← Назад
Решение #519322 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 302 | — | law | |
| Мазкур Кодекс | 301 | — | code_article | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПК | 304 | — | law |
Текст решения
10 866 символов
4-1102-2201/3562-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – А.Хаитбоев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Ж.Суяров
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
М.Қурбонова, “Asia Qurilish Group” МЧЖ вакили – Н.Жуманиёзов (2022 йил
1 ноябрдаги 15-05/2022-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Қибрай
туман прокуратурасининг Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида “Asia
Qurilish Group” МЧЖга нисбатан Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида
жойлашган қишлоқ хўжалик харитасининг 2101қ-контурида 0,0919 кв.м
суғориладиган ер майдонида ноқонуний қурилган биноларни ўз ҳисобидан
буздириш ва ер майдонини ўз ҳолига қайтариш, 2021 йил 7 январда “Best
realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали воситачилигида “Asia Qurilish
Group” МЧЖ билан “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўртасида тузилган
олди-сотди шартномасини хақиқий эмас деб топишни ва ердан фойдаланиш
хуқуқини бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
18 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 14 мартдаги қарори устидан “Asia
Qurilish Group” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни
Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Қибрай туман прокуратураси Қибрай туман ҳокимлиги манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Asia Qurilish Group” МЧЖга
нисбатан Қибрай тумани, Ўнқўрғон МФЙ худудида жойлашган қишлоқ
хўжалик харитасининг 2101қ-контурида 0,0919 кв.м суғориладиган ер
майдонида ноқонуний қурилган биноларни ўз ҳисобидан буздириш ва ер
майдонини ўз ҳолига қайтариш, 2021 йил 7 январда “Best realtor” МЧЖ
пойтахт минтақавий филиали воситачилигида “Asia Qurilish Group” МЧЖ
билан “Nur Farrux” фермер хўжалиги ўртасида тузилган олди-сотди
шартномасини хақиқий эмас деб топиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини
бекор қилишни сўраган.
Суднинг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида “Best realtor” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят
бошқармаси, Тошкент вилояти Қурилиш Бош бошқармаси жалб қилинган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги
ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 14 мартдаги қарори билан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг
2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилган.
“Asia Qurilish Group” МЧЖнинг кассация шикоятида судлар томонидан
иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд
ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, иш тарафлар
иштирокисиз кўрилганлиги, “Asia Qurilish Group” МЧЖнинг мулк ҳуқуқи
мавжудлиги инобатга олинмаганлиги, қурилиш ишларини олиб боришда
“Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан қонунбузилиш ҳолатларига йўл
қўйилмаганлиги, туман ҳокимлиги ишда даъвогар бўла олмаслиги ҳақида
важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида “Best realtor” МЧЖ пойтахт минтақавий филиали,
“Nur Farrux” фермер хўжалиги ва учинчи шахслардан вакил иштирок этмади,
бироқ иш ҳужжатларида уларнинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти
ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи
далил мавжуд, улардан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса
ишни кўришга тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган “Asia Qurilish Group” МЧЖ вакили ўз
тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд
қарорларини бекор қилишни ва даъво аризаси қаноатлантиришни рад этиш
ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган фуқаро Б.Зиятов ўз кўрсатмасида
ҳақиқатдан ҳам низоли коттеджлардан бирини олди-сотди шартномасига
асосан “Asia Qurilish Group” МЧЖдан сотиб олганлигини маълум қилиб,
бугунги кунда ушбу коттеджда ота онаси ва оиласи билан бирга истиқомат
қилиб келаётганлигини билдирди.
Суд муҳокамасида иштирок этган фуқаро Д.Халиков олди-сотди
шартномасига асосан ўзи томонидан сотиб олинган коттеджнинг том қисми
ёпилганлигини, сувоқ ҳолатида эканлигини маълум қилди.
Суд муҳокамасида иштирок этган фуқаро А.Закиров коттедж низоли
бўлганлиги сабабли ҳали бориб кўрмаганлигини маълум қилди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
прокурорнинг суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги фикрини
эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор
қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни
лозим топади.
Аниқланишича, Қибрай туман ҳокимининг 2013 йил 31 декабрдаги
3495-сонли қарори билан туманнинг Ўнқўрғон қишлоқ фуқаролар йиғини
ҳудудида жойлашган “Azizjon” фермер хўжалигига қарашли ижарада
фойдаланаётган 1,6 гектар ер майдонидаги кўп йиллик мевали боғзор “Nur
Farrux” фермер хўжалиги томонидан сотиб олинганлиги муносабати билан
мевали боғзор ва кўп йиллик дарахтзор “Nur Farrux” фермер хўжалигига узоқ
муддатли ижарага берилган.
“Nur Farrux” фермер хўжалиги ўзига ижара асосида тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўнқўрғон ҚФЙда жойлашган ер майдони
0,9269 гада жойлашган 0001-хизматчи бино қурилиш ости майдони 63,0 кв.м,
0002-бостирма қурилиш ости майдони 226,50 кв.м, 0003-бостирма қурилиш
ости майдони 56,0 кв.м бостирмани 2021 йил 7 январдаги олди-сотди
шартномага асосан “Asia Qurilish Group” МЧЖга 26 000 000 сўмга сотган.
Ушбу шартномада кўрсатилган мулк бўйича “Best realtor” МЧЖ
пойтахт минтақавий филиали воситачилигида 002-сонли келишув
баённомаси расмийлаштирилган.
Қибрай туман ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман
филиали, туман Давлат солиқ инспекцияси ва Агроинспекция ходимлари
томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси”, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги 467-сонли
қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни
аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш тартиби
тўғрисида”ги Низомга асосан туманнинг Ўнқўрғон ҚФЙда ўрганиш
ўтказилганда, “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан ноқонуний қурилиш
ишлари олиб борилаётганлиги ҳолати аниқланиб, маълумотнома
расмийлаштирилган.
Шунингдек, Давлат кадастрлари палатаси Қибрай туман филиали
ва қишлоқ хўжалик бошқармаси томонидан Тошкент вилоят прокуратурасига
тақдим этилган маълумотномада, “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан
қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган тупроқ унумдорлиги жиҳатдан
67,5 балл бонитетга эга ер майдонида амалга оширилган қурилиш ишлари
натижасида ер қатламига зарар етказилганлиги баён қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг 2022 йил
27 июндаги ҳукмига кўра, “Asia Qurilish Group” МЧЖ раҳбари Раимбеков
Азизжан Закиржан ўғли давлат манфаатларига 96 708 000 сўм миқдорида
зарар етказганлиги, жамият томонидан суғориладиган ер майдонига
11:05:06:01:02:3109:0001
рақамли
кадастр
ҳужжати
билан
расмийлаштирилган яшаш учун мўлжалланган янги типдаги коттедж
ноқонуний равишда қурилганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ
суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда судлар томонидан
қайд этилган талабларга риоя қилинмаган.
Жумладан, “Asia Qurilish Group” МЧЖ томонидан қурилган
коттеджларни 2021 йил 10 сентябрдаги шартномага асосан фуқаро
Б.Зиятовга, 2021 йил 4 ноябрдаги шартномага асосан фуқаро Д.Халиковга,
2021 йил 19 ноябрдаги шартномага асосан фуқаро Х.Раимбековага, 2022 йил
28 январдаги шартномага асосан фуқаро М.Хайтметовга, 2022 йил
3 февралдаги шартномага асосан фуқаро А.Закировга сотилган бўлиб, мазкур
ҳолатда қабул қилиндиган суд қарори номлари қайд этилган фуқароларнинг
ҳуқуқ ва манфаатларига таъсир қилишига баҳо берилмаган, уларни ишга
жалб қилиш чоралари кўрилмаган.
ИПК 302-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида
суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур Кодекс 301-моддасининг 3-бандида кассация инстанцияси
суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу
Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг
4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув
қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати
бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд қарорлари бекор қилиниши ва иш янгидан
кўриш учун биринчи инстанция судига юборилиши лозим.
ИПК 304-моддасининг биринчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг қарорида баён қилинган кўрсатмалар ишни янгидан кўраётган суд
учун мажбурийдир.
Ишни янгидан кўришда биринчи инстанция суди иш учун аҳамиятли
ҳолатларни тўлиқ аниқлаш мақсадида қуйидаги кўрсатмаларни бажариши
лозим:
- даъво аризасида ҳамда у бўйича билдирилган эътирозда баён этилган
ҳар бир важга баҳо бериб, ишдаги ва тақдим этиладиган янги далилларни
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текшириш, уларга ҳуқуқий баҳо бериш;
- суд муҳокамаси жараёнида тақдим этилган ариза ва илтимосномалар
бўйича ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг фикрларини эшитган
ҳолда уларни қаноатлантириш ёки қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
тегишли суд ҳужжати қабул қилиш;
- ишга номлари қайд этилган ва коттеджларни сотиб олган бошқа
фуқароларни жалб қилиш;
- ишда иштирок этувчи шахсларни суд муҳокамасининг вақти
ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилиш;
- ишни кўриш натижалари бўйича суд харажатларини ундириш
масаласини ҳал этиш;
5
- моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда
қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул қилиш.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 301 - 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 14 мартдаги қарори бекор қилинсин.
\Иш
янгидан
биринчи
инстанция
судида
кўриш
учун
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари
Р.Хайдаров
А.Абдуллаев