← Назад
Решение #519926 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 176 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 302 | — | code_article |
Текст решения
12 489 символов
4-1001-2004/14865-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья И.Хамраев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ғ.Машкуров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Б.Исрайлов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 25 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Б.Исрайловдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, Ўзбекистон
Республикаси
Бош
прокуратураси
бошқарма
катта
прокурори
М.Курбонованинг прокурорлигида, Тошкент давлат аграр университети вакили
Б.Хусенов (2023 йил 6 февралдаги 1/1-11-291-сонли ишончномага асосан) ва
Т.Тиллаева (2021 йил 23 августдаги 35-сонли ордерга асосан)нинг иштирокида,
низо предметига нисбатан мустақил даъво талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахслар сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилиги ва “Yuksak servis grand” масъулияти чекланган жамиятини ишга
жалб қилган ҳолда, даъвогар “Bunyodkor-lyuks stroy” масъулияти чекланган
жамиятининг жавобгар Тошкент давлат аграр университети ҳисобидан
1 351 000 594 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2020 йил 4 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 9 февралдаги қарори устидан
жавобгар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъво аризасида қайд этилишича, “Bunyodkor-lyuks stroy” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ва Тошкент
давлат аграр университети (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўзаро
оғзаки келишувига асосан даъвогар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар
ҚФЙ ҳудудида жавобгарга тегишли ўқув тажриба станцияси ҳудудида
жойлашган “Extention center” биносини қуриш бўйича ишларни бажариш,
жавобгар эса бажарилган ишларни қабул қилиб олишга келишган бўлса-да,
тарафлар ёзма тарзда шартномани тузишмаган.
Тошкент аграр университети ва “Yuksak servis grand” масъулияти
чекланган жамияти ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган шартномага асосан
тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан даъвогар томонидан жами
1 351 000 594 сўмлик ишлар бажарилган бўлса-да, жавобгар бажарилган
ишларни қабул қилишдан бош тортган ҳамда уларнинг хақини тўламаган.
Шунга кўра даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 1 351 000 594 сўм пул маблағларини ундиришни сўраган.
Суднинг ажримлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармаси, “Yuksak servis grand”
масъулияти чекланган жамияти ишга низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 4 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 9 февралдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2021 йил
4 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг
жавобгардан даъвогар фойдасига ундирилган 1 351 000 594 сўм қисми
1 077 415 526 сўмга, 26 000 000 сўм давлат божи қисми 20 528 298,64 сўмга
ўзгартирилган.
Суд ҳужжатлари устидан берилган кассация шикоятида, суди
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юбориш сўралган. Бунга асос қилиб шикоятда, ишни кўришда суд
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузганлиги, иш ҳолатлари атрофлича
ўрганилмаганлиги, иш бўйича манфаатдор шахс “Master Ekspert Build” МЧЖ
ишга жалб этилмаганлиги, даъвога алоқаси бўлмаган ҳужжатлар ва бажарилган
ишлар ҳақидаги сунъий равишда нарҳлар ошириб кўрсатилган ҳужжатларга
асосланиб қарор чиқарилганлиги, жавобгар ишларни бажариш учун даъвогар
билан шартнома тузмай, смета ҳужжатларини буюртмачи билан келишмай
ишларни
бажарганлиги,
форма-2
ва
форма-3
ҳужжатлар
расмийлаштирилмаганлиги, даъвогар томонидан аслида 334 400 159 сўмлик
пудрат ишлари бажарилган бўлса-да, “Master Ekspert Build” МЧЖ бажарган
ишлари бўйича ҳам ҳужжат тайёрлаб ўзлаштирганлиги, мазкур ишнинг
1-жилди 31-вароғидаги “сводная таблица”да кўрсатилган ташкилот Тошкент
давлат аграр университетида умуман фаолият юритмаганлиги, даъвогар тақдим
этган шартнома, бажарилган ишлар далолатномалари, форма-2 ва Форма-3
бошқа объектга тегишли эканлиги, ишда “Master Ekspert Build” МЧЖ
директори томонидан берилган илтимоснома билан низоли объектда ишларни
бажарганлигини кўрсатганлиги, жавобгар муҳандиси ҳам биринчи инстанция
судида берган тушунтиришларида “Master Ekspert Build” МЧЖ томонидан
300 млн. сўмлик ишлар бажарилганлиги, даъвогар эса ҳужжатларда нарҳни
ошириб кўрсатганлигини билдириб, судда 680 087 324 сўмлик ишлар
бажарилганлиги тўғрисида экспертиза хулосаси тақдим этилганлиги, ушбу
ишларнинг 335 687 065 сўм қисми “Master Ekspert Build” МЧЖга ва 334 400 159
сўм қисми даъвогарга тўғри келганлигини билдирганлиги, судлар эса бу
ҳоатларни инобатга олмаганлиги кўрсатилган.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятидаги важларни қувватлаб, даъвога алоқаси бўлмаган ҳужжатлар ва
бажарилган ишлар ҳақидаги сунъий равишда нарҳлар ошириб кўрсатилган
ҳужжатларга асосланиб суд қарор чиқарганлиги, даъвогар томонидан аслида
334 млн. сўм атрофида пудрат ишлари бажарилган бўлса-да, “Master Ekspert
Build” МЧЖ томонидан бажарган ишларни ҳам ҳужжат тайёрлаб
ўзлаштирганлиги, мазкур ишнинг 1-жилди 31-вароғидаги “сводная таблица”да
кўрсатилган ташкилот Тошкент давлат аграр университетида умуман фаолият
юритмаганлиги, даъвогар тақдим этган шартнома, бажарилган ишлар
далолатномалари, форма-2 ва форма-3 бошқа объектга тегишли эканлиги, ишда
“Master Ekspert Build” МЧЖ директори томонидан берилган илтимоснома
билан низоли объектда ишларни бажарганлигини кўрсатган бўлса-да, у ишга
жалб қилинмаганлиги, даъвогар раҳбари М.Саримсоковнинг ҳужжатларни
сохталаштирганлиги билан боғлиқ жиноий хатти-ҳаракатлари жиноят ишлари
бўйича суднинг ҳукми билан ҳам тасдиқланганлигини, иш ҳолатларига тўлиқ
ўрганмай асоссиз ҳужжатлар билан қарздорликни ундириш тўғрисида қарор
қабул қилган судьяларга нисбатан суд таъсир чорасини кўрилиши лозимлигини
билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
даъвогар ва учинчи шахслар судда иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахслар вакили иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини
тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб,
ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топди.
Биринчи инстанция суди тарафлар ўртасида пудрат шартномаси
тузилмаган бўлса-да, жавобгарнинг даъвогар томонидан унинг ҳудудида
бажарилаётган ишлардан хабари бўлганлиги, ОТМ раҳбариятининг ўзи бир
неча маротаба ишларни кўриш учун қурилиш объектига ташриф буюрганлиги
ҳамда даъвогарга ишларни тезлаштириш тўғрисида кўрсатмалар берганлиги
ҳолатидан келиб чиқиб, мазкур қурилиш ишлари бевосита жавобгарнинг
кўрсатмаси ҳамда унинг таклифи асосида бошланган ҳамда бажарилаётган
ишлардан жавобгар хабардор бўлган деган хулосага келиб, иш ҳужжатларида
даъвогар томонидан 1 351 000 594 сўмлик ишларнинг бажарилганлиги
тўғрисидаги бир томонлама тасдиқланган далолатнома мавжудлигини
эътиборга олиб. даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топган.
Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг
юқоридаги тўхтами билан қисман келишмай, иш ҳужжатларидан даъвогар
томонидан жавобгарга тегишли бўлган объектда умумий бажарилиши лозим
бўлган ишлар қиймати 1 351 000 594 сўмни, тўлов амалга оширилиши лозим
бўлган қиймат эса 1 077 415 526 сўмни ташкил этиши ҳақида тўхтамга келган.
ИПК 176-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг ҳал қилув қарори
қонуний ва асослантирилган бўлиши керак.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
Даъвогар бажарилган ишларни тасдиқловчи далил сифатида “сводная
таблица”да кўрсатилган “Moviy-Sadaf” ХКнинг низоли объектда бажарилган
ишлар ҳажмига ёки жавобгарга алоқаси мавжудлиги тасдиқланмаган.
Биринчи инстанция суди жавобгар ва “Yuksak Servis Grand” МЧЖ
ўртасида 2019 йил 25 ноябрда тузилган шартномага асосан тайёрланган лойиҳасмета ҳужжатларига асосан даъвогар томонидан 1 351 000 594 сўмлик ишлар
бажарилган бўлса-да, жавобгар томонидан бажарилган ишларни қабул
қилишдан бош тортган ва уларни ҳақини тўламаган деб, тарафлар ўртасидаги
низога алоқаси бўлмаган бошқа объектга тегишли ҳужжатларга асосланиб,
қарздорликни ундириш тўғрисида нотўғри тўхтамга келган.
ИПК 74-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар бир далил ишга
алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг
йиғиндиси эса, етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Даъвогар томонидан судга тақдим этилган объектнинг смета ҳужжати,
“сводный расчёт”, “локальная ресурсная ведомость”, “локальная ресурсная
смета”, “ведомость” каби ҳужжатлар тегишли тартибда тасдиқланмаган.
Биринчи инстанция суди эса юқоридаги тегишли тартибда
расмийлаштирилмаган ва низога алоқадор бўлмаган ҳужжатларга асосланиб,
қарор қабул қилган.
Апелляция инстанцияси суди ҳам ушбу ҳолатларни тўлиқ ўрганмаган
ҳолда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш билан чекланган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисми биринчи бандида, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлиши белгиланган.
Мазкур ҳолатда биринчи ва апелляция инстанцияси судлари томонидан
ишни кўришда процессуал ва моддий ҳуқуқ нормасини бузиб, иш ҳолатларини
тўлиқ аниқламасдан, аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган
ҳолатлар исботланмагани ҳолда қарорлар қабул қилинган.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, ушбу Кодекс 302-моддаси
биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида
назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор
5
қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд
инстанциясига юборишга ҳақли.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун
Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборишни лозим топади.
Биринчи инстанция суди ишни янгидан кўриб чиқишда, иш учун
аҳамиятли барча ҳолатларни ўрганиши, объектда кимлар томонидан ишлар
бажарилганлиги ҳолатига аниқлик киритиш, қарор қабул қилишда жиноят
ишлари бўйича суднинг ҳукми билан аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб,
моддий ва процессуал қонун нормаларини тўғри қўллаб, даъво талабини
қаноатлантириш ёки рад қилиш масаласини ҳал қилиш, барча суд
инстанциялари учун ундирилиши лозим бўлган суд ҳаражатларини муҳокама
қилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилиши лозим.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303, 304-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ и л а д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 4 декабрдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 9 февралдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига
юборилсин.
Кассация шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
Б.Исрайлов