Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2328/19152 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармасевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ответчик / Подсудимый "XON AMIN FARM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139704 Claim ID 3479761 PDF Hash 62cf22812b13c95f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуни 20-моддаси онуни 20 law
онуннинг 33-моддаси онуннинг 33 law
олдириш асослари ИПК 171-моддаси олдириш асослари ИПК 171 law
онун 33-моддаси онун 33 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 191 символов
4-1001-2328/19152-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Д.Хайруллаева Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Рашидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 27 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари В.Сатторова ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, жавобгар вакиллари – Н.Ражабова (раҳбар) ва адвокат Х.Ахмедов 2023 йил 21 мартдаги 49-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, аризачи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг жавобгар “Xon Amin Farm” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан лицензия бекор қилиш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (бундан буён матнда аризачи ёки Агентлик деб юритилади) томонидан 2021 йил 5 октябрда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, 2-мавзе, 29-уй, 27-хонадон манзилида фаолият юритиб келаётган “Xon Amin Farm” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га фармацевтика фаолиятини амалга ошириш (дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни амалга ошириш) учун TN 1022-сонли лицензия берилган. Агентлик иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгарга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2021 йил 5 октябрдаги TN 1022-сонли лицензияни бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада фуқаро А.Абухакимов 2023 йил 27 февралда Агентликка мурожаат қилиб, жавобгар томонидан ноқонуний дори воситалари билан савдони амалга оширилаётганлиги, яъни, яроқлик муддати ўтган, мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган дори воситасини сотиб келаётганлигини маълум қилганлиги, Агентлик директорининг 2023 йил 27 февралдаги 46-сонли буйруғига асосан ваколатли органлар билан келишилган ҳолда 2023 йил 27 февралда жавобгарга қарашли дорихонада текшириш ўтказилганлиги, текширув жараёнида дорихона савдо залидан 10 турдаги сифати кафолатланганлигига шубҳа уйғотган дори воситалари корхона раҳбари Н.Ражабов билан биргаликда сифат назорати учун ўртача намунасини танлаб олинганлиги, “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази” ДУКнинг 2023 йил 3 мартдаги 29/09-0930-сонли хатида танлаб олинган 10 турдаги дори воситаларига мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги маълум қилганлиги, бу билан жавобгар “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом ҳамда лицензия талаб ва шартларини қўпол бузганлигини кўрсатган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал қилув қарори билан арз қилинган талаб қаноатлантирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилган талабни қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди суд муҳокамасини 2023 йил 7 июнь куни соат 10:00га тайинланганлиги, жавобгарнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги адвоктлик бюросининг адвокати Х.Ахмедов жалб қилганлиги, 2023 йил 7 июнь куни адвокат томонидан Зафар исмли суд мажлиси котибига “телеграмм” ижтимоий месенжери орқали суд процесси бошланишидан олдин адвокат ордерини юборганлиги, адвокат суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига ташриф буюрганлиги, бироқ, электроэнергия таъминоти узилганлиги сабабли видеоконференцалоқа уланиш имконияти бўлмаганлиги ва бу ҳақда адвокат Зафар исмли суд мажлиси котибига СМС хабар жўнатиб, суд процессини унинг иштирокида ўтказилишини билдирганлиги, бироқ, апелляция инстанцияси суди ишни адвокатнинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги, “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 33-моддаси биринчи қисмининг туққизинчи хатбошисида лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгиланганлиги, текширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолати дори воситаларининг сифатсизлигида эмас, балки фақат мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги билан боғлиқ эканлигини кўриш мумкинлиги, Қонуннинг 52-моддасида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жисмоний шахслар қонунга мувофиқ жиноий ва (ёки) маъмурий жавобгарликка тортилиши, юридик шахсларга эса жарима солиниши белгиланганлиги, аммо, Агентлик далил сифатида фуқаро МЖТКнинг 3 165 ва 1651-моддалари асосида жавобгарликка тортилганлиги, юридик шахсга жарима қулланилганлигини тасдиқловчи далил ҳамда дори воситасининг сифатсизлигини тасдиқловчи ёки бирорта фуқаро ушбу дори воситасидан зарар кўрганлиги ҳақида эксперт хулосасини илова қилмаганлиги, бундай ҳолатда Агентлик жавобгар фаолиятини мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситалари дорихона сақловидан олиб чиқиб кетилгунга қадар муайян муддатга тўхтатиб қўйиш тарзида ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаши, лицензияловчи орган талаблари белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда эса, лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиши лозим бўлганлигини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, аптекада “оқ қон” касалликка дуч келган болаларни даъволаш учун дори воситаларни сотиб келиши, жамият қонун талабларига риоя қилиб, фаолият юритиб келиши, текширув жараёнида дорихона савдо залидан олиб қўйган 10 турдаги дори воситаларини реализация қилинмаганлиги, чунки ушбу дорилар касалхонада мавжудлиги, касалхонада дори-воситаларни сақлаш учун шароит бўлмаганлиги сабабли ёрдам бериш мақсадида сақлашга олиб қўйганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, арз қилинган талабни қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Агентлик суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни Агентликнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришлари тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни ишдаги ҳужжатлар билан муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг тўртинчи қисмига биноан сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 185-сонли қарори билан тасдиқланган “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 11-бандига мувофиқ, белгиланган тартибда сертификатланиши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни мувофиқлик сертификатларисиз чакана реализация қилиш тақиқланади. Жавобгар ушбу талабларга риоя қилинмаган ва текшириш жараёнида жавобгарга қарашли дорихонада мувофиқлик сертификатлари асмийлаштирилмаган 10 турдаги дори воситалари аниқланган. Қонуннинг 33-моддасига кўра, лицензиат ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олган шахс томонидан лицензия ёки рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ маротаба) ёки бир маротаба қўпол равишда бузилганда, агар мазкур қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилинади. Лицензиянинг ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг бекор қилинишига асос бўладиган қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларда, шунингдек уларнинг паспортларида белгиланади. Жавобгарнинг дорихонасида мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган дори воситалари сотилаётганлиги ва сақланаётганлиги аниқланганлиги сабабли биринчи инстанция суди жавобгар томонидан лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилганлиги тўғрисида асосли хулосага келган, апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Жавобгарнинг шикоятда келтирилган “жавобгарнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги адвоктлик бюросининг адвокати Х.Ахмедов жалб қилганлиги, 2023 йил 7 июнь куни адвокат томонидан Зафар исмли суд мажлиси котибига “телеграмм” ижтимоий месенжери орқали суд процесси бошланишидан олдин адвокат ордерини юборганлиги, адвокат суд мажлисида видеоконференцалоқа режимида иштирок этиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судига ташриф буюрганлиги, бироқ, электроэнергия таъминоти узилганлиги сабабли видеоконференцалоқа уланиш имконияти бўлмаганлиги ва бу ҳақда адвокат Зафар исмли суд мажлиси котибига СМС хабар жўнатиб, суд процессини унинг иштирокида ўтказилишини билдирганлиги, бироқ, апелляция инстанцияси суди ишни адвокатнинг иштирокисиз кўриб чиққанлиги” ҳақидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла олмайди. Чунки, биринчидан, апелляция инстанцияси судининг суд муҳокамасида жавобгарнинг вакилининг иштироки таъминланган. Иккинчидан, суд муҳокамасининг кейинга қолдириш асослари ИПК 171-моддасининг биринчи қисмида келтирилган бўлиб, мазкур ишни апелляция тарибида кўриш пайтида бундай асослар бўлмаган. Қолаверса, жавобгарнинг апелляция шикоятини апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш видеоконференцалоқа режимидаги суд муҳокамасига тайинланмаган. Жавобгарнинг Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг туққизинчи хатбошисида қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, жамоат хавфсизлигига зарар ҳамда атроф-муҳитга зиён етказилишига олиб келган бўлса лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат бекор қилиниши белгиланганлиги, текширишда аниқланган қонун бузилиши ҳолати дори воситаларининг сифатсизлигида эмас, балки фақат мувофиқлик сертификати мавжуд эмаслиги билан боғлиқ эканлигини кўриш мумкинлиги ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаган дори воситалари сотилиши фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига зиён етказилишига олиб келади. Шу асос билан ҳам жавобгарнинг дори воситасининг сифатсизлигини тасдиқловчи ёки бирорта фуқаро ушбу дори воситасидан зарар кўрганлиги ҳақида эксперт хулосасини илова қилмаганлиги ҳақидаги важи ҳам қабул қилинмайди. Жавобгарнинг Агентлик далил сифатида фуқаро МЖТКнинг 165 ва 1651-моддалари асосида жавобгарликка тортилганлиги, юридик шахсга жарима қуллинилганлигини тасдиқловчи далил илова қилмаганлиги ҳақидаги важи ҳам асоссиздир. Чунки, Қонунда лицензияни бекор қилиш талаб билан судга мурожаат қилиш учун албатта фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилиши ёки юридик шахсга жарима қулланилиши шартлиги белгиланмаган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Xon Amin Farm” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 4 майдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 июндаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р. Сагатов ҳайъат аъзолари: В. Сатторова И. Таджиев