← Назад
Решение #519380 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| оидалар | 87 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 474 символов
4-1107-2201/832-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўришда
маърузачи судья Х.Каримов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Н.Юсупов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 26 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Ф.Ражабовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари О.Халмирзаев
ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида,
“3-КМК” масъулияти чекланган жамияти вакили О.Исмоилов (2023 йил
5 январдаги 1-сонли ишончнома асосида), “Тошкент сув таъминоти”
масъулияти чекланган жамияти вакили О.Хасанов (2023 йил 23 майдаги
2294-сонли ишончнома асосида) иштирокида мазкур иш юзасидан Оҳангарон
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори
ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 мартдаги қарори устидан “3-КМК” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон
Республикаси Олий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аниқланишича, “Toshkent suv ta`minoti” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва “3-КМК”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) ўртасида 2017 йил 3 апрелда ҳамда 2022 йил 28 апрелда
ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш хизматларини
кўрсатиш бўйича шартномалар тузилган.
Шартнома шартларига кўра, тарафлар Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Қоидаларида белгиланган
тартибга риоя қилиш мажбуриятини олишган.
Даъвогар ходимлари, 2022 йил 21 февраль куни жавобгарнинг Ангрен
шаҳар, Оҳангарон кўчаси, 1-уй манзилда жойлашган биносига бориб,
жавобгар вакили иштирокида 014226-сонли далолатномани тузган.
Далолатномада, мижоз сув учун сув тармоғига d 20 мм қувурга ўрнатилган
0024854 рақамли сувни ҳисобга олиш приборида стандартлаштириш
органининг пломбаси йўқлиги аниқланган ва 0024854 рақамли сувни
ҳисобга олиш асбобини 30 кун ичида навбатдан ташқари қиёсловдан
ўтказишга кўрсатма берилган.
Даъвогар тўловни амалга оширишни сўраб, жавобгар манзилига
талабнома юборилган, бироқ жавобгар томонидан қарздорлик бартараф
этилмаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида низо келиб чиққан.
Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб
юритилади) даъвогарнинг манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат
қилиб жавобгардан 10.057.950 сўм ундиришни сўраган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 июндаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 10.057.950 сўм зарар, 21.600 сўм почта
харажати, республика бюджетига 270.000 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 6 сентябрдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилиб, Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув
қарори бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 16 ноябрдаги қарори билан даъвогарнинг кассация
шикояти қисман қаноатлантирилиб, Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг ҳал қилув қарори, Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи
инстанция судида кўриб чиқиш учун юборилган.
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги
ҳал қилув қарори билан даъво ариза талаби қисман қаноатлантириб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 3.687.915 сўм ундирилган ҳамда
даъво аризаси талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 24 мартдаги қарори билан, Оҳангарон туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 9.146.200 сўм, 21.600 сўм почта харажатини
ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган суди қарорларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган.
Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси қарорида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли Қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва
оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари” (бундан буён
матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 68, 73, 124-бандларида кўрсатилган
қоидабузарликлар аниқланган ва бартараф этилмаган тақдирда Қоидалар
87-моддасининг “б” бандига мувофиқ ҳисоб-китоб қилиниши орқали
амалга оширилиши ҳақида хулосага келган бўлса-да, жавобгар томонидан
далолатномада кўрсатилган камчилик-қоидабузарлик далолатномада
белгиланган 30 кунлик муддат ичида бартараф этилганлиги, қоидаларнинг
68-бандининг иккинчи хатбошисида “берилган кўрсатма 30 кун муддатда
бажарилмаган тақдирда I гуруҳ истеъмолчилари тўловларни ушбу
қоидалар 87-бандининг “а” кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ
истеъмолчилари эса 87-банднинг “б” кичик бандига кўра амалга
оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар
бартараф этилмагунгача ёки янги сувни ҳисобга олиш асбоби
ўрнатилмагунча давом этиши белгиланган норма нотўғри талқин
қилинганлиги, шунингдек, ҳисоблагич навбатдан ташқари текширувдан
ўтказилганлиги ва унинг ишлатишга яроқли деб топилганлиги ҳолати
инобатга олинмаганлиги, қоидаларнинг 68,73,124-бандларига асосланиб
асоссиз хулосага келганлиги, моддий ҳуқуқ нормаси нотўғри талқин
қилинганлиги ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида
келтирилганларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд
қарорларини бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида
келтирилган важларга эътироз билдириб, шикоятни рад этишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилининг важларини эшитиб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни ва апелляция инстанцияси суди қарорини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида ичимлик
сувини етказиб бериш ва оқава сувларини қабул қилиш тўғрисида хизмат
кўрсатиш шартномалари тузилган.
Ушбу шартномаларга кўра, даъвогар жавобгарни ичимлик суви билан
таъминлаш ва оқава сувларини қабул қилиш, жавобгар эса сувдан
фойдаланиш қоидаларига амал қилиш ва кўрсатилган хизмат (бажарилган
иш)лар учун шартномада белгиланган тартибда тўловни амалга ошириш
мажбуриятини олган.
Аниқланишича, даъвогарининг мутахассислари томонидан 2022 йил
21 февралда жавобгарнинг Ангрен шаҳар, Оҳангарон кўчаси, 1-уй
манзилдаги биносида сувдан фойдаланиш ҳолати ўрганилган. Ўрганишда
д-20 мм қувурга ўрнатилган 0024854 рақамли сувни ҳисобга олиш
приборида стандартлаштириш органининг пломбаси йўқлиги аниқланиб,
0024854 рақамли приборни 30 кун ичида навбатдан ташқари қиёсловдан
ўтказишга кўрсатма берилган ҳамда бу ҳақда жавобгар вакили иштирокида
TST vil 014226-сонли далолатнома тузилган.
Мазкур далолатнома асосида қоидалар талабига кўра, ҳисоблагичдаги
пломбанинг йўқлиги ҳолати бўйича 30 кун учун 10.057.950,6 сўм қўшимча
ҳисоб-китоб қилинган ва абонентга 2022 йил 24 мартда талабнома
берилган бўлса-да, талабномани жавобгар оқибатсиз қолдирган.
Қоидаларнинг 56-бандига кўра, марказий коммунал сув таъминоти ва
оқова сувни чиқариш тизимига уланган ёки янгидан уланаётган
истеъмолчилар (субистеъмолчилар)га хизмат кўрсатиш ИСКХ ташкилоти
томонидан, мажбурий тартибда, сарфланган ва чиқариб юборилган оқова
сувни ҳисоблаш учун зарур сувни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган
ҳолда амалга оширилади. Янги истеъмолчиларни ИСКХ ташкилоти
томонидан сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатмасдан коммунал сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимига улаш қатъиян тақиқланади.
Қоидаларнинг 61-банди биринчи хатбошисида, сув ҳисоблагичлар
“Ўзстандарт” агентлигида аккредитациядан ўтган тегишли органлар
томонидан текширилган ва пломбаланган бўлиши лозим.
Қоидаларнинг 65 бандида I, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун сувни
ҳисобга олиш асбобларини харид қилиш, ўрнатиш, давлат назоратидан
ўтказиш, фойдаланиш (таъмирлаш, алмаштириш) ишлари ИСКХ ташкилоти
томонидан, истеъмолчи (субистеъмолчи)нинг маблағлари ҳисобига амалга
оширилади. Бунда ИСКХ ташкилоти истеъмолчиларга мазкур хизматларни
бажариш учун нархни тартибга солиш органи билан келишилган алоҳида
тарифлар белгилаши кераклиги белгиланган.
Шунингдек, ушбу банднинг учинчи хатбошисига кўра, истеъмолчи
(субистеъмолчи)нинг хоҳишига кўра индивидуал сувни ҳисобга олиш
асбобини ўрнатиш, давлат назоратидан ўтказиш, таъмирлаш ва
алмаштириш ишлари «Ўзстандарт» агентлигида аккредитациядан ўтган
бошқа ташкилотлар томонидан, истеъмолчининг маблағлари ҳисобига
амалга оширилиши мумкин.
Қоидаларнинг 71-бандига кўра, барча гуруҳ истеъмолчиларининг
сувни ҳисобга олиш асбобларини таъмирлаш, давлат назоратидан ўтказиш
ёки алмаштириш ишлари ИСКХ ташкилоти томонидан, истеъмолчи ёки
унинг вакили иштирокида ўтказилади. Икки томонлама далолатнома
тузилади, унда ечилган ва янгидан ўрнатилган сувни ҳисобга олиш
асбобининг тартиб рақами, ечиб олиш ва ўрнатиш вақтидаги
кўрсаткичлари қайд қилинади.
ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг
ўрнатилгани ёки ечилгани ҳақидаги икки томонлама далолатномаларнинг
тузилиши ва уларнинг пломбаланиши бепул бажарилади.
Сувни ҳисобга олиш асбобларининг сақланиши, бутлиги ва
пломбаларнинг бузилмаганлиги юзасидан жавобгарлик истеъмолчига
юкланади.
Қоидаларнинг 73-бандига кўра, истеъмолчи сувни ҳисобга олиш
асбобидаги пломбага шикаст етгани, узилгани ёки бутун эмаслиги каби
ҳолатларни аниқлаганда, 2 сутка мобайнида ИСКХ ташкилотини бу ҳақда
огоҳлантириши лозим.
Ушбу факт бўйича икки томонлама далолатнома тузилади, ундаги
камчилик ва носозликларни бартараф этиш юзасидан қарор қабул
қилинади ва асбоб режадан ташқари қайта назоратдан ўтказилади.
Сувни ҳисобга олиш асбоби ишдан чиққанлиги тўғрисида
огоҳлантирилмаган ҳолатларда I гуруҳ истеъмолчилари сарфланган совуқ
сув учун ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик банди бўйича, II ва
III гуруҳ истеъмолчилари эса ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди
бўйича, сувни ҳисобга олиш асбоби текширилганлиги тўғрисида тузилган
сўнгги далолатнома санасидан бошлаб асбоб ишидаги носозликлар
бартараф этилган ёки янгиси ўрнатилган санагача бўлган муддат
ҳисобидан тўловларни амалга оширадилар.
Сувни ҳисобга олиш электрон асбоблари ишида электр энергияси
ўчирилиши ёки вақт кўрсаткичлари тўхтатилиши билан боғлиқ
танаффуслар борлиги аниқланса ва бу ҳолатлар электр таъминоти
идораларидан берилган маълумотномалар билан тасдиқланмаган бўлса,
ушбу давр учун тўловлар ўрнатилган асбобнинг юқори (максимал)
кўрсаткичлари бўйича ёки сув ўтказиш қурилмасининг ўтказиш
имкониятидан келиб чиқиб, ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди
бўйича амалга оширилади.
Шунингдек, Қоидаларнинг 124-банди олтинчи хатбошисига кўра,
сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг
сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги
далолатнома тузилган санадан эътиборан тўловлар ушбу Қоидалар
87-моддасининг “б” бандига мувофиқ амалга оширилади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиги керак.
Демак, жавобгар томонидан сувдан фойдаланиш қоидалари талаблари
бузилганлиги сабабли ҳолати бўйича, Қоидаларнинг 68, 73, 124-бандларига
асосан тўловлар ушбу Қоидалар 87-моддасининг “б” бандига мувофиқ
ҳисоб-китоб қилиниши лозим.
Биринчи инстанция суди даъво талабининг 3.348.600 сўм қисмини
асосли деб ҳисоблаб ва ушбу суммани қаноатлантиришда хатоликка йўл
қўйган.
Чунки даъво аризасида талаб қилинган 10.057.950 сўм қарздорликни
тўғри ҳисобланганлиги ўрганилмасдан, даъво талабининг 3.348.600 сўм
қисмини ундиришда Қоидалар нормаларини нотўғри қўллаган.
Апелляция инстанцияси суди, даъвогар томонидан тақдим этилган
ҳисоб-китоб далолатномасини мақбул далил сифатида баҳолаб ва унга
асосланиб, даъвогар томонидан охирги топширилган ҳисобот 2022 йил
24 январь кунидан қоидабузарлик аниқланган кунга қадар яъни 2022 йил
21 февраль кунига қадар 27 сутка учун Қоидалар 87-моддасининг
“б” бандига асосланиб, даъво талабининг 9.146.200 сўм қисмини асосли деб
топган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган. Апелляция инстанция суди
томонидан эса, ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан
баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган
ҳолда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, янги
қарор қабул қилиш ҳақида асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига кўра,
ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос
қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Кассация шикоятида келтирилган важлари асоссиз бўлиб, суд
қарорларини бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Хусусан, Қоидаларнинг 61-банди сув ҳисоблагичлар “Ўзстандарт”
агентлигида аккредитациядан ўтган тегишли органлар томонидан
текширилган ва пломбаланган бўлиши лозим бўлса-да, сувни ҳисобга олиш
асбобларининг сақланиши, бутлиги ва пломбаларнинг бузилмаганлиги
юзасидан жавобгарлик истеъмолчига зиммасида бўла туриб, жавобгар
томонидан Қоидаларнинг 73-бандига кўра, сувни ҳисобга олиш асбобидаги
пломбага шикаст етгани ҳақида ўз вақтида даъвогарни огоҳлантирилмаган.
Қолаверса, жавобгар томонидан сувдан фойдаланиш қоидалари талаблари
бузилганлиги далолатнома билан ўз тасдиғини топган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарори
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан
мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 245.430 сўм давлат божи
ва 33.000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 24 мартдаги қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“3-КМК” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация шикояти
билан мурожаат қилишда олдиндан тўланган 245.430 сўм давлат божи ва
33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
Ф.Ражабов
ҳайъат аъзолари:
О.Халмирзаев
З.Рустамов