Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2202/1768 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "МИКРОКРЕДИТБАНК" АТБ акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "BOYCHECHAK SIHAT" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139744 Claim ID 3472108 PDF Hash 5372af6381f5eedc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 15 512 символов
4-1105-2202/1768-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Машкуров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТБ “Микрокредитбанк”дан вакил Ш.Махкамов (2023 йил 25 июлдаги 02/508-сонли ишончнома асосида), “Boychechak Sihat” масъулияти чекланган жамияти вакили М.Пардаев (2023 йил 24 июндаги 22-сонли ишончнома ҳамда 2023 йил 25 июлдаги 6-сонли ордер асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси АТБ “Микрокредитбанк” манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Boychechak Sihat” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 461 747 413,22 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли биноларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори устидан жавобгар “Boychechak Sihat” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Иш ҳужжатлардан кўринишича, АТБ “Микрокредитбанк” (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) ва “Boychechak Sihat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ўртасида “Кредит линияси очилмаган (ёпиқ) ҳолда ссуда ҳисоб рақами бўйича” 2019 йил 30 апрелда 159-сонли кредит шартномаси (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Шартноманинг I бўлимига кўра, кредит суммаси 2.500.000.000 сўм этиб белгиланиб, кредитдан фойдаланиш муддати 36 ойга 6 ой имтиёзли муддат асосида, йиллик 25 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Мустақиллик кўчасида жойлашган “Кинотеатр билан маиший хизмат кўрсатиш” биносини қуриш ва жиҳозлашга 2022 йил 29 апрель муддатгача ажратилган. Шартноманинг IV ва V бўлими шартларида томонларнинг мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга асосан даъвогар жавобгарга 1 шартномада кўрсатиб ўтилган миқдорда ва шартлар асосида кредит маблағлари бериш, берилган кредитнинг ҳисоб-китобини олиб бориш учун қарз олувчига алоҳида ссуда ҳисоб рақамини очиш, шартнома имзолангандан кейин 3 иш кунида кредит ажратилмаса 0.01 миқдорида жарима тўлаш, жавобгар эса ўз навбатида олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда тўлов топшириқномаси орқали қайтариш ва кредитдан фойдаланганлиги учун фоизлар тўлаш, берилган кредитнинг мақсадсиз ишлатилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда мақсадсиз ишлатилган сумманинг 25 фоиз миқдорида жарима тўлаш ва кредит суммасини тўлиқ қайтарилишини таъминлаш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида жавобгарга тегишли бўлган Паркент тумани, Чанги ҚФЙ, Сумча кўчаси 8 750 га ер майдонида жойлашган умумий майдони 2359,21 кв.м, иборат бўлган код 001 дан код 00017 гача бўлган бинолар гаровга тақдим этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – Палата деб юритилади) Банк манфаатида кредит шартномаси бўйича жавобгар томонидан кредит маблағларини қайтариш мажбуриятини лозим даражада бажармаганлиги сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 461.747.413,22 сўм фоиз қарздорлигини ундириш, ундирувни жавобгарга тегишли биноларга қаратишни сўраган. Шунингдек, Палата судга даъво талабини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этиб, банк фойдасига жавобгардан 461.747.413,22 сўм ҳисобланган фоиз қарздорликни ундиришни сўраган. Жавобгар вакили судга илтимоснома тақдим этиб, 461.747.413,22 сўм фоиз қарздорлигига асос бўлган ҳолатларни исботлаш мажбуриятини даъвогар зиммасига юклашни сўраган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг даъво талабларини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилиниб, жавобгар вакилининг даъво талабларини исботлаш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилган ҳамда даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 352.265.850,68 сўм фоиз қарздорлигини ундириш белгиланган. Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантириш рад қилинган. Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ушбу суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар томонидан кассация шикояти тақдим этилган. Шикоятда, гаров мулки жавобгарга эмас балки бошқа шахсга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотлар жавобгар томонидан тақдим этилганидан сўнг Палата даъво талабини ўзгартириш ҳақида ариза тақдим этганлиги ва бу ариза даъвогар манфаатларини кўзлаб суд процессида эмас балки унга қадар иш юритишга қабул қилинганлиги, даъво аризасида талаб қилинган фоиз қарздорлик қачон ва қандай ҳолатда пайдо бўлганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмаслиги, илтимосномалар асоссиз рад қилинганлиги, жавобгар томонидан 2021 йил 5 апрель кунидан 2 2022 йил 30 май кунига қадар кредит тўловлари тўлаб келинганлиги, кредит шартномаси бекор қилинганлиги сабабли мажбурият ҳам бекор бўлганлиги, 352.265.850,68 сўм фоиз асоссиз ундирилганлиги, 109.481.562,54 сўм фоиз асоссиз ҳисобланганлиги ўз исботини топганлиги, ФК 327-моддасининг иккинчи қисмига асосан 305.219.100 сўм ундирилиши ва ушбу суммани 45.782.865 сўмга камайтирилишини қайд этилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилиш сўралган. Суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган Палата суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламади. Палата ўз даъво аризасида ишни ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни Палатанинг вакиллари иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблайди ва унинг иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассация шикоятида билдирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантириб, биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини бекор қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган банк вакили кассация шикоятига ўз эътирозларини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда – ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига мувофиқ мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Аниқланишича, банк тарафлар ўртасидаги кредит шартномасига кўра ўз мажбуриятини бажариб, жавобгарга келишилган миқдорда кредит суммасини ажратган. 3 қарздорлик ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини тўлов графигига асосан белгиланган муддат ва миқдорда тўлаб бориш мажбуриятини лозим даражада бажармаган. Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 2.7-бандига кўра қарз олувчи томонидан мазкур шартномага доир мажбуриятлар бузилган тақдирда, банк тақдим этилган кредитни ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни шартномада назарда тутилган тартибда муддатидан олдин ундиришга, шунингдек, ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўйилган ва гаровдан ҳоли ликвидли мол-мулкка қаратишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, шартноманинг 2.7-бандига мувофиқ кредит қарз олувчи томонидан муддатида қайтарилмаган ҳолда муддати ўтган кредит асосий қарздорлигига фоиз ҳисоблаш кредит шартномасида кўрсатилган фоиз миқдори даражасидан 1,5 баравар миқдорда амалга оширилиши кўрсатилган. Жавобгар кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш жадвалига асосан ойма-ой асосий қарз ва унга ҳисобланган фоиз тўловларни тўлаб бориш мажбуриятини олганлигига қарамай мажбуриятини бажармаганлиги сабабли кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ундириш ва ундирувни гаров объектларига қаратиш ҳақида суд ҳужжати қабул қилинган, бироқ жавобгар суд қарорини ижро этмаган. Даъвогар томонидан судга даъво аризаси киритилган кундан кредит қарздорлиги тўлиқ тўланган кунгача, яъни, 2021 йил апрель ойидан 2022 йил апрель ойигача 461.747.413,22 сўм фоиз қарздорлик ҳисобланган. Жавобгарга тегишли бўлган бинолар суд ижро варақаси асосида Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими томонидан электрон онлайн аукционда сотувга қўйилган. Аниқланишича, учинчи шахс томонидан мазкур бинолар 3.950.460.000 сўмга сотиб олинган. “Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан 2022 йил 19 июлда “Электрон-онлайн аукцион натижалари тўғрисида” ОА 1009-465041-сонли баённома расмийлаштирилиб, учинчи шахс томонидан сотиб олинганлиги маълум қилинган. Мажбурий ижро бюроси Паркент туман бўлими томонидан 2022 йил 10 августда сотилган мол-мулкни аукцион ғолибига топшириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги қарорига асосан ушбу бинолар учинчи шахсга топширилган ҳамда кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб, берилган. Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан 2022 йил 12 августда берилган маълумотига кўра, мазкур мол-мулклар доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида учинчи шахсга тегишли эканлиги кўрсатилган. Аниқланишича, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 26 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан тарафлар ўртасидаги кредит шартномаси бекор қилинган. ФК 736-моддасининг биринчи қисмига кўра, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган 4 бўлишидан қатъий назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Жавобгарнинг кредит қарздорликларини тўламаганлиги оқибатида 2.034.794.000 сўм қарздорлик учун 2021 йил май, июнь, июль, август ойлари учун қопланмаган сумманинг 25 фоиздан жами 169.566.166,68 сўм, 2021 йилнинг сентябридан то 2022 йилнинг январь ойлари учун 15 фоиздан 127.174.625 сўм ҳамда 2022 йил февраль ойида 554.125.760 сўм тўланганидан кейин қолган 1.480.668.240 сўмга нисбатан 15 фоиздан кредит қоплангунга қадар 55.525.059 сўм жами 352.265.850,68 сўм фоиз ҳисобланган бўлиб, ушбу талаб асосли ҳисобланади. Шунингдек, биринчи инстанция суди жавобгардан банк фойдасига жами 352.265.850,68 сўм фоиз ундириш ҳақида шунингдек, даъво талабининг ундирувни гаровга қаратиш қисмини Палатанинг даъво талабини ўзгартириш ҳақидаги аризасига асосан рад этиш ҳақида қонуний хулосага келган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабларини қаноатлантириш, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклаш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган. Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд қўшилмайди. Чунки, жавобгарнинг банк олдидаги қарздорлиги тўғри ҳисобкитоб қилинганлиги тақдим қилинган ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган. Қолаверса шикоятда келтирилган важлар суд қарорларини бекор қилиш учун асос учун асос бўла олмайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, 5 апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳамда апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, жавобгар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган давлат божи ва почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Boychechak Sihat” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 16 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Boychechak Sihat” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация шикояти учун олдиндан тўланган 4.618.330 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов З.Рустамов 6