Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1101-2301/7323 Дата решения 26.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Солиев Сарвар Ғайратжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзтўқимачиликсаноат Ответчик / Подсудимый FAZO-LUXE масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1154233 Claim ID 3542108 PDF Hash f965ed261d291ccd... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 327-моддаси ФК 327 law
ФКнинг 327-моддаси ФКнинг 327 law
бандида эса агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирг… бандида эса агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК 327 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ФКнинг 335-моддаси ФКнинг 335 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1101-2301/7323-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 26 июль Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси С.Солиев, судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар AAAнинг жавобгар SSS ҳисобидан 5 475 733,61 сўм асосий қарз ва 2 737 867 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили DDD(2023 йил 23 июндаги 01/11-1390-сонли ишончнома билан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: AAA (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, SSS (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 5 475 733,61 сўм аъзолик бадали ва тўловни кечиктириб, ўзганинг пул маблағидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги учун 2 737 867 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланганлигидан келиб чиқиб, суд низони унинг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади: Ишдаги ҳужжатларга кўра, “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси ва унинг таркибига кирувчи жавобгар ўртасида 2018 йил 20 январь куни 233-сонли ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Шартноманинг предмети енгил саноат ишлаб чиқарувчи уюшма аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва саъй-ҳаракатларини бирлаштириш орқали уюшма уставида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш ҳисобланган. Шартноманинг 4.2.5-бандида жавобгар ҳар чоракда маҳсулотларни сотишдан тушган тушумдан 0,20 фоиз миқдоридаги ажратмаларни компаниянинг марказлаштирилган фондига ўтказиб бориш, 4.2.6-бандида эса ушбу тўловларни ҳар ойнинг 25 санасига қадар амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Бироқ жавобгар мазкур шартномага асосан ўз зиммасига олган мажбуриятларни лозим даражада бажармасдан 2018 йил учун молиявий натижалар бўйича бўйича корхонанинг соф тушумидан 0,2 фоиз миқдорида, яъни 3 850 357 сўмлик ва 2019 йилнинг 3-чораги учун ҳисобланган аъзолик бадали бўйича корхонанинг соф тушумидан 0,2 фоиз миқдорида, яъни 1 625 376,39 сўмлик ажратмаларни амалга оширмаган, бунинг натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида 2023 йил 20 июнь ҳолатига кўра 5 475 733,61 сўм қарздорлиги вужудга келган. Даъвогарнинг қарздорликни бартараф этиш борасида юборган талабномаси жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддаси эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатларга баҳо бериб, жавобгарнинг даъвогар олдида ҳақиқатда ҳам 5 475 733,61 сўм қарздорлиги мавжудлигини инобатга олган ҳолда, суд даъвонинг асосий қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим топади. Даъво аризасида жавобгар мажбуриятини шартлашилган муддатларда бажармаганлиги учун 2018 йил 10 июлдан то 2023 йил 9 июнга қадар бўлган давр учун банкнинг қайта молиялаш ставкасида, яъни 2 737 867 сўм банк фоизи ундириш талаби ҳам қўйилган. ФКнинг 327-моддасида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши кераклиги белгиланган. ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар, бошқа шахсларнинг пул маблағлари шартномага асосан ёхуд шартномавий муносабатларсиз қабул қилинганлигидан қатъи назар, тўланиши шарт. Бу тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 7-бандида тушунтириш берилган. Шунингдек, юқорида таъкидланган 163-сонли Пленум қарорининг 10-бандида банк фоизларини ундириш ҳақидаги низоларни ҳал қилишда судлар даъвогар қарз ёки кредит ёхуд тижорат кредити сифатида берилган пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар ундиришни талаб қиляптими ёхуд талабнинг моҳияти пул мажбуриятларини бажармаганлик учун ёки ижрони кечиктирганлик учун жавобгарликни (ФКнинг 327-моддаси) қўллашдан иборатми, шуларни аниқлаши лозимлиги, 11-бандида эса агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг 335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда жавобгар мажбуриятни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бажара олмаганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этмади, аксинча қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабномаларни ижро этмаган. Суд, ушбу ҳолатларни ҳамда талаб этилган банк фоизи асосий мажбуриятга мутаносиб равишда ва тўғри ҳисобланганлигини инобатга олиб, даъвонинг мазкур талабини ҳам қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво 4 аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади. Демак даъво тўла асосли деб топилганлиги сабабли иш бўйича суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 333, 327-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд SSS ҳисобидан AAA фойдасига 5 475 733,61 сўм асосий қарз, 2 737 867 сўм банк фоизи, 330 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати, умумий миқдорда 8 576 600,61 сўм ундирилсин. SSS ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. Раислик қилувчи, судья С.Солиев