Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2201-2202/159 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение HAZORASP CHORVO фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый ООО XALQ SUG`URTA суғурта компанияси
Source ID 1139741 Claim ID 3417448 PDF Hash adc0bb80469386a6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 915-моддаси аролик кодекси 915 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
Текст решения 8 292 символов
4-2201-2202/159-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Х.Рахимов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья В.Қазақов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ Тошкент Тошкент шаҳришаҳри 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “HAZORASP CHORVO” фермер хўжалиги вакиллари Р.Балтаев (2023 йил 10 июлдаги 1-сонли ишончнома асосида) С.Сабиров (2023 йил 13 июлдаги 128-сонли ордер асосида), Қ.Қурбонов (раҳбар), Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “XALQ SUG`URTA” суғурта компанияси вакиллари А.Ғайбуллаев (2023 йил 13 мартдаги 17/63-сонли ишончнома асосида), И.Шодиев иштирокида Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 майдаги қарори устидан Ҳазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “HAZORASP CHORVO” фермер хўжалиги манфаатида берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ҳазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (бундан буён матнда Фермерлар кенгаши деб юритилади) “HAZORASP CHORVO” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “XALQ SUG`URTA” суғурта компаниясидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 924 893 135 сўм зарар ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида АТ “Халқ банк”, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази ва Ҳазорасп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори билан Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 18 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилишни, Кенгашнинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни сўраган. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар ва АТ “Халқ банк” ўртасида 2020 йил 4 майда тузилган 502-сонли кредит шартномасига асосан 60 ой муддатга йиллик 22,5 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан даъвогарга 802 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. Ажратилган кредит таъминоти сифатида даъвогарга тегишли Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғида жойлашган “Тўйхона” биноси гаровга қўйилган. Шундан сўнг, даъвогар, АТ “Халқ банки” ва жавобгар ўртасида 2020 йил 7 майда уч томонлама гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш бўйича 12-06/08-09/252-сонли суғурта шартномаси имзоланган ва жавобгар томонидан суғурта полиси тақдим қилинган. Суғурта шартномаси шартларига кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2 800 000 сўм миқдорида суғурта мукофоти пули ўтказиб берилган ва жавобгар суғурта ҳодисаси содир бўлганда 1 002 500 000 сўмгача бўлган миқдорда умумий суғурта товони тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогарга тегишли бўлган кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғида жойлашган “Тўйхона” биносида 2021 йил 8 август куни ёнғин содир бўлиб, ёнғин натижасида суғурта қилинган гаров мулки зарар кўрган. “GRAND EKSPERTIZA GROUP” масъулияти чекланган жамияти томонидан тақдим қилинган хулосага кўра ёнғиндан кўрилган зарар миқдори 2 058 744 723 сўмни ташкил қилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 915-моддасида мулкий суғурта шартномасига мувофиқ бир тараф (суғурталовчи) шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига шартномада назарда тутилган воқеа (суғурта ҳодисаси) содир бўлганда бошқа тарафга (суғурта қилдирувчига) ёки шартнома қайси шахснинг фойдасига тузилган бўлса, ўша шахсга (наф олувчига) бу ҳодиса оқибатида суғурталанган мулкка етказилган зарарни ёхуд суғурталанувчининг бошқа мулкий манфаатлари билан боғлиқ зарарни шартномада белгиланган сумма (суғурта пули) доирасида тўлаш (суғурта товони тўлаш) мажбуриятини олади деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази томонидан тақдим қилинган 2021 йил 27 августдаги экспертиза хулосасида ёнғин ўчоғида алюминий электр симлари қўлбола усулда бураб уланганлиги, бу электр симларда юқори ўтувчи қаршиликни келтириб чиқарувчи носозликлар мавжудлигини ва бу “Электр ускуналарининг ўрнатиш қоидалари”нинг 2.1.21-бандини қўпол равишда бузганлиги, шунингдек, юз берган ёнғин тўйхона биносининг электр тармоқларида вужудга келган авария ҳолатлар (қисқа туташув, юқори ўтувчи қаршилик)дан келиб чиққанлиги аниқланганлиги бўйича хулоса берилган. Тарафлар ўртасида 2020 йил 07 майда тузилган суғурта шартномасининг 4-бўлими (Суғурта ҳодисасидан истиснолар) 4.4.б- кичик бандида “турли тақсимловчи ускуналарга ўт чиқиши ёки чиқмасдан электр токи таъсирида, олов тарқалиб кетмаслиги шарти билан етказилган зарарлар (масалан, кучланиш ортиб кетиши, изоляция бузилиши, хусусан: қисқа туташув, ўрамадаги туташув, электроника жихозларининг бошқа авариялари ва носозликлари)” га суғурта тадбиқ этилмаслиги кўрсатилган. Шу боис, тарафлар ўртасида имзоланган суғурта шартномаси шартларидан келиб чиқиб, даъвогарга тегишли бўлган кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган Ҳазорасп тумани, Карвак қишлоғида жойлашган “Тўйхона” биносида алюминий электр симларининг қўл бола усулда бураб уланганлиги оқибатида юз берган ёнғинни суғурта ҳодисаси деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки шартноманинг 4-бўлими (Суғурта ҳодисасидан истиснолар) 4.4.б- кичик бандида ушбу ҳолат суғурта ҳодисасидан истисно сифатида кўрсатилган. Судлов ҳайъати, даъвогарнинг кассация шикояти билан келишмайди, чунки судлар томонидан суғурта шартномасининг 4.1-банди “а” кичик банди ҳамда 10.13- банд “б” кичик бандига асосан суғурта товонини тўлаб беришни рад этиши ФКнинг 953, 955-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2017 йил 29 ноябрдаги 45-сонли Қарорининг талабларига зид эмас. Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Шу боис, биринчи инстанция суди Фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қонуний тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 18 майдаги қарорини ўзгаришсиз, Фермерлар кенгашининг даъвогар манфаатида берган даъво аризасини жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, Фермерлар кенгаши давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олишни, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолиришни, даъвогардан Олий суд депозитига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажатларини ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 18 мартдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 18 майдаги қарори ўзгаришсиз, “Ҳазорасп туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “HAZORASP CHORVO” фермер хўжалиги манфаатида берган кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “HAZORASP CHORVO” фермер хўжалигидан республика бюджетига 82 500 сўм суд харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов