← Назад
Решение #519104 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 929 | — | law | |
| ФКнинг | 947 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
11 752 символов
4-1001-2206/17130-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья П.Закирова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти
ҳудудий бошқармасининг “Аgrobank” акциядорлик тижорат банки
манфаатида масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Euroasia
insurance” қўшма корхонасига нисбатан берган даъво аризаси юзасидан
қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманларо
иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
29 августдаги қарори устидан берган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Жиззах ҳудудий бошқармасининг “Аgrobank” акциядорлик тижорат
банки манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Аgrobank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк
деб юритилади) Ғаллаорол филиали ва якка тартибдаги тадбиркор
Бошмонова Раъно (бундан буён матнда қарз олувчи деб юритилади)
ўртасида 2020 йил 17 апрелда 17468-сонли кредит шартномаси
тузилган бўлиб, қарздорга 101 000 000 сўм миқдорида On-line кредит
маблағи ажратилган.
Кредит маблағи таъминоти сифатида масъулияти чекланган
жамият шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонаси (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) томонидан 2020 йил 16 апрель куни
кредит қайтмаслиги хатарини суғурталовчи суғурта полиси тақдим
этилган.
Банк томонидан қарз олувчига кредит маблағи ўз вақтида
ажратилган бўлса-да, бироқ қарз олувчи томонидан кредит қарзи ва
фоизлари бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида
қарз олувчининг даъвогар олдида шартнома бўйича вужудга келган
73 414 553 сўм кредит қарздорлигини жавобгардан ундириш ҳақида
4-1302-2101/198-сонли иқтисодий иш бўйича Ғаллаорол туманлараро
иқтисодий суди томонидан 2021 йил 9 июндаги ҳал қилув қарори қабул
қилиниб, ушбу ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси
берилган.
Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол бўлими томонидан олиб
борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг пул маблағлари ва
мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ижро иши тамомланган.
Шундан сўнг, Палата Банк манфаатида Тошкент туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
73 414 553 сўм суғурта пулини ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 28 июндаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини
қаноатлантириш рад этилиб, даъвогардан республика бюджетига
1 468 291,06 сўм давлат божи, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 75 000 сўм харажати ундирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 29 августдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, Палатанинг
даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни
сўраган.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда ҳабардор
қилинган Палата, даъвогар ва жавобгар суд мажлисида вакилларининг
иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати Палатанинг кассация шикоятини ишда
иштирок этувчи шахслар вакилларисиз кўриб чиқишни мумкин деб
топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва қарз олувчи ўртасида 2020 йил 17 апрелда
17468-сонли “Тадбиркорлик субъектларига онлайн кредит ажратиш
бўйича оммавий оферта шартномаси” кредит шартномаси тузилган
бўлиб, шартномага асосан, қарз олувчига 12 ой муддатга, йиллик
26 фоиз устама тўлаш шарти билан айланма маблағларни тўлдириш
учун 101 000 000 сўм миқдорида On-line кредит маблағи ажратилган.
Кредит маблағи таъминоти сифатида Банк ва жавобгар ўртасида
2019 йил 27 ноябрда тузилган Банк томонидан “Тадбиркорлик
субъектларига ажратилган онлайн кредит маблағлари бўйича кредитни
қайтмаслик хатарини суғурталаш тўғрисида”ги бош келишув ҳамда
тарафлар ва қарз олувчи ўртасида тузилган тадбиркорлик
субъектларига ажратилган онлайн кредит маблағлари бўйича кредитни
қайтмаслик хатарини суғурталаш оммавий оферта шартномасига асосан
жавобгар томонидан 2020 йил 16 апрель куни кредит қайтмаслиги
хатарини суғурталовчи А/14-10/731-сонли суғурта полиси тақдим
этилган.
Суғурта полисида суғурта мукофоти 1 000 000 сўм, суғурта суммаси
101 000 000 сўмни ташкил этиши, суғурта полиси 2020 йил 16 апрелдан
кучга кириши ва 2021 йил 15 апрель кунига қадар амал қилиши
белгиланган.
Банк томонидан қарз олувчига кредит маблағи ўз вақтида
ажратилган бўлса-да, бироқ қарз олувчи томонидан кредит қарзи
ва фоизлари бўйича тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги
натижасида қарз олувчининг Банк олдида шартнома бўйича вужудга
келган 73 414 553 сўм кредит қарздорлигини жавобгардан ундириш
тўғрисидаги Палатанинг Банк манфаатидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган 4-1302-2101/198-сонли иқтисодий иш Ғаллаорол
туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, суднинг 2021 йил
9 июндаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари тўлиқ
қаноатлантирилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 73 414 553 сўм миқдорида
қарз ундирилмай қолган ва Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол
бўлимининг 2021 йил 26 октябрдаги “ижро иши юритишни тамомлаш
ва ижро ҳужжатини ундирувчига қайтариш тўғрисидаги” қарорига
асосан
қарздорнинг
пул
маблағлари
ва
мол-мулклари
аниқланмаганлиги сабабли ижро иши тамомланган.
Суғурта шартномасининг 4.1-бандига кўра, онлайн кредит ажратиш
бўйича оммавий оферта шартномасида белгиланган муддат (ҳар ойда
сўндириш муддати) ёки шартнома суд томонидан муддатидан олдин
бекор қилинганда (кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш
белгилаганда ) қарздорнинг кредит қарздорлигини қайтара олмаслиги
оқибатида наф олувчининг зарар кўриши суғурта ходисаси
ҳисобланиши белгиланган.
Даъвогар 2022 йил 10 январда 17-сонли хат билан суғурта
шартномасининг 4.1-бандига мувофиқ қарздор томонидан кредит
маблағларини қайтара олмаслиги сабабли суғурта ҳодисаси юзага
келган деб ҳисоблаб, суғурта товонини тўлаб бериш юзасидан
жавобгарга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2017 йил
29 ноябрдаги “Судлар томонидан суғурта шартномасидан келиб
чиқадиган низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари тўғрисида”ги 45-сонли қарорининг 22-бандига асосан
агар суғурта шартномаси мажбурият бажарилишининг таъминоти
сифатида тузилган бўлса, асосий мажбурият бажарилмаган тақдирда
кредитор суғурталовчидан суғурта товонини ёки суғурта пулини
тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Жавобгар томонидан суғурта товони тўланмаганлиги сабабли
мазкур низо келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 915-моддасининг биринчи қисмига асосан мулкий
суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада
шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда
тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга
(суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига
тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида
суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг
бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада
белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони
тўлаш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 929-моддасига кўра, мулкий суғурта шартномаси тузишда
суғурта қилдирувчи билан суғурталовчи ўртасида шартноманинг амал
қилиш муддати тўғрисида келишувга эришилиши лозим.
ФКнинг 947-моддасига кўра, суғурта шартномаси, агар унда
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта мукофоти ёки
биринчи бадал тўланган пайтда кучга киради.
Агар шартномада суғурта амал қилиши бошланишининг бошқача
муддати назарда тутилмаган бўлса, шартномада шартлашилган суғурта
суғурта шартномаси кучга кирганидан кейин юз берган суғурта
ҳодисаларига нисбатан татбиқ этилади.
Банк, жавобгар ва қарздор ўртасида тузилган суғурта
шартномасининг асосий тушунча ва атамалардан фойдаланиш қисмида
суғурта муддати - суғурта полисида кўрсатилган давр деб белгиланган.
Демак, жавобгар томонидан Банкка 2020 йил 16 апрелда берилган
А/14-10/231-сонли суғурта полисининг амал қилиш муддати 2020 йил
16 апрелдан то 2021 йил 15 апрелгача этиб белгиланган.
ФК
955-моддасининг
биринчи
қисмига
асосан
суғурта
шартномасининг амал қилиши суғурта ҳодисаси юз бергунга қадар
бекор қилинган ҳолда суғурталовчи мулкий суғурта шартномаси бўйича
суғурта қилдирувчига (наф олувчига) суғурта товонини ёки шахсий
суғурта шартномаси бўйича суғурта пулини тўлашни рад этишга ҳақли.
Суғурта
шартномасининг
4.1-банди
шартларидан
келиб
чиқилганда, суғурта полисининг амал қилиш муддати 2021 йил
15 апрель деб белгиланган бўлиб, даъвогар кредит шартнома бўйича
қарз олувчидан кредит қарздорлигини қайтариш учун Ғаллаорол
туманлараро иқтисодий судига 2021 йил 21 апрелда даъво аризаси
билан мурожаат қилган. Бироқ ушбу даврда суғурта полисининг амал
қилиш муддати ўтиб бўлган.
Кассация инстанцияси суди Палатанинг кассация шикоятида
келтирилган важлари билан келишмайди, чунки кредит шартномасига
кредит муддатини ўзгартириш тўғрисида қўшимча келишув тузилмаган
ва шу билан бирга суғурта шартномасига асосан 2021 йил 15 апрелдан
кейин янги суғурта полиси берилмаган, суғурта ходисаси суғурта
полисининг амал қилиш муддати тугагандан кейин рўй берган.
Шу боис суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асослар
мавжуд эмас.
Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди Палатанинг Банк
манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш
хақида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 28 июндаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 29 августдаги қарорини ўзгаришсиз, Палатанинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини
муҳокама қилиб, олдиндан тўланган почта харажатини Банк зиммасида
қолдиришни, Банкдан республика бюджетига 734 145,53 сўм давлат
божи ундиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
28 июндаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 августдаги
қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах ҳудудий
бошқармасининг “Аgrobank” акциядорлик тижорат банки манфаатида
берган кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Аgrobank” акциядорлик тижорат банкидан Республика бюджетига
731 145,53 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Ф.Ражабов