← Назад
Решение #519066 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 212 | — | law | |
| ФКнинг | 172 | — | law | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 2 | — | code_article | |
| Кодекс | 14 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 91 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1102-2301/2519-сонли иқтисодий иш
судья А.О.Хаитбоев
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев
раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Тошкент
вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “My Agro” МЧЖга нисбатан ижарага ажратилган қишлоқ хўжалиги
харитасининг 4413-қисман контурида 0,018 гектар ер майдонида белгиланган
тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан қурилган 176 кв.м
ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолига
қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган
ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар Чирчиқ шаҳар
прокурорининг ёрдамчиси М.Тургунхўжаев, учинчи шахс Давлат кадастрлари
палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили Д.Давронов (2023 йил
25 июлдаги KADR-05882-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Тошкент вилоят прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “My Agro”
МЧЖга нисбатан ижарага ажратилган қишлоқ хўжалиги харитасининг
4413-қисман контурида 0,018 гектар ер майдонида белгиланган тартибда
тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан қурилган 176 кв.м ноқонуний
қурилмани ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолига қайтариш
мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 19 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига
нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида
Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент
вилояти қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган.
Суд мажлисида жавобгар “My Agro” МЧЖ вакили иштирок этмади. Суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси жавобгарнинг
манзилига юборилган. Бироқ, жавобгар ўзининг манзилида йўқлиги сабабли суд
ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан қайтиб келган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда гибрид ва
электрон почта орқали хабардор қилинган даъвогар Қибрай туман ҳокимлиги,
учинчи шахс Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси вакили суд мажлисида
иштирок этмади.
1
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар туман ҳокимлиги,
жавобгар “My Agro” МЧЖ, учинчи шахс Тошкент вилояти қурилиш бош
бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Чирчиқ шаҳар прокурорининг
ёрдамчиси даъво талабини қўллаб-қувватлаб, Тошкент вилоят прокуратураси
томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги
“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган
ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан
фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарори ижроси устидан қатъий назорат
ўрнатилганлигини, ишчи гуруҳи томонидан Қибрай тумани, “Қипчоқ” МФЙ
ҳудуди ўрганилганда, мазкур ҳудудда фаолият юритаётган “My Agro” МЧЖ
ижарага ажратилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 4413-қисман контурида
0,018 гектар ер майдонида белгиланган тартибда тегишли идоралардан
рухсатномалар олмасдан 176 кв.м ноқонуний қурилма қурганлиги аниқланиб,
мазкур қурилмаларни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф қилиш
юзасидан огоҳлантирилган бўлсада, ҳозирда қурилма бузилмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Давлат кадастрлари
палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили даъвогарнинг даъвосини
қўллаб-қувватлаб, “My Agro” МЧЖ рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш
қилганлигини ва мазкур қурилмага нисбатан кадастр ҳужжатлари
расмийлаштирилмаслигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини,
кўрсатмаларини ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан
ундиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил
13 мартдаги 00438-сонли қарори билан “My Agro” МЧЖга боғдорчилик
йўналишида жами 62,21 гектар ер майдони 49 йилга ижарага берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги
467-сонли “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф
этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
4-бандида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр
агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент
шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзбошимчалик билан
қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни
ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Қибрай туман филиали
томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси”, Ўзбекистон
2
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори
билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда
бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби
ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармони ва Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан
фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарорига асосан ўрганиш ўтказилганда “My Agro”
МЧЖ томонидан ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланиб, 2022 йил
17 июнда далолатнома расмийлаштирилган.
2022 йил 16 сентябрда Давлат кадастрлари палатасининг Қибрай туман
филиали “My Agro” МЧЖга 228-сонли огоҳлантириш хати юбориб, унда
ноқонуний қурилган қурилмани бартараф этиш чоралари кўрилишини акс ҳолда
судга даъво киритилиши юзасидан расман огоҳлантирилган, бироқ жавобгар
ушбу огоҳлантиришни ижросиз қолдирган.
Мазкур ҳолатда, юқоридаги Фармон ва қарор билан тасдиқланган Низом
талабларига риоя қилинган.
Шундан сўнг даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот
ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди.
Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага
беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас.
ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши
бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида қишлоқ хўжалиги
учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида
муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қонунда
белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаши белгиланган.
Кодекснинг 14-моддасида ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни
ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва
оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан
иборатлиги, давлат ер кадастрини юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни,
ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат
назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахбарот билан
таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилиши, ер мониторингини
ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан
белгиланиши назарда тутилган.
Юқорида баён этилган асосларга кўра, ноқонуний қурилма жавобгарнинг
3
Шунингдек, даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш
мажбуриятини юклаш талаби ҳам қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига
асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу
жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан
эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади.
Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик билан
қурилган қурилмаларни бузиш билан бир қаторда ер майдонини олдинги ҳолатга
келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши лозим бўлади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 212, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2,
91-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
68, 72, 75, 118, 128, 170, 176-184-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги
манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат ичида
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Қипчоқ” МФЙ, қишлоқ хўжалиги
харитасининг 4413-қисман контурида 0,018 гектар ер майдонида белгиланган
тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан қурилган 176 кв.м
ноқонуний қурилма “My Agro” МЧЖ ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони
унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин.
Жавобгар - “My Agro” МЧЖ ҳисобидан даъвогар - Тошкент вилоят
прокуратураси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар - “My Agro” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига
6.600.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Чирчиқ
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг
мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
А.О.Хаитбоев
4