Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/2512 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение КИБРАЙ ТУМАНИ ХОКИМИЯТИ Ответчик / Подсудимый Oq-Qovoq Izmailov Server масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153624 Claim ID 3463721 PDF Hash 88d218dc9fbe7993... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 212-моддаси нинг 212 law
ФКнинг 172-моддаси ФКнинг 172 law
збекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 2 code_article
Кодекснинг 14-моддаси Кодекс 14 code_article
збекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддаси збекистон Республикаси Ер кодекси 91 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения 10 451 символов
4-1102-2301/2512-сонли иқтисодий иш судья А.О.Хаитбоев ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 27 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида жавобгар “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалигига нисбатан ижарага ажратилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 3528-қисман контурида 0,01 гектар ер майдонида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан қурилган ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган ҳужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида даъвогар Чирчиқ шаҳар прокурорининг ёрдамчиси М.Тургунхўжаев, учинчи шахс Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили Д.Давронов (2023 йил 25 июлдаги KADR-05882-сонли ишончнома асосида) иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент вилоят прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар - “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалигига нисбатан ижарага ажратилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 3528-қисман контурида 0,01 гектар ер майдонида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан қурилган ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан буздириш ва ер майдонини аввалги ҳолига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 19 июндаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси, Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда гибрид ва электрон почта орқали хабардор қилинган даъвогар Қибрай туман ҳокимлиги, жавобгар “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги, учинчи шахс Тошкент вилояти қурилиш бош бошқармаси вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни даъвогар туман ҳокимлиги, жавобгар “Istiqlol” фермер хўжалиги ва учинчи шахс Тошкент вилояти қурилиш 1 бош бошқармаси вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Чирчиқ шаҳар прокурорининг ёрдамчиси даъво талабини қўллаб-қувватлаб, Тошкент вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чоратадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарори ижроси устидан қатъий назорат ўрнатилганлигини, ишчи гуруҳи томонидан Қибрай тумани, “Ботаника” МФЙ ҳудуди ўрганилганда, мазкур ҳудудда фаолият юритаётган “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги ижарага ажратилган қишлоқ хўжалиги харитасининг 3528-қисман контурида 0,01 гектар ер майдонида белгиланган тартибда тегишли идоралардан рухсатномалар олмасдан ноқонуний қурилма қурганлиги аниқланиб, мазкур қурилмаларни ўн беш кун муддатда ихтиёрий равишда бартараф қилиш юзасидан огоҳлантирилган бўлсада, ҳозирда қурилмалар бузилмаганлигини билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси вакили даъвогарнинг даъвосини қўллаб-қувватлаб, “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги рухсат берувчи ҳужжатларсиз қурилиш қилганлигини ва мазкур қурилмага нисбатан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаслигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг важларини, кўрсатмаларини ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қибрай туман ҳокимининг 2016 йил 16 майдаги 01159-сонли қарори билан “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалигига боғдорчилик йўналишида жами 2,5 гектар ер майдони 49 йилга ижарага берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-бандида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади. Хусусан, Давлат кадастрлари палатасининг Қибрай туман филиали томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни аниқлаш ҳамда 2 бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-138-сонли қарорига асосан ўрганиш ўтказилганда “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги томонидан ноқонуний қурилма қурилганлиги аниқланиб, 2022 йил 17 июнда далолатнома расмийлаштирилган. 2022 йил 16 сентябрда Давлат кадастрлари палатасининг Қибрай туман филиали “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалигига 224-сонли огоҳлантириш хати юбориб, унда ноқонуний қурилган қурилмани бартараф этиш чоралари кўрилишини акс ҳолда судга даъво киритилиши юзасидан расман огоҳлантирилган, бироқ жавобгар ушбу огоҳлантиришни ижросиз қолдирган. Мазкур ҳолатда, юқоридаги Фармон ва қарор билан тасдиқланган Низом талабларига риоя қилинган. Шундан сўнг даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 212-моддасига кўра, қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга - сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. ФКнинг 172-моддасида мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шартлиги белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2-моддасида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг, энг аввало суғориладиган ерларнинг алоҳида муҳофаза этилишини, кенгайтириб борилишини ҳамда улардан қонунда белгиланган мақсадда фойдаланишни таъминлаши белгиланган. Кодекснинг 14-моддасида ер мониторинги ер таркибидаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, ерларга баҳо бериш, салбий жараёнларнинг олдини олиш ва оқибатларини тугатиш учун ер фондининг ҳолатини кузатиб туриш тизимидан иборатлиги, давлат ер кадастрини юритишни, ердан фойдаланишни, ер тузишни, ер фондидан белгиланган мақсадда ва оқилона фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга оширишни, ерларни муҳофаза қилишни ахбарот билан таъминлаш ер мониторинги асосида амалга оширилиши, ер мониторингини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши назарда тутилган. Юқорида баён этилган асосларга кўра, ноқонуний қурилма жавобгарнинг ҳисобидан буздириб ташланиши лозим. Шунингдек, даъвода ер майдонини аввалги ҳолига келтириш 3 Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 91-моддасининг иккинчи қисмига асосан ер участкаларини фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги иморатларни бузиш ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар ҳисобидан амалга оширилади. Демак, даъвогарнинг ушбу талаби ҳам асосли бўлиб, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни бузиш билан бир қаторда ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш ҳам айнан жавобгар ҳисобидан амалга оширилиши лозим бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 212, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 2, 91-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 72, 75, 118, 128, 170, 176-184-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогар - Тошкент вилоят прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида киритган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, 10 (ўн) кун муддат ичида Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Ботаника” МФЙ, қишлоқ хўжалиги харитасининг 3528-қисман контурида 0,01 гектар ер майдонида қурилган ноқонуний қурилма “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги ҳисобидан буздирилсин ҳамда ер майдони унинг ҳисобидан аввалги ҳолатига қайтарилсин. Жавобгар - “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар - Тошкент вилоят прокуратураси фойдасига 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар - “Oq-Qovoq Izmailov Server” фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 6.600.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Судья А.О.Хаитбоев 4