← Назад
Решение #519051 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуни | 20 | — | law | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| онун | 33 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 427 символов
4-1001-2328/19153-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Хайруллаева
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Алимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан
иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакиллари – М.Хажаев
(раҳбар) ва таъсисчи М.Тўхтамишевнинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон
Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика
тармоғини ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Arzon Darmon Pharm”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан лицензия бекор қилиш тўғрисидаги
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён
матнда аризачи ёки Агентлик деб юритилади) томонидан 2021 йил 24 августда
Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-мавзе, 29-уй, 3-хонадон манзилида фаолият
юритиб келаётган “Arzon Darmon Pharm” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади)га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш
(дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни амалга
ошириш) учун TN 540-сонли лицензия берилган.
Агентлик иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга
фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2021 йил 24 августдаги
TN 540-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган.
Бунга асос қилиб, аризада фуқаро А.Абдихакимов 2023 йил 27 февралда
Агентликка мурожаат қилиб, жавобгар томонидан ноқонуний дори воситалари
билан савдони амалга оширилаётганлиги, яъни, яроқлик муддати ўтган, мувофиқлик
сертификати мавжуд бўлмаган дори воситасини сотиб келаётганлигини маълум
қилганлиги, Агентлик директорининг 2023 йил 27 февралдаги 45-сонли буйруғига
асосан ваколатли органлар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 февралда
жавобгарга қарашли дорихонада текшириш ўтказилганлиги, текширув жараёнида
дорихона савдо залидан 28 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган
дори воситалари корхона раҳбари М.Хажаев билан биргаликда сифат назорати учун
ўртача намунасини танлаб олинганлиги, “Дори воситалари, тиббий буюмлар
ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг
2023 йил 3 мартдаги 29/09-0931-сонли хатидга асосан танлаб олинган 26 турдаги
дори воситаларида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги маълум
бўлганлиги, бу билан жавобгар “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан
тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш
тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда лицензия талаб ва шартларини қўпол
бузганлигини кўрсатган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал қилув
қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
7 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Лицензиялаш, рухсат бериш
ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 33-моддаси биринчи қисмининг
туққизинчи хатбошисида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни
олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам
равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол
равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён
етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат
бекор қилиниши белгиланганлиги, текширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолати
дори воситаларининг сифатсизлигида эмас, балки фақат мувофиқлик сертификати
мавжду эмаслиги билан боғлиқ эканлигини кўриш мумкинлиги, Қонуннинг
52-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари
соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий
ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилиши, юридик шахсларга эса жарима
солиниши белгиланганлиги, аммо, Агентлик далил сифатида фуқро МЖТКнинг
165 ва 1651-моддалари асосида жавобгарликка тортилганлиги, юридик шахсга
жарима қуллинилганлигини тасдиқловчи далил ҳамда дори воситасининг
сифатсизлигини тасдиқловчи ёки бирорта фуқаро ушбу дори воситасидан зарар
кўрганлиг ҳақида эксперт хулосасини илова қилмаганлиги, бундай ҳолатда
Агентлик жавобгар фаолиятини мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори
воситалари дорихона сақловидан олиб чиқиб кетилгунга қадар муайян муддатга
тўхтатиб қўйиш тарзида ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаши, лицензияловчи орган
талаблари белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда эса, лицензияни бекор
қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиши лозим бўлганлиги, судлар Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарори билан тасдиқланган
“Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби
тўғрисида”ги Ягона низомнинг 29-иловаси “Дори воситалари ва тиббий буюмларни
чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш” Паспортининг 9-бандига
3
асосан мувофиқлик сертификати бўлмаган дори воситасининг мавжудлиги
лицензия талабларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиши ва лицензияни бекор
қилиш учун асос бўлиши ҳақида хато хулосага келиб, моддий ҳуқуқ нормасини
нотўғри қўллаганлиги, лицензияни бекор қилиш учун муайян оқибатлар юзага
келган бўлиши лозимлигини суд инобатга олмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларни
такрорлаб, текширув жараёнида дорихона савдо залидан олиб қўйган дори
воситаларини реализация қилинмаганлиги, чунки ушбу дорилар сақлаш учун олиб
қўйганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини
бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Агентлик суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Агентликнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни 20-моддасининг тўртинчи қисмига биноан сифатсиз,
қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори
воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида
рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид
қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги
185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни
чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига мувофиқ,
белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий
буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади.
Жавобгар ушбу талабларга риоя қилинмаган ва текшириш жараёнида
жавобгарга
қарашли
дорихонада
мувофиқлик
сертификатлари
расмийлаштирилмаган 26 турдаги дори воситалари аниқланган.
Қонуннинг 33-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга
ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари
ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба)
ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар
фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда
атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади. Лицензиянинг ёки рухсат этиш
хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол
қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш
ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда,
шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади.
Жавобгарнинг
дорихонасида
мувофиқлик
сертификатлари
расмийлаштирилмаган дори воситалари сотилаётганлиги ва сақланаётганлиги
аниқланганлиги сабабли биринчи инстанция суди жавобгар томонидан лицензия
талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида асосли хулосага
келган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Жавобгарнинг Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг туққизинчи
хатбошисида қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат
хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса
лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши
белгиланганлиги, текширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолати дори
воситаларининг сифатсизлигида эмас, балки фақат мувофиқлик сертификати
мавжуд эмаслиги билан боғлиқ эканлигини кўриш мумкинлиги ҳақидаги важи
билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, мувофиқлик сертификатлари
расмийлаштирилмаган дори воситалари сотилиши фуқароларнинг ҳаёти
ва соғлиғига зиён етказилишига олиб келади.
Шу асос билан ҳам жавобгарнинг дори воситасининг сифатсизлигини
тасдиқловчи ёки бирорта фуқаро ушбу дори воситасидан зарар кўрганлиги ҳақида
эксперт хулосасини илова қилмаганлиги, лицензияни бекор қилиш учун муайян
оқибатлар юзага келган бўлиши лозимлиги ҳақидаги важи ҳам қабул қилинмайди.
Жавобгарнинг
Агентлик
далил
сифатида
фуқаро
МЖТКнинг
1
165 ва 165 -моддалари асосида жавобгарликка тортилганлиги, юридик шахсга
жарима қуллинилганлигини тасдиқловчи далил илова қилмаганлиги ҳақидаги важи
ҳам асоссиздир. Чунки, Қонунда лицензияни бекор қилиш талаб билан судга
мурожаат қилиш учун албатта фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилиши
ёки юридик шахсга жарима қулланилиши шартлиги белгиланмаган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш
ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар
мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация
шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга
ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига
асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти
билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида
қолдирилади.
5
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Arzon Darmon Pharm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 7 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
В. Сатторова