← Назад
Решение #519236 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 114 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 305 | — | code_article |
Текст решения
11 837 символов
4-1101-2302/3622-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Хусанов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья И.Юсупов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳри
шаҳри
2023 йил 27 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида,
“Advokat
galaktis”
адвокатлик
бюроси
вакили
И.Каримжонов (2023 йил 25 апрелдаги ишончнома), “Beton stroy detall”
масъулияти чекланган жамият вакили Ж.Рихсиев (раҳбар) иштирокида
“Advokat galaktis” адвокатлик бюросининг “Beton stroy detall”
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган Зангиота
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими
ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 июндаги қарори юзасидан берилган “Advokat galaktis”
адвокатлик бюросининг кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан
бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Advokat galaktis” адвокатлик бюроси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Beton stroy detall”
масъулияти чекланган жамиятидан (бундан
буён матнда жавобгар деб юритилади) 314 227 193 сўм қарз ва
31 449 258,85 сўм банк фоиз ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 10 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
миқдорини 14 000 000 сўмга кўпайтириш тўғрисидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинган, даъвогарнинг 314 227 193 сўм қарз ундириш
миқдори 328 227 193 сўмгача кўпайтирилган.
Суднинг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими билан даъвогарнинг
2023 йил 17 апрелдаги аризасининг даъво миқдорини кўпайтириш
қисми ҳамда 2023 йил 25 апрелдаги асосий қарз миқдорини
кўпайтириш тўғрисидаги аризаси қайтарилган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг 314 227 193 сўм асосий қарз ундириш
миқдорини 286 377 193 сўмга камайтириш ҳақидаги аризаси иш
юритишга қабул қилинган, даъвогарнинг даъво аризаси қисман
қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 17 852 068, 49 сўм
банк фоизи, 3 126 041,37 сўм давлат божи, 30 000 сўм почта харажати
ундирилган, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган,
даъвогар томонидан тўланган 4 067 487,67 сўм давлат божи унинг
зиммасида қолдирилган, ортиқча тўланган 21 470,96 сўм давлат божини
маълумотнома асосида қайтариш белгиланган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 июндаги қарори
билан суднинг 2023 йил 27 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2023 йил
27 апрелдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил
6 июндаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Cуд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд ажримини бекор қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
даъвогарнинг кассация шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини
муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан
даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни
лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, тарафлар
ўртасида имзоланган 2021 йил 28 декабрдаги 21/И-сонли шартнома
бўйича 41 850 000 сўм асосий қарз ва 4 523 239,72 сўм фоиз, 2021 йил
13 декабрдаги 39/И-сонли шартнома бўйича 94 600 000 сўм асосий қарз
ва 15 5520 684,93 сўм фоиз, 2022 йил 26 апрелдаги 16/14-сонли
шартнома бўйича 50 000 000 сўм асосий қарз ва 4 726 027,39 сўм фоиз,
2022 йил 26 апрелдаги 22/И-сонли шартнома бўйича 17 500 000 сўм
асосий қарз, 1 402 300 сўм фоиз, 2022 йил 9 майдаги 26/И-сонли
шартнома бўйича 78 586 024 сўм, 2022 йил 7 февралдаги 05/И-сонли
шартнома бўйича 16 691 169 сўм асосий қарз, 2 627 144,27 сўм фоиз,
2022 йил 7 февралдаги 03/И-сонли шартнома бўйича 15 000 000 сўм
асосий қарз, 2 619 863,01 сўм фоиз жами 314 227 193 сўм асосий қарз
ва 31 449 258,85 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво аризасига 6 915 000 сўм давлат божи
тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати илова қилинган.
Даъвогар 2023 йил 10 апрель куни судга даъво миқдорини
кўпайтириш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
314 227 193 сўм асосий қарз, 31 449 258,85 фоиз, шунингдек 26/И-сонли
шартнома бўйича қўшимча 14 000 000 сўм сўм жами 359 676 451,85 сўм
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг даъво миқдорини кўпайтириш тўғрисидаги
аризасига 300 000 сўм давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи тўлов
ҳужжати илова қилинган.
2023 йил 17 апрель куни даъвогар судга даъво талабларини
ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан
286 377 193 сўм асосий қарз ва 35 242 000 сўм фоиз ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг 2023 йил 17 апрелдаги аризасида тарафлар ўртасида
имзоланган 2021 йил 28 декабрдаги 21/И-сонли шартнома бўйича
41 850 000 сўм асосий қарз ва 4 265 000 сўм фоиз, 2021 йил
13 декабрдаги 39/И-сонли шартнома бўйича 94 600 000 сўм асосий қарз
ва 13 412 000 сўм фоиз, 2022 йил 26 апрелдаги 16/14-сонли шартнома
бўйича 50 000 000 сўм асосий қарз ва 4 376 000 сўм фоиз, 2022 йил
26 апрелдаги 22/И-сонли шартнома бўйича 17 500 000 сўм асосий қарз,
1 294 000 сўм фоиз, 2022 йил 9 майдаги 26/И-сонли шартнома бўйича
92 586 024 сўм асосий қарз, 7 876 000 сўм фоиз, 2022 йил 7 февралдаги
05/И-сонли шартнома бўйича 16 691 169 сўм асосий қарз, 2 263 000 сўм
фоиз, 2022 йил 7 февралдаги 03/И-сонли шартнома бўйича
15 000 000 сўм асосий қарз, 1 756 000 сўм фоиз ундириш сўралган.
