Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1406-2201/539 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ўзагролизинг" Акциядорлик жамияти Ответчик / Подсудимый "SHAXZODAXONIM" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1139456 Claim ID 3509700 PDF Hash 320f643f9b456daf... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
лган 21-моддаси лган 21 law
онуннинг 15-моддаси онуннинг 15 law
аролик кодексининг 116-моддаси аролик кодекси 116 code_article
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 11 542 символов
4-1406-2201/539-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Б.Жураев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – О.Нуримов Кассация инстанция судида маърузачи – Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 26 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайиловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар вакили М.Ахроров (2022 йил 10 январдаги 11-06/15-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили Д.Эшмуродов (2023 йил 06 январь кунги 03-16/26-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар «Ўзагролизинг» акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар «Шахзодахоним» МЧЖ ва қўшимча жавобгар АТБ «Invest Finance Bank»га нисбатан берган даъво аризаси бўйича Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори устидан қўшимча жавобгар АТБ «Invest Finance Bank» томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) «Ўзагролизинг» АЖ манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Пайариқ туманлараро иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар «Шахзодахоним» МЧЖ (бундан буён матнда МЧЖ деб юритилади) ва қўшимча жавобгар АТБ «Invest Finance Bank» (бундан буён матнда Банк деб юритилади) ўртасида тузилган ASH№ 748336 SA-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 12 апрелдаги ажрими билан ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида «Azimjon Universal Mobile» хусусий корхонаси, Оқдарё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Садуллаев Жамшидхон Сафохонович жалб қилиниб, даъвони таъминлаш чораси кўрилган. Шу суднинг 2022 йил 28 апрелдаги ажрими билан «Оқдарё Дилдора ҳосили» фермер хўжалиги ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Оқдарё тумани бўлими ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Шу суднинг 2022 йил 10 майдаги ажрими билан иш юритиш тўхтатилган. Ишни кўриш Иштихон туманлараро иқтисодий судига ўтказилган. Суднинг 2022 йил 10 ноябрдаги ажрими билан жавобгар МЧЖнинг ҳуқуқий вориси «Давлатбек Азизбек таъминот» МЧЖ билан алмаштирилган. Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарлар МЧЖ ва Банк ўртасида 2021 йил 28 июнда тузилган ASH№ 748336 SA-сонли гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 13 январдаги қарори билан Иштихон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан биринчи инстанция судида кўриш учун Пайариқ туманлараро иқтисодий судига юборилган. Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 23 январь кунги ажрими билан «Давлатбек Азизбек таъминот» МЧЖ унинг ҳуқуқий вориси «Турон барака таъминот хизмати» МЧЖ билан алмаштирилган. Биринчи инстанция суднинг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, Банк, МЧЖ ва «Azimjon Universal Mobile» хусусий корхонаси ўртасида 2021 йилнинг 28 июнь кунида расмийлаштирилган ASH№ 748336 SA-сонли гаров шартномаси ҳақиқий эмас деб топилган. Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори билан Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Судларнинг қарорларидан норози бўлган Банк кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни сўраган. МЧЖ, «Azimjon Universal Mobile» хусусий корхонаси, Оқдарё туманида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Садуллаев Жамшидхон Сафохонович, «Турон барака таъминот хизмати» МЧЖ суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакил (лар)и суд мажлисига келмади ҳамда даъво юзасидан ўз фикрмулоҳазаларини тақдим этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли суд ишни мазкур шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган Банк вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, уни қувватлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок даъвогар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи ва апелляция инстанция судининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйи суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Оқдарё туманидаги нотариал идора нотариуси Саъдуллаев Жамшидхон Сафохонович томонидан Банк (гаровга олувчи), МЧЖ (гаровга қўювчи) ва «Azimjon Universal Mobile» хусусий корхонаси (Қарздор) ўртасида 2021 йилнинг 28 июнь санасида ASH№ 748336 SA-сонли гаров шартномаси тузилган. Мазкур шартнома шартига мувофиқ, UZ-AA 106918-рақамли техник паспортига асосан МЧЖга тегишли бўлган CLAAS DOMINATOR-130 русумли, давлат рақам белгиси 30 FA 418, 2019 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель №PU82524R020975E, завод (шасси) рақами № С1400845 бўлган ғалла ўриш комбайни Банк томонидан гаровга олинган. Аниқланишича, даъвогар томонидан ғалла ўриш комбайни 2019 йил 11 апрелдаги 019/08-3-070 УФ-сонли лизинг шартномасига асосан "OQDARYO TUMAN AGROSERVIS MTP" МЧЖга лизингга берилган. Шундан сўнг, "OQDARYO TUMAN AGROSERVIS MTP" МЧЖ ушбу лизинг шартномаси бўйича ғалла ўриш комбайнига нисбатан бўлган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан 2020 йил 18 майдаги шартномага асосан МЧЖ фойдасига воз кечган ҳамда лизинг объекти МЧЖга ўтказган. Лизинг шартномасига асосан муддати ўтган лизинг тўловларидан 108 000 065 сўм ва келгуси даврдаги лизинг тўловларидан 721 761 356,34 сўм қарздорлик мавжуд бўлган. Жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг 2022 йил 12 декабрь кунги ҳукми билан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Оқдарё туман бўлими техника ҳолати ва агротехник тадбирларни назорат қилиш шўъбаси собиқ катта инспектори О.Юсупов ғалла ўриш комбайни лизингда эканлигини яшириб, сохта маълумотлар киритиб, унга нисбатан МЧЖ номига эгалик ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида UZ-AA 106918-рақамли техник паспортини тайёрлаб берганлиги ўз тасдиғини топган. UZ-AA 106918-рақамли техник паспортдан фойдаланган ҳолда МЧЖ ғалла ўриш комбайнини 2021 йил 25 июндаги кредит шартномаси бўйича кредитнинг таъминоти учун 2021 йилнинг 28 июнда расмийлаштирилган ASH№ 748336 SA-сонли гаров шартномасига биноан Банкка гаровга қўйган. Бироқ, лизинг шартномасининг 6.4.9-бандида эса, лизинг олувчи томонидан ғалла ўриш комбайнини гаровга қўйиш таъқиқланган. «Лизинг тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг лизинг шартномаси тузилган вақтда амалда бўлган 21-моддаси 2-қисмида ҳам Лизинг олувчининг лизинг объектини гаров сифатида ишлатишга ҳақли эмаслиги кўрсатилган. Қонуннинг 15-моддаси 1-қисмига кўра, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан сотиб олингунга қадар лизинг берувчига тегишлидир. Шунингдек, МЧЖ 2021 йил 3 ноябрдаги шартномага асосан лизинг шартномаси бўйича ғалла ўриш комбайнига нисбатан барча ҳуқуқ ва мажбуриятлардан “OQDARYO DILDORA HOSILI” фермер хўжалиги фойдасига воз кечиб, лизинг объектини фермер хўжалигига ўтказган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Биринчи инстанция суди МЧЖ ғалла ўриш комбайнини гаровга қўйиш лизинг шартномасида ҳам қонунчилик бўйича ҳам таъқиқланганлигига қарамасдан, лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқини сотиб олмаган бўлса-да, ноқонуний берилган техник паспортдан фойдаланган ҳолда лизинг объектини гаровга қўйиб, даъвогарнинг мулк ҳуқуқини ва қонунчилик талабларини қўпол равишда бузган деб Банк, МЧЖ ва «Azimjon Universal Mobile» хусусий корхонаси ўртасида 2021 йилнинг 28 июнь санасида расмийлаштирилган ASH№ 748336 SA-сонли гаров шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида асосли тўхтамга келган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 73-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир. Апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятида келтирган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, қонуний хулосага келган. Чунки, ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Шу сабабли судлов ҳайъати жавобгар Банкнинг кассация шикоятида келтирилган важлари қуйи суднинг қарорларини бекор қилишга асос бўла олмаслиги сабабли унга қўшилмайди. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи 5 инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати АТБ «Invest Finance Bank»нинг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Пайариқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 7 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Р.Хайдаров