Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1301-2202/5546 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение AT XALQ BANKI Ответчик / Подсудимый AGRO STANDART PLYUS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139751 Claim ID 3472203 PDF Hash 5bf5bdc4afb433bf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
Текст решения 10 954 символов
4-1301-2202/5546-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Асатов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья С.Қувватов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, АТ “Халқ банки” ишончли вакили Э.Нормухаммедов (2023 йил 12 июлдаги 03-33-3/15-сонли ишончнома), “Agro Standart Plyus” “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан вакил Р.Каттанов (2023 йил 11 апрелдаги 32,33,34,35,36,37-сонли ишончномалар асосида) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берилган даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори устидан берилган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг АТ “Халқ банки” манфаатида берган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АТ “Халқ банки” (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк фойдасига “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамиятидан 21 565 222 177 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзини ундиришни сўраган. Шунингдек, Палата Банк манфаатида судга даъвони таъминлаш, даъво талабини кўпайтириш, қўшимча жавобгарларни ишга жалб этиш ҳамда ундирувни жавобгарларнинг мол-мулкига қаратиш ҳақида ариза тақдим этиб, ишга қўшимча жавобгар сифатида “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларини жалб этишни, жавобгарлар “Agro Standart Plyus” “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан Банк фойдасига кредитга ҳисобланган фоиз тўловидан 22 381 590 899 сўм қарзни ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарлар “Agro Standart Plyus” “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларининг ликвидли мол-мулкига қаратишни сўраган. Суднинг 2022 йил 16 декабрдаги ажрими билан Палатанинг Банк манфаатида даъвони таъминлаш, даъво талабини кўпайтириш, қўшимча жавобгарларни ишга жалб этиш ҳамда ундирувни жавобгарларнинг молмулкига қаратиш ҳақидаги аризаси иш юритишга қабул қилинган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг Банк манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамиятидан, Банк фойдасига 22 381 590 899 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ундирилган, даъво талабининг қўшимча жавобгарлар “Elegant Domstroy”, “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан фоиз қарздорлигини ундириш ва ундирувни жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкига қаратиш қисмлари рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Палатанинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, Банк ҳисобидан Республика бюджетига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 223 815 909 сўм давлат божи ундирилган. Палата Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарорининг Банкдан республика бюджети фойдасига 223 815 909 сўм давлат божи ундириш қисмини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида Палата тегишли тартибда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, судлов ҳайъати ишни Палата вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати, Банк ва жавобгарлар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, Палатанинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, Палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатларга кўра, Палата Банк манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Банк фойдасига “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамиятидан кредитга ҳисобланган фоиз тўловидан 21 565 222 177 сўм қарзни ундиришни сўраган. Ишни кўриш давомида Палата Банк манфаатида судга даъвони таъминлаш, даъво талабини кўпайтириш, қўшимча жавобгарларни ишга жалб этиш ҳамда ундирувни жавобгарларнинг мол-мулкига қаратиш ҳақида ариза тақдим этиб, ишга қўшимча жавобгар сифатида “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларини жалб этишни, жавобгарлар “Agro Standart Plyus” “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан Банк фойдасига кредитга ҳисобланган фоиз тўловидан 22 381 590 899 сўм қарзни ва 24 000 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарлар “Agro Standart Plyus” “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Elegant Domstroy”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларининг ликвидли мол-мулкига қаратишни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 9 мартдаги ҳал қилув қарори билан Палатанинг Банк манфаатида берган даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, “Agro Standart Plyus” масъулияти чекланган жамиятидан, Банк фойдасига 22 381 590 899 сўм кредитга ҳисобланган фоиз қарзи ундирилган, даъво талабининг қўшимча жавобгарлар “Elegant Domstroy”, “Ilgʼor Doʼstlik qurilish”, “Alyans Story Lyuks”, “Djizak Euro Stroy”, “Zolotoy Dom Djizzax” масъулияти чекланган жамиятларидан фоиз қарздорлигини ундириш ва ундирувни жавобгарларга тегишли бўлган бошқа ликвидли мол-мулкига қаратиш қисмлари рад этилган. Палата Банк манфаатида иқтисодий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, Палатанинг апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, Банк ҳисобидан Республика бюджетига ишни апелляция инстанциясида кўриш билан боғлиқ 223 815 909 сўм давлат божи ундирилган. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига кўра, иқтисодий судга бериладиган апелляция шикояти давлат божи ундириш объекти ҳисобланади. ИПК 118-моддасининг биринчи, еттинчи-тўққизинчи қисмларига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги келишувига кўра, суд ушбу келишувга мувофиқ ҳал қилув қарорини қабул қилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларида мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан - биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Палата томонидан Банк манфаатида апелляция шикояти берилганлиги, апелляция шикоятида суд қарорининг 22 381 590 899 сўм кредит фоизидан бўлган қарзни қўшимча жавобгарлардан ундириш талабини қаноатлантириш қисмини бекор қилиш сўралганлигини, Палатанинг Банк манфааатида берган апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилганлини инобатга олиб, апелляция инстанцияси суди Банкдан республика бюджети фойдасига 223 815 909 сўм давлат божи ундириш тўғрисида асосли хулосага келган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиш учун бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув 5 қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 майдаги қарорини ўзгаришсиз, Палатанинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини Банк зиммасида қолдиришни, кассация шикояти суд ҳужжатининг давлат божи ундириш қисмига нисбатан берилганлиги боис, давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати Жиззах вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 майдаги қарори ўзгаришсиз, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов