← Назад
Решение #519321 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 325 символов
4-1801-2204/4641-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья У.Латипов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бозоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
июль шаҳри Т Тошкент шаҳри
4-1801-2204/4641сонли иш
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “QARSHI TEMIRYO‘TA‘MINOT QURILISH VA ISHLAB
CHIQARISH” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Х.Ниязов
(раҳбар), Ф.Абдиев (2023 йил 17 июлдаги 21-сонли ордер), Қашқадарё
вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлари диспансери вакиллари
Х.Рахмонов, Ж.Юсупов (2022 йил 13 окябрдаги 296-сонли ишончнома)
иштирокида “QARSHI TEMIRYO‘TA‘MINOT QURILISH VA ISHLAB
CHIQARISH” масъулияти чекланган жамиятининг Қашқадарё вилоят
1-сонли асаб-руҳий касалликлари диспансерига нисбатан берилган
даъво аризаси бўйича қабул қилинган Қарши туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Қашқадарё
вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
21 декабрдаги қарорига нисбатан берилган “QARSHI TEMIRYO‘TA‘MINOT
QURILISH VA ISHLAB CHIQARISH” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“QARSHI TEMIRYO‘TA‘MINOT QURILISH VA ISHLAB CHIQARISH”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Қашқадарё вилоят 1-сонли асаб-руҳий касалликлари диспансеридан
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 131 950 000 сўм
аутсорсинг хизмати пулини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилган,
жавобгардан даъвогар фойдасига 6 420 780 сўм асосий қарз ундирилган,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2021 йил 21 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил
20 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2022 йил 21 декабрдаги қарорини бекор қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни сўрадилар.
Суд мажлисида жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида
кассация шикоятида келтирилган важларнинг асоссиз эканлигини
билдириб, даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни сўрадилар.
Судлов
ҳайъати,
даъвогар
ва
жавобгар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, даъвогарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб
чиқиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини
ўзгаришсиз,
даъвогарнинг
кассация
шикоятини
эса
қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 10 июнда 12-сонли
аутсортинг шартлари асосида хизматлар кўрсатиш ҳақида шартнома
тузилган.
Шартноманинг
1.1-бандига
кўра,
даъвогар
жавобгарнинг
буюртмаси
бўйича
шартноманинг
1.2-бандида
кўрсатилган
хизматларни кўрсатиш, жавобгар эса ушбу хизматлар учун ҳақ тўлаш,
1.2-бандида даъвогар мазкур шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган
муддатдан бошлаб у тугагунига қадар ҳар куни 1-сон ВАРК диспансери
беморлари учун иссиқ овқат тайёрлаб бериш хизматини кўрсатиш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 1.3-бандида хизмат кўрсатиш муддати 2022 йил
10 июндан 2022 йил 31 июлгача этиб белгиланган.
Шартнома шартларида шартноманинг баҳоси 377 000 000 сўм этиб
белгиланган.
Ушбу шартноманинг 3.4-бандида даъвогар томонидан амалда
кўрсатилган
хизматлар
нархи
белгиланган
тартибда
расмийлаштирилган
бажарилган
ишлар
далолатномаси
ва
ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида
шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланиши
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига
мувофиқ мажбурият-фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан
бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш,
хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини
сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг
мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу
Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида тузилган шартнома бўйича
2022 йил июнь ойида кўрсатилган аутсорсинг хизмати учун жавобгар
томонидан даъвогарга 188 500 000 сўмлик кўрсатилган хизматлар ҳақи
тўлаб берилган.
2022 июль ойида кўрсатиладиган хизматлар учун ошхонада
ишловчи ходимларнинг бир ойлик иш ҳақи жамғармаси 9 200 000 сўм
ҳамда етказиб берилган озиқ овқат маҳсулотлари қиймати билан
ҳисобланганда 62 550 000 сўмни ташкил этиб, олдиндан 56 550 000 сўм
тўловлар амалга оширилганлигини ҳисобга олиб, жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қарздорлик миқдори 6 420 780 сўмни ташкил этади.
Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини
қисман
қаноатлантириш,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
6 420 780 сўм қарзни ундириш, даъвонинг 125 529 200 сўм қарз
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний
тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан
тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
Даъвогарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан
келишиб бўлмайди, чунки шартноманинг 3.2-бандида даъвогар
томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар
бажарилган
ишлар
қийматининг
йиғма
далолатномаси
ва
расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг
амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга
оширилиши, 3.3-бандида кўрсатиладиган хизматлар аутсорсер ва
буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма
далолатнома ва ҳисоб-фактура орқали тасдиқланиши назарда тутилган.
Бироқ, даъвогар томонидан 2022 йил июль ойи учун 188 500 000 сўмлик
хизматлар
кўрсатилганлиги
тўғрисида
бажарилган
ишлар
далолатномаси ва ҳисоб-фактура расмийлаштирилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир
шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Даъвогар томонидан жавобгарга 188 500 000 сўмлик хизматлар
кўрсатилганлиги муайян далиллар билан тасдиқланмаган ҳамда
жавобгарнинг даъвогар олдида 131 950 000 сўм қарзи мавжудлиги
далиллар билан исботлаб берилмаган.
Шу боис, даъвогарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ
эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама
қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим
этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати ва 659 750 сўм давлат
божини даъвогар зиммасида қолиришни, даъвогардан Ўзбекистон
Республикаси Олий суди фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини
ундиришни лозим топади.
Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Қарши туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 20 октябрдаги
ҳал қилув қарори ва Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 21 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз, “QARSHI TEMIRYO‘TA‘MINOT QURILISH VA ISHLAB
CHIQARISH” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“QARSHI TEMIRYO‘TA‘MINOT QURILISH VA ISHLAB CHIQARISH”
масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
фойдасига 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов