Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2016/7395 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OMAD DIYOR MAKON масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Тошкент шахар хокимияти
Source ID 1139842 Claim ID 3326624 PDF Hash e82e5d203e89eec2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 15-моддаси ИПКнинг 15 law
ИПКнинг 342-моддаси ИПКнинг 342 law
онунинг 32-моддаси онунинг 32 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 14 191 символов
4-1001-2016/7395-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Н.Абдурахманова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – А.Усманов Кассация инстанция судида маърузачи – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакили З.Қаюмов ( 2022 йил 22 августдаги 8-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили А.Ахмаджонов (2022 йил 22 июндаги 1315-сонли ишончномага асосан), Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси вакили М.Дониёров (ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Omad Diyor Makon” масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасига нисбатан мулки бузилганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори устидан “Omad Diyor Makon” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Omad Diyor Makon” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар, МЧЖ деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади), Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасига нисбатан мулки бузилганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2016/7395-сонли иш бўйича 2020 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси зиммасига даъвогарнинг бузилган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чилонзор Оқтепа кўчаси, 34а-уйда жойлашган ер майдони ва биноларнинг бир қисми ўрнига еткзилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги 293-сонли қарорининг ижросини таъминлаган ҳолда улар (бузилган ва олиб қўйилган мулк)нинг қийматига тенг бўлган компенсацияни бериш мажбурияти юклатилган. Шундан сўнг, Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар Чилонзор туман бўлими 2023 йил 24 февралдаги 101-23-14-сонли ариза билан судга мурожаат этиб 2020 йил 26 ноябрдаги 4-1001-2016/7395-сонли ижро ҳужжати бўйича ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириб беришни сўраган. Суднинг 2022 йил 15 мартдаги ажрими билан ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахс деб юритилади) жалб қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими билан аризачининг аризасини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори билан МЧЖнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилган, биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Аризачи мазкур суд хужжатидан норози бўлиб берган кассация шикоятида биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди томонидан моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига зид ажрим қабул қилинганлиги туфайли, ажримни бекор қилиш ва МИБнинг ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида даъвогар аризачи вакили, кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, узоқ муддат давомида суд хужжатининг ижроси таъминланмаётганлигини, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 23 февралдаги 02-04/768-сонли хати билан хозирги кунда Марказ балансида компенцация тариқасида бериш учун мос келадиган бино мавжуд эмаслиги сабабли ижро варақасини ижро қилиш имконияти йўқлиги маълум қилинганлигини, мазкур холатда суд ҳужжатининг ижро этиш усули ва тартитибни ўзгартириш тўғрисида ариза асосли эканлигини баён қилиб, биринчи инстанция судининг ажрими ва апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ҳамда МИБнинг ариза талабларини қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлсида жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг вакили кассация шкоятига нисбтан эътироз билдириб, ижро хужжати юзасидан жавоб ҳати Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК томонидан берилганлигини, мазкур ҳолатда ижро хужжатининг ижросини таъминлаб бўлмаслиги ҳақида Тошкент шаҳар хокимлигининг жавоби мавжуд эмаслигини баён қилиб, кассация шикоятини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси мазкур иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарорини ижросини таъминлаш имконияти йўқлигини билдирди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси, Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармаси вакиллари суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Судлов ҳайъати таркиби суд тараф вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан, кассация шикоятини рад этиб биринчи инстанция суди ажрими ва апелляция инстанция қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Аниқланишича, Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чилонзор Оқтепа кўчаси, 34а-уйда жойлашган умумий майдони 8016 кв.м.дан иборат “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш моллари ишлаб чиқариш мажмуаси” олди-сотди шартномаси ва мулк ҳуқуқи асосида МЧЖга тегишли бўлган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 5 апрелдаги “Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини келажакда такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 102-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги 293-сонли қарорига асосан даъвогарга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чилонзор Оқтепа кўчаси, 34а-уйда жойлашган умумий майдони 8016 кв.м.дан иборат бўлган ер майдони ва биноларнинг бир қисми давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги 293-сонли қарорининг 4-бандида нотурар-жой ва турар жой бинолари бузилишга тушган юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарар турини ва миқдорини қоплаш бўйича белгиланган тартибда тегишли комиссия хулосаси олиниши ва шаҳар ҳокимлигига келишиш учун тақдим этилиши кўрсатилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан даъвогарга тегишли бўлган ва бузилиб кетган объектларга тенг қийматли мол-мулк берилмаганлиги сабабли даъвогар Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасига мулки бузилганлиги оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2016/7395-сонли иш бўйича 2020 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси зиммасига даъвогарнинг бузилган Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Чилонзор Оқтепа кўчаси, 34а-уйда жойлашган ер майдони ва биноларнинг бир қисми ўрнига еткзилган зарарни қоплаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги 293-сонли қарорининг ижросини таъминлаган ҳолда улар (бузилган ва олиб қўйилган мулк)нинг қийматига тенг бўлган компенсацияни бериш мажбурияти юклатилган ва бу ҳақда 2022 йил 7 октябрда ижро варақаси берилган. Ижро варақани ижро қилиш вақтида даъвогар ижро варақасини Мажбурий ижро бюросидан қайтариб олган ва жавобгар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонаси балансида мос келадиган бино мавжуд эмаслиги сабабли етказилган зарарни пул қўринишда ундириш бўйича ижро усули ва тартибини ўзгартириб, ундирувни баҳолаш хулосасига асосан 21 998 426 928 сўмга қаратишни сўраган. Суднинг 2023 йил 10 февралдаги ажрими билан МЧЖнинг ҳал қилув қарорнинг ижро усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси қаноатлантириш рад этилган. Шундан сўнг, аризачи Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлимининг 2023 йил 21 февралдаги қарори билан ижро иши юритилиши қўзғатилган ва Тошкент шаҳар хокимиятига ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий бажариш учун 15 кун муддат белгиланган. Мазкур қарор ижро учун Тошкент шаҳар ҳокимиятига 2023 йил 21 февралдаги 100723017794/16-сонли хат билан ижро учун юборилган. ИПКнинг 15-моддасига асосан қонуний кучга кирган суд ҳужжатлари барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа органлар, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун мажбурийдир ҳамда ушбу ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ижро этилиши лозим. Суд ҳужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади. ИПКнинг 342-моддасига кўра, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга, ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли. Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунинг 32-моддасига кўра, ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар бўлган тақдирда, давлат ижрочиси ўз ташаббуси билан ёхуд тарафлардан бирининг аризасига кўра, шунингдек тарафларнинг ҳар бири мустақил тарзда ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳамда ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органга мурожаат қилишга ҳақлидир. Бироқ, аризачи суднинг ҳал қилув қарорини ижросини Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунда белгиланган қоидаларга асосан ижро таъминламасдан, ижро усулини ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси билан судга 2023 йил 24 февралда (3 кун) судга мурожаат қилган. Бундан ташқари, суд томонидан 2022 йил 7 ноябрда берилган ижро варақаси ҳозирги кунда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасининг ижро юритувига ўтказилганлиги аниқланган. ИПКнинг 68-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги қайд этилган. Аризачи суд қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро ҳаракатларини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатларни тасдиқловчи далилларни судга тақдим этмаганлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигига суд қарорини ижро этиш учун 15 кун муддат берилиб, мазкур муддат ўтмасдан судга мурожаат этилганлиги, суд ҳужжати ихтиёрий ижро этилмаганда уни ижро этишдан бош тортган шахсларнинг қонуний жавобгарлигини ҳал этмасдан мурожаат этганлиги сабабли, биринчи инстанция суди аризани қаноатлантиришни рад этиш юзасидан қонуний ажрим қилган. Апелляция инстанцияси суди эса, суд ажримини ўзгаришсиз қолдириб тўғри хулосага келган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим ва қарор қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг ажрими ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган суд харажати жавобгар зиммасида қолдирилади. 6 Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Omad Diyor Makon” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 мартдаги ажрими ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев