҳнат қобилиятини йўқотиши яъни I ва II гуруҳ ногиронлиги ёки ўлими оқибатида ва суд қарорига кўра кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши ҳисобланиши қайд этилган. Шартноманинг 5.3-бандида эса, шартноманинг 5.1-банди ва 5.2-бандига асосан суғурталовчига талаб билдирилгунга қадар Суғурта қилдирувчи қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши зарур ва фақат қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина талаб билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, бунда қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига асосан ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланиши назарда тутилган. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш, суд харажатларини эса даъвогар зиммасида қолдириш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. 6 қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган 33 000 сўм почта харажатларни зиммасида қолдиришни ва ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 150.000 сўм давлат божини унинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Акциядорлик тижорат “Агробанк” томонидан берилган кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 сентябрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Акциядорлик тижорат “Агробанк” томонидан олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Акциядорлик тижорат “Агробанк”дан Республика бюджетига 150 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов 7