Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2227/58944 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "UZBEKISTAN AIRWAYS TECHNICS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "AN RAD-AERO" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1137970 Claim ID 3405620 PDF Hash b82c03c5c88d3a7f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКининг 260-моддаси ФКининг 260 law
ФКининг 261-моддаси ФКининг 261 law
ФКнинг 164-моддаси ФКнинг 164 law
ФКг 166-моддаси ФКг 166 law
ФКнинг 231-моддаси ФКнинг 231 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 21 654 символов
4-1001-2227/58944-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўришда маърузачи судья – М.Мухитдинов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Р.Рашидов Кассация инстанциясида маърузачи судья- А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “An Rad-Aero” МЧЖ вакили – Р.Рахматулина (2022 йил 29 сентябрдаги ишончномага асосан), “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ вакили – А.Шарипов (2022 йил 12 декабрдаги ишончномага асосан) иштирокида “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖнинг “An Rad-Aero” МЧЖ зиммасига даъвогарга тегишли ижара объектида сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни олиб чиқиб кетган ҳолда объектни бутунлай бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклаш ва жавобгардан 151 503 420 сўм асосий қарз, 75 751 710 сўм пеня ва 51 857 184 сўм миқдорида бой берилган фойда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори устидан “An Rad-Aero” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Uzbekistan Airways Technics” МЧЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки ижарага берувчи деб юритилади) ва “An Rad-Aero” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар ёки ижарага олувчи деб юритилади) ўртасида 2021 йил 4 июнда Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Учувчилар шаҳарчасида жойлашган умумий майдони 363,07 кв.м. бўлган ҳудудни (бундан буён матнда объект деб юритилади) ижарага бериш тўғрисида КО127/43-сонли ижара шартномаси (бундан буён матнда ижара шартнома деб юритилади) тузилган. Шунингдек ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида 2020 йил 27 январда КО50/43-сонли электр энергияси таъминоти тўғрисидаги шартнома ва 2020 йил 25 декабрда КО175/43-сонли коммунал ва бошқа қўшимча хизматлар (бинони иситиш, оқова сув, ҳудудни қўриқлаш, назорат ўтказиш жойидаги хизмат, ахлат ташиш)ни амалга ошириш тўғрисида шартномалар тузилган. Ижара шартномасининг 3.2-бандида объектни қайтариш ва топшириш ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида объектни қабул қилиш ва топшириш тўғрисида икки томонлама далолатнома тузиш орқали амалга оширилиши, 3.6-бандида объектни қабул қилиш ва қайтариш тўғрисида далолатнома тарафлар томонидан имзоланган ва тасдиқланган пайтдан бошлаб объект қайтарилган ёки қабул қилинган ҳисобланиши ҳамда ижара шартномасининг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 декабрга қадар, бир йил этиб белгиланган. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати якуни бўйича 2022 йил 15 августда ижара объектини топшириш ва қабул қилиш далолатномаси тузилган бўлса-да, бироқ жавобгар ушбу далолатномани имзолашдан бош тортганлиги, шартнома мавжуд бўлмаса-да, объектдан фойдаланиб келганлиги, ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни ижара объектидан олиб чиқиб кетмаганлиги, шартнома муддати тугаган ва шартномани муддатини узайтириш ёки янги ижара шартномаси тузилмаган бўлса-да, жавобгар шартнома муддати тугагандан сўнг ижара, электр энергияси таъминоти ва коммунал тўловларни амалга оширмасдан фойдаланиб келганлиги, даъвогарнинг жавобгарга вақтинча фойдаланиш учун берилган объектда сақланаётган мол-мулкларни олиб чиқиб кетган ҳолда ижара объктини бўшатиш ҳамда юзага келган қарздорликларни тўлаб қўйиш тўғрисидаги талабномалар, хатлар ва тузилган далолатномага асосан жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни ўз ихтиёри билан олиб чиқиб кетмасдан, жавобгар томонидан юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган, натижада мазкур низо келиб чиққан. Муқаддам жавобгар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарга зиммасига ижара объектидан фойдаланиш учун тарафлар ўртасида 2021 йил 4 июнда объектни ижарага бериш тўғрисида КО127/43-сонли шартнома шартларига жавоб берадиган янги ижара шартномаси, 2020 йил 27 январда КО50/43-сонли электр энергияси таъминоти тўғрисидаги шартнома ва 2020 йил 25 декабрда КО175/43-сонли коммунал ва бошқа қўшимча хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларга қўшимча келишув битимларини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Жавобгарнинг ушбу даъво аризаси Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2219/808-сонли иш бўйича 2022 йил 2 марда қабул қилинган ҳал қилув қарори билан қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 18 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 июндаги қарори билан суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган. Бундан ташқари жавобгар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогарга нисбатан 2021 йил 4 июнда объектни ижарага бериш тўғрисидаги КО127/43-сонли шартномани узайтирилган деб тан олиш, ушбу шартнома бўйича тўловларни амалга ошириш учун даъвогарга ҳисобварақ-фактура тақдим этиш ҳамда шартларига жавоб берадиган янги ижара шартномаси, 2020 йил 27 январда КО50/43-сонли электр энергияси таъминоти тўғрисидаги шартнома ва 2020 йил 25 декабрда КО175/43-сонли коммунал ва бошқа қўшимча хизматларини кўрсатиш шартномаларига қўшимча келишув битимларини тузиш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2219/44501-сонли иш бўйича 2022 йил 18 октябрдаги ҳал қилув қарори билан жавобгарнинг мазкур даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 22 декабрдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилинган. Жавобгарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Шундан сўнг, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли ижара объектида сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни олиб чиқиб кетган ҳолда объектни бутунлай бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклашни ва жавобгар ҳисобидан 151 503 420 сўм асосий қарз, 75 751 710 сўм пеня ва 51 857 184 сўм миқдорида бой берилган фойда ундиришни сўраган. Даъвогар суд жараёнида даъво аризасига қўшимча тақдим этиб, жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли объектдаги жами майдони 529,67 кв.м. бўлган ҳудудида сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни олиб чиқиб кетган ҳолда объектни бутунлай бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклашни ва даъво талаблари миқдорини камайтириб, жавобгардан 62 286 389,75 сўм асосий қарз, 31 143 195 сўм пеня ва 27 569 323,5 сўм миқдорида бой берилган фойда ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судининг 2023 йил 9 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасига қўшимчаси иш юритишга қабул қилинган. Даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, жавобгар зиммасига мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг бир ойлик муддат ичида даъвогарга тегишли объект ҳудудидаги жами майдони 529,67 кв.м. бўлган “Бино ва иншоотлар ҳудуди”да сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни хусусан, мебель ва офис жиҳозлари, ҳаво кемаси эҳтиёт қисмлари, асбоб-анжомлар, хўжалик буюмлари ҳамда ҳудудда “Toyota” русумли давлат рақами 01 422 XCA бўлган транспорт воситасини олиб чиқиб кетган ҳолда “Бино ва иншоотлар ҳудуди”ни бутунлай бўшатиб қўйиш мажбурияти юклатилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 66 938 219 сўм асосий қарз, 4 338 764,38 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг - жавобгардан даъвогар фойдасига 66 938 219 сўм асосий қарз ундириш қисми бекор қилиниб, янги қарор қабул қилинган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 62 286 389,75 сўм асосий қарз ундириш рад қилинган. Даъвонинг жавобгардан даъвогар фойдасига 158 113 405,75 сўм асосий қарз ундириш талаби бўйича иш юритиш тугатилган. Ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган 4 338 764,38 сўм давлат божи 4 245 727,8 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, ҳақида важлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида ишни кўришни бир ойга қолдиришни, кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор қилишни, даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида ишни кўришни кейинга қолдиришга етарли асос мавжуд эмаслиги маълум қилиб, кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, илтимоснома ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, илтимосномани рад этишни, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, ижара шартномасининг 3.2-бандида объектни қайтариш ва топшириш ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида объектни қабул қилиш ва топшириш тўғрисида икки томонлама далолатнома тузиш орқали амалга оширилиши, 3.6-бандида объектни қабул қилиш ва қайтариш тўғрисида далолатнома тарафлар томонидан имзоланган ва тасдиқланган пайтдан бошлаб объект қайтарилган ёки қабул қилинган ҳисобланганлиги қайд этилган. Ижара шартномасининг 2.2-бандида шартноманинг амал қилиш муддати 2021 йил 1 январдан 2021 йил 31 январгача этиб белгиланган. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати якуни бўйича 2022 йил 15 августда бино иншоотни топшириш ва қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузилган бўлса-да, бироқ жавобгар ушбу далолатномани имзолашдан бош тортган. Қолаверса, жавобгар ўзига тегишли бўлган мол-мулкларни ижара объектидан олиб чиқиб кетмаган ҳамда қўшимча шартнома имзоланмаган бўлса-да, ижара учун тўловни ҳам амалга оширмасдан, фойдаланиб келган. Даъвогар жавобгарга вақтинча фойдаланиш учун объект ҳудудидаги “Бино ва иншоотлар ҳудуди”да сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни олиб чиқиб кетган ҳолда объектни бутунлай бўшатиш ҳамда электр энергияси таъминоти, коммунал ва бошқа қўшимча хизматлар бўйича қарздорликларни тўлаш тўғрисида 2022 йил 26 июлда 18-30-1756-сонли, 1 августда 18-30-1814-сонли ва 13 октябрда 18-30-2523-сонли талабномалар юборган. Бироқ талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 535-моддасига мувофиқ мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига хақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдалаш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ижарага олувчи мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарорининг 19.6-бандида, ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ижарага берилган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг ундируви ушбу шартномада белгиланган миқдорда амалга оширилиши, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши, агар ижарага берувчи ижара объектини ижарага олувчига шартномани тузиш пайтида ёки шартномада белгиланган бошқа муддатда топширмаган бўлса, у мулкдан фойдаланганлик учун тўловларни тегишли даврда амалга оширишни талаб қилишга ҳақли эмаслиги, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди эса шартноманинг 2-иловасига мувофиқ жавобгар давогарга ижарага берилган умумий майдони 363,07 кв.мга етти ой (ҳар бир ой учун ижара тўлови 3 772 070 сўм) давомида тўланмаган ижара тўловлари бўйича қарздорлик суммаси 26 404 490 сўмни ташкил этганлиги, электр энергиясидан фойдаланганлик учун шартноманинг 2.3-бандида кўрсатилган тариф бўйича жавобгар томонидан етти ой давомида электр энергиясидан фойдаланганлиги учун тўловлар тўланмаганлиги сабабли даъвогар олдида 2 286 900 сўм қарздорлик вужудга келганлиги ҳамда коммунал хизматлар шартномаси бўйича 38 246 829 сўм қарздорлик мавжудлигини асосли ҳисоблаб, ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ҳисобланадиган ижара ҳақи шартномада белгиланган миқдорда ҳисобланиши лозимлигидан келиб чиқиб, ижара, электр энергияси таъминоти ҳамда коммунал шартномалари бўйича жами 66 938 219 сўм асосий қарзни ундириш ҳақида, нотўғри хулосага келган. Ваҳоланки, даъво талабида сўралган асосий қарз суммаси 66 938 219 сўм эмас, балки 62 286 389,75 сўмни ташкил қилиб, даъвогарнинг талабномасига асосан даъво аризаси судга тақдим қилингандан кейин жавобгар 2022 йил 15 декабрдаги 160-сонли тўлов топшириқномаси билан 45 036 564 сўм ва 161-сонли тўлов топшириқномаси билан 50 640 840 сўм жами 95 677 404 сўм тўловни амалга оширган, суд жараёнида ўтказиб берилган ушбу сумма жавобгарнинг ҳисоб рақамига қайтмаганлиги аниқланган, даъвогар ҳамда жавобгар суддан тарафлар ўртасида юзага келган қарздорликларни ўзаро ҳисобга олишни сўраган бўлсалар-да, ушбу ҳолат инобатга олинмаган. Мазкур ҳолатда, даъво талабида сўралган асосий қарз даъво аризаси судга тақдим қилингандан сўнг тўлиқ қопланган. Даъвогар дастлаб жавобгардан 151 503 420 сўм асосий қарз, 75 751 710 сўм пеня ва 51 857 184 сўм зарар жами 279 112 314 сўм ундириши сўраган бўлиб, кейнчалик суд жараёнида даъво аризасига қўшимча киритиб, асосий қарз миқдорини 62 286 389,75 сўмга, пеняни 31 143 195 сўмга ва зарарни 27 569 323,5 сўмга, жами 120 998 908,25 сўмгача камайтирган. Биринчи инстанция суди даъво аризасига қўшимчани иш юритишга қабул қилган бўлса-да, даъвогар даъво талабининг 158 113 405,75 сўм (279 112 314 - 120 998 908,25) қисмидан воз кечганлигини эътибордан четда қолдирган. ФКининг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. ФКининг 261-моддасига асосан неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. Ушбу ҳолда неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилмаганлиги сабабли даъво талабининг 31 143 195 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этилиши асосли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 19-бандида зарарга шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги муносабати билан тарафнинг қилган харажатлари, мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши, шунингдек агар иккинчи тараф шартнома мажбуриятларини бажарганда тараф олиши мумкин бўлган, лекин унинг ололмай қолган даромадлари, ҳуқуқи бузилган шахснинг ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари ҳам кириши (ФК 14-моддасининг иккинчи қисми), бундай харажатларнинг зарурийлиги ва уларнинг тахминий миқдори асослантирилган ҳисоб-китоб, товар, иш, хизмат кўрсатишдаги камчиликларни бартараф этиш учун кетадиган харажатлар сметаси (калькуляция) сифатидаги далиллар, мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик даражасини белгиловчи шартнома ва бошқалар билан тасдиқланган бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган. Шу боис даъвогар томонидан объектда ижара майдони бўшатиб берилмаганлиги натижасида бой берилган фойдани исботлаб бераолмаганлиги учун ушбу талабни қаноатлантиришни рад этиш асосли. Қўшимча даъво аризасида даъво талабидаги жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк билан 363,07 кв.м мажбурий чиқариш талабини ўзгартириб, даъвогарга тегишли объектдаги 529,67 кв.м бўлган ҳудуддан жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни олиб чиқиб кетган ҳолда объектни бутунлай бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклаш сўралган. Даъвогар вакиллари томонидан 2023 йил 8 февралда даъвогарга тегишли объектда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулклар 363,07 кв.м ҳудудидан ташқари 166,6 кв.м ҳудудида, жами 529,67 кв.м ҳудудда ноқонуний равишда сақланаётганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган бўлиб, мазкур далолатномада объектдаги нотурар жой “Бино ва иншоотлар ҳудуди”да (литер 0167, литер 0163, литер 0161, литер 0093) сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бошқа мол-мулк, анжомларни хусусан, мебель ва офис жиҳозлари, ҳаво кемаси эҳтиёт қисмлари, асбоб-анжомлар, хўжалик буюмлари ҳамда ҳудудда “Toyota” русумли давлат рақами 01 422 XCA бўлган транспорт воситаси шартномасиз сақланиб келинаётганлиги қайд қилинган. ФКнинг 164-моддасига мувофиқ мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. ФКг 166-моддасига мувофиқ мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. ФКнинг 231-моддасига мувофиқ мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво)лиги белгиланган. Шу боис, биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгар зиммасига даъвогарга тегишли объектда сақланаётган транспорт воситалари ҳамда жавобгар ва унинг вакилларига тегишли бўлган бошқа мол-мулк, анжомларни олиб чиқиб кетган ҳолда “Бино ва иншоотлар ҳудуди”ни бутунлай бўшатиб қўйиш мажбуриятини юклаш ҳақидаги даъво талабини қаноатлантириш ҳақида, тўғри хулосага келган. Бироқ, давлат божи ундиришда хатоликка йўл қўйган. Чунки, даъво талаблари миқдори даъвогар томонидан камайтирилганлиги инобатга олинмаган ва даъвонинг мулкий тусдаги талаби 62 286 389,75 сўм асосий қарз (2 фоиз) ва номулкий тусдаги талаби 10 БҲМ жами 4 245 727,8 сўм ташкил қилади. Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, ушбу важлар 4-1001-2219/808-сонли ва 4-1001-2219/44501-сонли ишлар доирасида ўрганилиб, уларга ҳуқуқий баҳо берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ иқтисодий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд худди шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни инобатга олиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорининг - жавобгардан даъвогар фойдасига 66 938 219 сўм асосий қарз ундириш қисмини бекор қилиб, даъво талабининг жавобгардан даъвогар фойдасига 62 286 389,75 сўм асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш, жавобгардан даъвогар фойдасига 158 113 405,75 сўм асосий қарз ундириш қисми бўйича иш юритишни тугатиш, жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилиши белгиланган 4 338 764,38 сўм давлат божини 4 245 727,8 сўмга ўзгартириш, ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, тўғри хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, жавобгарнинг ишни кўришни бир ойга қолдириш ҳақидаги илтимосномасини асослантирилмаганлиги сабабли қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация 9 шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган давлат божи ва почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 169, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 12 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “An Rad-Aero” МЧЖ томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари Р.Хайдаров А.Абдуллаев