Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2328/2286 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Муниципал активларни бошқариш маркази" унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый MIRISMOIL TEX INVEST оилавий корхонаси
Source ID 1139174 Claim ID 3322800 PDF Hash 14db3458e3bd9638... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
аролик кодексининг 14-моддаси аролик кодекси 14 code_article
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПКнинг 343-моддаси ИПКнинг 343 law
Текст решения 17 307 символов
4-1001-2328/2286-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – Д.Хайруллаева Апелляция инстанциясида маърузачи судья – А.Ибрагимов Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Б.Исрайлов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Mirismoil tex invest” оилавий корхонаси вакиллари – М.Қодиров (раҳбар), Н.Умарова (2023 йил 17 апрелдаги ордерга асосан), Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси вакили – М.Садыков (2022 йил 17 августдаги ишончномага асосан), Б.Латипов (2023 йил 7 мартдаги 01-04/945-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонасининг “Mirismoil tex invest” оилавий корхонасидан 1 164 895 723,57 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қавбул қилинган Тошкент тумакнлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги қарори устидан “Mirismoil Tex Invest” оилавий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси (балансда сақловчи) (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази” давлат корхонаси ҳозирги “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ижарага берувчи) ҳамда “Mirismoil tex invest” оилавий корхонаси (ижарага олувчи) (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 15 июнда 3488/05-20-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига Олмазор тумани, Соғбон кўчаси, 227-уй манзилидан 2318 кв.м. ҳудудни ижарага бериш, ижарага олувчи эса ижара тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ушбу шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўнинчи хатбошисига асосан, объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминти, ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш, ўн биринчи хат бошисига кўра эса коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар ижара объекти ва унга тегишли коммунал ва бошқа шарт шароитлардан фойдаланиб келган бўлишига қарамасдан, даъвогар билан бинони сақлаш бўйича сарф харажатларни қоплаш ҳақида ижара шартнома тузишдан бош тортиб келганлиги, бино сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаб берилмаганлиги асоси билан жавобгардан 1 164 895 723,57 сўм зарар ундириш сўралган. Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бўш турган обьектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази ишга жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 1 164 895 723,57 сўм зарар, 30 000 сўм почта харажати, республика бюджетига 23 297 914,47 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган зарар суммаси 1 164 895 723,57 сўмдан 842 134 754,31 сўмга, республика бюджетига ундирилган давлат божи 23 297 914,47 сўмдан 16 842 695,08 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида суд томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, даъвогар томонидан зарар ҳисоб-китоби исботланмаганлиги, коммунал хизматлар бўйича амалга оширилган тўловлар инобатга олинмаганлиги, учинчи шахснинг фикри олинмаганлиги, чунки, жавобгарнинг учинчи шахс олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида солиштирма далолатнома тақдим этилганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида учинчи шахсдан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, даъвогар томонидан зарар ҳисоб-китоби исботланмаганлиги, коммунал хизматлар бўйича амалга оширилган тўловлар инобатга олинмаганлиги, учинчи шахснинг фикри олинмаганлиги, чунки, жавобгарнинг учинчи шахс олдида ҳеч қандай қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида солиштирма далолатнома тақдим этилганлигини билдириб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, зарар ҳисоб-китоби ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан асослантирилганлигини маълум қилиб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, суд қарорларини ўзгартиришни лозим топади. Аниқланишича, даъвогар, жавобгар ва учинчи шахс ўртасида 2020 йил 15 июнда 3488/05-20-сонли шартнома тузилган бўлиб, унга кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига Олмазор тумани, Соғбон кўчаси, 227-уй манзилидан 2318 кв.