← Назад
Решение #519532 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 110 | — | law | |
| исмида суд харажатларини ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law |
Текст решения
10 489 символов
4-2301-2303/36-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья Б.Баймуратов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Г.Зарипова
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О РИ
2023 йил 26 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимов котиблигида,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиали
вакиллари З.Исмаилова (2023 йил 26 июлдаги АН-01-11/2515-сонли ишончнома
асосида), А.Смамутов (2023 йил 16 майдаги ишончнома асосида),
“Ўзагросуғурта” АЖ жамияти вакили А.Юсупов (2023 йил 24 январдаги
08-12/9-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Ҳудудий
электр тармоқлари” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиалининг жавобгар
“Ўзагросуғурта” АЖга нисбатан даъво аризаси юзасидан қабул қилинган
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қарори устидан “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон ҳудудий филиали
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида
видеконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва жавобгар
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси
филиали (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил
29 мартда “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш
тўғрисида”ги 0505/83-сонли шартнома тузилган.
Шартномага асосан жавобгар суғурта ҳодисаси юз берган вақтда иш
берувчига, жабрланувчига ёки фойда олувчига ходимнинг меҳнат вазифасини
бажариш билан боғлиқ ишлаб чиқариш жароҳати, касб касаллиги ёки
ходимнинг соғлигига келтирилган бошқа зарарни қоплаш мажбуриятини олган.
Шартнамага мувофиқ суғурта баҳоси 94 524 464 285 сўм, суғурта
мукофоти эса 245 593 398 сўм қилиб белгиланган. 2022 йил 15 июлда “Хужайли
туман электр тармоқлари” корхонасида электромонтёр лавозимида ишлаб
келган Мирзамбетов Амантай Асанович билан бахтсиз ҳодиса натижасида
вафот этган. Жавобгар томонидан 2023 йил 10 январда суғурта ҳодисасининг
тан олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 2 декабрда суғурта қопламасин тўлаб
беришни сўраб мурожаат қилган. Жавобгар суғурта қопламасини тўлаб
бермаганлиги сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат
қилиб, жавобгардан 426 700 000 сўм зарарни ундиришни ва жавобгарга суғурта
қопламасини тўлаб бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2023 йил 11 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти ишга қўшимча жавобгар (бундан буён
матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) сифатида жалб қилинган.
Суднинг 2023 йил 30 январдаги ажрими билан даъвогарнинг даъво
талабини жавобгардан 426 700 000 сўм суғурта қопламасини ундириш деб
ўзгартишни сўраган қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, филиалга нисбатан иш
юритиш тугатилган. Даъвогар томонидан тўланган суд харажатлари унинг
зиммасида қолдирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қарори билан Нукус туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 16 февралдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб,
иш юритиш тугатилган. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилиб,
даъвогарга биринчи инстанция суди учун тўланган 8 534 000 сўмлик давлат
божи қайтарилган.
Иш бўйича қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикаси суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қароридан
норози бўлиб, даъвогар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилган.
Кассация шикоятида апелляция инстанцияси учун тўланган 4 267 000 сўм
давлат божини даъвогарга қайтариш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакии кассация
шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни
сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакили Нукус
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 июлдаги 4-2301-2304/1799-сонли
ҳал қилув қарори билан иш мазмунан кўриб чиқилганлигини маълум қилиб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман
қаноатлантириб, суд харажатларини янгидан тақсимлашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 25-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра,
иқтисодиёт соҳасида юридик шахслар ҳамда юридик шахс ташкил этмаган
ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги
тадбиркор мақомини қонунда белгиланган тартибда олган фуқаролар,
шунингдек корпоратив низолар бўйича ишлар кўрилаётганда тарафлар бўлган
фуқаролар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) ўртасидаги
фуқаровий, маъмурий ва бошқа ҳуқуқий муносабатлардан юзага келадиган
низоларга доир ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 24 март
кунги “Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспечерлик маркази”
давлат унитар корхонасини ташкил қилиш тўғрисида”ги 126-сонли қарорининг
9-бандида энергетика вазирлиги, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ,
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб,
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ҳудудий электр тармоқлари
корхоналарининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш топширилган.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр
тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2022 йил 24 октябрдаги 10.1-сонли
бошқарув қарори билан 12 ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, шу
жумладан, даъвогар ҳам қўшиб олиниб, “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамиятининг негизида ҳудудий филиал бўлиб қайта ташкил
қилинган.
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг 2022 йил
24 октябрдаги 10.1-сонли бошқарув қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг Қорақалпоғистон
ҳудудий филиали тўғрисидаги Низомининг 2.1-бандига кўра, филиал юридик
шахс ҳисобланмайди.
Мазкур ҳолатда, даъвогар юридик шахс мақомига эга бўлмаганлиги
сабабли ушбу иш иқтисодий судига тааллуқли эмас.
ИПКнинг 110-моддасининг 1-бандига асос иш судга тааллуқли бўлмаса
суд иш юритишни тугатади.
Шу боис, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанцияси судининг
ҳал қилув қарорини бекор қилиб, иш юритишни тугатиш тўғрисида тўғри
тўхтамга келган.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (бундан
буён матнда қонун деб юритилади) 18-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига
асосан агар иш судга тегишли бўлмаса, иш юритиш тугатилганида давлат божи
қайтарилади.
Апелляция инстанцияси суди мазкур ҳолатда, даъвогарнинг даъво
аризаси берганда биринчи инстанция суди учун тўланган 8 534 000 сўм давлат
божини даъвогарга қайтариш тўғрисида асосли хулосага келган бўлса-да,
апеллция инстанцияси учун тўланган 4 260 000 сўм давлат божини даъвогар
зиммасида қолдириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган.
Чунки, Қонун иловаси билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”
миқдорига мувофиқ апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган
шикоятларидан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар
берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи
ундирилади.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан биринчи инстанция суди учун
тўланган давлат божи иш судга тегишли бўлмаганлиги ҳамда иш юритиш
тугатилганлиги сабабли даъвогарга қайтарилган.
Биринчи инстанция суди учун давлат божи ундирилмаганлиги сабабли
апелляция инстанцияси суди ушбу инстанция суди учун тўланган давлат
божини ҳам даъвогарга қайтариши лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми “Иқтисодий ишларни
кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2021 йил
27 ноябрдаги 36-сонли қарори 35-бандининг тўртинчи хатбошисига кўра, суд
харажатларини тақсимлаш масаласининг ҳал этилмаслиги ёхуд нотўғри ҳал
этилиши суднинг ҳал қилув қарори ёки қарорини бекор қилишга ёки
ўзгартиришга асос бўлмайди. Бундай ҳолда кассация инстанцияси суди
қарорининг хулоса қисмида суд харажатларини ИПКнинг 118-моддасида
назарда тутилган қоидалар бўйича янгидан тақсимлаш ҳақида кўрсатилади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган
хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал
ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги асос
бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати, кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз
қолдириб, суд харажатларини янгидан тақсимлаб, апелляция инстанцияси учун
тўланган 4 267 000 сўм давлат божини даъвогарга қайтаришни, даъвогар
томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 33 000 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни ва ундан ишни кассация инстанцияси судида
видеконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўмлик суд
харажатини Олий суд депозит ҳисоб рақамига ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий
филиалининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Қорақалпоғистон Республикаси суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 11 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиалига
апелляция инстанцияси учун тўланган 4 267 000 сўм давлат божи қайтарилсин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Қорақалпоғистон ҳудудий филиалидан
Олий суд депозит ҳисоб рақамига 82 500 сўм видеконференцалоқа харажати
ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов