Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2303/7642 Дата решения 27.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Закирова Паризод Захиджановна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ТИФ Миллий банк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Imkon Aktiv Omad масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1153854 Claim ID 3554219 PDF Hash 7140aee1c6c36e3c... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 734-моддаси ФКнинг 734 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7246-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 25 июль Зангиота туманлараро иқтисодий судининг судьяси П.Закирова, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, VVVнинг JJJ манфаатида жавобгар GGG ҳисобидан 4 491 000 000 сўм муддати ўтмаган қарз, 499 000 000 сўм асосий муддати ўтган қарз, 364 693 808,22 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 5 354 693 808,22 сўм кредит қарздорлигини ундириш ва ундирувни GGGга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч ҚФЙ, Эркенди МФЙ, Байтиш маҳалласи ҳудудида 1,50 гектар ер майдонида жойлашган, кадастр рақами 11:15:07:01:07:0053-сонли товуқхона биносига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакили AAA (2023 йил 5 июлдаги 17/1715-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: JJJ (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ва GGG (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 28 августда 885сонли кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисобрақами бўйича тузиладиган кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномасининг 1-бандида банк (даъвогар) қарз олувчи (жавобгар)га 4 990 000 000 сўм миқдорида иссиқхона соҳасини ривожлантириш мақсадида замонавий энергия тежамкор иссиқхона комплексини ташкил этиш учун йиллик 18 фоиз (бундан 9 фоизи Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиб берилади) устама билан асосий қарз тўлови бўйича бир йиллик имтиёзли давр асосида 84 ой муддатга 2027 йил 27 августгача бўлган муддатда кредит ажратиши белгилаган. Шунингдек, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2020 йил 28 августда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Гагарин кўчаси, 65-уй, 31-хонада фаолият кўрсатувчи нотариал идора нотариуси К.Ярматов томонидан тасдиқланган ипотека шартномаси тузилиб, шартноманинг 2-бандида жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч ҚФЙ, Эркенди МФЙ, Байтиш маҳалласи ҳудудида 1,50 гектар ер майдонида жойлашган, кадастр рақами 11:15:07:01:07:0053-сонли товуқхона биносини бириктирилган ер участкаси майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга қўйилиши белгиланган. Жавобгар томонидан кредит қарздорлиги бўйича фоиз тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, даъвогар жавобгарга 2023 йил 26 апрелда талабнома юборган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги сабабли, низо келиб чиқиб, даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 4 491 000 000 сўм муддати ўтмаган қарз, 499 000 000 сўм асосий муддати ўтган қарз, 364 693 808,22 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 5 354 693 808,22 сўм кредит қарздорлигини ундиришни, ундирувни гаровга қўювчи – жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллаб-қувватлаб, қарздор томонидан кредит қарздорлиги қопланмаганлиги, аксинча бугунги кунга келиб қарздорлик янада кўпайганлигини билдириб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Палата суд мажлисини вакили иштирокисиз кўришни сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар вакил иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 127-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 744-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф — банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ушбу модданинг учинчи қисмида агар ушбу параграфнинг қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфининг қоидалари қўлланади деб кўрсатилган. ФКнинг 734-моддасига кўра, агар қонунда ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз берувчи (юридик шахс ёки фуқаро) қарз олувчидан қарз суммасига шартномада белгиланган миқдорда ва тартибда фоизлар олиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар қарз шартномаси бўйича қарз олувчига турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар топширилса, уларнинг миқдори ва шакли (пул ёки натура ҳолидаги) шартномада кўзда тутилган ҳолларда фоизлар тўланиши керак. Фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари қарз шартномаси билан белгиланади. Агар фоизлар тўлаш тартиби ва муддатлари шартномада белгиланган бўлмаса, улар асосий қарзни қайтариш учун шартномада назарда тутилган тартибда ва муддатларда тўланади. ФК 735-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Кредит шартномаси 2.4-бандининг еттинчи хатбошисида кредит асосий қарз ёки фоиз тўловларининг мунтазам кечиктириб тўланиши, кредит қайтариш жадвали асосида тўловнинг уч ёки ундан ортиқ маротаба бузилиши ҳолларида кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиб, банк кредит қарздорлигини ундириш чораларини кўришга ҳақли эканлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги даъво талабларини кўриб чиқиб, жавобгар кредит бўйича фоиз тўловларини ўз вақтида амалга оширмаганлиги, бу ҳолат кредит шартномаси шартини бузиш ҳисобланиши, бундай ҳолатда даъвогарда кредит қарздорлигини муддатидан олдин тўлиқ қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқи мавжуд эканлигини инобатга олиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига жами 5 354 693 808,22 сўм кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади. Шунингдек, даъво аризасида даъвогар ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. ФК 264-моддасининг биринчи қисмида бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади деб белгиланган. ФК 280-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли қўшма Қарори 26-бандининг 3-4-хатбошиларида, кредитор қарздордан пул маблағларидан фойдаланганлик учун қарзни қайтариш кунига кадар ҳисобланган фоизларни ундириш ва унинг ундирувини гаров нарсасига қаратиш тўғрисида судга мурожаат этишга ҳақлилиги, бундай ҳолда, агар бошқа суд қарори билан кредит қарздорлигини ундириш гаров объектига қаратилган ва у белгиланган тартибда реализация қилинмаган бўлса, суд даъвонинг фоиз ундирувини гаров нарсасига қаратиш талабини қаноатлантириши мумкинлиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талаблари гаров шартномаси билан таъминланганлиги, жавобгар томонидан кредит қарздорлиги белгиланган муддатда қайтарилмаганлиги сабабли кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш белгиланганлиги, даъвогар томонидан қарздорлик ундирувини гаров объектига қаратишни талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлигини инобатга олиб, ундирувни гаров мулкларига қаратишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, учинчи қисмига кўра даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилиши назарда тутилган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаблари асосли киритилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика бюджети фойдасига 107 093 876,16 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 33 000 сўм почта харажатлари ундиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қарор қилади: Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. GGG ҳисобидан JJJ фойдасига 4 491 000 000 сўм муддати ўтмаган қарз, 499 000 000 сўм асосий муддати ўтган қарз, 364 693 808,22 сўм муддати ўтган фоиз қарзи, жами 5 354 693 808,22 сўм кредит қарздорлиги, 33 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч ҚФЙ, Эркенди МФЙ, Байтиш маҳалласи ҳудудида 1,50 гектар ер майдонида жойлашган, кадастр рақами 11:15:07:01:07:0053-сонли товуқхона биносига қаратилсин. GGG ҳисобидан республика бюджети фойдасига 107 093 876,16 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. 5 Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Зангиота туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. П.Закирова