2023 йил 25 апрель куни даъвогар судга даъво талаблари
миқдорини қисман ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 286 377 193 сўм асосий қарз ва 35 242 000 сўм фоиз
ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг 2023 йил 25 апрелдаги аризасида тарафлар ўртасида
имзоланган 2021 йил 28 декабрдаги 21/И-сонли шартнома бўйича
4 265 000 сўм фоиз, 2021 йил 13 декабрдаги 39/И-сонли шартнома
бўйича 90 000 000 сўм асосий қарз ва 13 412 000 сўм фоиз, 2022 йил
26 апрелдаги 16/14-сонли шартнома бўйича 52 000 000 сўм асосий қарз
ва 4 376 000 сўм фоиз, 2022 йил 26 апрелдаги 22/И-сонли шартнома
бўйича 24 500 000 сўм асосий қарз, 1 294 000 сўм фоиз, 2022 йил
9 майдаги 26/И-сонли шартнома бўйича 106 586 024 сўм асосий қарз,
7 876 000 сўм фоиз, 2022 йил 7 февралдаги 05/И-сонли шартнома
бўйича 22 691 169,83 сўм асосий қарз, 2 263 000 сўм фоиз, 2022 йил
7 февралдаги 03/И-сонли шартнома бўйича 21 000 000 сўм асосий қарз,
1 756 000 сўм фоиз жами 316 777 193,83 сўм асосий қарз ва
35 242 000 сўм ундириш сўралган.
Демак, даъвогар томонидан билдирилган умумий даъво миқдори
асосий қарз бўйича 328 227 193 сўмни, фоиз бўйича 35 242 000 сўмни
жами 363 469 193 сўмни ташкил этган.
Даъвогар томонидан даъво аризаси ва унга қўшимча аризалар
бўйича 7 269 383,86 (363 469 193 х 2 фоиз) сўм давлат божи тўловини
амалга ошириш лозим бўлса-да, 7 215 000 (6 915 000+300 000) сўм
давлат божи тўлови амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
114-моддасининг биринчи қисмига кўра, даъвонинг баҳоси пул
маблағларини ундириш тўғрисидаги даъволар бўйича ундириладиган
суммадан келиб чиққан ҳолда аниқланиши кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
(бундан буён матнда “Давлат божи тўғрисида”ги Қонун деб юритилади)
3-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, давлат божи деганда,
юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки)
бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор
шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган
мажбурий тўлов тушунилади.
Давлат божи бошқа мажбурий тўловлар қаторида Ўзбекистон
Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришнинг таркибий
қисмини ташкил этиши туфайли, судлар иқтисодий ишлар бўйича
давлат божи ундиришга доир қонун талабларига сўзсиз риоя этиши
шарт.
Давлат божи даъво миқдорини кўпайтириш ва суд буйруғини
бериш тўғрисидаги аризалардан ҳам ундирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 19 декабрдаги
“Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти
тўғрисида”ги № 36-сонли Пленум қарорининг 2 ва 3-бандларида
тушунтиришлар берилган.
Ушбу ҳолатда даъвогар томонидан даъво миқдорини кўпайтирган
ёки камайтирган ҳолларда ҳам дастлабки кирган даъво суммаси ва
кўпайтирилган суммадан келиб чиққан ҳолда қўшимча давлат божи
тўланиши лозим эди.
Демак, биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 апрелдаги
ажрими ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 июндаги
қарорини ўзгартириш ва бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
305-моддасига кўра, суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда
тутилган ҳолларда кассация тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан
ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация
шикояти
(протести)
ушбу
бобда
кассация
шикоятларини
(протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация
инстанцияси суди томонидан кўрилади.
Кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида
кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими
устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича
қуйидагиларга ҳақли:
1) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
2) биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартиришга ёки бекор қилишга ёхуд
илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида
қолдиришга;
3) даъво аризасини қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги, даъво
аризасини қайтариш, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш, иш
юритишни тугатиш, иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни,
уларни ўз кучида қолдириш тўғрисидаги апелляция инстанцияси суди
қарорини бекор қилишга ва даъво аризасини, ишни кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишга;
4) апелляция инстанцияси судининг апелляция шикоятини
(протестини) иш юритишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги,
апелляция шикоятини (протестини) қайтариш тўғрисидаги, апелляция
шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш, апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатиш, апелляция инстанцияси
судида иш юритишни тўхтатиб туриш ҳақидаги ажримни бекор
қилишга ва апелляция шикоятини (протестини), ишни кўриш учун
апелляция инстанцияси судига юборишга.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2023 йил 27 апрелдаги ажрими ва апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 6 июндаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан
боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб,
олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида
қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикояти даъво аризасига
берилган қўшимча аризасини қайтариш тўғрисидаги ажримига
нисбатан берилганлиги боис, давлат божи ундирмасликни лозим
топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилди:
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 апрелдаги
ажрими ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 июндаги қарори ўзгаришсиз, “Advokat galaktis”
адвокатлик бюросининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов