Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2203/58731 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TOSHKENT SHAHAR ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT VILOYAT MAXSUS MONTAJ QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139169 Claim ID 3327631 PDF Hash ae532d1f7d358c0e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 123-моддаси ИПК 123 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПКнинг 305-моддаси ИПКнинг 305 law
Текст решения 10 578 символов
4-1001-2203/58731-сонли иш Биринчи инстанция cудида ишни кўрган судья А.Пайғамов Апелляция шикоятини қабул қабул қилишни рад этган судья Ж.Суяров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент Тошкент шаҳришаҳри 2023 йил 27 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори М.Қурбонова, “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамият вакили Ч.Маматкулов (2023 йил 15 февралдаги 17-сонли ишончнома) иштирокида Сергели туман прокуратурасининг “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамиятининг Сергели ТЭТК манфаатида “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 майдаги ажрими устидан берилган “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Сергели туман прокуратураси “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Сергели ТЭТК манфаатида Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 134 754 645 сўм асосий қарз ва 3 975 914 сўм пеня ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 январдаги ажрими билан ишга даъвогар Сергели туман прокуратураси ва низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 134 754 645 сўм қарз, 600 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 2 774 611,18 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 майдаги ажрими билан жавобгарнинг апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш рад этилган. Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 майдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, ҳал қилув қарори ноқонуний бўлганлиги, апелляция шикояти билан мурожаат қилишни процессуал муддати узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилганлиги боис, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ажримини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида даъвогар ҳамда учинчи шахслар тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Прокурор жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш тўғрисида фикр билдирди. Судлов ҳайъати, жавобгар вакилининг тушунтиришини тинглаб, прокурорнинг фикрини эшитиб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 134 754 645 сўм қарз, 600 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига 2 774 611,18 сўм давлат божи ундирилиши белгиланган. Жавобгар 2023 йил 15 мартдаги 21-сонли аризаси билан биринчи инстанция судига мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 4 майдаги ажрими билан жавобгарнинг биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилган. Жавобгар 2023 йил 16 майдаги апелляция шикояти билан апелляция инстанцияси судига мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни, Сергели туман прокуратурасининг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўраган. Жавобгарнинг апелляция шикоятига апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида илтимоснома илова қилинган. Жавобгарнинг апелляция шикоятига илова қилинган апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида илтимосномада ҳал қилув қарори унга етиб келмаганлиги, кейинчалик ҳал қилув қарорини олганидан кейин биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 январдаги ҳал қилув қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси билан судга билан мурожаат қилганлиги, апелляция шикояти беришнинг процессуал муддатини ўзрли сабаблар билан ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўтказиб юборилганлиги баён қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида"ги 2015 йил 19 июндаги 283-сон қарорида қуйидагича тушунтириш берилган: ИПК 123-моддасининг биринчи қисмига кўра суд ишда иштирок этувчи шахснинг аризаси бўйича ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда белгиланган процессуал муддатнинг ўтказиб юборилиши сабабларини узрли деб топса, ўтказиб юборилган муддатни тиклайди. Судлар инобатга олишлари керакки, процессуал муддатни ўтказиб юбориш сабаблари суд томонидан ҳар бир ҳолатлардан келиб чиқиб, ўз ички ишончи бўйича баҳоланиши керак. Судлар ҳисобга олишлари лозимки, ўтказиб юборилган процессуал муддат қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлгандагина тикланиши мумкин: 1) агар ишда иштирок этувчи шахс томонидан процессуал муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома берилган бўлса; 2) агар илтимосномада кўрсатилган муддатни ўтказиб юбориш сабаблари узрли деб топилган бўлса; 3) агар ишда иштирок этувчи шахс томонидан илтимоснома билан бир вақтда зарур бўлган процессуал ҳаракатлар (ариза, шикоят, протест берилса, далиллар тақдим этилса ва бошқалар) амалга оширилса. Жавобгарда ҳал қилув қароридан норози бўлса, апелляция инстанцияси судига апелляция шикояти билан мурожаат қилиш ҳуқуқи бор. Кассация инстанцияси суди жавобгарнинг суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланганлиги учун апелляция шикояти беришнинг процессуал муддати ўтказиб юборилганлиги боис, жавобгарнинг илтимосномада келтирган сабабларини ўзрли ҳамда жавобгарнинг апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида илтимосномасини асосли деб топади. ИПК 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. ИПКнинг 305-моддасига мувофиқ суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича қуйидагиларга ҳақли: 1) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга; 2) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга; 3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни, уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга; 4) апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини (протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишга. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 22 майдаги ажримини бекор қилишни, ишни кўриб чиқиш учун апелляция инстанцияси судига юборишни, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни лозим топади. Апелляция инстанцияси суди ишни кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; - суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши: - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 301-303, 305 моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 22 майдаги ажрими бекор қилинсин. Иш апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши учун Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига юборилсин. “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Руcтамов