м. ҳудудни ижарага бериш, ижарага олувчи эса ижара тўловларни ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Ушбу шартноманинг 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўнинчи хатбошисига асосан, объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминти, ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш, ўн биринчи хат бошисига кўра эса коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўлволарни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 2.2-бандига асосан, ижара шартномаси муддати 2020 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабрга қадар этиб белгиланган. Даъвогарнинг даъво аризасида жавобгар 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 30 ноябрига қадар бўлган даврда даъвогарга 1 164 895 723,57 сўм зарар етказганлиги қайд этилган. Даъво аризасига илова қилинган даъво талабининг ҳисоб-китобида жавобгар ижара объектининг сарф-харажатлари сифатида 2022 йилнинг 1 январидан 2022 йилнинг 30 ноябрига қадар бўлган даврда 842 134 754,31 сўм тўлаши лозимлиги қайд этилган. Шу боис апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг 1 164 895 723,57 сўм зарар ундириш қисмини 842 134 754,31 сўмга ўзгартиришни лозим топган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 176-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. Бироқ, иш юзасидан қарор қабул қилишда апелляция инстанцияси суди томонидан қайд этилган талабларга риоя қилинмаган. “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси балансидаги ижарага бериладиган объектларга коммунал ва фойдаланиш хизматлари харажатларининг 2022 йил учун ҳисоби” ўрганилганда, унда сарф-харажатларда 2022 йил учун амортизация харажатлари ва ҚҚС назарда тутилмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 22-бандига кўра ижара тўлови бўйича ҳисоб-китоблар ижара тўлови, коммунал ва фойдаланиш тўловлари, шу жумладан амортизация ажратмалар (мавжуд бўлганда)ни ўз ичига олади. Шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўнинчи хатбошисида объектни сақлаш бўйича тегишли меъёрий ҳужжатлар асосида ҳисобланган сарф-харажатлар (коммунал ва фойдаланиш хизматлари, ер солиғи, электр энергия таъминти, ва ҳ.к)ни қоплаш, лозим бўлган ҳолларда коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти бўйича балансда сақловчи билан алоҳида шартнома тузиш мажбуриятини олган. Жавобгар томонидан коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти корхоналари жумладан, совуқ сув ва канализация учун “Тошкент сув таъминоти” ДК, Сувоқова” ДУК, Олмазор туман “Электр таъминоти корхонаси”, Ҳудудгаз Тошкент газ таъминот филиали билан шартнома тузган ҳолда барча тўловларни амалга ошириб келган. Шунингдек, шартнома 4.4-бандинниг (ижарага олувчнинг мажбуриятлари ҳақидаги банднинг) ўн биринчи хат бошисида коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўлволарни, шу жумладан амортизация ажратмалари (мавжуд бўлганда)ни балансда сақловчига ўзаро тузилган шартномада кўрсатилган миқдорда, тартибда ва муддатларда тўлаш мажбуриятини олган. Мазкур ҳолатда тарафлар ўртасида 2022 йил учун шартнома расмийлаштирилмаган. Низомнинг 24-бандига мувофиқ коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатлари ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан (битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкин), коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда тартибга солинади. Электр энергияси, сув ва газни ҳисобга олиш учун зарур ҳисоблаш приборларини ўрнатиш шартнома шартларига мувофиқ балансда сақловчи ёки ижарага олувчи томонидан амалга оширилади. Ижарага берувчи коммунал ва фойдаланиш хизматлари кўрсатиш юзасидан тузилган битимларга мувофиқ ижарага олувчи томонидан унга кўрсатилган хизматлар ҳақининг ўз вақтида тўланишини назорат қилади. Ушбу қоидалар даъвогарга коммунал ва фойдаланиш хизматлари бўйича тўловларни тўлаш миқдори, тартиби ва муддатларини ижара шартномаси билан бир вақтда тузиладиган коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатувчилар томонидан белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда балансда сақловчи ва ижарага олувчи ўртасидаги битим билан тартибга солиниши мумкинлиги ёки битим шартлари ижара шартномасига киритилиши мумкинлигини назарда тутади. Шу боис жавобгар даъвогар билан эмас, балки коммунал ва фойдаланиш хизматларини кўрсатиш ва электр таъминоти корхоналари билан шартнома тузиб, мазкур шартномаларга асосан уларга тўловларни амалга ошириб келган ва бунга даъвогар томонидан эътироз билдирилмаган. Даъво аризасида, зарар сифатида талаб қилинаётган 609 636 105,60 сўм даъвогарнинг тузиш таклиф қилинган 2022 йил учун балансдаги биноларни сақлаш юзасидан сарф-харажатлар бўйича шартнома лойиҳаси иловасида объектнинг тўловлари сифатида сақлаш сарф-харажатларидан иборат эканлиги белгиланган. Ваҳоланки, жавобгарга ижарага берилган умумий майдони 2160,72 кв.м.дан иборат бўлган ижара объектини 2022 йил 1 ноябрга қадар сақлаш сарф-харажатларига 609 636 105,60 сўм сарфланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Даъвогар ушбу сарф-харажатларни ходимларга бериладиган иш ҳақи сифатида белгиланиши ҳақида важ келтирган бўлиб, ушбу важ асоссиз. Чунки, Низом 23-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра ижара тўлови маблағларининг 40 фоизи - давлат мулкини балансида сақловчига йўналтирилади. Шу сабабли қонун ҳужжатларида белгиланмаган ва асослантрилмаган сарф-харажатларни (ижара мулкларидан фойдаланаётганларга фойдаланилмаётган ижара мулклари бўйича ҳам юзага келадиган харажатларни) ёки ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва бошқа харажатларини жавобгарга юклатилиши қонун талабларига зид. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14-моддасига мувофиқ агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. Ушбу ҳолда апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгартиришда, “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси балансидаги ижарага бериладиган объектларга коммунал ва фойдаланиш хизматлари харажатларининг 2022 йил учун ҳисоби” ўрганилганда, унда сарф-харажатларда 2022 йил учун амортизация харажатлари ва ҚҚС назарда тутилмаганлиги аниқланганлигини, жавобгарга ижарага берилган умумий майдони 2160,72 кв.м.дан иборат бўлган ижара объектини 2022 йил 1 ноябрга қадар сақлаш сарф-харажатларига 609 636 105,60 сўм сарфланганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслигини, 2022 йил учун ҳисобида ер солиғи ва мол-мулк солиғи назарда тутилганлигини, ушбу ҳолда ер солиғи 60 275 561,64 сўмни, мол-мулк солиғи 80 777 671,23 сўмни, жами 141 053 232,87 сўмни ташкил этишини ва ушбу 141 053 232,87 сўмни зарар сифатида ундириши лозим эди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига 842 134 754,31 сўм ундириш қисмини 141 053 232,87 сўмга, республика бюджетига 16 842 695,08 сўм давлат божи ундириш қисмини 2 821 065 сўмга, ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 220 652,46 сўм давлат божи ундириш қисмини 9 238 425 сўмга ўзгартиришни, 1 410 532,50 сўм давлат бюожи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни, 7 ортиқча тўланган 1 001 042,25 сўм давлат божини жавобгарга қайтаришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 010 815,15 сўм давлат божини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни, 1 410 532,50 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 343-моддасига асосан апелляция инстанцияси судининг қарори бўйича ундирув бекор қилинади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301- 303 ва 343-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати “Mirismoil tex invest” оилавий корхонасининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 4 майдаги қарорининг – “Mirismoil tex invest” оилавий корхонасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонаси фойдасига 842 134 754,31 сўм ундириш қисми 141 053 232,87 сўмга, республика бюджетига 16 842 695,08 сўм давлат божи ундириш қисми 2 821 065 сўмга, ишни, апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 3 220 652,46 сўм давлат божи ундириш қисми 9 238 425 сўмга ўзгартирилсин. Ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ ортиқча тўланган 1 001 042,25 сўм давлат божи “Mirismoil tex invest” оилавий корхонасига қайтарилсин. Суд қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” Давлат унитар корхонасидан “Mirismoil tex invest” оилавий корхонаси фойдасига ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ 7 010 815,15 сўм давлат божи ундирилсин. Ижро варақалари ва маълумотнома берилсин. Иш юзасидан 2023 йил 4 майдаги ижро варақаси бўйича ундирув бекор қилинсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари: Б.Исрайлов А.Абдуллаев