← Назад
Решение #519224 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/7639-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 27 июль
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, ААА ВВВнинг
манфаатида жавобгар ССС ҳисобидан 42 452 500 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Паркент
тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
вакили РРР, иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
ААА (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) ВВВ (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Зангиота туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “ССС (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 42 452 500 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 июндаги
мартдаги ажрими билан Тошкент вилояти Паркент тумани Қишлоқ
хўжалиги бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида Кенгаш вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида узум маҳсулоти етказиб бериш
юзасидан шартнома тузилганлиги, даъвогар узумни етказиб берган бўлсада, жавобгар пул маблағларини тўламаётганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
гибрид ва электрон почта орқали хабардор қилинган даъвогар, жавобгар
ва учинчи шахслар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ва 170-моддалари
талабларига кўра, низони ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахс Кенгаш вакилининг тушунтиришини
тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги
асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
1 октябрда 5-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга ҳар бир килограмми
1 350,00 сўмдан бўлган узум етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар
маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг қийматини тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар 2022 йил 1 октябрдаги 5-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 47 452 500 сўмлик узум маҳсулотини етказиб берган. Жавобгар
томонидан 2023 йил 3 апрелда 5 000 000 сўмлик тўлов амалга оширилган
холос.
Етказиб берилган маҳсулот юзасидан қарздорлик юзага келганлиги
сабабли Кенгаш жавобгарга талабнома юборган, аммо у ижросиз
қолдирилган, натижада низо юзага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар,
тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга
доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд асосий қарз ундириш талаби тарафлар
ўртасидаги ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топганлиги, маҳсулот
ҳақининг бир қисми тўлаб берилганлиги, жавобгар қарздорликни
тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этмаганлигини
инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 42 452 500 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд
харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган
талабларига мутаносиб равишда юкланади.
Юқоридагиларга
кўра,
даъво
талаби
тўлиқ
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
3
бюджети фойдасига 849 050 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
“ССС ҳисобидан ВВВ фойдасига 42 452 500 сўм асосий қарз,
33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
“ССС ҳисобидан республика бюджети фойдасига 849 050 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова