Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2202/5545 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT XALQ BANKI Ответчик / Подсудимый AGRO STANDART PLYUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1146943 Claim ID 3472248 PDF Hash d9d792a0596d87d0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 11 771 символов
4-1301-2202/5545-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья О.Асатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Ж.Қаххоров судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 Тошкент шаҳри йил июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТ “Халқ банки”нинг вакиллари А.Нормуминов (2023 йил 16 январдаги 03-33-3/49-сонли ишончнома), Э.Нормухаммедов, “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Alyans Stroy Lyuks” масъулияти чекланган жамияти, “Djizak Euro Stroy” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамияти вакили Р.Каттанов иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатларни бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: 26 АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда Банк деб юритилади) номидан Жиззах вилоят филиали Амалиёт бўлими ва “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён жавобгар деб юритилади) ўртасида 2019 йил 30 майда йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 5 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 394-сонли кредит шартномаси ва 2020 йил 18 январда йиллик 18 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 25 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратиш бўйича 55-сонли кредит шартномаси тузилган. Кредит шартномалари шартларига кўра, Банк жавобгарга келишилган миқдорда кредит маблағи бериш, жавобгар олинган кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига мувофиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Банк томонидан жавобгарга кредит шартномаларига асосан жами 30 000 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган. 2019 йил 30 майдаги 394-сонли кредит шартномаси бўйича Банк ва жавобгар ўртасида 2019 йил 4 июнда ипотека шартномаси расмийлаштирилиб, кредит таъминоти сифатда Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган бино “Ер тўласи” 6 250 000 000 сўмга баҳоланиб, ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. 2020 йил 18 январдаги 55-сонли кредит шартномаси бўйича Банк ва жавобгар ўртасида 2020 йил 22 январда ипотека шартномаси расмийлаштирилиб, кредит таъминоти сифатида Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи ҳудудида жойлашган қурилиши тугалланмаган кўп қаватли турар ва нотурар жой биносининг 455 та хонадонлари 24 000 000 000 сўмга баҳоланиб ердан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга қўйилган. Банк томонидан ажратилган кредит маблағларини жавобгар мақсадсиз ишлатганлиги сабабли Жиззах вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши мазмунан кўриш учун судга юборилган. Жиноят ишлар бўйича Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги хукми билан жавобгарнинг рахбари Г.Бадалян ва бошқаларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиб, Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Қалия кўчаси ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган мулк (1 та 7 қаватли турар жой биноси) 25 002 726 113 сўмга бахоланиб, етказилган моддий зарарни 19 793 250 000 сўм кредитнинг асосий қарзини қоплаш мақсадида Банк фойдасига ўтказиш белгиланган. Шунингдек, жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари қўпол тарзда бузилиб, кредит ва кредит фоизлари ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида кредит қарздорлиги 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига 17 690 505 908 сўмни ташкил қилган. Қарздорликни бартараф қилиш бўйича Банк томонидан бир неча марта ёзма равишда жавобгар огоҳлантирилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Банк манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 2022 йил 24 ноябрь ҳолатига ҳисобланган 17 690 505 908 сўм кредит фоиз қарзини ундириб беришни сўраган. Кейинчалик, Палата даъво миқдорини кўпайтириш ҳақидаги аризани судга тақдим этиб, “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Alyans Stroy Lyuks” масъулияти чекланган жамияти, “Djizak Euro Stroy” масъулияти чекланган жамияти, “Ilg’or Do’stlik Qurilish” масъулияти чекланган жамияти, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларини жавобгарлар сифатида жалб этиб, жавобгарлардан 17 901 344 692 сўм кредит қарздорлигини солидар тартибда ундиришни, ундирувни Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Қалия кўчаси ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган 7 қаватли бинонинг суд ҳукми билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига ҳамда жавобгарларга тегишли бўлган ликвидли молмулкларига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг Банк манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан Банк фойдасига солидар тартибда 17 901 344 692 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарздорлиги ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ундирилган. Даъво талабининг қўшимча жавобгарлар “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Alyans Stroy Lyuks” масъулияти чекланган жамияти, “Djizak Euro Stroy” масъулияти чекланган жамияти, “Ilg’or Do’stlik Qurilish” масъулияти чекланган жамияти, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан фоиз қарздорлигини солидар тартибда ундириш ҳақидаги қисми ва жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкларига қаратиш ҳақидаги қисмини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, даъво талабининг ундирувни Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Қалия кўчаси ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган 7 қаватли бинонинг суд ҳукми билан банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига ҳамда жавобгарларга тегишли бўлган ликвидли мол-мулкларига қаратиш қисмини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 майдаги қарорини тўлиқ, биринчи инстанция судининг даъво талабининг ундирувни гаровга қўйилган жавобгарга тегишли бўлган Жиззах шаҳри Иттифоқ маҳалласи Қалия кўчаси ҳудудида жойлашган гаровга қўйилган 1та : 7(6) қаватли турар жой биносининг ҳукм билан Банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш ва жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли молмулкларига қаратиш қисмини рад этиш қисмини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Банк вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўрадилар. Суд мажлисида “Elegant Domstroy” масъулияти чекланган жамияти, “Alyans Stroy Lyuks” масъулияти чекланган жамияти, “Djizak Euro Stroy” масъулияти чекланган жамияти “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамияти вакили ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, Палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Палатанинг Банк манфаатида берган даъво аризасида ва унга қўшимча равишда берилган аризасида 17 901 344 692 сўм кредит қарздорлигининг ундирувини Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Калия кўчасида жойлашган гаровга қўйилган 7 қаватли турар жой биносининг ҳукм билан Банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш сўралган. Биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан Палатанинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишда ЖИБ Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукмида 25 002 726 113 сўмга баҳоланган Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида, Қалия кўчасида жойлашган 1 та олти қаватли турар жой биноси АТ “Халқ банки” балансига ўтказиш ҳамда зарар тўлиқ қоплангач ўртадаги фарқни Г.Бадалянга қайтариш кўрсатилганлигига асосланган. Судлар томонидан даъво аризасида ундирув қаратилиши сўралган Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласида, Қалия кўчасида жойлашган 1 та олти қаватли турар жой биноси қайси ипотека шартномаси асосида гаровга олинганлиги, Банк балансига ўтказилган Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Калия кўчасида жойлашган гаровга қўйилган турар жой биносининг қолган қисми гаровда ёки гаровда эмаслигига аниқлик киритилмаган, Банк ва жавобгар ўртасида тузилган ипотека (гаров) шартномалар талаб олиниб, гаровга қўйилган мулкларнинг таркиби аниқлаштирилмаган. Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида 17 901 344 692 сўм кредит қарзни ундирувини Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Калия кўчасида жойлашган гаровга қўйилган 7 қаватли турар жой биносининг ҳукм билан Банк балансига берилган қисмидан қолган қисмига қаратиш сўралган бўлса-да, ЖИБ Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукмида Жиззах шаҳри, Иттифоқ маҳалласи, Қалия кўчасида жойлашган 1 та олти қаватли турар жой биносини АТ “Халқ банки” балансига ўтказилганлиги кўрсатилган, яъни даъво аризасида турар жой биноси 7 қаватли эканлиги кўрсатилган, ЖИБ Тошкент туман судининг 2022 йил 21 ноябрдаги ҳукмида турар жой биноси олти қаватли эканлигига ҳуқуқий баҳо берилмаган. Бундан ташқари, судлар томонидан Палатанинг даъво аризасида ундирилиши сўралган 17 901 344 692 сўм кредит фоизини кредит шартномаси шартларидан келиб чиқиб, тўғри ҳисобланганлиги текширилмаган. Судлар томонидан ишни кўришда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисми 1-бандида иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 3-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 16 майдаги қарорини бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишни, Палатанинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўришда: - иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши; - моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаши; суд харажатларини тарафлар ўртасида тўғри тақсимлаши; - иш бўйича қонуний ва асослантирилган суд қарори қабул қилиши лозим бўлади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 майдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриб чиқиш учун Жиззах туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида берган кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев Ҳайъат З.Рустамов аъзолари: Ф.Ражабов