← Назад
Решение #519101 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 7 | — | law | |
| онун | 1 | — | law | |
| онуни | 1 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/3790-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 27 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судья П.Закирова
раислигида, судья ёрдамчиси Д,Каримов суд мажлиси котиблигида,
аризачи АААнинг НННни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси
бўйича қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни,
муваққат бошқарувчи ССС ҳамда қарздор вакили ОООларнинг
иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
ААА (кейинги ўринларда кредитор деб юритилади) ва ННН
(кейинги ўринларда қарздор деб юритилади) ўртасида пудрат
шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан кредитор қарздорга бурғулаш
ишларини бажариб берган. Қарздор бажарилган ишлар учун тўловни
тўлиқ амалга оширмаганлиги сабабли кредитор судга даъво аризаси
билан мурожаат қилган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 6 октябрдаги
ҳал қилув қарори билан қарздор ҳисобидан кредитор фойдасига
71 232 218 сўм асосий қарз, 3 500 000 сўм зарар ундирилган. Бироқ, ҳал
қилув қарорининг ижроси қисман амалга оширилиб, қарздорлик тўлиқ
бартараф этилмаганлиги сабабли кредитор қарздорни банкрот деб
топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ариза
билан судга мурожаат қилган.
Суднинг 2023 йил 16 майдаги ажрими билан кредиторнинг
аризаси иш юритишга қабул қилиниб, қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилиб, кузатув тартиб таомили
жорий этилган. Учинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга
бўлган ССС муваққат бошқарувчи этиб тайинлаган.
Суд мажлисида кредитор вакили иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида аризачи – кредиторнинг ишни аризачи вакили
иштирокисиз кўриш ҳамда ариза талабларини қаноатлантиришни сўраб
2023 йил 25 майда тақдим этган аризаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
ўринларда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмига
кўра иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда,
низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра суд аризани кредитор иштирокисиз кўришни мумкин
деб ҳисоблайди.
Муваққат бошқарувчи унга юклатилган вазифаларни бажариш
жараёнида қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш
қўзғатилганлиги ҳамда кредиторларнинг биринчи йиғилиши
ўтказиладиган сана ва жойи ҳақида “Биржа” рўзномасининг 2023 йил
22 июндаги 47-сонида эълон берганлиги, 2023 йил 25 июлда ўтказилган
қарздор кредиторлари йиғилишида қарздорнинг Тошкент вилояти
солиқ бошқармаси олдида бюджет ва бюджетдан ташқари
жамғармалардан қарзи 1 093 861 021,97 сўмни, “Minerals Trade” хусусий
корхонасидан қарзи 153 257 100 сўмни, кредитор аризачидан қарзи
72 960 818 сўмни ташкил этиши, шу сабабли йиғилиш қарздорни
банкрот деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш
ҳақида, муваққат бошқарувчига қарздорнинг аниқланган мулклари ва
пул маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам
миқдорининг йигирма баробари миқдорида иш ҳақи белгилаш
тўғрисида қарор қабул қилганлигини маълум қилиб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Қарздор вакили аризачи олдидаги қарздорлик мавжуд эканлиги,
ушбу қарздорликни қисман қоплаганлиги, бироқ ҳозирда қарздорнинг
ташкилий ҳуқуқий шакли унитар корхонадан давлат муассасасига
айлантирилганлиги боис унга нисбатан “Тўловга қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни татбиқ этилмаслигини
билдириб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, муввақат бошқарувчи ва қарздор вакилини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризачининг
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
“Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат:
вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан
бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга
тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул
мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва
(ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга
қодир эмаслиги;
доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш
санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида,
агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса.
Ушбу
моддада
назарда
тутилган
қоидалар
тўловга
қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқилаётганда, жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги
тадбиркорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб
чиқилаётганда қўлланилмайди.
Қонун 7-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор пул
мажбуриятларини бажармаганлиги муносабати билан унга нисбатан
тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ариза билан
судга мурожаат этиш ҳуқуқига қарздорнинг ўзи ва кредитор эга.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор 1994 йил 10 январда
118-сон рақам билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан рўйхатдан
ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги
Автомобиль йўллари қўмитаси унинг муассиси ҳисобланади.
Қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Янгийўл тумани,
Йўғонтепа ҚФЙ, Нов маҳалласи, Наврўз кўчаси кўрсатилган бўлиб,
раҳбари РРР ҳисобланади. Қарздорнинг асосий фаолият тури йўллар ва
шосселар қуришдан иборат.
Ўзекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
3 апрелдаги “Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги
корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори билан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда давлат иштирокини
қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил
24 мартдаги ПҚ-102-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида
давлат муассасаси ва масъулияти чекланган жамият сифатида қайта
ташкил этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхати
тасдиқланган ва қарздор давлат муассасасига айлантирилган.
Қонун 1-моддасига кўра ушбу Қонуннинг мақсади юридик ва
жисмоний шахсларнинг, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларнинг
тўловга қобилиятсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга
солишдан иборат бўлиб, ушбу Қонуннинг амал қилиши давлат
муассасаларига ва бошқа нотижорат ташкилотларига нисбатан татбиқ
этилмайди, бундан матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд
шаклидаги фаолиятни амалга ошираётган юридик шахслар мустасно.
Бундай ҳолатда, суд Қонун қарздорга нисбатан татбиқ
этилмаслигидан келиб чиқиб, ариза талабини қаноатлантирмасликни,
қарздор Ўзекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил
3 апрелдаги “Давлат муассасалари ва давлат иштирокидаги
корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатишнинг қўшимча чоратадбирлари тўғрисида”ги 139-сонли қарори билан муассасага
айлантирилганлиги сабабли аризани қаноатлантиришни рад этишни,
ариза судга қарздорнинг ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгаргандан кейин
4
2023 йил 12 майда тақдим этилганлиги сабабли суд ҳаражатларини
аризачининг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, “Тўловга
қобилиятсизлик
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддаси ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176
ва 179-моддаларини қўллаб, суд
корхонасини
банкрот
деб
топиш
тўғрисидаги
аризасини
қаноатлантирилиш рад этилсин.
ААА томонидан тўланган 495 000 сўм давлат божи, 33 000 сўм
почта ҳаражатлари ўзининг зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова